ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Орденлар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.06.2020 й. ЎРҚ-622-cон "Фахрий мураббий" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 05.05.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 11.05.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.06.2020 й.

N ЎРҚ-622



"ФАХРИЙ МУРАББИЙ" ОРДЕНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 5 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 11 майда маъқулланган



1-модда. "Фахрий мураббий" ордени таъсис этилсин.


2-модда. "Фахрий мураббий" ордени тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3-модда. "Фахрий мураббий" орденининг тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги 176-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-473-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 221-модда; 2019 йил, N 9, 589-модда; 2020 йил, N 3, 200-модда) 8-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Фахрий мураббий" ордени";

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 9 июндаги

ЎРҚ-622-сонли Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Фахрий мураббий" ордени тўғрисида

НИЗОМ


1. "Фахрий мураббий" ордени билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялардан асраш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ёш авлод вакилларида фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни, ташаббускорлик, фидойилик ва ахлоқий фазилатларни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшган, шунингдек ўзининг чуқур билими ва бой ҳаётий тажрибаси билан ёрдамга муҳтож ҳамда оғир аҳволга тушиб қолган ёшлар ва оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида барчага шахсий намуна кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.


2. "Фахрий мураббий" ордени билан:

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли таҳдидлар ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, адашган ёшларни тўғри йўлга қайтариш бўйича манзилли ишларга уларни васийликка олиш орқали бевосита ҳисса қўшганлиги;

профилактик ҳисобда турган, ҳуқуқбузарлик содир қилишга ва салбий иллатга мойил бўлган ёшларда соғлом дунёқарашни, Ватанга меҳр ҳамда садоқат туйғуларини шакллантиришда мураббий сифатидаги алоҳида хизматлари;

уюшмаган ёшларни ҳамда кам таъминланган, эҳтиёжманд ва камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарларга ўргатиш, тадбиркорлик, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачиликка кенг жалб қилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги фидойилиги;

ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тиклаш, ёлғиз аёлларга ҳаётда мустақил бўлишга кўмак бериш ҳамда "Соғлом оила - соғлом жамият" деган эзгу ғояни ижтимоий ҳаётга кенг татбиқ этишда кўрсатган жонбозлиги;

маҳалласида ёшлар учун беғараз асосда мактаб, боғча, маданият ва спорт иншоотларини барпо этганлиги ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкиллаштиришга раҳбарлик қилганлиги;

туман ва шаҳарларни ёт ғоялардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган ижтимоий ва маънавий-маърифий ишларда эришган юксак натижалари ҳамда ибратли фаолияти учун мукофотланади.


3. "Фахрий мураббий" ордени билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш ва уни топшириш "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


4. "Фахрий мураббий" ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофотини олади.


5. "Фахрий мураббий" ордени билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.


6. "Фахрий мураббий" ордени кўкракнинг чап томонига тақилади.


7. Ҳар бир мукофотланган шахсга "Фахрий мураббий" орденини топшириш билан бир вақтда мукофотланганлик тўғрисидаги хужжатлар берилади.






Ўзбекистон Республикасининг

2020 йил 9 июндаги

ЎРҚ-622-сонли Қонуни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



"Фахрий мураббий" орденининг

ТАВСИФИ


"Фахрий мураббий" ордени 1 микрон қалинликдаги 999 пробали олтин билан қопланган латундан тайёрланади ва иккита қопламали медальондан иборат бўлади.

Биринчи медальон диаметри 45 миллиметрли қуёш тимсолидаги саккиз қиррали юлдузни ифодалайди. Унга уйғунликда туташган диаметри 33 миллиметрли саккиз қиррали юлдуз қирралари зарҳал ҳошияланган ва бинафша рангдаги эмаль билан қопланган.

Орденнинг марказида жойлашган устки медальон диаметри 26 миллиметрли доира шаклида бўлади. Марказда ҳаворанг эмаль фонида кўтарилаётган қуёшнинг заррин нурлари, ёш авлодни тутиб турган фахрий мураббийнинг очиқ кафтлари тимсоли оқ эмаль фонда акс эттирилган. Юқорироқда Ўзбекистон Республикасининг харитаси зарҳал кўринишда тасвирланган.

Ўнг ва чап томонларида қизил эмалли ислимий нақш билан безатилган зарҳалланган очиқ дарвоза жойлашган. Барча марказий композициялар оқ эмалли доира билан ўралган бўлиб, пастки қисми бешта зарҳалланган саккиз қиррали юлдуз, тепа қисми эса зарҳалланган нақш билан безатилган. Доира четлари зарҳалланган ингичка чизиқлар билан чегараланган.

Устки медальоннинг юқори айланаси бўйлаб яшил эмаль фонида - "FAXRIY", унинг пастки қисмида - "MURABBIY" ёзуви жойлашган. Ўнг ва чап томонларида иккита зайтун новдаси қарама-қарши кўринишда акс эттирилган. Ҳарфларнинг баландлиги - 2 миллиметр.

Орденнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган. Қуйи қисмига 2 миллиметрли ўлчамдаги ботиқ шрифт билан орден рақами туширилган.

Тасвирлар ва ёзувлар - бўртма.

Орденнинг қалинлиги - 3,5 миллиметр.

Орден четлари бинафша ранг чизиқлар билан ҳошияланган ҳамда ўртасидан оқ йўл ўтган тўқ яшил рангдаги шойи лента қопланган беш қиррали қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади. Лентанинг эни - 24 миллиметр, бинафша рангли чизиқларнинг эни - 1 миллиметр, оқ рангли чизиқнинг эни - 2 миллиметр.

Қадағичнинг орқа томонида орденни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама мавжуд.

  

"Фахрий мураббий" ордени

  

Олд томони

  

Орқа томони

  

  

М 2:1

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июнь


"Халқ сўзи", 2020 йил 10 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 15 июнь, 23-сон, 244-модда













































Время: 0.2068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск