Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланиши устидан назорат /

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.05.2020 й. 3236-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 30.04.2020 й. 2020-14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 29 майда 3236-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2020 йил 30 апрелдаги

2020-14-сон қарорига

ИЛОВА



Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) (бундан буён матнда солиқ тўловчи деб юритилади) томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ўтказилади.

Мазкур Низом талаблари қўшилган қиймат солиғи суммаларини қоплаш ва чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқилаётганда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш билан боғлиқ камерал солиқ текширувларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


камерал солиқ текшируви - солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларини ва (ёки) солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ органи томонидан ўтказиладиган текширув;


талабнома - камерал солиқ текширувида аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) хатоларни солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш орқали бартараф этилиши ёки тушунтириб берилиши шарт эканлигини баён этувчи солиқ органи томонидан солиқ тўловчига юбориладиган ҳужжат;


аниқлаштирилган талабнома - талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутлар асосномасининг таҳлили асосида солиқ ҳисоботларида акс эттирилган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар орасида юзага келган солиқ ҳисоботидаги тафовутларни ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатоларни аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали тўлиқ бартараф этилиши тўғрисидаги солиқ органининг мурожаати;


солиқ ҳисоботидаги хато - солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш объектларини ҳисобга олишда, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда солиқ ҳисоботида нотўғри маълумотларни ёки кўрсаткичларни акс эттирилиши;


солиқ ҳисоботидаги тафовут - солиқ тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ акс эттирилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар, шунингдек солиқ органларида мавжуд маълумотлар билан солиқ тўловчининг солиқ органига тақдим этган солиқ ҳисоботларида акс эттирилган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар орасида юзага келган фарқ ёки номувофиқлиги;


тафовутларнинг асосномаси - талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган тушунтиришлар беришни назарда тутувчи ва солиқ тўловчининг важларини исботловчи ҳужжатлар тўплами;


текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахс - солиқ органи буйруғига асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш вазифаси юклатилган солиқ органи ходими.


3. Камерал солиқ текшируви Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.


4. Камерал солиқ текшируви солиқ органи жойлашган жойда амалга оширилади, бундан солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириш билан боғлиқ ҳолатлар мустасно.

Камерал солиқ текширувини ўтказиш давомида солиқ органлари Солиқ кодексининг 145-моддасига мувофиқ солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириши мумкин.

Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида кўрсатилган кўрсаткичлар ва (ёки) маълумотлар ҳамда солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бошқа маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлаш учун ўтказилади.

Бунда, ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари солиқ тўловчиларда белгиланган иш режимига асосан бир иш кунидан ошмаган вақт давомида ўтказилади ҳамда ушбу тадбир давомида ҳужжатлар ва буюмларни олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тадбирлари Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни келишиш ва ўтказиш тартиби ҳақидаги вақтинчалик низомда (рўйхат рақами 3067, 2018 йил 7 сентябрь) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда "Текширувларни рўйхатга олиш китоби" тўлдирилганидан сўнг амалга оширилади.

Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш тўғрисидаги далолатномага "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"нинг тўлдирилган шакли (қоғоз шакли тўлдирилганда - электрон шакли тўлдирилмаганлиги сабаби) ёки китоб тақдим этилмаганда - унинг тақдим этилмаганлиги тўғрисида текширувчи томонидан тегишли ёзув киритилади.

Ҳудуд ва биноларни кўздан кечириш (амалга оширувчи) мансабдор шахс "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"ни тўлдиришдан бош тортган тақдирда, солиқ тўловчи узининг ҳудуди ва биноларини кўздан кечириш тадбирларининг ўтказилишига йўл қўймасликка ҳақли.


5. Камерал солиқ текшируви қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, "Таҳлика-таҳлил" дастурий маҳсулоти натижасига кўра солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ёки ўртача бўлганда;

солиқ органига жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳақидаги мурожаатлари келиб тушганда;

солиқ ҳисоботидаги хато ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги тафовутлар аниқланганда.

Солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилган ёки кўрилган зарар суммаси кўпайтирилганлиги сабабли, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиш ҳолатлари бўйича ушбу солиқ тўловчида камерал солиқ текшируви ўтказилади. Бунда, камерал солиқ текширувини ўтказиш, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида бошланади.


6. Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Мазкур қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.


7. Камерал солиқ текшируви тугагунга қадар солиқ тўловчи томонидан аввал ҳисобланган солиқ суммаси солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиб, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган тақдирда, камерал солиқ текшируви тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.



2-БОБ. КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИНИ ЎТКАЗИШ


8. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ расмийлаштирилган буйруғи асосида ўтказилади.


9. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги битта буйруқ асосида битта солиқ тўловчи текширувдан ўтказилиши мумкин.


10. Камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқларнинг ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади.


11. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган сўровнома орқали:

бирламчи ҳужжатларни, бухгалтерия ҳисоби регистрларини ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошқа ҳисоб ҳужжатларини;

тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;

солиқларни ва (ёки) йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақли.


12. Сўровнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Сўровнома текширилаётган шахсга (унинг вакилига) шахсан имзо қўйдирган ҳолда топширилиши мумкин.


13. Сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ва тушунтиришлар солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилиши керак. Ҳужжатларни тақдим этиш муддати солиқ тўловчининг ҳужжатлар тақдим этиш учун сабаблари ва зарур бўлган муддатлари кўрсатилган аризасига кўра солиқ органи томонидан узайтирилиши мумкин, бунда ариза солиқ тўловчи томонидан солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан кейинги кун давомида тақдим этилади.


14. Ҳужжатларни (ахборотни) учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарур бўлган ҳолларда солиқ органи текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли.


15. Камерал солиқ текшируви жараёнида текширилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, солиқ органи Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли, бунда мазкур талаб текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган учинчи шахсларга татбиқ этилмайди.


16. Агар текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатлар (ахборот) бошқа ҳудудда ҳисобда турган солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) олиш талаб этилса, камерал солиқ текширувини ўтказувчи солиқ органи тегишли ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисида солиқ тўловчи (учинчи шахс) ҳисобда турган жойидаги солиқ органига топшириқнома юборади.

Топшириқномада камерал солиқ текшируви жараёнида талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар (ахборот) кўрсатилади ҳамда камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси илова қилинади.

Топшириқнома олинган кундан эътиборан уч кун ичида ҳужжатлар (ахборот) қайси шахсдан талаб қилинаётган бўлса, ўша шахснинг ҳисобда турган жойидаги солиқ органи томонидан учинчи шахсга ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабнома юборилади.

Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномага ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.


17. Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани олган шахс ушбу талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида уни бажаради ёки талаб қилиб олинаётган ҳужжатларга (ахборотга) эга эмаслиги ҳақида хабар қилади.

Агар талаб этиладиган ҳужжатларни (ахборотни) мазкур муддатда тақдим этиш имкони бўлмаса, ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани юборган солиқ органи ҳужжатлар (ахборот) қайси шахсдан талаб қилиб олинган бўлса ўша шахснинг илтимосномасига кўра ушбу ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бундай ҳолларда ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддати узайтирилганлиги ҳақида топшириқнома юборган солиқ органига хабар етказилади.


18. Ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган кўчирма нусха шаклида тақдим этилади.

Талаб этилган ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши, почта орқали буюртма хат билан юборилиши ёки телекоммуникация алоқа тармоқлари ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


19. Текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахсининг талабига кўра, солиқ тўловчи электрон шаклда тузилган ҳужжатларнинг қоғоздаги кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт, бундан электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида рўйхатга олинган электрон ҳисобварақ-фактуралар мустасно.


20. Солиқ тўловчидан аввалги камерал ёки сайёр солиқ текширувлари ўтказилганда солиқ органларига илгари тақдим этилган ҳужжатларни, шунингдек солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида тақдим этилган ҳужжатларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди.

Агар ҳужжатлар илгари солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган солиқ тўловчига қайтарилган бўлса, шунингдек солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган солиқ тўловчисидан қайта талаб қилиб олиниши мумкин.


21. Солиқ органларидан тегишли ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида талабномани олган солиқ тўловчи ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган талабга риоя этилмасдан юборилган талабнома бўйича ҳужжатларни (ахборотни) тақдим қилишни рад этишга ҳақли.


22. Ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқномани олган солиқ органи томонидан тўпланган ҳужжатлар (ахборотлар) икки кун ичида ушбу ҳужжатларни (ахборотни) топшириқ берган солиқ органига етказилади.


23. Текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахс текширувни амалга ошириш чоғида солиқ тўловчиларни текширув юзасидан тушунтиришлар бериш учун, шу жумладан улар томонидан солиқларнинг тўланиши (ушлаб қолиниши ва ўтказилиши) муносабати билан солиқ органига ёзма хабарнома асосида чақиришга ҳақли.


24. Солиқ органи камерал солиқ текширувини амалга оширишга доир тадбирларда иштирок этиш учун:

аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахсни кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақириши;

шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимонни жалб этиши мумкин.


25. Камерал солиқ текширувини ўтказиш жараёнида солиқ органлари Солиқ кодексининг 14-моддасига асосан солиқ тўловчи томонидан тузилган битимлар, уларнинг юридик расмийлаштирилишидан қатъи назар ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб текширувни амалга оширади.

Бунда, битим ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик расмийлаштирилиши унинг ҳақиқий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақоми ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга, ҳуқуқни суиистеъмол қилиш аломатларига эга бўлган айрим операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини эътиборга олмасликка ва солиқлар суммаларини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли.

Ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, битим қалбакилиги (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса - солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.


26. Текширишда ўрганилган ҳужжат ва маълумотлар юзасидан текширувни ўтказувчи (амалга оширувчи) мансабдор шахс мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тузади.

Хулосада, текширувгача солиқ тўловчининг солиқ ҳисоботлари ёки солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва солиқ ҳисоботидаги хатолар, текширув давомида солиқ тўловчининг ҳудуд ва биноларини кўздан кечириш тўғрисида баённомалар, солиқ тўловчи ва учинчи шахслардан талаб қилиб олинган ҳужжатларни (ахборотни) ўрганиш ва таҳлил натижалари, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, хулоса тузилган сана ва жой кўрсатилган ҳолда батафсил баён этилади.


27. Камерал солиқ текшируви юзасидан тузилган хулоса солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан уч кун ичида кўриб чиқилади ҳамда тасдиқланади. Хулосага кўра солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар аниқланган ҳолларда, ушбу хулоса тасдиқланганидан сўнг икки кунлик муддатда солиқ органи томонидан солиқ тўловчига мазкур Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда талабнома юборилади.

Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади. Агар ўрганиш ва таҳлил қилиш якунларига кўра тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланмаган бўлса ҳам камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.


28. Камерал солиқ текшируви материаллари Солиқ кодексининг 135-моддасига асосан солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органида текширув тугаган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай рўйхатдан ўтказилиши керак.


29. Агар камерал солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланган тақдирда, аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш Солиқ кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Камерал солиқ текшируви давомида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари аниқланганда, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномаси тузилади. Мазкур далолатнома икки нусхада тузилади ва бир нусхаси солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга топширилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик далолатномаси камерал солиқ текшируви тугагунга қадар тузилиши шарт. Бунда далолатномани кўриб чиқишда талабномага нисбатан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутларнинг асосномаси ҳам бирга кўриб чиқилади.



3-БОБ. КАМЕРАЛ СОЛИҚ ТЕКШИРУВ НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА ТАЛАБНОМАНИ ЮБОРИШ


30. Талабнома камерал солиқ текширувида солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар аниқланган тақдирда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда юборилади. Талабномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар;

қўшимча ҳисобланган солиқ ва йиғимлар ҳамда уларга пеня, шунингдек уларнинг асослари;

талабномага жавоб бериш муддати ҳамда жавоб бермаслик оқибатида Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан қўлланиладиган чора.


31. Талабнома электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади ва юборилган санадан эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида ёки унинг вакилида шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, талабнома солиқ тўловчи ёки унинг вакилига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва юборилган санадан беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан талабнома олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.


32. Солиқ тўловчи текширувда аниқланган солиқ ҳисоботидаги тафовут ва (ёки) солиқ ҳисоботидаги хатолар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки тафовутларни асослантирувчи ҳужжатларни солиқ органига талабнома олинган кундан бошлаб ўн кун ичида тақдим этиши лозим.


33. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш солиқ органига муайян солиқ даври учун аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш ва уни солиқ органига тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.


34. Солиқ тўловчи талабнома юзасидан тушунтириш ва тафовутларнинг асосномаси билан бирга солиқ ҳисоботига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.


35. Солиқ тўловчи талабномада кўрсатилган тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли.

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчининг номидан мустақил равишда солиқ тўловчи билан тузилган шартномага асосан асосномани тақдим этиши мумкин.


36. Талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тушунтиришлар, асосномалар ва бошқа ҳужжатлар солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида солиқ тўловчи ёки солиқ маслаҳатчиси бевосита иштирок этишга ҳақли.


37. Аниқланган тафовутларнинг асосномаларини кўриб чиқиш натижасида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тафовутнинг асосномасига тўлиқ ёки қисман розилик бериш ёхуд тафовутнинг асосномаси етарли эмас деб ҳисобланишини назарда тутувчи хулоса қабул қилади.

Солиқ органи томонидан тақдим этилган тафовут асосномаларига тўлиқ ёки қисман розилик берилган тақдирда:

тўлиқ сумма бўйича солиқ тўловчига илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хати;

қисман сумма бўйича солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари тўғрисида аниқлаштирилган талабнома юборилади.

Солиқ тўловчи аниқлаштирилган талабномага жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини солиқ органига ушбу талабномани олинган кундан бошлаб беш кун ичида тақдим этиши шарт.

Тафовутнинг асосномаси етарли ёки етарли эмас деб ҳисоблаш ҳақида хулосанинг тўғрилиги ва адолатлилиги бўйича жавобгарлик аниқланган тафовутларнинг асосномаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса қабул қилган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) зиммасига юклатилади.


38. Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса ёхуд тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли. Бунда солиқ аудити Солиқ кодексининг 140 - 143-моддаларида белгиланган тартибда ва солиқ тўловчиларнинг юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчисига нисбатан ўтказилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


40. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



НАМУНА



Камерал солиқ текширувини ўтказиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан камерал солиқ текширувини ўтказиш мақсадида


БУЮРАМАН:

1. Мазкур буйруқнинг иловасига мувофиқ


да


(давлат солиқ инспекцияси)


рўйхатдан ўтган солиқ тўловчиларда солиқларнинг тўғри хисобланиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текширувлари ўтказилсин.

2. Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати


йил


дан бошлаб


(йил)


(кун/ой)



йил


гача этиб белгилансин.

(йил)


(кун/ой)


3. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилиш инспекция бошлиғи ўринбосари ____________ зиммасига юклатилсин*.

Асос:


нинг


йил


даги


(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахс номи)


(йил)


(кун/ой)


мурожаати.

Бошлиқ



(давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг Ф.И.О.)

Изоҳ:

*) - давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлмаган тақдирда, бошлиқ зиммасига юклатилади.






Низомга

2-ИЛОВА



НАМУНА


га

(солиқ тўловчи (солиқ агенти) ёки учинчи шахс) номи



СТИР:



(солиқ тўловчининг идентификация рақами)


(жойлашган манзили (почта манзили)

ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА СЎРОВНОМА



нинг 20__ йил ___ ______даги ____-сон


(давлат солиқ инспекцияси)

            (кун)     (ой)

буйруғига асосан


да


(камерал солиқ текширувидан ўтказилаётган солиқ тўловчи номи)


Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилмоқда.


Шунга кўра, Сиздан қуйида номлари келтирилган ҳужжатларни (ахборотларни) ушбу сўровнома олинган кундан эътиборан

беш кун ичида


га тақдим этишингиз сўралади.


(давлат солиқ инспекцияси)


1.


2.


3.


4.



(давлат солиқ инспекцияси бошлиғи/ўринбосари Ф.И.О)


(имзо)

   





Низомга

3-ИЛОВА



НАМУНА



да солиқ тўловчи сифатида


(давлат солиқ инспекцияси)


рўйхатга олинган


да ўтказилган


(солиқ тўловчининг номи)


камерал солиқ текшируви натижалари юзасидан

XУЛОСА



нинг


йил




даги


(давлат солиқ инспекцияси)


(йил)


(кун)


(ой)


______ -сон буйруғига асосан _________________ манзилда жойлашган юқорида номи келтирилган ташкилотда_______ йилнинг _________________ кунларида ўтказилган камерал солиқ текширувида қуйидагилар аниқланди.

Текширувда қуйидагилар амалга оширилди:

1. Ўрганилган солиқ тури -


2. Қамраб олинган солиқ даври -


3.


нинг


йил




даги


(давлат солиқ инспекцияси)


(йил)


(кун)


(ой)


_________-сонли сўровномаси асосида, солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) ҳисобга олиш ҳужжатлари,


бўйича тақдим этилган солиқ ҳисоботи ва

(солиқ тури)


ҳисобга олиш ҳужжатларига оид тушунтиришлар, шунингдек солиқларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш билан боғлик ахборотлар


сўраб олинди.

(ахборотлар тури)


4. Зарурат туғилганлиги сабабли, текширувга дахлдор бўлган ва аниқ харакатларни амалга оширишда иштирок этиш учун:

- фуқаро


дан гувоҳ сифатида кўрсатмалар олинди;


(фуқаронинг Ф.И.О.)


- текширувга мутахассис сифатида


жалб қилинди;


(мутахассиснинг Ф.И.О.)


- текширувга эксперт сифатида


жалб қилинди;


(экспертнинг Ф.И.О.)


- таржимон сифатида


жалб қилинди.


(таржимоннинг Ф.И.О.)


5. Текширув жараёнида қўшимча маълумотларга эҳтиёж юзага келганлиги сабабли,


нинг


йил




даги

(давлат солиқ инспекцияси)


(йил)


(кун)


(ой)


_______-сонли буйруғига асосан солиқ тўловчининг ҳудуд ва бинолари кўздан кечирилиб, таҳлиллар қилинди.


6. Тўпланган ҳужжатлар ва ахборотлар асосида ўтказилган текширувда қуйидаги камчиликлар аниқланди. Жумладан:

а)


;


(солиқ ҳисоботларини тўғри тўлдирилиши бўйича)


б)


;


(норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши бўйича)


в)


;


(солиқ ставкаларини тўғри белгилаш ва солиқларни ҳисоблаб чиқаришда)


г)


.


(бошқа тафовут, хато ва камчиликлар)


Юқоридагиларга асосан, солиқ тўловчи томонидан бир вақтнинг ўзида тафовут, хато ва камчиликларни тузатиш билан:

а)


бўйича


йилнинг



(солиқ тури)


(йил)


(солиқ даври)

учун қайта ҳисобот топширган ҳолда млн сўм;

б)


бўйича


йилнинг



(солиқ тури)


(йил)


(солиқ даври)

учун қайта ҳисобот топширган ҳолда ________ млн сўм жами ________ млн сўм солиқларни тўлаб берилиши лозимлиги аниқланган.


7. Текширув жараёнида солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловларидан қочиш ёки солиқларни камроқ тўлаш мақсадини англатувчи турли схемалардан фойдаланганлигини билдирувчи ҳолатлар аниқланди.


8. Ўтказилган камерал солиқ текширувлари жараёнида солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексининг 223-моддаси (солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) талабини бузиш каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.


Юқорида келтирилганларга асосланиб


ХУЛОСА ҚИЛИНДИ:



да ўтказилган камерал солиқ текширувида


(солиқ тўловчи номи)


аниқланган тафовут, хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ қонунчилигида белгиланган молиявий санкцияларни ихтиёрий тўлаш ҳақида солиқ тўловчига белгиланган тартибда талабнома юборилиши лозим.



(давлат солиқ инспекцияси ва текширувни амалга оширган масъул ходим лавозими)

(ходимнинг Ф.И.О.)

        





Низомга

4-ИЛОВА



НАМУНА



Камерал солиқ текшируви натижасида аниқланган

солиққа оид ҳуқуқбузарликларни қайд этиш

__________-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

"____"_____________ 20___ йил





(вилоят, туман, шаҳар)

I. Ўтказилган камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар:

1.

Солиқ тўловчининг номи




2.

СТИР




3.

Мулкчилик шакли




4.

Раҳбарнинг Ф.И.О.




5.

Жойлашган манзили




6.

Текширувни ўтказган солиқ органи номи




7.

Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими ва Ф.И.О.




8.

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруқ санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана




9.

Текширилган солиқлар (йиғимлар) тури ва қамраб олинган солиқ даври




II. Текшириш учун солиқ тўловчидан талаб қилинган ҳужжатлар тўғрисида (солиқ агенти, солиқ тўловчи билан алоқадор бўлган ўзининг ҳудудида жойлашган ва бошқа ҳудудда жойлашган учинчи шахсдан):

1.

Ҳужжатлар (ахборотлар) тури




2.

Сўровнома санаси ва рақами




3.

Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот




4.

Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот




III. Текширувга жалб қилинганлар тўғрисида маълумот:

1.

Гувоҳнинг Ф.И.О.




2.

Мутахассиснинг Ф.И.О.




3.

Экспертнинг Ф.И.О.




4.

Таржимонинг Ф.И.О.




5.

Бошқа шахс лавозими ва Ф.И.О.




IV. Ташкил этилган камерал солиқ текшируви тўғрисида:

1.

Сайёр солиқ текшируви бошланган ва тугатилган сана




2.

Қўшимча олиниши лозим бўлган маълумотлар тури/номи




V. Солиққа оид ҳукуқбузарлик ҳолатлари:

1.

Солиқлар (йиғимлар) тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш бўйича ҳужжатлаштирилган фактлар




2.

Солиқ ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни:

енгиллаштирувчи ҳолатлар;

оғирлаштирадиган ҳолатлар;

бошқа ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик оқибатида ҳуқуқбузарликнинг бартараф этилмаслиги




VI. Солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва (ёки) молиявий санкцияларни қўллаш юзасидан текширувчи мансабдор шахснинг хулосаси:

1.

________________________________ бўйича _________ сўм миқдорида солиқ ҳисоблансин.

        (солиқ ва (ёки) йиғим тури)


2.

Солиқ кодексининг ______, ______, ______-моддаларига асосан ______________________ сўм молиявий жарима ҳисоблансин.


3.

Солиқларни (йиғимларни) тўлаш мажбурияти кечиктирилган ҳар бир календарь куни учун жорий йилнинг __________________ ҳолатига ___________________ сўм пеня ҳисоблансин.


4.

________________________________________________________________________

              (ҳуқуқбузарликни бартараф этиш юзасидан бошқа хулосалар)


Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи далолатномада баён этилган ҳолатларга ва (ёки) текширувчи мансабдор шахснинг хулосаларига рози бўлмаган тақдирда, далолатнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини судга ёки юқори турувчи солиқ органига тақдим этишга ҳақли.

Давлат солиқ инспекцияси ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими


(имзо)


Ф.И.О.

ТАНИШДИМ:

солиқ тўловчи номи ва раҳбари


(имзо)


Ф.И.О.

Солиқ тўловчи (унинг вакили) мазкур далолатномани имзолашни рад этди.

                 

ҳужжатни имзолашдан бош тортиш ҳолатлари

Давлат солиқ инспекцияси ва далолатнома тузган масъул ходим лавозими


(имзо)


Ф.И.О.

               





Низомга

5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ


ТОШКЕНТ ШАҲАР ДАВЛАТ

СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ


Юнусобод тумани

давлат солиқ инспекцияси


Тошкент ш. Юнусобод тумани,

Амир Темур кўчаси, 95 А-уй.

Тел. 71-239-97-16, Факс. 71-239-09-03



    

__________________________

__________________________

раҳбарига

(солиқ агенти ёки учинчи шахс)



__________________________

(солиқ тўловчининг идентификация рақами)



__________________________

(жойлашган манзили (почта манзили)




2020 йил "____"_____________



__________-сон



СОЛИҚ ҲИСОБОТИГА ТУЗАТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА ТАЛАБНОМА

                      

Солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ ҳамда



(туман, шаҳар)

давлат солиқ инспекциясининг 20___ йил ___ __________даги ____-сон буйруғига асосан ўтказилган камерал солиқ текширувида Сиз томондан тақдим этилган солиқ ҳисоботларида тафовутлар (хатоликлар) аниқланиб, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқлар ҳисобланди:

   

ҚҚС бўйича

(солиқ ва (ёки) йиғим номи)


2018 йил 12 ойи учун

(ҳисобот даври)


25 382 000 сўм

(тафовут суммаси)


ҚҚС бўйича

(солиқ ва (ёки) йиғим номи)

2019 йил январь-август ойлари учун

(ҳисобот даври)


38 500 000 сўм

(тафовут суммаси)

 

Солиқларнинг қўшимча ҳисобланиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотни ҳавола бўйича иловада кўриш мумкин.


Ушбу талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддат давомида аниқланган тафовутлар (хатоликлар)ни тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилган ҳолда асослантириш ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишингиз лозим.


Огоҳлантириш. Тафовутлар (хатоликлар)ни асослантирувчи ҳужжатлар ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисобот белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи Солиқ кодексининг 111 ва 140-моддаларига асосан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамларидаги операцияларини тўхтатиб туришга ва (ёки) солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.


        



(давлат солиқ инспекцияси)

бошлиғи (бошлиқ ўринбосари)


имзо


Ф.И.О.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 231-модда












































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск