ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари /

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш Концепцияси (ЎзР ВМ 08.06.2020 й. 365-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

365-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академиясини ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Концепция таълим сифатини яхшилаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча манфаатдор томонларнинг манфаатлари уйғунлигини таъминлаш асосида банк ва молия соҳасининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

Ушбу Концепция Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг (кейинги ўринларда - Академия) ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари ва ривожланиш босқичларини белгилайди.



2-БОБ. АКАДЕМИЯДАГИ ЖОРИЙ ҲОЛАТНИНГ

ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ


Академияда 2019-2020 ўқув йили ҳолатига кўра, 11 та мутахассислик бўйича 397 та магистратура тингловчиси таълим олмоқда, 7 та кафедра ва 5 та факультет мавжуд.

2019-2020 ўқув йили учун кириш тест синовлари давомида "Инвестицияларни бошқариш" ва "Пенсия фондларни бошқариш" мутахассисликлари бўйича ўтиш баллари 300 баллдан 96-98 (32 фоиз) баллгача камайди. Академиянинг барча мутахассисликлари бўйича 2014 йилдан бошлаб ўртача ўтиш баллари 46,9 фоиздан ошмади. Кириш тест натижаларига кўра, ўтган 5 йил давомида ўртача ўтиш нуқтаси паст бўлиб қолмоқда ва пасайишни давом этмоқда.

Белгиланган қабул қилиш тартибига мувофиқ банк, вазирлик ва идораларнинг амалдаги ходимлари Академияга ўқишга юқори бошқарув ва ишбилармонлик салоҳиятига эга бўлган иш берувчиларнинг тавсиясига биноан юборилган.

Академиянинг барча битирувчилари магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилишлари шарт, бу халқаро амалиётда илмий ва педагогик кадрларни тайёрлашда мажбурий бўғин ҳисобланади (М.А., М.Sc.). Шу билан бирга, Академия мақсадли аудиториясининг хусусиятларини - мавжуд ва салоҳиятли раҳбарлари ўқишини инобатга олиб, ўқишни лойиҳаларни бошқариш, бизнес салоҳияти ва ходимларни бошқариш кўникмаларини ривожлантиришга асосланган ҳолда, диплом бизнес лойиҳасини ҳимоя қилгандан сўнг бизнесни бошқариш бўйича бакалавр ва магистр (ВВА ва МВА) академик даражасини бериш орқали ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

2019-2020 йилларда 138 нафар тингловчи давлат гранти ҳисобидан, 159 нафар тингловчи эса тўлов-контракт асосида таҳсил олмоқда. Бунда Молия вазирлиги, "Агробанк" АТБ, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ ва "Халқ банки" АТ шартномалар бўйича энг йирик буюртмачи ҳисобланади. Бу эса қабул жараёнининг бозорга мўлжалланмагани ва етарли даражада очиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Республикада олий таълим муассасаларига қабул қилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 92 фоизга ўсган бўлса-да, Академияда бу кўрсаткич 2011 йилдан бери бир хил даражада қолмоқда. Академияда ўқув хоналарининг етишмаслиги ва замонавий электрон ва масофавий таълим воситаларидан етарли даражада фойдаланилмаётгани қамров даражаси ўсмаслигининг асосий сабабидир.

2017-2019 йилларда Академиянинг 178 нафар тингловчиси ва 14 нафар ўқитувчиси Германия, Япония, Чехия, Италия ва бошқа хорижий мамлакатларда стажировка ўтаган, 2019 йилда хорижда малака оширган тингловчилар сони икки баробарга ошган. Бироқ, тингловчиларнинг 75 фоиздан ортиғи ривожланган мамлакатлар тажрибасини шахсан ўрганиш имконига эга эмас, бу эса кўп жиҳатдан хорижий тилларни, шу жумладан рус ва инглиз тилларини билмасликлари билан белгиланади.

Академияда "Банк иши", "Молия", "Солиқлар ва солиққа тортиш" мутахассисликлари бўйича хорижий тилларда асосий фанларни ўқитиш деярли мавжуд эмас. 66 нафар профессор-ўқитувчилардан фақат 9 нафари хорижий тилларни билиш сертификатига эга. Академия хорижий таълим муассасалари билан биргаликда "икки томонлама диплом" бериш орқали таълим дастурларини амалга оширмайди. Таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик даражаси ва Академия дипломини тан олиш даражаси етарли эмас.

Профессор-ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошлари 2016 йилга нисбатан 3 бараварга, ўқитувчиларнинг эса 2,4 бараварга кўпайди. Бироқ, бу профессор-ўқитувчилар таркибининг илмий самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатмади, яъни сўнгги уч йилда чет элда чоп этилган жами илмий мақолалар сони 72 тани ташкил этди, холос. Халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалар ва иқтибос келтиришлар сони халқаро рейтингларга киритиш талабларига жавоб бермайди.

Қисқа муддатли дастурлар портфелида халқаро бозорда қимматли қоғозлар, инвестицион банкинг, ўзгаришларни бошқариш, рақамли ва "юмшоқ" кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар, ўқитувчиларни ички ўқитиш бўйича долзарб курслар мавжуд эмас. Таълим мижозларининг қониқиш даражаси (NPS индекси) баҳоланмайди.

Харажатлар таркибининг 63 фоизи меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан иборат бўлиб, моддий-техник воситаларни янгилаш учун фақат 3,3 фоизи сарфланди, замонавий компьютерлар ва дастурий таъминот билан жиҳозлаш даражаси паст даражада. Академия фаолиятини молиялаштириш илмий салоҳиятни ошириш ва етарли даражада жиҳозланишини таъминлаш имконини бермайди.

Бугунги кунда банк ва молия соҳасида касб-ҳунар таълими ва кадрлар малакасини ошириш тизимида ўз ечимини талаб қиладиган қуйидаги долзарб муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда:


а) кадрларнинг стратегик бошқаруви, раҳбарларни баҳолаш ва ривожлантириш соҳасида:

банклар ва молия ташкилотларининг стратегик устуворликлари, шу жумладан ходимларни бошқариш стратегияси етарли даражада шаклланмаган;

банкларнинг корпоратив маданият қадриятлари ва стратегик устуворликларини қўллаб-қувватловчи ҳамкорликнинг ахлоқий меъёрлари шакллантирилмаган;

компетенцияларга асосланган ёндашув етарлича тарқалмаган, раҳбар кадрлар ва асосий мутахассисларни компетенциялари бўйича хулқ-атвор кўрсаткичлари баён этилмаган, долзарб компетенциялар моделлари шаклланмаган,

ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишда тизимлилик етарли эмас, компетенцияларга асосланиб баҳолаш технологияларидан кенг фойдаланилмайди;

кўпинча маҳорат ошиши ва мартаба ошиши ўртасидаги мутаносиблик бузилади;

кадрлар захираси билан ишлаш етарли эмас;


б) моддий-техник базани мустаҳкамлаш соҳасида:

Академия маблағларининг асосий қисми иш ҳақига сарфланади, ўқув ва илмий лабораторияларни янгилаш, бино ва иншоотларни қуриш ва таъмирлашга етарлича маблағ йўналтирилмайди;

тингловчилар турар жойи, спорт-соғломлаштириш объектлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд эмас, бугунги талабларга жавоб берадиган моддий-техник база шакллантирилмаган;

масофавий таълимни, шу жумладан ҳудудларда таъминлашга қодир замонавий компьютерлар ва дастурий таъминот билан таъминлаш даражаси етарли эмас;

бакалавр йўналиши тингловчиларини ўқитиш учун етарли ўқув хоналари мавжуд эмас;


в) олий таълим ва малака ошириш билан қамраб олиш соҳасида:

қисқа муддатли малака ошириш дастурлари билан қамраб олиш ўта паст даражада;

таълим дастурлари мазмунини шакллантиришда иш берувчиларнинг иштироки етарли даражада эмас;

банк ва молия муассасаларида амалий машғулотлар етарли даражада ташкил этилмаган, тайёрланаётган мутахассисларнинг малака даражаси меҳнат бозорининг замонавий талабларига етарлича мос келмайди;

дарсликлар ва қўшимча адабиётлар етишмаслиги, ўқув адабиётининг сифатини яхшилаш, хорижий адабиётлардан фойдаланиш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаган;

иқтидорли ёшлар орасидан тингловчиларни танлаш механизмлари мавжуд эмас;

педагог ходимларнинг малакасини ошириш тизими самарасиз ташкил этилган;


г) илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият соҳасида:

илмий фаолият бўйича илмий нашрларнинг тан олинган халқаро маълумотлар базаларида керакли нашр ва иқтибос даражаси таъминланмаган;

инновацион фаолият ва тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш самарадорлиги етарли эмас, таълим, фан ва бизнес интеграцияси таъминланмаган;

илмий-тадқиқот ишлари банк ва молия фаолияти доирасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш таъминланмаган;

профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятини рағбатлантириш механизмлари яратилмаган;


д) Академиянинг жозибадорлигини ошириш ва рақобатбардошлигини халқаро миқёсда таъминлаш соҳасида:

таълим дастурлари ва таълим тизими халқаро стандартларга тўлиқ мос келмайди, хусусан, кредит-модул тизими жорий этилмаган;

тингловчилар учун зарур бўлган яшаш жойлари ва ижтимоий инфратузилма объектлари мавжуд эмас.



3-БОБ. БАНК ВА МОЛИЯ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СТРАТЕГИК

МАҚСАДЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


Раҳбар ва мутахассисларни ўқитишнинг асосий мақсади касбий билимларни шакллантириш, компанияларнинг стратегик мақсадларини амалга ошириш учун зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш ва молия ташкилотларининг мижозлари талабларини қондиришни юқори даражада таъминлашдир.

Қуйидагилар банк ва молия тизимида олий таълимни ривожлантириш ва кадрлар малакасини оширишнинг муҳим стратегик мақсадлари ҳисобланади:

долзарб билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларда мавжуд соҳа эҳтиёжларини таъминлаш;

барча истиқболли раҳбар ва мутахассисларни малака ошириш дастурлари билан қамраб олиш;

замонавий Европа ва Америка стандартларига мувофиқ соҳа олий таълим тизимини ривожлантириш;

инновация ва илмий ишланмаларни ривожлантириш ва монетизация тизимини яратиш.

Ўқитиш ва малака ошириш жараёни ҳозирги замонга хос бўлган хусусиятлар билан мураккаблашади:

ахборот алмашиш жараёнларини тубдан тезлаштириш ва замонавий мутахассис томонидан ўзлаштириш зарур бўлган билимлар ҳажмининг ошиши;

оммабоп маълумотларнинг мавжудлиги ва ўқитувчилар илгари эга бўлган "билимлар монополияси" бекор бўлгани;

ўқитувчининг ўрни, билимнинг ягона манбасидан, тингловчининг индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлайдиган ва унга ҳамроҳ бўладиган мутахассисга айлантирилиши, унинг индивидуал касбий ўсиши ва ривожланишида кўмак берадиган мураббийга айланиши;

малака стандартларини тез ўзгарувчан фаолият шароитларига мунтазам қайта кўриб чиқиш ва мослаштириш зарурати;

рақамли технологияларни амалиётга киритиш ва мунтазам операцияларни амалга ошириш туфайли қўл меҳнатини босқичма-босқич роботлаштириш;

"VUCA - дунё" таъсири - башорат қилиш қийин бўлган беқарорлик, мураккаблик ва ноаниқлик билан ажралиб турадиган ва ҳар бир мутахассис ўз қобилиятини тез ўзгарувчан дунёга доимий равишда мослаштиришга мажбурлиги.

Олий таълим тизимини ривожлантириш, банк ва молия тизими ходимлари малакасини ошириш узоқ муддатли, мақсадли, истиқболли вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:

профессионал компетенцияларни бошқариш тизимини ташкил этиш;

абитуриентлар ва магистратурага қабул қилинаётганларнинг сифат даражасини ошириш;

банк, молия тизими раҳбарлари ва мутахассисларининг ривожланиш ва малака ошириш дастурлари билан қамраб олинишини кенгайтириш;

молиявий мустақиллик ва барқарорликни таъминлаш, моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш;

кадрлар буюртмачилари, тингловчилар ва ходимларнинг юқори даражада қониқишига эришиш;

илмий салоҳиятни ривожлантириш;

Академиянинг халқаро тан олиниши ва рақобатбардошлигини таъминлаш.



1-§. Профессионал компетенцияларни

бошқариш тизимини ташкил этиш


Малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш учун қуйидаги тадбирлар орқали стандартлаш, баҳолаш ва касбий малакаларни ривожлантириш тизимини яратиш зарур:

ходимларнинг ўз ишлари муваффақиятли бажарилишини таъминлайдиган хатти-ҳаракатларни тавсифловчи компетенциялар моделларини ишлаб чиқиш;

етарли бўлмаган билим, кўникма, қобилият ва далилларни аниқлаш имконини берувчи компетенцияларни баҳолаш тизимини жорий этиш;

Академия тингловчисини таълим ва ривожланиш натижаларига боғлиқ индивидуал ривожланиш траекторияси кейинги уч йилга шакллантирилади ва истиқболи ҳар йили қайта кўриб чиқилади;

кадрлар буюртмачилари раҳбарларининг бевосита иштирокида Академия битирувчиларининг касбий камолоти режасини тузиш ишларини ташкил этиш.

Ходимлар малакасини ошириш ва уларни ўқитиш жараёни иш жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, қуйидаги принципларга мувофиқ тизимли равишда амалга оширилиши керак:

асосланганлик ва долзарблик - ўқитиш инсоннинг энг ёрқин истеъдодларини ривожлантириш ва муҳим камчиликларини бартараф этиш учун соҳаларни баҳолаш натижалари асосида амалга оширилади, таълим дастури бизнеснинг устувор эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тузилади;

мавжудлик ва индивидуаллик - тингловчи ҳафтанинг ҳар қандай кунида 24 соат давомида онлайн таълим тизимига кириш имкониятига эга бўлиб, мустақил равишда индивидуал ривожланиш траекторияси учун тавсия этилган мавзулар орасидан танлаб олинади;

яхлитлик ва тизимлилик - таълим мазмуни қисқа хабарлар, бир вақтнинг ўзида битта муаммо ва тегишли ечимлар бўйича ягона билим тизимига боғланган турли форматлар шаклида тақдим этилади;

кўникмаларни кўп қирралилиги - шахслараро, профессионал ва рақамли кўникмаларни интеграциялаш;

натижадорликни назорат қилиш - ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини доимий баҳолаш, тингловчилар ва мижозларнинг фикр-мулоҳазаларини йиғиш;

амалий ёндашув - ўқув жараёнининг амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилганлиги.

Барча даражадаги мутахассислар ва раҳбарларни ўқитиш ва ривожлантириш ўзини ўзи ўргатадиган ташкилотнинг маданиятига асосланади ва уйғун тарзда амалга оширилади:

иш жойида ўсиш, янги ривожланиш вазифалари, лойиҳалар ва жамоавий ишларни амалга ошириш жараёнида;

мураббийлар ва устозлар ёрдамида бевосита раҳбар кўмагида ривожланиш;

долзарб профессионал билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берувчи таълим дастурлари бўйича ўқитиш.

Ходимларнинг ривожланиш дастурлари муваффақиятли бўлиши учун инсон таълим муҳитида мунтазам, тизимли ўзаро интенсив муносабатда бўлиши шарт, шунинг учун ходимларнинг барча даражалари учун ўқитиш давомийлигининг минимал йиллик стандартлари қуйидагича белгиланади:

80 академик соат - юқори бошқарув учун;

100 академик соат - ўрта бошқарув учун;

120 академик соат - бошланғич даражадаги бошқарув ва ходимлар учун.

Ходимларни баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш харажатларини бюджетлаштириш бўйича тавсия этилган минимал стандарт банк ва молия соҳасидаги ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.

Академияда таълим дастурлари бўйича ўқитиш қуйидаги форматларда амалга оширилади:

аралаш таълим - анъанавий кундузги таълим шаклларини махсус ахборот технологияларидан фойдаланадиган элементлар билан бирлаштириш;

масофавий таълим - масофавий таълим технологиялари хамда ахборот-телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда, таълим олувчилар ва ўқитувчиларнинг билвосита ўзаро ҳамкорлиги орқали ўқитиш;

электрон таълим - ахборот технологиялари, техник воситалар, шунингдек, ахборот-телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда, зарур ахборот узатишни таъминлайдиган ўқитиш;

юзма-юз ўқитиш - тингловчиларнинг ўқитувчи билан бевосита ўзаро ҳамкорлигида аудитория машғулотлари.

Академиянинг таълим дастурлари портфели қуйидаги дастурларни ўз ичига олади:

ходимларнинг ихтисослаштирилган касбий малакаларини ривожлантириш, тартибга солиш органлари талабларини бажариш ва устувор компетецияларни ривожлантиришга қаратилган мажбурий дастурлар;

тингловчилар ривожланишининг индивидуал траекторияси билан белгиланган касбий малакаларни ривожлантиришга қаратилган танлов дастурлари;

раҳбарларнинг даражасига қараб белгиланадиган касбий малакаларини ривожлантиришга қаратилган дастурлар.



2-§. Магистратурага кирувчи номзодлар ва абитуриентларнинг

сифат даражасини ошириш


Магистратурага кирувчи абитуриентлар ва номзодларнинг сифат даражасини ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда:

2020 ўқув йилидан бошлаб, таълимнинг узлуксизлигига эришиш мақсадида тармоқ мутахассислари учун бакалавриат, магистратура ва докторантурани ташкил этиш;

бошқа олий таълим муассасаларининг бакалавриат дастурлари бўйича тингловчиларни Академияда белгиланган тартибда танловдан ўтганидан кейин ўқишга қабул қилиш.

Марказий банк ва бошқа давлат органлари билан биргаликда:

ҳар йили ўрта мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари ўртасида молиявий саводхонлик бўйича республика олимпиадасини ўтказиш;

аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга, инвестицияларни, солиқларни ва тўловларни, пенсия ва тартибга солиш янгиликларини, жамғармаларни сақлаб қолиш учун ўзига хос ва янги воситалар ҳақида хабардорликни оширишга қаратилган теледастурини яратиш;

банк ва молия мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасалари ва корпоратив университетларнинг тингловчилари ўртасида ҳар йили банк иши ва молия соҳасига оид масалалар бўйича халқаро кейс-чемпионатлар ва олимпиадаларни ўтказиш;

илмий-тадқиқот тўгараклари фаолиятини ташкил этиш ва иқтидорли ёшларни жалб этган ҳолда олимпиада, танловлар совриндорлари иштирокида лойиҳа-тадқиқот ишлар доирасида алоҳида ечимларни ишлаб чиқиб, телевиденида ёритиб боришни ташкил этиш;

ҳар йили иқтидорли ёшлар, ихтисослаштирилган олимпиадалар ва танловлар ғолиблари учун стипендиялар ташкил этиш.

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида Академия битирувчилари уюшмасининг бўлимларини ташкил қилиш ва уларнинг асосий вазифаси ўқишни тамомлагандан сўнг юқори малакани сақлаб қолиш ва иқтидорли ёшларни таълим лойиҳалари, ижтимоий ва бизнес лойиҳаларга жалб қилишдир.



3-§. Банк, молия тизими раҳбарлари ва мутахассисларининг

ривожланиш ва малака ошириш дастурлари билан

қамраб олинишини кенгайтириш


Соҳа раҳбарлари ва мутахассисларини ривожлантириш ҳамда малакани ошириш дастурлари билан қамраб олишни кенгайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда;

2020-2021 ўқув йилида масофадан электрон таълимни таъминловчи дастурий-техник комплексларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш:

шахсий масофавий таълим ва ривожланиш асинхрон усулларини қўллаш;

маълумотлар базасига 24/7 реал вақтда кириш ва ўқитиш имкониятини таъминлаш;

баҳолаш натижалари, мустақил иш ва фойдаланувчи ўқитиш тарихи асосида компетенцияларни ривожлантириш бўйича алоҳида тавсиялар ишлаб чиқишни автоматлаштириш;

тингловчиларнинг шахсини аниқлаш, оралиқ ва якуний аттестациядан ўтиш вақтида, шу жумладан синов/имтиҳон вақтида ҳаракатларини доимий назорат қилиш;

курслар, амалий машғулотлар, уй вазифалари, тестлар ва Tin Can Api шаклидаги (масофавий таълим соҳасидаги дастурларнинг бир тури бўлиб, ўқув тизимларини ҳар қандай турдаги ўқув машғулотларини кузатиш ва қайд этиш орқали ўзаро мулоқот қилиш имконини беради), шу жумладан peer-to-peer шаклидаги якуний аттестациялардан фойдаланиш (тенгларга тенглар ўргатиш);

якуний аттестацияга тайёргарлик кўриш учун тест ўйин форматларини қўллаш;

тингловчиларнинг билимларини контактсиз баҳолаш;

мобил ва веб-иловалар орқали ўқув жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;

электрон кутубхонани бойитиш, шу жумладан:

электрон ва аудио китоблар базасини кенгайтириш;

ойлик ахборот-таҳлилий видеоблог юритиш;

экспертларнинг видеолавҳаларини жойлаштириш;

ахборот-таҳлил журналининг электрон шаклини татбиқ қилиш;

таълим, бизнес ва ўзини ўзи ривожлантириш соҳаларига оид адабиётлар билан бойитиш;

қоғозли кутубхона фондини рақамлаштириш;

масофавий электрон таълимнинг дастурий-техник комплекслари ишлашини таъминловчи ахборот-ҳисоблаш марказини яратиш;

Академияни юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан узлуксиз таъминлаш, тингловчиларни мустақил ўқиши учун инфратузилма имкониятларини кенгайтириш.



4-§. Молиявий мустақиллик ва барқарорликни таъминлаш,

моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш


Академиянинг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилмоқда:

пулли таълим ва ахборот-маслаҳат хизматларини ривожлантириш;

Академия томонидан тўлов-контракт асосида қабул қилиш кўрсаткичлари ва тартибни илмий салоҳият ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилаш;

бакалавриат, магистратура ва ахборот-маслаҳат хизматлари йўналишлари бўйича хизматлар (контракт) қийматини мустақил белгилаш;

ҳар йили Академия экспертларининг профессионал малакаси доирасидаги масалалар бўйича лойиҳа-изланиш ишлари ва ахборот-маслаҳат хизматларини бажариш учун банклар, молия муассасалари ва бошқа ташкилотлар буюртмалари портфелини шакллантириш;

ҳар чоракда банк ва молия соҳаси фаолиятининг муаммоларини батафсил кўриб чиқадиган илмий-амалий конференциялар ўтказиш, тармоқни ривожлантиришга кўмаклашувчи ташаббусларни ишлаб чиқиш, кейинчалик бизнес-инкубатор ва бизнес-акселератор доирасида амалга ошириш;

Академия битирувчилари ва ўқитувчиларига ҳамда тадбиркорликни бошловчиларга илмий тадқиқотлар ва ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш учун банк ва молия соҳасида инновацион бизнесларни яратишга имкон берувчи бизнес-инкубатор яратиш;

банк, молия ва иқтисодиётнинг бошқа субъектларига бизнесни инновацион ўзгартириш, ривожланиш жараёнларини ўрганиш ва инновацион лойиҳалар бошқаруви бўйича хизматлар кўрсатувчи бизнес-акселератор яратиш;

амалий йўналишдаги инновацион технологик ишланмаларни молиялаштириш учун венчур жамғармасини ташкил этиш (инновацион корхоналар ва лойиҳалар (стартаплар) билаш ишлашга йўналтирилган ва юқори даромад олиш мақсадида юқори даражада таваккал қиладиган корхонларнинг қимматли қоғозлари ёки улушига инвестиция сарфлайдиган таваккалчиликка йўналтирилган инвестиция жамғармаси). Одатда, лойиҳаларнинг 70-80 фоизи даромад келтирмаса ҳам, қолган 20-30 фоизи барча зарарларни қоплаши мумкин);

Академияда нотижорат ташкилотнинг мақсадли капитал (эндаумент) жамғармасини шакллантириш (муассис, ҳомийлар, краудфандерлар ва бошқа манбалардан тушган пул маблағлари ва мулк ҳисобидан шакллантириладиган эндаумент-жамғарма ишончли бошқарувга бошқарув компаниясига даромад олиш мақсадида берилади);

Академиянинг замонавий моддий-техник базасини ташкил этиш ва илмий салоҳиятини ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг грантлари ва техник ёрдамларини жалб этиш.



5-§. Кадрлар буюртмачиларининг талабини

юқори даражада қондиришга эришиш


Мутахассисларни ўқитиш натижаларига кўра, кадрлар буюртмачилари талабининг юқори даражада қондирилишини ҳосил қилиш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилмоқда:

Академия ҳузурида кадрлар буюртмачилари ва чет эллик шериклар билан ҳамкорликда корпоратив мактаблар ва кафедраларни ташкил этиш, уларнинг манфаатларини қондириш, стратегик устуворликлар ва корпоратив маданиятига қатъийликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси банклари раҳбарлари ва халқаро экспертлар, шу жумладан халқаро молия институтлари вакиллари - умумий 7 кишидан иборат, ушбу Концепцияни бажариш учун ўз фаолиятини амалга ошириш тартиби ва қоидаларини мустақил равишда белгиловчи Академия кенгашини ташкил қилиш. Унинг ваколати доирасида қуйидагилар тасдиқланади:

Академиянинг устави ва тузилмаси;

давлат таълим стандартлари, шу жумладан ўқув юкламаси ҳажми, малака талаблари, банк ва молия фаолияти мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари;

Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича кўрсаткичлар (квота);

профессор-ўқитувчилар таркибини танлаш, баҳолаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом;

бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом ва Академия фаолиятини такомиллаштиришни таъминлайдиган бошқа тартиб ва қоидалар;

тингловчиларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, рақамли технологиялардан фойдаланиб ўқитишни таъминлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб Академия магистратурасида масофадан ва кечки таълим шакллари бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

таълим жараёнида ўқитиладиган фан бўйича долзарб профессионал тажрибага эга бўлган амалиётчи-мутахассисларнинг иштирокини ташкил этиш, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг банкларда, тегишли тармоқ корхоналарида ва муассасаларида қисман бандлигини таъминлаш.

Ҳар йили комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:

тегишли ўқув режаларини, дастурларини ишлаб чиқиш ва мутахассисларни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида кадрлар буюртмачилари томонидан уч йил олдин мутахассисларга бўлган эҳтиёжларни режалаштириш;

Академия Кенгаши билан келишилган ҳолда ўқув режалари, магистратура дастурларини қайта кўриб чиқиш;

кадрлар буюртмачилари талабномалари асосида қисқа муддатли ўқув дастурлари портфелини шакллантириш, қайта кўриб чиқиш ва янгилаш;

тижорат банклари ва молия ташкилотлари раҳбарларини Академиянинг энг яхши тингловчилари ва тингловчиларига ментор сифатида бириктириш;

ўқитувчилар, тингловчилар ва магистратура тингловчиларининг банкларда ва тегишли соҳа ташкилотларида таълим жараёнидан бўш вақтларида қисман бандлигини ташкил этиш;

банклар, корхоналар ва ташкилотлар буюртмаси бўйича бажариладиган реал бизнес лойиҳалар ва тадқиқотлар асосида тингловчиларнинг ишлаб чиқариш, малака ва бошқа амалиётларини ташкил этиш;

банкларга, корхоналарга, муассасаларга, илмий-тадқиқот марказларига ва институтларга ҳар ҳафталик сафарларни ташкил этиш, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоларга янги ечимларни топиш, тажрибали амалиётчиларни ўқув жараёнига фаол жалб этиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасидан кенг фойдаланиш ва ўқув жараёнида амалий мисоллар келтириш;

иқтисодиётнинг банк ва молия сектори долзарб муаммоларидан келиб чиққан ҳолда, битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзуларини аниқлаш;

бизнес маъмуриятчилининг бакалавр ва магистр (BBA ва MBA) таълим йўналиши бўйича мақсадли таълим дастурини яратиш ҳамда танқидий ва ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган диплом бизнес лойиҳасини ҳимоя қилиш асосида малака даражаси бериш;

ўз устида ишлаш учун таълим дастурлари бўйича соатларнинг 50 фоиз улушини ўрнатиш;

битирувчилар малакаларининг иш берувчи талабларига мувофиқлигини аниқлаш, кадрлар тайёрлашда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳар йили буюртмачилар ўртасида сўров ўтказиш.



6-§. Илмий салоҳиятни ривожлантириш


Академиянинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар таркибини янгилаш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Профессор-ўқитувчилар таркибидан квота белгилаш:

юқори даражадаги иқтибосга эга илмий мақолалар муаллифлари учун (иш ҳақи ва релокация бўйича алоҳида шарт-шароитлар яратиб берилишини таъминлаш орқали) доимий ва лойиҳавий ишларга жалб қилиш, камида 10 фоиз;

профессионал соҳада катта ютуқларга эришган юқори малакали чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш (Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган чет эл олий таълим муассасалари филиалларининг профессор-ўқитувчиларини иш ҳақи даражасидан паст бўлмаган шарт-шароитларни яратиб), камида 10 фоиз;

жорий статистик ва таҳлилий ахборотлар, макроиқтисодий кўрсаткичлар, банк ва молия соҳасининг бошқа кўрсаткичларини ваколатли давлат органлари томонидан ҳар чоракда тақдим этиб бориш;

Марказий банк, вазирликлар, агентликлар ва идоралар ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари билан таҳлилий материаллар ва ҳисоботларни ўзаро алмашиш, илмий-тадқиқот институтлари ходимларини Академия ихтисослашувига мувофиқ илмий-тадқиқот фаолияти бўйича ўқитиш ва уларнинг иштирокини, ҳамкорликни ташкил этиш;

илмий-тадқиқот фаолияти доирасида амалга оширилган ишланмаларга интеллектуал ҳуқуқлар ҳимоясини таъминлаш;

фанлараро тадқиқотларни ривожлантириш, етакчи маҳаллий ва халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва таълим муассасалари билан қўшма тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Академия тингловчиларини кўнгиллилар ва ассистент-тадқиқотчилар сифатида грантлар бўйича илмий-тадқиқот ишларига жалб этиш;

Академияда ўқитиладиган мутахассисликлар бўйича докторлик диссертацияларини (Doctor of Science) ҳимоя қилиш бўйича Илмий кенгаш ишини қайта тиклаш ва қайта ташкил этиш;

Академия томонидан давлат таълим стандартларини банк-молия фаолиятининг замонавий талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида такомиллаштириш;

назарий ишланмаларни молиялаштириш учун илмий тадқиқотларни молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш;

халқаро илмий маълумотлар базаларидаги Академиянинг профессорлари ва ўқитувчиларига тегишли илмий-тадқиқот нашрларидан энг кўп иқтибос келтирилган илмий ишларни рағбатлантириш;

илмий матнларнинг ўзига хослиги ва янгилигини назорат қилувчи "плагиатга қарши" тизимни ўзбек, рус ва инглиз тилларида такомиллаштириш;

танлов асосида танлаб олинган ва ўқув адабиётларига муаллифлик ҳуқуқларига эга бўлган профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларини тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш, бунда уларнинг умумий йиллик юкламасида вақтнинг камида 20 фоизини ўқув машғулотларини ўткакзишга ажратилган соатлар ҳисобидан ўқув адабиётларини яратиш учун назарда тутиш;

профессор-ўқитувчиларни илмий-тадқиқот ишларидан ажратишга йўл қўймаслик учун профессорнинг шахсий ёрдамчиси лавозимини жорий этиш.



7-§. Халқаро эътироф ва рақобатбардошликни таъминлаш


Академиянинг халқаро даражада тан олиниши ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда:

2020 йилда етакчи хорижий банкларнинг (Сбербанк, Газпромбанк, Внешэкономбанк ва бошқалар) корпоратив университетлари ва ўқув марказлари билан биргаликда қўшма дастурларни амалга ошириш;

2020 йилдан бошлаб, ўқув жараёнида маҳаллий экспертизадан ўтказмасдан, жаҳон рейтингларига кирувчи олий таълим муассасалари ва корпоратив университетлар томонидан чоп этиладиган ва фойдаланиладиган ўқув адабиётларидан фойдаланиш;

тингловчиларни халқаро тест натижалари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE ёки уларнинг муқобиллари) асосида ва 2020 йилдан бошлаб Академия томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат асосида магистратурага қабул қилиш;

2021 йилда ходимларни бошқариш ва ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотларнинг энг яхши амалиётларини (Association for Talent Development, Society fo Human Resource Management ва бошқалар) киритиш, уларда фаол иштирок этиш ва қўллаш;

тингловчиларнинг амалиёт ўтиши ва ишга жойлашишига ҳар томонлама кўмаклашувчи "Касбий камолот маркази"ни ташкил этиш ва 2021 йилдан бошлаб энг яхши иш берувчилар рейтингини шакллантириш.

2020-2021 ўқув йилида:

тингловчиларни синхрон таржима билан таъминлаш орқали Академияда уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ўқитишни ташкил этиш;

чет тилларни ўртача даражадан юқори билган ва халқаро сертификатларга эга бўлган Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари улушини 100 фоизга етказиш;

Академиянинг ўқув режаларини кредит-модул тизимига ўтказиш;

хорижий компетенция марказлари билан ҳамкорликда 500 нафар тингловчи учун молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактабини ишга тушириш;

2022 йилга келиб, шаҳар ташқарисида чет эллик ўқитувчилар ва тингловчиларни яшаш, овқатланиш ва ўқитиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1000 кишига мўлжалланган кампус қурилишини бошлаш.

2021-2022 ўқув йилида:

таълим тўлиқ хорижий тилларда олиб бориладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва факультетларнинг салмоғини 50 фоизга етказиш;

халқаро профессионал сертификатлаш имтиҳонларига (CFA, FRM, ACCA, CPA, CIA, CMA ва бошқалар) тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яратиш;

тингловчининг касбий камолот режасига боғлиқ равишда индивидуал таълим йўналишларини ривожлантиришда ташкилий ва услубий (tutor) ёрдам тизимини жорий этиш.

2022-2023 ўқув йилида:

2025 йилгача Академиянинг банк ва молия соҳасидаги халқаро таълим маркази сифатида имижини яратиш учун PR-стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

2022-2025 йилларда чет эл фуқароларини Академияга ўқишга жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ваколатхоналари билан фаол ҳамкорлик қилиш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 2023 йилга мўлжалланган "икки диплом" қўшма дастурларини амалга ошириш;

2024-2025 ўқув йилида:

чет эллик ўқитувчилар ва тингловчиларнинг умумий сонини 2025 йилда 20 фоизга етказиш;

Академиянинг хорижий мамлакатлардаги филиалларини ташкил этиш.

Ҳар йили халқаро эътироф ва рақобатдошликни ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

хорижий олий таълим муассасалари ва корпоратив университетлар билан ҳамкорликда камида битта янги қўшма таълим дастурини (ёки амалиётни) ишга тушириш;

профессор-ўқитувчилар фаолиятини Академиянинг халқаро рейтингини оширишни таъминловчи мезонлар асосида баҳолаш;

ўқув ва илмий жараёнларни таъминлаш учун замонавий дастурий маҳсулотлар ва компьютер техникаси сотиб олишни ҳар йили молиялаштиришни таъминлаш;

"Эл-юрт умиди" жамғармаси кўмагида профессор-ўқитувчиларни ўқишга, стажировкадан ўтишга, хорижий мамлакатларда малака оширишга йўналтириш;

профессор-ўқитувчилар ва докторантларни хорижий олий таълим муассасалари ва корпоратив университетларга дарс бериш учун ҳамкорлик доирасида йўналтириш.



4-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР


Академияни 2025 йилгача ривожлантиришда Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилмоқда.

Қурилиш ва ишга тушириш:

Академиянинг масофавий таълим тизими ва дастурий комплексининг ишлашини таъминловчи Ҳисоблаш марказини;

2021 йилдан бошлаб икки йил ичида камида 500 мутахассислар тайёрлашни таъминлайдиган Молиявий ахборот технологиялар мутахассислари мактабини ишга тушириш;

2023 йилдан бошлаб кундузги, кечки ва масофавий таълимда камида 1000 нафар бакалавр ва магистрларни қабул қилишни таъминловчи Халқаро банк мактабини;

2024 йилдан бошлаб етакчи хорижий бизнес мактаблари билан ҳамкорликда Executive MBA раҳбарларини ўқитиш дастурлари кампусини ишга тушириш;

Академиянинг халқаро тан олинишини таъминлаш, нуфузли халқаро ташкилотларнинг талабларига жавоб берадиган бизнес мактабларни рўйхатига киритиш (Association of MBAs, European Council for Business Education ва бошқалар);

2024 йилда кадрлар буюртмачилари, талабалар, тингловчилар, битирувчилар ва ходимларнинг қониқиш даражасини (NPS индекси) 90 бирликкача ошириш;

банк ва молия соҳаси раҳбарларининг (шу жумладан ҳудудларда, биринчи навбатда, масофавий ва электрон таълим, қисқа муддатли курслар ва тренинглар орқали) камида 80 фоизини қамраб олиш даражасини таъминлаш;

Академиянинг кириш синовлари натижалари бўйича абитуриентлар ва магистратурага ўқишга кираётган шахсларнинг сифат даражасини 50 фоизга ошириш;

2020-2025 йиллар давомида камида 150 та илмий мақола ва тадқиқот натижаларини халқаро маълумотлар базаларида индексация ва иқтибос билан нашр этишни таъминлаш;

50 миллион АҚШ доллардан кам бўлмаган эндаумент-жамғармани шакллантириш орқали Академия жорий фаолиятининг 2025 йилгача тўлиқ ўзини ўзи молиялаштирилишини таъминлаш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июнь







































Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск