ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Атом энергетикаси /

Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 10.06.2020 й. 368-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

368-сон қарорига

ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини

давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар

томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат

назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом атом энергиясидан хавфсиз фойдаланишни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ва атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органларининг (кейинги ўринларда - хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар) томонидан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар - атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлик талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;


назорат объекти - атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқини берадиган лицензия талаблари ва шартлари ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсатнома талаблари ва шартлари бажарилишини таъминлайдиган юридик шахслар;


назорат субъекти - давлат томонидан хавфсизликни тартибга солиш органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида эксплуатация қилаётган ташкилот томонидан хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талаблар ва лицензиянинг амал қилиш шартларига риоя қилиниши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ушбу соҳада белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини таъминлайдиган мансабдор шахслари;


радиация манбалари - таркибида радиоактив моддалар мавжуд бўлган ёки ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган, ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган мажмуалар, қурилмалар, аппаратлар, ускуналар ва буюмлар;


радиоактив моддалар - ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар;


радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;


сақлаш пунктлари - ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;


текширув (инспекция) - юридик шахслар томонидан хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талаблар, лицензиянинг амал қилиш шартлари бажарилиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги бўйича хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар амалга оширадиган бир марталик назорат;


ядровий материаллар - таркибида бўлинадиган (парчаланадиган) ядровий моддалар бўлган ёки уларни ҳосил қилишга қодир бўлган материаллар;


ядровий қурилмалар - атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.


3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар (кейинги ўринларда - мажбурий талаблар) бузилишининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилади.


4. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий, радиациявий, саноат, ёнғинга оид, санитария-эпидемиологик, экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат назорати ва текширувини амалга оширадиган хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг бевосита ядровий қурилмалардаги ва (ёки) сақлаш пунктларидаги доимий вакиллигини назарда тутувчи давлат назорати ва текшируви режими белгиланади.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ВА ТЕКШИРУВИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ


5. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви:

назорат объектлари томонидан мажбурий талабларнинг бажарилишини, уларнинг атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия талаблари ва шартлари ҳамда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома талаблари ва шартларига (кейинги ўринларида - лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартлари) риоя қилишни, шунингдек, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар кўрсатмаларининг ижросини қонунчиликда белгиланган тартибда текширишни (инспекцияни) ташкил қилиш ва ўтказиш;

мажбурий талаблар, шунингдек, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартлари бузилиши аниқланган ҳолатларда, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;

назорат объектлари томонидан мажбурий талаблар ижроси, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига риоя этилишини тизимли кузатиш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мажбурий талаблар ижроси ҳолатини таҳлил ва прогноз қилиш орқали амалга оширилади.


6. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текшируви:

а) Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (кейинги ўринларида - махсус ваколатли орган) - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси - атом энергиясидан фойдаланиш объектларида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигининг таъминланиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши, ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобига риоя этилиши бўйича;

б) атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари:

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси - ифлослантириш манбалари мониторинги, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, атроф табиий муҳит - ишлаб чиқариш мониторинги ҳамда табиатдан барқарор оқилона фойдаланиш бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги - тегишли давлат бошқаруви ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими воситасида аварияга оид ташқи ва ички режаларнинг бажарилиши, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича давлат назорати;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - юридик ходимлар ва аҳолининг радиациявий ва ядровий хавфсизлиги, шунингдек фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қоида ва нормаларга риоя этилиши бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги - ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва фойдаланишдан чиқариш юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини жойлаштириш учун ер қаърини геологик ўрганишда, тоғ ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда, шунингдек, объектлар жойлашган зонадаги ер ости сувлари ишлаб чиқариш мониторингида юридик шахслар томонидан ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси - ядровий материалларни, радиоактив моддаларни, радиация манбаларини, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ускуна ва технологияларни олиб кириш ҳамда олиб чиқишда божхона назорати;

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази - атмосфера ҳавоси, юза сувлар (табиий оқимлар) ифлосланиши мониторинги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - атом энергиясидан фойдаланиш объектларига туташ ҳудудда жамоатчилик тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати - ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлигига таҳдид солувчи қўпоручилик ва террорчилик ҳаракатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга йўналтирилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг жисман ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасида тартибга солиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги - ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари ҳудудига рухсатсиз кириш, радиоактив моддалардан, ядровий материаллардан ва радиоактив чиқиндилардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олишга, шунингдек, уларнинг ўғирланиши ва зарарланишининг олдини олишга йўналтирилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг жисман ҳимоясини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси - радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларнинг яхлитлиги ва сақланишига ҳар қандай тажовузни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришга йўналтирилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг жисман ҳимоясини таъминлаш орқали амалга оширилади.


7. Текширув (инспекция) режалари "хавфни таҳлил этиш" тизими натижаларига асосан хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.


8. Текширув (инспекция) ўтказиш муддати ўн календарь кунидан ошмаслиги керак. Текширув (инспекция) ўтказиш муддатларини тегишли асослар (назорат объекти раҳбарларининг, масъул шахсларининг йўқлиги, бошқа асосли сабаблар) мавжуд бўлганда ўзгартириш, ёки текширув ўтказиш имконияти йўқлиги туфайли унинг муддатини кечроққа кўчириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган холда амалга оширилади.

Бунда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари текширув (инспекция) муддати ўзгаргани ва ўзгариш сабаблари тўғрисида махсус ваколатли органни хабардор қилади.


9. Назорат объектлари томонидан мажбурий талаблар ижроси, лицензия ҳамда рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилинишини тизимли кузатиш, мажбурий талаблар, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартлари ижросининг ҳолатини таҳлил ва прогноз қилиш хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан улар ўтказган давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширувлар (инспекциялар) ва бошқа тадбирлар натижалари асосида, шунингдек, назорат объектлари томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тақдим этиладиган:

лицензия ҳамда рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш;

ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;

атом энергиясидан фойдаланганда хавфсизликни таъминлашга таъсир кўрсатадиган ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари;

назорат объекти ходимларининг ҳамда кузатув зонасида яшайдиган аҳолининг саломатлигини ёмонлаштирган ҳодисалар;

атроф-муҳитга кўрсатиладиган таъсир, ишлаб чиқариш экологик назорат натижалари;

ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжудлиги ва ҳаракатланиши, шунингдек уларнинг экспорти ва импорти;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ускуналар тайёрланиши ва қўлланишининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларида содир бўлган нохуш ҳодиса ва авариялар сабабларини техник жиҳатдан ўрганиш натижалари;

ядровий қурилмалар, радиация манбалари ва сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш босқичида тақдим этилган ҳамда тегишинча лицензиялаштирилаётган фаолият турлари ва иш турлари хавфсизлигига алоқадор бўлган маълумотларнинг янгиланиши ёки уларга ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.


10. Хавфсизликни давлат томондан тартибга солувчи органлар назорат объектидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари бўйича қуйидагиларни амалга оширади:

ўтказилган текширувларнинг натижаларини текширув тамомлангандан кейин уч кун мобайнида текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги ҳолатини, шунингдек, мажбурий талабларнинг бажарилиши ҳамда лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш ҳолатини баҳолаш;

тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини баҳолаш, мажбурий, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларининг бузилишига, шунингдек, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва ридиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалияларга ва уларга нисбатан рухсат этилмаган ҳаракатларга олиб келган сабаблар ва шароитларни ўрганиш, "хавфни таҳлил этиш" тизими натижалари асосида келгусидаги текширувларни (инспекцияларни) режалаштириш;

давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш билан боғлиқ тадқиқотлар, синовлар, экспертизалар, текширишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш (ўтказилишини тайинлаш), зарурат бўлганда, экспертлар ва эксперт ташкилотларини жалб қилиш;

ядровий материалларни навбатдан ташқари жисмоний хатловдан ўтказиш ёки уларнинг параметрларини тасдиқловчи қўшимча ўлчовларни амалга ошириш радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни уларнинг йўқолиши мумкинлиги ёки рухсатсиз тўпланишини тасдиқловчи далиллар аниқланганда, хатловдан ўтказиш учун расмий талаб юбориш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини, унинг пасайиши мумкинлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, навбатдан ташқари баҳолаш ўтказиш учун расмий талаб юбориш.



3-БОБ. РЕЖАЛАШТИРИЛГАН ТЕКШИРУВЛАР

(ИНСПЕКЦИЯЛАР)


11. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ташкил этадиган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг текширувлар (инспекциялар) белгиланган тартибда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинган режа асосида ўтказилади.


12. Текширувнинг (инспекциянинг) мақсадлари, вазифалари ва предметини батафсил баён қилиш учун унинг ажралмас қисми бўлган режалаштирилган текширув (инспекция) дастури тасдиқланади.


13. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи орган текширув (инспекция) тайинлагани тўғрисида текширув бошланишидан 30 календар кунидан кам бўлмаган муддатда текширув (инспекция) ўтказилиши ҳақида билдиришнома (хат) юбориш орқали ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари раҳбарларини хабардор қилади, билдиришномада (хатда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:

текширув (инспекция) тури;

текширув (инспекция) ўтказиш учун асос;

назорат объектининг номланиши;

текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими (текширувчилар гуруҳининг таркиби, текширув (инспекция раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими);

текширув (инспекция) дастурида назарда тутилган текширув (инспекция) ўтказилиши керак бўлган масалалар (саволлар) рўйхати;

текширув (инспекция) ўтказиш муддати (текшириш бошланиш ва тугалланиш санаси);

бошқа маълумотлар (зарурат бўлганда).

Объектининг раҳбари билдиришнома ҳужжатини олишдан бош тортиши текширувни (инспекция)ни бекор қилиш учун асос ҳисобланмайди.


14. Текширув (инспекция) ўтказишда қуйидаги масалалар (саволлар) ўрганилади:

аниқланган мажбурий талаблар, лицензия ҳамда рухсатнома талаблари ва шартларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисида аввал берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларининг бажарилиши;

давлат экологик экспертизаси хулосаси талабларининг ижроси, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши, шунингдек, атроф табиий муҳит - ишлаб чиқариш мониторингининг ўтказилиши;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг ускуналар ва тизимлар ресурсини бошқариш тартибига риоя қилиниши;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг ускуналари ва тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш тартибига риоя қилиниши;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ускуналари ва тизимларини синовдан ва кўрикдан ўтказиш ишлари даврийлиги ва ҳажми;

назорат объектининг унга атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан берилган атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш қисмидаги ваколатларининг тўлиқ амалга оширилиши;

хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ядровий қурилмалар, радиация манбалари ва сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати тўғрисида тақдим этилаётган маълумотнинг ишончлилиги;

назорат объектлари томонидан ядровий қурилмалар, радиация манбалари ва сақлаш пунктларини барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ушбу дастурлар бажарилишини назорат қилиш;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ўтказиш;

ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини жисман ҳимоя қилишнинг ҳолати;

ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ҳолати;

ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг факт бўйича мавжудлиги;

атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлашга таъсир кўрсатувчи тизимлар ва уларнинг элементларининг зарур тавсифларини қўллаб-қувватлаш;

кадрларни танлаш ва тайёрлаш, ишчилар (ходимлар) билимини текшириш ва ишлашга рухсат бериш тизимини ташкил қилиш;

фойдаланиш ва технологик ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши;

лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ходимларига бериладиган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиниши;

аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишг учун назорат объектларининг шайлиги бўйича тадбирлар ўтказилиши;

технологик жараёнларни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлаш;

радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар тартибига риоя қилиш;

мажбурий талаблар ижроси билан боғлиқ бошқа масалалар.



4-БОБ. ТЕКШИРУВЛАР (ИНСПЕКЦИЯЛАР)

ЎТКАЗИЛИШИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ


15. Давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш доирасида алоҳида ваколатларга эга давлат органлари томонидан текширувлар (инспекциялар) ўтказилишини махсус ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради.


16. Ўтказилган текширувлар (инспекциялар) тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда кейинги ойнинг 10 кунигача алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари томонидан махсус ваколатли органга келгусида умумлаштириш ва якуний маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим қилинади.



5-БОБ. ТЕКШИРУВЛАР (ИНСПЕКЦИЯЛАР)

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


17. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларнинг бузилиши аниқланган текширув натижалари бўйича текширув (инспекция) далолатномаси тузилади. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларнинг бузилиши аниқланмаган текширув натижалари маълумотнома тарзида расмийлаштирилади. Текширув (инспекция) далолатномаси (маълумотномаси) уч иш куни давомида икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда имзо қўйилган санани кўрсатган ҳолда, назорат субъектининг текширув (инспекция) ўтказиш учун ваколатли шахси ёки текширувга жалб қилинган бошқа шахслар томонидан имзоланади.

Далолатнома (маълумотнома) имзо қўйилган кундан бошлаб бир иш куни давомида назорат объекти ёки унинг вакилига имзо қўйдириб топширилади (топшириш тўғрисида билдиришнома буюртма хат билан юборилади)

Текширилаётган назорат объекти текширув натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортса, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текширув натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли қайд киритади ва шу вақтдан бошлаб текширув (инспекция) тугалланган деб ҳисобланади.


18. Назорат объекти текширув далолатномаси (маълумотномаси) асосида текширув далолатномасида (маълумотномасида) кўрсатилган муддатда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этади.


19. Назорат объекти хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органга тадбирлар режасининг ҳар бир банди ижроси тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб ёзма равишда маълумот беради.

Қоидабузарликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун назорат объекти раҳбари масъулдир.


20. Аҳоли ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга ҳақиқий зарар етказиш хавфини юзага келтирувчи нормалар ва қоидалар талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, қоидабузарлик аниқланган кунда назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўлиқ ёки қисман тўхтатиш тўғрисида кўрсатма чиқарилади.


21. Назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатмани назорат объекти текширувини (инспекциясини) ўтказган хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг мансабдор шахси имзолайди.

Назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги имзоланган кўрсатма қоидабузарлик аниқланган кундан кейин бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда назорат объектига топширилади ёки топшириш тўғрисидаги билдиришнома буюртма хат орқали юборилади.

Назорат объектини текширувдан (инспекциядан) ўтказган алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органнинг мансабдор шахси томонидан имзоланган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги кўрсатма нусхаси хабарнома сифатида махсус ваколатли органга юборилади.


22. Назорат объекти хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни тўхтатишга олиб келган қоидабузарликлар бартараф этилгани тўғрисида тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиши керак.


23. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва билдиришнома олган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирмасдан, назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.


24. Ўтказилган текширувлар натижаларига рози бўлмаган назорат объектлари хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи юқори органларга низоли масалаларни аниқлаштириш учун ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.


25. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи ҳар бир орган кўрсатма шаклини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Кўрсатма бланкаси белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва сақланади.



6-БОБ. ХАВФСИЗЛИКНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ТАРТИБГА СОЛУВЧИ ОРГАНЛАР МАНСАБДОР

ШАХСЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


26. Текширув (инспекция) ўтказаётган назорат субъектлари текширув (инспекция) ўтказиш давомида атом энергиясидан фойдаланиш объектларига хизмат гувоҳномасини ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар раҳбарининг (раҳбарлар ўринбосарларининг) текшириш (инспекция) тайинлаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхасини тақдим этгач, қаршиликсиз кириш ҳуқуқига эгалар.


27. Текширув (инспекция) ўтказишда назорат субъектлари техник воситалардан ва фойдаланишни назорат қилиш воситаларидан (шу жумладан, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар таркибини текшириш ва назорат қилиш воситалари, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари, пломбаловчи қурилмалардан) фойдаланиши мумкин.


28. Давлат назоратини амалга оширишда назорат субъектлари қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади, тақиқ ва чекловларга риоя қилади ҳамда ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки етарлича бажармаганликлари учун жавобгар бўлади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Назорат субъектининг ҳаракатлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.


30. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ва ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.






Низомга

ИЛОВА



Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини

давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли

органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш

соҳасида давлат назорати ва Текширув

(инспекция)ини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар



Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

(Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати маркази)

1. Келгуси йил учун "Хавфни таҳлил этиш" текширув (инспекция) режасини тузади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва махсус ваколатли орган билан келишади ва тасдиқлайди.



Ҳар йили

15 декабргача

2. Текширув (инспекция) ўтказилиши тўғрисида билдиришнома (хат) юборади ва текширув (инспекция)ни ўтказади.



10 календарь кунидан ошмаслиги керак

3. Текширув (инспекция) натижалари бўйича далолатнома ёки маълумотнома тузади ва Текширув (инспекция)ларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритади.



3 иш куни мобайнида.

4. Назорат объекти ёки унинг вакилига текширув (инспекция) далолатномасини имзо қўйдириб топширади.



1 иш куни мобайнида






Назорат объекти

1. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва махсус ваколатли орган ва (ёки) бошқа ваколатли органларга тақдим этади.



Далолатномасида кўрсатилган муддатда

2. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тадбирлар режасининг ҳар бир банди ижроси тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб ёзма равишда маълумот беради.



Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатда






Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

1. Аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф - муҳитга зарар етказиш хавфини юзага келтирган норма ва қоидалар талаблари бузилиши аниқланганда, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши тўғрисида кўрсатма беради.



Қоидабузарлик аниқланган кунда

2. Назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисида имзоланган кўрсатмани назорат объектига топширади ёки топшириш тўғрисида билдиришномани буюртма хат орқали юборади.



1 иш кунидан кечиктирмасдан

3. Назорат объектини текширув (инспекция)дан ўтказган назорат субъекти томонидан имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги кўрсатма нусхасини хабарнома сифатида махсус ваколатли органга юборади.



1 кун муддатда





Назорат объекти

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни тўхтатишга олиб келган қоидабузарликлар бартараф этилгани тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.


Қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг





Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ҳамда назорат объектининг атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.


Билдириш қоғози олган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирмасдан





Алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари

Ўтказилган текширувлар (инспекциялар) тўғрисидаги маълумот махсус ваколатли органга келгусида умумлаштириш ва якуний маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим қилинади.


Ҳар чоракда

кейинги ойнинг 10 санасигача

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июнь




































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск