язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 й. 369-сон "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2020 й.

N 369




ЁШЛАРНИ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА

ТАРБИЯЛАШ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини самарали ташкил этиш, бу борадаги ишларга вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини фаол жалб этиш, шунингдек, ҳарбий-ватанпарварлик, маънавий-маърифий, маданий ва оммавий спорт тадбирларини ўтказишда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ҳарбий-маъмурий секторларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини баҳолаш бўйича танлов ўтказишнинг асосий мақсади ва вазифаларини, танловни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танлов иштирокчиларини баҳолаш ва ғолибларни тақдирлаш тартибини назарда тутувчи Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳ (Б. Курбанов):

жойларда ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин;

зарур ҳолларда, ушбу ишчи гуруҳ фаолиятига бошқа вазирлик ва идораларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш чораларини кўрсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари билан биргаликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар сифатли ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

369-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

борасида амалга оширилаётган ишларни

баҳолаш бўйича ташкилий ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Б.Н. Курбанов

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, ташкилий ишчи гуруҳ раҳбари


2. А.М. Жумабоев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, ташкилий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3. Р.А. Хатамов

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари


4. С.Д. Мамаюсупов

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари


5. К.Х. Абдижалилов

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари


6. (Келишув асосида)

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари


7. Д.М. Кенжаев

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари


8. М.А. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг ўринбосари


9. Х.А. Каршиев

-

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари


10. Б.Р. Парпиев

-

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари


11. М.Ҳ. Умаров

-

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти раисининг ўринбосари


12. А.К. Ортиков

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси бошлиғи, ташкилий ишчи гуруҳ котиби


            

Изоҳ. Ташкилий ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июнь