ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг Устави (ЎзР ВМ 04.06.2020 й. 352-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 июндаги

352-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати

Хўжалик фаолияти бошқармаси "Семурғ" болалар

соғломлаштириш оромгоҳининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг ""Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - "Семурғ" БСО) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда - Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Муассис) "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг Муассиси ҳисобланади.

"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи Муассисга ҳисобот беради.


3. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.


4. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи унга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланади, мол-мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доираларда ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириғига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.


5. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, ғазна ва банкда ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, рамзларга, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.


6. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xo'jalik faoliyati boshqarmasining "Semurg'" bolalar sog'lomlashtirish oromgohi" Davlat muassasasi;

қисқартирилган номи - ""Semurg'" ВSO" DM;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное учреждение "Детский оздоровительный лагерь "Семург" Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров Республики Узбекистан";

қисқартирилган номи - ГУ "ДОЛ "Семург"".


7. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


8. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ посёлкаси.



2-БОБ. "СЕМУРҒ" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:

болаларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш, шахс сифатида, ижодий, жисмоний ва маънавий-ахлоқий камол топиш учун болаларга зарур шарт-шароитлар яратиш;

болаларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш, уларни жамият ҳаётига мослаштириш, ўзини ўзи бошқариш, коллективизм кўникмаларини сингдириш;

соғломлаштириш тадбирлари ўтказиш йўли билан болалар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга ундаш;

болалар ҳаёт фаолияти шарт-шароитларини таъминлаш, шу жумладан, болаларни жойлаштириш, овқатлантириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг яшаши, ҳаёти, соғлиғи муҳофаза қилинишини ва хавфсизлигини ташкил этиш.


10. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Хўжалик фаолияти бошқармасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг бевосита "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳига буюртманомалари бўйича Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда, уларнинг фарзандларини ёз даврида дам олишини ташкил этади;

соғломлаштириш-тарбия ишларини амалга ошириш, "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи ходимларининг ўз вазифаларини бажариши учун тегишли шароитлар яратилишини таъминлайди;

мавсумдан ташқари вақтларда Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда аҳолининг дам олишини ташкил этиш, ташкилотлар ходимлари учун турли тадбирлар ўтказиш бўйича қўшимча хизматларни пулли асосда кўрсатади;

ёз мавсумида бинолар ва иншоотлар, коммуникациялар, технологик ускуналардан тегишли равишда фойдаланилишини ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиради, мавсумга тайёргалик бўйича бошқа ишларни амалга оширади;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хизматларни кўрсатади ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширади.



3-БОБ. "СЕМУРҒ" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА

ЖАВОБГАРЛИГИ


11. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик фаолиятини юритиш, шу жумладан, Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан тасдиқланган турлар ва тарифлар бўйича аҳоли ва ташкилотларга белгиланган тартибда пулли хизматлар кўрсатиш;

асосий вазифалар ва функциялар бажарилишига зиён етказмасдан ички захиралардан фойдаланиш ҳисобига бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек, жисмоний шахсларнинг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалари ёз даврида ташкилий дам олиши бўйича белгиланган тартибда хизматлар кўрсатиш;

Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланган тақсимот ва нархлар бўйича пулли асосда "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳига белгиланган тартибда йўлланмалар сотиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Автохўжалигининг транспорт хизматларидан бюджет маблағлари ҳисобига шартнома асосида фойдаланиш, зарурат бўлганда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига транспорт хизматлари кўрсатишга бошқа ташкилотлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш;

хўжалик фаолиятидан олинган фойдани белгиланган тартибда ходимларни моддий рағбатлантиришга, "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг моддий-техника базасини такомиллаштиришга тақсимлаш;

"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Хўжалик фаолияти бошқармасининг бошлиғи номига ташаббус кўрсатиш тартибида белгиланган тартибда таклифлар киритиш.

"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи:

ўзига юкланган вазифалар ва функциялар зарур тарзда самарали бажарилиши;

моддий ва молиявий ресурслардан, асосий ва айланма воситалардан оқилона ва тежаб фойдаланилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. "СЕМУРҒ" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲИНИНГ МОЛ-МУЛКИ


13. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мол-мулки мустақил балансда акс эттириладиган асосий ва айланма воситалардан, шунингдек, бошқа моддий бойликлардан иборат.


14. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.



5-БОБ. "СЕМУРҒ" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


15. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.


16. Бошлиқнинг режим бўйича ўринбосари, "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тижорат фаолияти бўйича менежери ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


17. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг бошлиғи:

"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;

"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

қонун ҳужжатларига, штат-молия ва шартнома интизомига риоя этилишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;

"Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа ташкилотларда вакиллик қилади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, шартномалар тузади, ишончномалар беради;

меҳнатга ҳақ тўлаш фонди самарали сарфланишини назорат қилади;

ўзига юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек, "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳига бириктирилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


18. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини бош муҳандис бажаради.



6-БОБ. "СЕМУРҒ" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲИ ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШ


19. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳининг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. "СЕМУРҒ" БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ

ОРОМГОҲИНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ТУГАТИШ


20. "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июнь



































Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск