ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Пулли ва бепул тиббий ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2020 й. ПҚ-4737-сон "Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2020 й.

N ПҚ-4737



НОДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ТОМОНИДАН ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТЛАРИНИ

КЎРСАТИШ УЧУН ҚЎШИМЧА ШАРТ-ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни жадал ривожлантириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳолига тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2025 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинсин.

Мазкур бандда назарда тутилган имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ушбу қарор расмий эълон қилингунга қадар олиб кирилган "божхона омбори" режимида олти ойдан кўп турган янги тез тиббий ёрдам автомобилларининг божхона расмийлаштирувида ҳам қўлланилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор доирасида олиб кириладиган автомобиллардан мақсадли фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилансинки, автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириб олинади.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 8 июнь, 22-сон, 236-модда



































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск