ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 06.05.2020 й. 165-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.05.2020 й. 3097-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.05.2020 й.

N 3097-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

06.05.2020 й.

N 165


БУЙРУҒИ



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир в.б.                                                                   Т. Худайбергенов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"98. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

МЖтКнинг 332-1-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ушбу жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсларнинг мустақил иш ҳақи бўлмаган тақдирда, жарима уларнинг ота-оналари ёки улар ўрнини босувчи шахслардан ундириб олинади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун солинган жарима ҳуқуқбузар томонидан тегишли банкка тўланади. Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида жаримани ундириб олинишига йўл қўйилмайди.".


2. 15-илова иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Давлат ёнғин назорати органлари

фаолиятини ташкил этиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

15-ИЛОВА



UZ-DYoN-___-СЕРИЯЛИ ____-___________-РАҚАМЛИ

БАЁННОМА БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ ЖАЗО

ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР

20__й "___"___________





(ҳудуд номи)

Мен,



(қарор чиқарувчи шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О.)

UZ-DYoN-___-серияли, ___-_________________-рақамли баённома билан танишиб чиқиб,

            

(иш (ўқиш) турар жойи, мансаби)

фуқаро



(Ф.И.О.)


да

(ҳуқуқбузарлик содир этилган жой)



нинг

(ёнғин хавфсизлигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи)


талаблари бузганлигини аниқладим. Жумладан,



да

            

(норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бандлари кўрсатилади)


.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 249, 304, 305, 306, 307-моддаларига асосланиб, шунингдек,


эътиборга олиб,

ғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи сабаблар кўрсатилади)


ҚАРОР ҚИЛДИМ:

Фуқаро


ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлиги учун


(Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ________-моддаси _____-қисмини қўллаб,

унга нисбатан


(


)


(сон билан)


(сўз билан)


сўм миқдорида жарима жазоси тайинлансин.

Қарор устидан 10 кунлик муддат ичида юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига шикоят ёки протест келтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 332-моддасига мувофиқ жарима қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай _______________________________________ ғазна ҳисоб варағига

(банк номи:


, банк коди:


,


, СТИР:


) тўланиши лозим.

(олувчининг ҳисоб рақами)




Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 332-1-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

Жарима тўланмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 333-моддасига мувофиқ жарима ҳуқуқбузарнинг иш ҳақи, бошқа маошидан, нафақасидан, стипендиясидан, агарда ҳуқуқбузар ишламаётган бўлса унинг мулкидан, шунингдек умумий мулкдаги унинг ҳиссасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий равишда ундириб олинади.

Баённома билан танишдим ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 294-моддасига асосан менинг ҳуқуқ ва бурчларим тушунтирилди ҳамда унинг мазмуни бўйича қуйидагиларни билдираман:

Қарорни чиқарган шахс






(Ф.И.О.)


(имзо)


Қарор нусхасини олдим




20__ й. "___" _______".


(Ф.И.О.)


(имзо)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 232-модда







































Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск