ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг Максимал миқдорлари (АВ томонидан 29.05.2020 й. 3235-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 29.05.2020 й. 112-мҳ-сон буйруғи билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 29 майда 3235-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2020 йил 29 майдаги

112-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган

ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар

учун ундириладиган тўловларнинг

МАКСИМАЛ МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар номи


Ҳақ миқдори*

(базавий ҳисоблаш

миқдорига нисбатан)


1-БОБ. НОТАРИАЛ ҲАРАКАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ТУШУНТИРИШЛАР БЕРИШ УЧУН

1.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек гаров (ипотека) ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш


10%

2.

Мерос иши


20%

3.

Далилларни таъминлаш


20%

4.

1-3-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатларни амалга ошириш


5%

2-БОБ. НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН

5.

Кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари


20%

6.

Гаров (ипотека) ва лизинг шартномалари


15%

(жисмоний шахслар учун

ёки тарафлардан бири

жисмоний шахс бўлса)

100%

(тарафларнинг барчаси

юридик шахс бўлса)


7.

Мулк ижара шартномалари


20%

8.

Профессионал медиатор сифатида тасдиқланадиган медиатив келишувлар


50%

9.

Ишончномалар


10%

10.

5-9-бандларда назарда тутилмаган бошқа битимлар


15%

11.

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар


100%

12.

Далилларни таъминлаш бўйича ҳужжатлар


100%

13.

11 ва 12-бандларда назарда тутилмаган бошқа нотариал ҳаракатлар бўйича ҳужжатлар


5%

3-БОБ. ТЕХНИК ТУСДАГИ ҲАРАКАТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН

14.

"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот чоп этиш ёки техник воситалар ёрдамида ҳужжатлардан нусхалар кўчириш (ҳар бир бет учун)


0,5%

15.

Ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлаш (ҳар бир бет учун)


2%

4-БОБ. БОШҚА ҚЎШИМЧА ҲАРАКАТЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИ УЧУН

16.

Апостиль қўйиш ва (ёки) ҳужжатларни легаллаштириш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш


20%

17.

"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш (ҳар битта мулк учун)**


15%

18.

"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш учун электрон ариза тўлдириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш (ҳар бир нотариал ҳаракат учун бир маротаба)


10%

19.

Ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш (ҳар бир бет учун)


15%

20.

Умумий улушли мулк иштирокчисини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилиш


20%

21.

Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш


30%

22.

Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносидан ташқарида амалга ошириш (Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуни 11-моддасида давлат божи тўлашдан озод этилган нотариал ҳаракатлар бўйича белгиланган ҳақ миқдорининг 50 фоизи ундирилади)


50%

23.

Нотариал ҳаракатни амалга оширишда бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш (электрон шаклда ёзилган сўровномалар бундан мустасно)


5%

24.

Ҳужжатларни сақлаш (ҳар 250 варақгача бўлган ҳужжатлар учун бир суткагача)


0,5%

25.

Пул суммалари ёки қимматли қоғозларни депозитда сақлаш (бир суткага)


1%

26.

Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизмати кўрсатиш


10%

27.

Нотариус томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-иловасида назарда тутилган Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг 4-бандида белгиланган ҳужжатларни ахборот-коммуникация технологиялари орқали олиш ва чоп этиш (ҳар бир юридик шахс учун)***


5%

28.

Мол-мулкка қўйилган тақиқни (хатловни) бекор қилиш ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкига киритиш (ҳар бир мулк учун)


5%


*) Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларида (бундан буён матнда ҳақ миқдорлари деб юритилади) белгиланган ҳақ миқдоридан ортиқ ундирилишига йўл қўйилмайди. Бунда тўловлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан белгиланганидан кам миқдорда ундирилиши мумкин.

Нотариус томонидан мурожаат этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни 21-моддасига асосан нотариус томонидан нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда нотариал тартибда тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаган жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқий ҳамда техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилиши тушунтирилиши шарт.

Битта нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мазкур ҳақ миқдорларининг 1-бобида назарда тутилган ҳуқуқий тушунтиришлардан бири бир неча маротаба берилганда улар учун битта ҳуқуқий тушунтириш учун назарда тутилган ҳақ миқдорида тўлов ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон "Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида"ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари ҳамда реестрлардан кўчирмалар беришда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ ундирилмайди.

**) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш юзасидан электрон маълумотлар банкини юритиш бўйича базавий идора ҳисобланганлиги сабабли, мазкур ҳақ миқдорларининг 17-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорларининг 50 фоизи адлия органларининг бюджетдан ташқари давлат божи йиғиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади, шунингдек келгусида идоравий нотариал архивларни молиялаштириш ҳамда адлия органларини ривожлантириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.

***) Мазкур ҳақ миқдорларининг 27-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 50 фоизи ҳамда 21-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорининг 10 фоизи "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси ҳисоб рақамига вазирлик ахборот тизимларини ривожлантириш учун йўналтирилади.

Мазкур Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 230-модда













































Время: 0.1793
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск