ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги Умумий техник регламент (ЎзР ВМ 01.06.2020 й. 345-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 1 июндаги

345-сон қарорига

1-ИЛОВА



Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги

УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-§. Мақсади ва қўллаш доираси


1. Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда - Техник регламент) аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, атроф муҳитни, юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлигига бўлган талабларни белгилайди.


2. Техник регламентга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича келтирилган алкоголсиз ичимликлар Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.


3. Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалада бўлган қуйидагиларга:

алкоголсиз ичимликларга;

хомашё ва таркибий қисмларга;

алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш (тайёрлаш), сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилади.


4. Техник регламент:

болалар озуқаси учун мўлжалланмаган;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилиши мўлжалланмаган;

экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди.


5. Алкоголсиз ичимликларга сут ва мевалар ва (ёки) сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотлари кирмайди.



2-§. Атамалар ва таърифлар


6. Техник регламентни қўллаш мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:


маҳсулотларнинг ифлосланиши - маҳсулотга нарса, бўлак, модда ва организмларнинг тушиши натижасида у инсон учун хавфли ҳолатга айланадиган ва Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ҳолати;


идентификация - аниқ бир маҳсулотнинг намунага ва (ёки) унинг таърифига мувофиқлигини белгилаш;


маҳсулот тайёрловчи - маҳсулотни тайёрлаш билан шуғулланувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


муомала - алкоголсиз маҳсулотларни харид қилиш (шу жумладан, импорт қилиш), етказиб бериш (шу жумладан, экспорт қилиш), ташиш, сақлаш, сотиш, утилизация қилиш;


маҳсулотнинг таърифи - миллий, халқаро, ташкилот стандартлари, технологик ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан белгиланган маҳсулотни тавсифловчи белгилар, параметрлар, кўрсаткичлар ва талаблар тўплами;


сотувчи - алкоголсиз маҳсулотни сотувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


ишлаб чиқариш биноси - бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино;


бино, асбоб ва анжомларга санитария ишлови бериш - озиқ-овқат маҳсулотлари (хомашё)нинг ифлосланиш манбасига айланиб қолмаслиги учун бино, асбоб ва анжомлар юзасини ювиш ёки бошқача тарзда ишлов бериш;


алкоголсиз маҳсулотларни сақлаш муддати - ҳужжатларда кўрсатилган сақлаш шароитларига риоя қилишда норматив ва/ёки техник ҳужжатларда белгиланган хусусиятларни алкоголсиз маҳсулот ўзида сақловчи вақт даври;


алкоголсиз маҳсулотнинг яроқлилик муддати - алкоголсиз маҳсулотларни сақлаш, ташиш, сотиш пайтида хавфсизлик меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда фойдаланишга яроқли бўлган ва муддати ўтгандан сўнг инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин бўлган вақт даври;


алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш - санитария меъёрлари ва қоидалари, техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган алкоголсиз ичимликлардан алкоголсиз ичимликлар мўлжалланган ва улардан одатда фойдаланиладиган мақсадлардан фарқли мақсадларда фойдаланиш, ёхуд санитария меъёрлари ва қоидалари, техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган алкоголсиз ичимликларни улардан ҳар қандай мақсадларда фойдаланиш ва қўллаш учун яроқсиз, шунингдек, уларнинг одамга, ҳайвонларга ва атроф муҳитга номақбул таъсирини истисно этувчи ҳолатга келтириш;


ваколатли органлар - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.


3-§. Техник тартибга солиш обектларини

идентификация қилиш қоидалари


7. Алкоголсиз ичимликларни идентификация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

маҳсулот тўғрисидаги ишончли маълумотларни ҳисобга олиб, маҳсулотнинг асосланган танлови бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш;

истеъмолчиларни ноҳалол тайёрловчи (сотувчи)лардан ҳимоя қилиш;

маҳсулотнинг, жумладан, унинг номининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини белгилаш;

маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан берилган маълумотга мувофиқлигини тасдиқлаш;

бозорнинг барча иштирокчилари манфаатлари муҳофазасини таъминлаш.


8. Техник регламентда қўлланилишига нисбатан алкоголсиз ичимликларнинг техник тартибга солиш объектларига тегишлилигини белгилаш учун идентификация қилиш:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарадиган тайёрловчи;

маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида -сертификатлаштириш органи;

маҳсулотнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида - давлат назорат органи томонидан амалга оширилади.


9. Маҳсулотни ташқи кўриниши, тамғаси, илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга асосан идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлмаса, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган физик-кимёвий кўрсаткичларни аниқлаш йўли билан идентификация қилишга рухсат берилади.


10. Ишлаб чиқариш объектидаги идентификация қилинмаган алкоголсиз ичимликлар (экспорт учун ишлаб чиқарилган алкоголсиз маҳсулотлар бундан мустасно) утилизация қилинади.



2-БОБ. АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРНИ

МУОМАЛАГА КИРИТИШ КОИДАЛАРИ


11. Алкоголсиз ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ички бозорига муомалага чиқариш мувофиқлик сертификати ҳамда рақамли маркировкаси мавжуд бўлганда амалга оширилади. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнларидан ўтган ва Техник регламент талабларига жавоб берадиган алкоголсиз ичимликлар мувофиқлик миллий белгиси билан тамғаланади.


3-БОБ. АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАР

ХАВФСИЗЛИГИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


1-§. Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигига

қўйиладиган умумий талаблар


12. Алкоголсиз маҳсулотлар хавфсизлиги Техник регламентда белгиланган талабларга риоя қилиш йўли билан ҳамда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ таъминланади.


13. Алкоголсиз ичимликлар Техник регламентга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


14. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, ингредиентлар, озиқ-овқат қўшимчалари, технологик воситалар техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.


15. Озиқ-овқат қўшимчалари, технологик ёрдамчи воситалар, уларнинг миқдорий нормаларининг қўлланилиши ҳамда уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари Техник регламент талабларига зид бўлмаган озиқ-овқат қўшимчалари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига жавоб бериши керак.


16. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сув Техник регламент ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши зарур.



2-§. Алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш,

сақлаш, ташиш, сотиш жараёнларига

қўйиладиган талаблар


17. Алкоголсиз маҳсулотларни тайёрловчи Техник регламент талабларининг бажарилишини таъминлайди.


18. Алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрловчи томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган технологик ҳужжатларга (технологик регламентлар, қоидалар, технологик йўриқномалар) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


19. Алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш биноси (цех, омбор, бўлим ва бошқа бинолар) ва технологик ускуналар хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр алкоголсиз ичимликларнинг ифлосланишини истисно этадиган ҳолда сақланиши керак.


20. Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар ва уларнинг жойлашуви, канализация, ёритиш, вентиляция, иситиш тизими хавфсизлиги талаблари, шунингдек, маиший бинолар, чиқиндиларни тўплаш ва йўқ қилиш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли соҳа учун белгиланган қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак.


21. Хомашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларнинг ифлосланишини олдини олиш мақсадида алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган тартиб ва шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.


22. Атроф муҳит ва ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган талаблар ваколатли орган томонидан тасдиқланган экологик меъёрларга мувофиқ бўлиши зарур.


23. Маҳсулотларни ташиш мазкур мақсадлар учун яроқли транспорт воситаларида амалга оширилади. Маҳсулот тайёрловчи томонидан ушбу маҳсулотни ташиш учун белгиланган шартларга мувофиқ, маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаган ҳолда юк жўнатувчи томонидан ташиш шартлари белгиланади. Транспорт воситалари ва/ёки контейнерларнинг юк бўлинмалари маҳсулотнинг ифлосланишига олиб келса бундай ҳолларда ундан бошқа юкларни ташишда фойдаланиш мумкин эмас.


24. Транспорт воситалари ва/ёки контейнерлардан бир вақтнинг ўзида бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа юкларни ташишда фойдаланилганда, маҳсулотлар ифлосланиши эҳтимолининг олдини олиш мақсадида улар бир-биридан изоляция қилинишини таъминлаш лозим.


25. Суюқ, қадоқланмаган алкоголсиз маҳсулотларни ташиш фақат суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган пломбаланган идишларда амалга оширилиши керак. Бундай цистерналар фақат суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланганини кўрсатадиган ўчмайдиган тамғага эга бўлиши зарур.


26. Транспорт воситалари ва контейнерларнинг юк бўлинмалари конструкцияси алкоголсиз маҳсулотларни ифлосланишдан, ҳайвонлар, жумладан, кемирувчи ва ҳашаротларнинг киришидан ҳимоя қилиниши, озиқ-овқат маҳсулотларини ташишнинг белгиланган шартларига риоя қилиниши мониторинги олиб борилиши (контейнерлар бундан мустасно) имкониятини ҳамда санитария жиҳатдан тозалаш ва/ёки дезинфекция қилинишини таъминлаш керак.


27. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари ва контейнерларнинг юк бўлинмалари ювиладиган ва заҳарсиз материалдан тайёрланиши зарур.


28. Алкоголсиз маҳсулотларни ташиш учун транспорт воситалари ва контейнерланинг юк бўлинмалари маҳсулотларнинг ифлосланиш манбаи бўлмаслиги учун мунтазам равишда санитария жиҳатдан тозаланиши, даврийлик билан дезинфекция, дератизация ва дезинсекция қилиниши керак. Тозалаш, дезинфекция, дератизация ва дезинсекция қилиниши даври давомийлиги озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш соҳасидаги хўжалик фаолияти иштирокчилари томонидан белгиланади.


29. Алкоголсиз маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун уларни сотишни амалга оширувчи ташкилотлар уларни қабул қилиш ва сақлаш шартларини таъминлашлари керак.


30. Яроқлилик муддати ўтган алкоголсиз маҳсулотларни сотишга йўл қўйилмайди.


31. Муомаладаги алкоголсиз маҳсулотларга уларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.



3-§. Алкоголсиз ичимликлардан утилизация қилиш

жараёнига қўйиладиган талаблар


32. Техник регламент талабларига мувофиқ келмайдиган алкоголсиз ичимликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортга қайтарилади ёки ваколатли органларнинг қарорига асосан утилизация қилинади.


33. Алкоголсиз маҳсулотларни қайтариш ёки утилизация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар маҳсулот миқдори кўрсатилган ҳолда ва Техник регламент талабларига мувофиқ алоҳида сақланиши зарур.


34. Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш унинг мулкдори ёки унинг мулкдори шартнома бўйича ушбу вазифани бажаришни топширган ташкилот томонидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат назорат органлари, солиқ органлари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топган комиссия иштирокида амалга оширилади.


35. Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш усуллари ва шартлари унинг эгаси томонидан тегишли давлат назорат органлари билан келишилади.


36. Истеъмол учун яроқсиз алкоголсиз ичимликлар йўқ қилишдан олдин ёки йўқ қилиш жараёнида зарарсизлантирилади.


37. Алкоголсиз ичимликларнинг эгаси давлат назорати органларига унинг хақиқатда утилизация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.



4-БОБ. АЛКОГОЛСИЗ ИЧИМЛИКЛАРНИ

ҚАДОҚЛАШ ВА ТАМҒАЛАШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Алкоголсиз ичимликларни қадоқлаш ва

тамғалашга қўйиладиган талаблар


38. Алкоголсиз ичимликлар қадоқнинг бутунлиги ёки қадоқни беркитган мосламанинг сезилмас тарзда бузилиши эҳтимолини истисно қиладиган тарзда қадоқланиши керак.


39. Алкоголсиз ичимликларга тегиб турадиган қадоқларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган материаллар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига жавоб бериши керак.


40. Алкоголсиз ичимликларни тамғалаш Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши ва маҳсулот ҳақида ишончли маълумотларни ўзида акс эттириши ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига жавоб бериши керак.


41. Алкоголсиз ичимликларни тамғалаш Техник регламентга 1-иловада кўрсатиб ўтилган маҳсулот номларини ўз ичига олиши зарур.


42. Алкоголсиз ичимликларнинг тамғасида маҳсулотнинг тасдиқловчи исбот бўлмаган, инсон организмига ҳар қандай функционал таъсирни акс эттирувчи маълумотларни жойлаштириш тақиқланади.


43. Шакар қўшиб ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликларнинг энергетик қиймати оригинал ичимликлар билан солиштирганда 30 фоизга паст бўлган тақдирда, маҳсулот ёрлиғида "Пасайтирилган энергетик қиймати билан" ёзуви бўлиши керак.


44. Алкоголсиз ичимликларнинг тамғасида унинг энергетик қиймати 100 миллилитрга (kcal/100 cm. kub (kJ)) нисбатан килокалорияда ифодаланган тарзда кўрсатилиши зарур.


45. Алкоголсиз ичимликнинг истеъмол қадоғида қўшимча тарзда ушбу маҳсулотга тегишли маълумот тариқасидаги ёзувлар жойлаштирилиши мумкин.


46. Таркибида таъм берувчи - шакарли спиртлар мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликлар тамғаси, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби кўрсатилгандан кейин "Таъм берувчи (таъм берувчилар) мавжуд. Ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилиш ҳолсизликка олиб келиши мумкин" деган ёзув қўшилиши зарур.


47. Агар алкоголсиз ичимлик таркибида аспартам мавжуд бўлса, истеъмол қадоқоғида "Таркибида фенилаланин манбаи мавжуд" деган ёзув жойлаштирилган бўлиши шарт.


48. Ўзбекистон Республикасида халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган тасдиқловчи сертификатлар (синов баённомалари) мавжуд бўлмаган тақдирда алкоголсиз маҳсулотлар тамғасида сифат менежменти тизимининг қўшимча хусусиятлари тўғрисида маҳсулот стандартлари - "Био", "Эко", "Консервантларсиз", "ГМОларсиз", "Экологик тоза маҳсулот", "Ҳалол" ("Halal"), "Органик" ("Organic") белгиларини қўйиш тақиқланади.


49. Истеъмолчиларни чалғитишга олиб келадиган ишончсиз маълумотларга йўл қўймаслик мақсадида маҳсулотнинг таркиби, хусусиятлари, озуқавий қиймати, келиб чиқиши, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш усули, шунингдек, тўғридан-тўғри ёки билвосита алкоголсиз маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тавсифловчи бошқа маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши ҳамда тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.


50. Маълумотни истеъмол қадоғига тамғалаш воситалари маҳсулотни сақлаш, ташиш ва сотиш пайтида маълумотларнинг мустаҳкамлигини таъминлаши керак.



2-§. Алкоголсиз ичимликларнинг намуналарини

танлаш ва синовларни ўтказиш


51. Синов усуллари, шу жумладан алкоголсиз ичимликларнинг Техник регламентга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни танлаш усуллари техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.


52. Алкоголсиз ичимликларни Техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича синовдан ўтказиш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган усулларга мувофиқ амалга оширилади.



3-§. Алкоголсиз ичимликларни баҳолаш (тасдиқлаш)

шакллари ва қоидалари


53. Алкоголсиз ичимликларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш алкоголсиз ичимликларни мажбурий сертификатлаш шаклида амалга оширилади.


54. Ариза берувчи алкоголсиз ичимликларнинг Техник регламентда белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаши шарт.


55. Ариза берувчи алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш жараёнида Техник регламент ва унга татбиқ қилинадиган техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур.



5-БОБ. ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТГА РИОЯ

ҚИЛИНМАГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


56. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



6-БОБ. ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


57. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан таъминланади.


7-БОБ. ЎТИШ ДАВРИ


58. Техник регламент кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва алкоголсиз маҳсулотларнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив ҳужжатлар Техник регламент билан мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари бўйича қўлланилади.


59. Техник регламент кучга киргунга қадар алкоголсиз ичимликларга нисбатан уларнинг мувофиқлигини баҳолашда Ўзбекистон Республикасининг Миллий сертификатлаштириш тизимида белгиланган қоидалар қўлланилади.


60. Алкоголсиз ичимликлар учун Техник регламент кучга киргунга қадар олинган санитария-эпидемиология хулосалари ва мувофиқлик сертификатлари ушбу ҳужжатларда белгиланган муддат мобайнида амал қилади.






Умумий техник регламентга

1-ИЛОВА



Хавфсизлик талаблари белгиланадиган

алкоголсиз ичимликлар

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Номи

Таърифи

1

Алкоголсиз маҳсулот

Сув билан аралаштириш орқали тайёрланадиган (сироплар, концентратлар, қуруқ аралашмалар) алкоголсиз ичимликлар ва озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулотлар.

2

Алкоголсиз ичимликларнинг концентратлари

Тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотларининг асосий компонентларини тўлалигича ёки бир нечта компонентларидан олинадиган ярим тайёр маҳсулотларни ўз ичига олувчи тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари; концентратлар кейинчалик таркибида тўйинган ёки тўйинмаган углерод диоксиди бўлган сув (истеъмол, минерал, табиий-ошхона), етишмайдиган компонентлар билан аралаштириш учун қўлланиладиган бир ёки бир неча қисмлардан иборат бўлиши мумкин.

3

Вино ва виноматериалларга асосланган ичимликлар ва коктейллар

Турли хил вино ва виноматериаллари аралашмаси ёрдамида ишлаб чиқарилган, таркибида спирт миқдори 1,2 фоиздан кўп бўлмаган алкоголсиз ичимликлар.

4

Алкоголсиз ичимликлар

Ичимлик ҳолидаги (таркибида ичимлик суви, минерал ва табиий-ошхона суви, мева, сабзавот, дон ёки бошқа ўсимлик хомашёси (экстрактлар, инфузиялар), вино ва виноматериаллар, концентратлар, сут маҳсулотлари, шакар ёки унинг ўрнини босувчи моддалар, таъм ва ҳид берувчи қўшимчалар, бошқа озиқ-овқат қўшимчалари ва таркибий қисмлари, озиқ-овқат бўёқларидан фойдаланиб тайёрланган, иссиқ ёки совуқ ҳолда қуйиладиган) тўйинган ёки тўйинмаган углерод диоксидли тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари.

5

Тиниқ бўлмаган ичимликлар

Ичимликка хира кўриниш берадиган табиий ва (ёки) синтетик келиб чиқишга эга озиқ-овқат моддалари ёрдамида тайёрланган алкоголсиз ичимликлар.

6

Кукунсимон ичимликлар

Қайта тиклаш йўли билан алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган кукун, гранулалар ёки таблетка шаклидаги "алкоголсиз ичимликлар" ҳисобланадиган турли хил хомашёларнинг аралашмаси.

7

Мева ва/ёки сабзавот шарбатли ичимликлар

Таркибига 4 фоиздан кам бўлмаган мева ва/ёки сабзавот шарбати қўшилган алкоголсиз ичимликлар.


8

Ўсимлик хомашёли ичимликлар

Таркиби экстрактлар, инфузиялар, декоациялар, концентратлар ва ўсимлик, мева, шу жумладан ширин-хушбўй хомашёлардан иборат алкоголсиз ичимликлар.

9

Дон хомашёли ичимликлар

Дон хомашёси ва унинг маҳсулотларини ҳид-таъм берувчи озиқ-овқат қўшимчалари, бўёқлар ва бошқа компонентлар ёрдамида қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликлар.

10

Хушбўйлаштиргичли ичимликлар

Табиий ва (ёки) табиий билан бир хил ва (ёки) сунъий хид берувчи моддалар ёки уларнинг аралашмаси (эссенция, эфир мойлари, эмулциялар ва бошқалар) ёрдамида ишлаб чиқарилган, таркибида шарбат бўлмаган алкоголсиз ичимликлар.

11

Ачитилган ичимликлар ва кваслар

Таркибида этил спиртининг ҳажми 1,2 фоиздан ошмайдиган спирт ачитқиси ёки спирт ва дон экстрактларининг тугалланмаган сут кислотали ачитқиси ҳамда сабзавот, мева, резавор экстрактлар ва ўсимликларнинг табиий шакарли бошқа хомашёлари ва маҳсулотлари билан ҳид ва таъм берувчи қўшимчаларни қўшиб ёки қўшмасдан ишлов берилган алкоголсиз ичимликлар.

12

Махсус тайёрланган ичимликлар

Таркибида ингредиентлар (жисмоний қийматга эга, соғлик учун хавфсиз, аниқ физик-кимёвий хусусиятларга эга), мавжуд хусусиятлари аниқланган ва фан томонидан ўрганилган алкоголсиз ичимликлар; махсус тайёрланган ичимликлар тетиклаштирувчи, спорт, диабетик, парҳезбоп ва истеъмолчиларнинг муайян тоифаси учун мўлжалланган бўлиши мумкин.

13

Энергетик ичимликлар

Таркибида 150 mg/l дан ортиқ кофеин ва (ёки) инсон организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдорда бошқа таркибий қисмлар мавжуд ичимликлар.

14

Газланган ичимликлар

Ичимлик идишини очганда босимнинг тушиши ҳисобига ичимликдан қисман пуфак шаклида ажралиб чиқадиган, таркибида умумий массанинг 0,2 фоизидан кам бўлмаган миқдорда эриган углерод диоксиди мавжуд алкоголсиз ичимликлар.

15

Газланмаган ичимликлар

Таркибида умумий массанинг 0,2 фоизидан кам миқдорда эриган углерод диоксиди мавжуд алкоголсиз ичимликлар.

16

Киритмали ичимликлар

Таркибида ўсимликларнинг турли таркибий қисмлари - уруғ, эт (қуйқа), пулпа мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликлар.

17

Функционал ичимликлар

Таркибида турли озиқ-овқат қўшимчалари ва таъм берувчи моддалар қўшилган ёки қўшилмаган, бир ёки бир қанча функционал озиқ-овқат ингредиентлар миқдори мавжуд, мунтазам истеъмол қилишда, етарлича инсон организмининг жисмоний функциясини ижобий натижа билан таъминлаш учун хизмат қиладиган, асоси сувдан иборат суюқ функционал озиқ-овқат маҳсулоти.

18

Тетиклаштирувчи ичимликлар

Таркибида инсон организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатадиган индивидуал кимёвий моддалар қўшилган ичимликлар. Тетиклаштирувчи компонентларга кофеин, гликозидлар, таурин, элеутерозидлар, схизандрин, глюкуронолактон киради.

19

Алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун қуруқ аралашма (кейинги ўринларда қуруқ аралашма деб аталади)

Маълум бир нисбатда ичимлик ёки табиий минерал сув билан аралаштириш орқали алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун мўлжалланган қуруқ озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулоти.

20

Сироп

Маълум бир нисбатда ичимлик ёки табиий минерал сув билан аралаштириш орқали алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулоти.




Умумий техник регламентга

2-ИЛОВА



Алкоголсиз ичимликларга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1-жадвал


Алкоголсиз ичимликлар таркибидаги заҳарли элементлар

ва микотоксинларнинг рухсат этилган даражаси


Маҳсулотлар гуруҳи

Кўрсаткичлар

Рухсат этилган даража, mg/kg ёки mg/cm. kub, дан кўп эмас

Алкоголсиз ичимликлар, жумладан, шарбатли, тетиклаштирувчи (махсус тайёрланган) ва сунъий-минераллаштирилган

Заҳарли элементлар:

Қўрғошин

0,3

Маргумуш

0,1

Кадмий

0,03

Симоб

0,005

Микотоксинлар:

Патулин

0,05 - таркибида олма ёки помидор ёки облепиха шарбати бўлган алкоголсиз ичимликлар учун

Кофеин

150 - таркибида кофеин бўлган ичимликлар учун

300 - таркибида кофеин бўлган махсус ичимликлар учун

Хинин

85 - таркибида хинин бўлган ичимликлар учун

Умумий минераллар, g/l, кўп эмас

2,0 - сунъий минераллаштирилган ичимликлар учун

1а-жадвал


Бир дона алкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликлар

истеъмол қадоғида биологик фаол компонентларининг

рухсат этилган максимал даражаси

Компонент номи

Миқдори, mg

Таурин

1200

Глюкуронолактон

750

L-карнитин

900

2-жадвал

Цезия-137 ва Стронция-90 радионуклидларининг

рухсат этилган даражалари

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи

Цезий-137 солиштирма фаоллиги, Бk/kg (l)

Стронция-90 солиштирма фаоллиги, Бk/kg (l)

1

Алкоголсиз ичимликлар, жумладан, шарбатли ва сунъий-минераллаштирилган ичимликлар

70

100

2

Пастеризацияланмаган ва 30 кундан камроқ муддатга эга бўлган консервантларсиз алкоголсиз ичимликлар

80

70

3

Алкоголсиз ичимликлар, жумладан, яроқлилик муддати 30 кун ва ундан ортиқ бўлган

80

70

3-жадвал


Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигининг

микробиологик кўрсатгичлари

   

Маҳсулотлар номи

Кўрсаткичлар

Рухсат этилган даражаси, mg/kg, кўп эмас

Алкоголсиз ичимликлар, шу жумладан, шарбатли, яроқлилик муддати 30 кун ва ундан ортиқ бўлган:


- шакарда

БГКП* (колиформлар) 100 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 100 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ**/100 cm. kub, кўп эмас

15

- там берувчиларда

Мезофилли аэроблар миқдори, КОЕ/100 cm. kub, кўп эмас

100

БГКП (колиформлар) 100 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 100 g да


йўл қўйилмайди

- шарбатли таркиблар

БГКП (колиформлар) 100 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 100 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/40 cm. kub, кўп эмас

йўл қўйилмайди

Алкоголсиз ичимликлар учун концентратлар (суюқ, пастасимон), аралашмалар (кукунсимон, таблеткали, гранулали ва шунга ўхшаш)

КМАФАнМ***, КОЕ/cm. kub, (g), кўп эмас (таркибида бикарбонат натрия бўлган концентратлардан ташқари)

5х104

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/10 cm. kub, кўп эмас

йўл қўйилмайди

Пастеризация қилинмаган сироплар

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/10 cm. kub, кўп эмас

50

Иссиқ пастеризацияланган сироплар

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/40 cm. kub, кўп эмас

йўл қўйилмайди

Тозаланмаган кваслар:


- кегларда

БГКП (колиформлар) 3,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

- қуйиладиган

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Пастеризация қилинмаган тозаланган кваслар:


- полимер шишаларда (ПЭТФ)

БГКП (колиформлар) 10,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

- кегларда

БГКП (колиформлар) 3,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

- қуйиладиган

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Пастеризация қилинган тозаланган кваслар

КМАФАнМ, КОЕ/cm. kub, кўп эмас

10

БГКП (колиформлар) 10,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/ g, cm. kub, кўп эмас

100

Қайноқ алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун қуруқ ўсимлик хомашёси

КМАФАнМ, КОЕ/cm. kub, кўп эмас

5х105

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/ g, кўп эмас

100

*) БГКП - ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи.


**) КОЕ - колония ҳосил қилувчи бактериялар сони.


***) КМАФАнМ - мезофил аэроб ва факультатив-анаэроб микроорганизмлар сони.



4-жадвал


Паразитологик кўрсаткичлар

Маҳсулотлар гуруҳи

Кўрсаткичлар

Рухсат этилган даража, mg/kg, кўп эмас

Алкоголсиз ичимликлар, суюқ концентратлар, сироплар, кваслар

Гелминт тухумлари, оддий патоген ичак кисталари

йўл қўйилмайди

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 июнь


















































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск