ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Атом энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 й. 368-сон "Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2020 й.

N 368




АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ

АТОМ ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА

ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ВА ТЕКШИРУВИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текширувини режалаштириш, ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларнинг бузилиши аниқланганда, текширувлар ўтказилишини мувофиқлаштириш ва текширув натижаларини расмийлаштириш тартиби;

назорат объектларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарлиги.


2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириши жараёнида ушбу қарор талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июнь

























Время: 0.1862
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск