ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг Устави (ЎзР ВМ 04.06.2020 й. 352-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 июндаги

352-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

аппарати Хўжалик фаолияти бошқармаси

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг "Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Хўжалик фаолияти бошқармасининг (кейинги ўринларда - Хўжалик фаолияти бошқармаси) идоравий мансуб ташкилоти ҳисобланади ва унга бўйсунади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Муассис деб аталади) Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг Муассиси ҳисобланади.

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси Муассисга ҳисобот беради.


3. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига, Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг топшириқларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.


4. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси унга оператив бошқарув учун берилган давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги нотижорат ташкилоти ҳисобланади, ўзига бириктирилган мол-мулкка нисбатан ўз фаолияти мақсадларига, Муассиснинг топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини қонунда белгиланган доирада амалга оширади.


5. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, ғазна ва банк ҳисобварақларига, шу жумладан, валюта ҳисобварақларига, штамплар ва бланкаларга, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.


6. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - "O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi apparati Xo'jalik faoliyati boshqarmasining Hukumat uyidan foydalanish boshqarmasi" Davlat muassasasi;

қисқартирилган номи - "Hukumat uyidan foydalanish boshqarmasi" DM;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Государственное учреждение "Управление по эксплуатации Дома Правительства Управления хозяйственной деятельности аппарата Кабинета Министров";

қисқартирилган номи - ГУ "Управление по эксплуатации Дома Правительства".


7. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан моддий ва шахсий номоддий ҳуқуқларни сотиб олиши ва уларни амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал қилишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


8. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5.



2-БОБ. ҲУКУМАТ УЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ҳукумат уйи биносидан фойдаланилишини, унинг сақланишини ва унга техник жиҳатдан хизмат кўрсатилишини, мухандислик тизимлари, коммуникациялар ва ускуналар амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлаш;

Ҳукумат уйи биносини мебель, инвентарь ва ички кўриниш жиҳозлари билан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва унинг таркибий бўлинмаларини зарур компьютер ва бошқа техника, алоқа воситалари, сарфлаш материаллари, идора анжомлари, босма маҳсулотлар ва бошқа буюмлар билан таъминлаш;

йиғилишлар ўтказилганда мажлислар залларини техник жиҳозлар, шу жумладан, селектор жиҳозлари ва видеоконференция алоқа жиҳозлари билан таъминлашни ташкил этиш;

шу жумладан, электрон-техник жиҳозлар ёрдамида ва видеокузатув тизимини қўллаб ёнғинга қарши муҳофаза, кириш-чиқиш режими, идоравий мансуб ташкилотлар биноларини ва объектларини қўриқлаш таъминланишини ташкил этиш;

кадрларни танлаш ва уларни тўғри жой-жойига қўйиш, ходимларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


10. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Ҳукумат аппарати ходимларини зарур мебель, инвентарь, ички кўриниш буюмлари ва идора анжомлари билан таъминлайди;

бинолар, асбоб-ускуналар ва Ҳукумат уйига туташ ҳудудлар зарур ҳолатда сақланишини таъминлайди;

маъмурий бинолар, иншоотлар ва хоналардаги муҳандислик тизимлари ва асбоб-ускуналар амалдаги норма ва қоидаларга мувофиқ узлуксиз ишлашини таъминлайди;

электр ва иссиқлик энергияси ўз вақтида етказиб берилишини таъминлайди;

сув таъминоти, оқава сувларни чиқариб ташлаш, тоза ҳаво билан таъминлаш ва шамоллатиш тизимларига техник жиҳатдан хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш ишлари бажарилишини таъминлайди;

Ҳукумат уйи биносидаги барча хоналарни йиғиштириш ва тоза тутиш ишлари бажарилишини таъминлайди;

Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари томонидан марказлаштирилган қўриқлаш таъминланишига кўмаклашади;

ёнғин хавфсизлигини таъминлашга ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар фаолияти назорат қилинишига кўмаклашади;

ёнғин сигнализация тизимига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлайди;

киришни назорат қилиш ва видеокузатув тизимига техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлайди;

лифтларга техник хизмат кўрсатиш ва режали - олдини олувчи таъмирлаш ишлари бажарилишини таъминлайди;

музокаралар, йиғилишлар, шу жумладан, селектор ва видеоконференция алоқа ўтказилаётганда музокаралар, йиғилишлар ўтказиладиган заллар ва асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан кузатиб боради;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилиши ташкил этади, ҳисоботлар ва балансларни тузади ва белгиланган тартибда Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади.

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг функционал вазифаларини ишлаб чиқади ва Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғига тасдиқлаш учун киритади;

Мукаммал ва жорий таъмирлашнинг амалдаги ва йиллик режасини, шунингдек, ушбу ишларни молиявий таъминлаш режасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Хўжалик фаолияти бошқармасига тақдим этади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси тасдиқлаган режага мувофиқ асосий фондлар жорий ва мукаммал таъмирланишини таъминлайди;

Ҳукумат уйи биносини зарур мебель, турли товарлар, ускуналар ва материаллар билан жиҳозлаш учун эҳтиёжни аниқлайди, бунинг учун зарур талабномалар тайёрлайди ҳамда уларни келишади, шунингдек, Хўжалик фаолияти бошқармасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда тақдим этади;

меҳнат интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш ва фуқаро мудофаасига, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария нормалари ва қоидаларига ҳамда гигиена нормативларига риоя этилишининг назоратини таъминлайди;

ишдаги камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқади, Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг мурожаатлари кўриб чиқилишини ташкил қилади;

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилашга доир таклифлар киритади.



3-БОБ. ҲУКУМАТ УЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги хуқуқларга эгадир:

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун, зарурат бўлганда, бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан ва бошқа органлардан мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи номига ташаббус кўрсатиш тартибида киритиш;

Бошқарма амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси:

Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;

моддий ва молиявий ресурслардан, асосий ва айланма воситалардан оқилона ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ҲУКУМАТ УЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БОШҚАРМАСИНИНГ МОЛ-МУЛКИ


13. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг мол-мулки асосий ва айланма воситалардан ҳамда балансда акс эттириладиган бошқа бойликлардан иборат.


14. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.



5-БОБ. ҲУКУМАТ УЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БОШҚАРМАСИГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


15. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади.


16. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси бош муҳандиси ва бош бухгалтери Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


17. Бошлиқ:

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади, унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

қонун ҳужжатларига, молия-штат интизомига риоя этилишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;

Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича давлат органларида ва бошқа ташкилотларда вакиллик қилади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси билан келишган ҳолда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида шартномалар тузади;

Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишган ҳолда ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, уларни ўзгартиради ва амал қилишини тўхтатади;

молиявий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни имзолайди, шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

меҳнатга ҳақ тўлаш фонди самарали сарфланишини назорат қилади;

ўзига юкланган вазифалар бажарилиши, шунингдек Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасига бириктирилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.


18. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини бош муҳандис ёки Хўжалик фаолияти бошқармаси бошлиғи билан келишилган ҳолда Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг бўлимлари раҳбарларидан бири бажаради.



6-БОБ. ҲУКУМАТ УЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОШҚАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШ


19. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасининг ишлаб чиқариш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш Хўжалик фаолияти бошқармаси томонидан амалга оширилади.



7-БОБ. ҲУКУМАТ УЙИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОШҚАРМАСИНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


20. Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 июнь































Время: 0.0415
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск