ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /Фавқулодда вазиятлар вазирининг 21.05.2020 й. 181-сон "Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.06.2020 й. 2967-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.06.2020 й.
N 2967-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ
21.05.2020 й.
N 181
БУЙРУҒИ
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш
қоидаларининг 1-иловасига ўзгартириш
киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 529-сон буйруғи (рўйхат рақами 2967, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2967/0659-сон) билан тасдиқланган Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 1-илованинг матни мазкур буйруқнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Т. Худайбергенов
ИЛОВА
"Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш
(қайта рўйхатдан ўтказиш) учун белгиланган
ТЎЛОВЛАР ПРЕЙСКУРАНТИ
Т/р |
Хизмат кўрсатиш тури |
Тўлов миқдори |
1. |
Осма ва стационар двигателли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда кичик ҳажмли кема билети учун |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи |
2. |
Эшкакли ва елканли кемаларнинг барча турларини, шу жумладан, шишириладиган турларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи |
3. |
Кичик ҳажмли кема билети дубликатини бериш учун |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи |
".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 10 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 15 июнь, 23-сон, 249-модда