Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.

ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎ /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 20-мҳ-сон, Мактабгача таълим вазирлигининг 7-сон, Халқ таълими вазирлигининг 5-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 10-2020-сон, Маданият вазирлигининг 8-сон, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 6-мҳ-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 11-2020-қ/қ-сон "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 07.05.2020 й. Қарори (АВ томонидан 04.06.2020 й. 3182-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.06.2020 й.

N 3182-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

07.05.2020 й.

N 20-мҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2020 й.

N 7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2020 й.

N 5-мҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2020 й.

N 10-2020

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2020 й.

N 8

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

СПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2020 й.

N 6-мҳ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.05.2020 й.

N 11-2020-ққ

ҚАРОРИ

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус,

касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим

муассасалари педагог кадрларининг аттестация

натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 19 августдаги 10-мҳ, 8 қ/қ, 41 қ/қ, 5-2019, 32, 25 қ/қ ва 35-2019-қ/қ-сон "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 3182, 2019 йил 16 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 10/19/3182/3754-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2020 йил 18 июндан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев

Мактабгача таълим вазири

А. Шин

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Мажидов

Маданият вазири

О. Назарбеков

Жисмоний тарбия ва спорт вазири

Д. Набиев

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

Қарорга

ИЛОВА

"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус,

касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим

муассасалари педагог кадрларининг аттестация

натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорда:

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида";

б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.".

2. Иловада:

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари";

б) I бўлимда:

номидаги "Мактабгача" деган сўз "Давлат мактабгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

1-бобда:

номидаги "мактабгача" деган сўз "давлат мактабгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-позициясида:

"ёзма ёки ижодий иш" деган cўзлардан кейин ", жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"

г)

назарий ва амалий синовлар бўйича аниқланганда:

100 балл

назарий синов 4 та саволдан, амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун), ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги белгиланган нормативларга асосан баҳоланади

назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл), амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади

";

2-бобда:

в) II бўлимнинг 1 ва 2-боблари 3-позицияларида, III бўлимнинг 3-позициясида, V бўлимнинг 3-позициясида, VI бўлимнинг 2-боби 3-позициясида, VII бўлимнинг 3-позициясида:

"ёзма ёки ижодий иш" деган cўзлардан кейин ", жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"

г)

назарий ва амалий синовлар бўйича аниқланганда:

100 балл

назарий синов 4 та саволдан, амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун), ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги белгиланган нормативларга асосан баҳоланади

назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл), амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади

";

г) VIII бўлимда:

номидаги "Касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "Бошланғич профессионал, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-позициясида:

"ёзма ёки ижодий иш" деган cўзлардан кейин ", жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"

г)

назарий ва амалий синовлар бўйича аниқланганда:

100 балл

назарий синов 4 та саволдан, амалий синов 4 та жисмоний машқдан (100 метрга югуриш, жойидан туриб узунликка сакраш, турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун), ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтариш) иборат бўлади, ҳар бир топшириқнинг белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли бажарилганлиги белгиланган нормативларга асосан баҳоланади

назарий синов 40 баллгача (ҳар бир савол учун 10 балл), амалий синов 60 баллгача (ҳар бир машқ учун 15 балл) баҳоланади

";

д) изоҳ чиқариб ташлансин.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июнь

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 8 июнь, 22-сон, 239-модда

Время: 0.2159
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск