ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Иқтисодиёт ва молия соҳасидаги олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2020 й. 365-сон "2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2020 й.

N 365



2020-2025 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4503-сон қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикаси банк, молия тизими учун кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, рақамли иқтисодиёт талабларига мос келадиган малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш, илғор таълим технологиялари асосида олий таълимни модернизация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси 1-иловага;

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага;

2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг тузилмаси 4-иловага;

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ходимларининг малакасини ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясининг (кейинги ўринларда - Концепция) асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларини уч (ўзбек, рус, инглиз) тилда ўқитишни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясига (кейинги ўринларда - Академия) ўқишга очиқ қабул қилишни ташкил этиш;

бизнес маъмуриятчилиги соҳасида бакалавр ва магистр (BBA ҳамда MBA) академик даражасини берган ҳолда, банк бизнеси ва молияни бошқаришнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

роботлаштиришнинг ўсиб бораётган таъсири ва сунъий интеллект технологиялари ривожланишини инобатга олиб, меҳнат бозоридаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган иқтисодиёт ва молия соҳасидаги истиқболдаги янги касблар харитасини ишлаб чиқиш;

давлат намунасидаги диплом берган ҳолда, бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари орқали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

халқаро эътироф этилган корпоратив университетлар ("Сбербанк" ОАЖ, Credit Suisse, Unicredit ва бошқалар) билан биргаликда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш;

масофадан туриб (электрон) ўқитиш орқали республика ҳудудларидаги тижорат банклари филиаллари учун таълим дастурларини ташкил қилиш ва ўтказиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Академия Ўзбекистон Республикасининг банк ва молия соҳаси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Академиянинг бакалавриат ва магистратурсида:

давлат гранти маблағлари ҳисобидан - фақат давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;

Академия Кенгаши томонидан тасдиқланган квота бўйича тўлов-контракт асосида - Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлар таълим олади.


4. Банк ва молия ташкилотларининг юқори бошқарув органларига ҳар йили:

а) ўз ходимларини Академиянинг камида:

юқори менежмент учун - 80 академик соат;

ўрта менежмент учун - 100 академик соат;

бошланғич даражадаги менежмент ва ходимлар учун - 120 академик соатни ташкил этадиган малака ошириш курсларига юбориш;

б) ходимларни баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 2 фоизи миқдоридаги маблағларни йўналтириш тавсия этилсин.


5. Академияга:

давлат намунасидаги диплом берган ҳолда, ушбу муассаса ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ "икки диплом" (double degree) модели асосида магистратурада ўқитишни ташкил қилиш бўйича етакчи хорижий таълим муассасалари билан битим тузиш;

магистратурада ўқишни жаҳондаги таълим фаолиятига оид энг яхши амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олиб ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, норматив ва қисқартирилган муддатларда (анъанавий ва масофавий технологиялар асосида) ташкил қилиш (12 ой, кредит-модуль тизими бўйича);

масофавий ва кечки таълим шаклларини жорий қилиш;

Академиянинг профессор-ўқитувчилари фаолиятининг турлари бўйича вақт нормалари, шунингдек, улар учун чекланган ўқув юкламасини белгилаш;

чет эллик профессор-ўқитувчилар билан шартномалар тузиш;

Академия томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва ишлар, шу жумладан тўлов-контракт асосида ўқиш нархи ва тарифларини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.


6. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

Академиянинг магистратурасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

тижорат банклари депозитлари ва қимматбаҳо қоғозларда бўш маблағларни жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти томонидан йиллик ажратиладиган маблағлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти:

а) 2020 йил 1 июлга қадар:

Академия ректорини тайинласин;

Академия уставини тасдиқласин ва 7 кишидан иборат Академия Кенгашини таъсис этсин ҳамда унинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тижорат банклари раҳбарлари ва халқаро экспертлар, шу жумладан халқаро молия институтлари вакилларини жалб қилсин;

б) 2020 йил 1 августга қадар Академия ҳузуридаги Ҳисоблаш маркази, Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактаби, Халқаро банк мактаби, Executive MBA мактабини ташкил қилиш, кампуслар қуриш ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбаларини белгилашни назарда тутадиган Академия инфратузилмасини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш дастури ҳамда бизнес-режани ишлаб чиқиб тасдиқласин ва ушбу дастур ҳамда бизнес-режада назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


8. Академия Кенгашига Академия ректорининг илтимосномасига асосан:

Академиянинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

давлат таълим стандартлари, шу жумладан ўқув юкламаси ҳажмлари, малака талаблари ҳамда банк ва молия фаолияти мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини;

Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича қабул параметрларини (квоталарини);

профессор-ўқитувчилар таркибини танлаш, баҳолаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги, бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомларга ўзгартириш киритиш ҳамда уларни тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


9. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти Академия Кенгаши билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, узлуксизлик ва узвийлик тамойиллари асосида банк ва молия соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқишини Академияга кўчириш чораларини кўрсин.


10. Академия:

2021 йил 1 сентябрга қадар таваккалчилик юқори бўлган инновацион лойиҳаларни молиялаштириш, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш учун венчур жамғармаси ва бошқарув компаниясини ҳамда халқаро илмий маълумотлар базаларида иқтибослар келтирилишини таъминлаган ҳолда, имий мақолалар муаллифларининг ишларини молиялаштириш мақсадида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар Академия Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда бакалавриат дастурлари бўйича ўқишга қабул қилишни ташкил этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармасига Академиянинг педагог ва илмий ходимларини хорижий илғор олий таълим ва илмий муассасалар, банклар ва бошқа молия ташкилотларида малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборишга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Академия ва етакчи хорижий таълим муассасалари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Академияни ҳар чоракли ва йиллик статистика маълумотлари тарқатилиши мажбурий бўлган рўйхатга киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Академияга 2020 йил 1 ноябрга қадар маълумотларни 1 Гбит/с дан паст бўлмаган тезликда узатишни таъминлаган ҳолда, юқори тезликдаги интернет-алоқа канали тақдим этилишини таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

365-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академиясини ривожлантириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизмлари


Муддатлар


Масъул ижрочилар


I. АКАДЕМИЯ МАГИСТРАТУРАСИГА КИРИШ УЧУН НОМЗОД

АБИТУРИЕНТЛАРНИНГ СИФАТ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

1.

Банк иши ва молия соҳасида Бизнесни бошқариш магистри (МВА) йўналишидаги дастурларга қобилиятли ёшларни ўқитиш учун ҳар йили 50 та грант ва стипендиялар ажратиш.

1. Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2. Грант ва стипендиялар олиш имкониятлари тўғрисида кенг маълумот беришни ташкил этиш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


2020 йил

июль

"Ўзмиллийбанк" АЖ


2.

Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари (9-11 синфлар), лицей ўқувчилари ва коллеж талаблари, олий таълим муассасаларининг бакалавриат талабалари орасида молиявий саводхонлик бўйича ҳар йили республика олимпиадаларини ўтказиш.


1. Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2. Ўқитувчиларни тайёрлаш.


3. Чора-тадбирларни амалга ошириш.


2021 йил

март

"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси, Марказий банк


3.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида банк иши ва молия бўйича ҳар йили халқаро кейс-чемпионат ўтказиш.


1. Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2. Чет эллик ҳамкорлар билан келишиш.


3. Чора-тадбирларни амалга ошириш.


2022 йил

апрель


Банк-молия академияси, "Ўзмиллийбанк" АЖ, Марказий банк


II. БАНК ВА МОЛИЯ ТИЗИМИ РАҲБАРЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ

МАЛАКА ОШИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ ОРҚАЛИ

ЎҚИТИШ ҚАМРОВИНИ КЕНГАЙТИРИШ

4.

Корпоратив маданиятни ривожлантириш ва стратегик мақсадларга эришиш учун Академия ҳузурида "Ўзмиллийбанк" АЖ корпоратив мактабини ташкил этиш.


1. Корпоратив мактабда ўқийдиган ходимлар тоифасини тасдиқлаш.


2020 йил

июль


Банк-молия академияси, "Ўзмиллийбанк" АЖ

2. Лавозим даражалари бўйича ўқув режаларини тасдиқлаш.


2020 йил

август


3. Раҳбар кадрларнинг камида 80 фоизини қамраб олиш.


2020 йил

декабрь


III. МОЛИЯВИЙ МУСТАҚИЛЛИК ВА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ,

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТНИ МУСТАҲКАМЛАШ

5.

Академиянинг инфратузилмаси ва моддий-техник базасини ривожлантириш дастури билан бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


1. Академиянинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган даромад ва харажатларининг тахминий режасини шакллантириш.


2. Ҳисоблаш маркази ва учта Кампусни (Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактаби, Халқаро банк мактаби, юқори даражадаги раҳбарлар (Executive MBA) мактаби) қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқиш.


3. Ер участкаси ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2020 йил

август


"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси

6.

Маълумотларни 1 Гбит/с дан паст бўлмаган тезликда узатишни таъминлаган ҳолда, юқори тезликдаги интернет-алоқа каналини тақдим қилиш.


1. Лойиҳалаштириш.


2. Пудратчиларни ёллаш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


4. Объектни қабул қилиш.


5. Академияга фойдаланишга бериш.


2020 йил

октябрь

"Ўзмиллийбанк" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


7.

Молиявий технологиялар бўйича мутахассислар мактаби кампусини қуриш.

1. 500 ўринли кампусни лойиҳалаштириш.


2020 йил

декабрь

"Ўзмиллийбанк" АЖ

2. Пудратчиларни ёллаш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


4. Объектни қабул қилиш.


2021 йил

февраль

5.  Академияни мақсадли капитал (эндаумент) жамғармасига бериш.


2021 йил

декабрь


8.

Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, нотижорат ташкилотлар мақсадли капитал жамғармаларини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2021 йил

апрель



Банк-молия академияси, "Ўзмиллийбанк" АЖ

9.

Камида минг нафар бакалавр ва магистрнинг ўқиши ва яшаши учун шароит яратган ҳолда, Халқаро банк мактаби кампусини қуриш.

1. Кампусни лойиҳалаштириш.


2. Пудратчиларни ёллаш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


2021 йил

июль


"Ўзмиллийбанк" АЖ

4. Объектни қабул қилиш.


5. Академиянинг Эндаумент фондига ўтказиш.


2022 йил

август

10.

Масофадан ўқитиш тизими фаолиятини таъминловчи Ҳисоблаш марказини қуриш.


1. Ҳисоблаш марказини лойиҳалаштириш.


2. Техник жиҳозларни сотиб олиш.


3. Бинони қайта жиҳозлаш.


2021 йил

декабрь

"Ўзмиллийбанк" АЖ

11.

Масофадан электрон ўқитиш дастурий-техник мажмуасини харид қилиш ва жорий этиш.


1. Дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини олиш.


2. Ўқув материалларини давлат тилига таржима қилиш.


3. Ишга тушириш.


4. Академияга фойдаланишга бериш.


2021 йил

декабрь

"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси

12.

Таваккалчилик юқори бўлган инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ва тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш учун венчур жамғармаси ва бошқарув компаниясини ташкил қилиш.


1. Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2. Малакали мутахассисларни танлаш.


3. Фонднинг 1 млрд сўм миқдоридаги бошланғич капиталини шакллантириш.


4. Қонунчиликда ўрнатилган тартибда Бошқарув компаниясини шакллантириш.


2021 йил

декабрь


Банк-молия академияси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги


13.

Юқори бошқарув даражадаги раҳбарларни (Executive MBA) ўқитиш дастурлари кампусини қуриш

1. Кампусни лойиҳалаштириш.


2. Пудратчиларни ёллаш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


2022 йил

август


"Ўзмиллийбанк" АЖ

4. Объектни қабул қилиш.


5. Академиянинг Эндаумент фондига ўтказиш.


2024 йил

май

IV. ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

14.

Академияни долзарб статистик ва таҳлилий ахборот билан таъминлаш.


Академияни чораклик статистик ва таҳлилий материаллар олувчи муассасалар рўйхатига киритиш.


2020 йил

июль


Давлат статистика қўмитаси


15.

Академия ўқитувчиларини ўқитиш ва малака оширишга йўналтириш.

1. Ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ривожлантиришнинг индивидуал траекториясини шакллантириш.


2. Дастурларни танлаш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


2020 йил

июль


Банк-молия академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


16.

Ўқитишни кредит-модул тизимига ўтказиш.

1. Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2. Ўқитувчиларни тайёрлаш.


3. Тизимни татбиқ қилиш.


2020 йил

сентябрь

Банк-молия академияси

17.

Халқаро илмий маълумотлар базасида илмий мақолалар муаллифлари ишларини молиялаштириш учун илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш.


Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2020 йил

декабрь


Банк-молия академияси

18.

Талабаларнинг индивидуал таълим йўналишларини ишлаб чиқишда ташкилий-услубий ёрдам тизимини жорий қилиш.

1. Индивидуал таълим йўналишларини ишлаб чиқишда ўтказишнинг ташкилий, ҳуқуқий ва услубий (ўқитувчиларни ўқитиш, тизимни жорий қилиш ва бошқалар) чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2. Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш.


2021 йил

январь

Банк-молия академияси

19.

Банк ва молия соҳасининг истиқболдаги касблар харитасини ишлаб чиқиш.

1. Истиқболдаги касблар харитасини ишлаб чиқиш.


2. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр қилиш.


2021 йил

февраль


Банк-молия академияси


V. АКАДЕМИЯНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДА ТАН ОЛИНИШИ

ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

20.

Академиянинг халқаро рейтингини оширишни таъминловчи мезонлар асосида ўқитувчиларни баҳолаш.

1. Профессор-ўқитувчилар таркибини танлаш, баҳолаш ва рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.


2020 йил

июль


Банк-молия академияси

2. Низомни Академия Кенгаши томонидан тасдиқлаш.

3. Баҳолашни ўтказиш.


2020 йил

июль

21.

Синхрон таржимани таъминлаган ҳолда уч тилда ўқитишни ташкил қилиш (ўзбек, рус, инглиз).

1. Синхрон таржимонлар хизматини ташкил қилиш.


2. Рус ва инглиз тилларида дарс берадиган ўқитувчиларни таклиф қилиш.


2020 йил

август


Банк-молия академияси

22.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020 йил

август

Банк-молия академияси, "Ўзмиллийбанк" АЖ

23.

Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, 12 ойлик Бизнесни бошқариш магистри (МВА) дастурларини очиш.


1. Ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Ўқув-услубий мажмуани тайёрлаш ва тасдиқлаш.


3. Тингловчиларни тўплаш.


2020 йил

октябрь


Банк-молия академияси

24.

Хорижий стажировкаларнинг янги дастурларини ҳар йили ишга тушириш.


1. Стажировкани ташкил қилиш учун устувор йўналишларни танлаш.


2. Музокара ўтказиш.


3. Молиялаштиришни таъминлаш.


2021 йил

август

Банк-молия академияси, тижорат банклари

25.

Халқаро профессионал сертификат имтиҳонларига тайёрлаш учун шароит яратиш (CFA, FRM, ACCA, CPA, CIA, CMA).


1. Ўқитувчиларни тайёрлаш.


2. Ўқув дастурларини келишиш.


3. Ўқитишни ташкил қилиш учун шароитни таъминлаш.


2022 йил

декабрь


Банк-молия академияси

26.

Академиянинг халқаро обрўсини шакллантириш.


Чет эллик ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда PR-стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2023 йил

сентябрь


Банк-молия академияси, "Ўзмиллийбанк" АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги


27.

Хорижий тилда тўлиқ ўқийдиган талабаларнинг солиштирма вазнини 50 фоизгача етказиш.


1. Ўқитувчиларни жалб қилиш.


2. Ўқув-режа ва дастурларни тайёрлаш.


3. Талабаларни жалб қилиш.


2023 йил

декабрь


Банк-молия академияси

28.

Хорижий мамлакатларда Академия ваколатхоналарини очиш.


1. Меъёрий ва услубий базани тайёрлаш.


2. Чет эллик ҳамкорлар билан келишиш.


3. Чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024 йил

май


Банк-молия академияси, "Ўзмиллийбанк" АЖ


             





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

365-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия

академиясини ривожлантириш концепциясининг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номи


Ўлчов бирлиги


Йиллар бўйича


Масъул ижрочилар


2020


2021


2022


2023


2024


Бакалавриат ва магистратурани ривожлантириш

1

Кириш танлови натижалари бўйича ўтиш балли


Балл (100 дан)


50

60

70

70

70

Банк-молия академияси


2

Мижозларнинг қониқиш даражаси


NPS индекси


50

60

70

80

90

Банк-молия академияси


3

Хорижий тилда ўқийдиган талабалар улуши


Фоизларда (талабалар умумий сонига нисбатан)


10

20

30

40

50

Банк-молия академияси


4

Чет эллик талабалар улуши


Фоизларда (талабалар умумий сонига нисбатан)


-

-

10

15

20

Банк-молия академияси

5

Чет эллик профессор-ўқитувчилар улуши


Фоизларда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)


5

10

15

20

20

Банк-молия академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


Ўқишга қабул қилиш жараёнини кенгайтириш

6

Давлат гранти асосида қабул қилиш


Бакалаврлар сони


20

20

250

250

250

Банк-молия академияси


Магистрлар сони


100

200

250

250

250

7

Тўлов-контракт асосида қабул қилиш*


Бакалаврлар сони


20

20

250

250

250

Банк-молия академияси


Магистрлар сони


100

200

250

250

250

Бакалавриат, магистратура ва кадрларни қайта тайёрлаш, уларнинг

малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари йўналишлари**

8

Бакалавриат таълим йуналишлари

1. Бизнесни бошқариш бакалаври (ВВА)

- Банк иши;

- Молия;

2. Бакалавр (BSc)

- Иқтисодиёт;

- Менежмент;

- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.


Банк-молия академияси

9

Магистратура мутахассисликлари

1. Бизнесни бошқариш магистри (МВА)

- Банк иши;

- Молия;

2. Магистри (МSc)

- Давлат молиясини бошқариш;

- Солиқлар ва солиққа тортиш;

- Иқтисодиётни монетар тартибга солиш;

- Бухгалтерия ҳисоби, аудити ва назорати;

- Пенсия фондларини бошқариш.


Банк-молия академияси

10

Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув дастурлари


1. Давлат молияси, бюджет ва солиқ сиёсати.


2. Иқтисодий сиёсат ва таҳлил.


3. Активларни бошқариш, суғурта ва инвестиция бизнеси.


4. Банк ишининг ҳуқуқий ва меъёрий асослари.


5. Стратегик менежмент ва ходимларни бошқариш.


6. Валюта, пул-кредит сиёсати ва ҳисоб-китоб муносабатлари.


7. Корпоратив молия ва лойиҳаларни молиялаштириш.


8. Хатарларни бошқариш ва бизнес хавфсизлиги.


9. Операцион ва сифат менежменти.


Банк-молия академияси

Ўқув дастурларини такомиллаштириш

11

Амалий кўникмаларни оширишга қаратилган машғулотлар (кейслар), мутахассислик предметлари бўйича амалий машғулотлар улуши


Фоизларда (машғулотлар сонига нисбатан)


35

45

55

70

80

Банк-молия академияси

12

Раҳбарларни малака ошириш курслари билан қамраб олиш даражаси


Фоизларда (банк ва молия соҳасидаги барча даражадаги раҳбарлар сонига нисбатан)


20

25

30

35

50

Банк-молия академияси, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тижорат банклари, вазирлик ва идоралар

Илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш

13

Тадқиқотлар олиб бориладиган илмий мавзулар


Мавзулар сони

5

10

12

12

15

Банк-молия академияси

14

Илмий ходимларнинг ўртача ёши


Ёши (йилларда)

45

45

44

42

42

Банк-молия академияси

15

Академиянинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилари улуши)


Фоизларда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)


50

55

60

70

70

Банк-молия академияси

16

"Scopus", "ScienceDirect", "Web of Science" ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базаси журналларидаги мақолалар


Индексли журналларда чоп этилган мақолалар сони


10

20

30

40

50

Банк-молия академияси

17

"Хирш" (h-индекс) 5 ва ундан юқори индексга эга профессор-ўқитувчилар


Профессор-ўқитувчилар сони

1

5

10

10

10

Банк-молия академияси

Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

18

Хорижий мамлакатларда малака оширган ёки стажировка ўтаган профессор-ўқитувчилар улуши (охирги 2 йил давомида)


Фоизларда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)


25

30

40

50

60

Банк-молия академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси


19

Хорижий олий таълим муассасалари ва корпоратив университетлар билан қўшма дастурлар асосида ўқитишни ташкил қилиш


Мавжуд дастурлар сони (жами)


1

2

3

4

5

"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси


Академиянинг моддий-техник базасини ривожлантириш

20

Электрон шаклдаги ўқув ва илмий адабиётлар мавжудлиги


Фоизларда (ўқув ва илмий адабиётлар сонига нисбатан)


20

30

40

50

60

Банк-молия академияси

21

Таълим жараёнларини бошқаришнинг ахборот тизимларини жорий қилиш


Фоизларда (жараёнларга нисбатан)

20

30

40

50

60

Банк-молия академияси

22

Замонавий компьютер ва техника билан таъминланганлик даражаси


Фоизларда (тингловчилар ва ўқитувчилар сонига нисбатан)


30

50

100

100

100

"Ўзмиллийбанк" АЖ, Банк-молия академияси


Ўқитувчиларни моддий рагбатлантириш

23

Профессор-ўқитувчиларга устама тўлаш ва мукофотлаш


Фоизларда (окладга нисбатан)


40

60

80

100

100

Банк-молия академияси

           

*) Тўлов-контракт асосида қабул қилинадиган тингловчилар сони (квотаси) Академия кенгаши қарорига кўра ўзгариши мумкин.


**) Бошқа йўналишлар ва мутахассисликлар талаб мавжудлигига асосланиб, Академия ректори тасдиқлаган ҳолда амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

365-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг

ТУЗИЛМАСИ





Академия Кенгаши

1(1)




РЕКТОР


















































































































Махсус департаментлар


















Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор



















































































































Ўқув-методик департаменти

7(4)



Педагогик технологиялар ва инновациялар бўлими

2(1)



Халқаро дастурларни ривожлантириш бўлими

3(3)



Режа-иқтисодиёт бўлими

3(2)



Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими

3(2)
























Ўқув-методик бўлими




















































Синхрон таржима хизмати

5(2)



Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2(2)



Бухгалтерия

3(3)



Имтиҳон жараёнлари администрацияси сектори

2(1)

Ишлаб чиқариш билан алоқалар ва стажировка бўлими
































Хўжалик бўлими

3(3)







































Электрон ўқув ва илмий ресурсларни ривожлантириш маркази

4(2)



Таълим сифати ва илмий тадқиқотлар назорати бўлими

2(2)











Бизнес-акселератор

3(1)

Касбий камолот маркази








Ахборот-ноширлик маркази ва типография

4(2)







































Бизнес-инкубатор

3(1)

Магистратура

3(2)



















Спорт-

соғломлаштириш комплекси

4(2)





Ахборот технологиялари бўлими

4(2)



Лойиҳаларни бошқариш офиси

5(2)


























Мижозлар билан ишлаш хизмати

3(1)

Бакалавриат

3(2)
















































Меҳмонхона комплекси

6(3)



Компетенцияларни ривожлантириш департаменти

3(2)



Медиа-студия

3(1)



Битирувчилар уюшмаси

1(1)



















Секретариат ва архив

3(1)






















































Тиббий-санитария хизмати

3(2)



Юрисконсульт

1(1)

Молиявий ахборот технологиялари мутахассислари мактаби

3(2)


























Амалий тадқиқотлар марказлари*



































































































Халқаро банк мактаби

3(2)








































































































Executive MBA

3(2)

































































Изоҳ. Жами - 102 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 57 нафар, техник ва хизмат курсатувчи ходимлар бундан мустасно.

Академия кенгаши ходимларнинг чекланган сони ва Академия тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


*) Амалий тадқиқотлар марказлари ходимларининг сони ушбу марказлар ташкил этилгандан сўнг белгиланган тартибда аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 июндаги

365-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси

ходимларининг малакасини ошириш ва халқаро

ҳамкорликни ривожлантиришнинг

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


Т/р

Хорижий ҳамкор


Мамлакат


Ҳамкорлик шакли

(предмети)


Ҳамкорликнинг

илмий йўналиши


Амалиёт (стажировка) ўташ

(йиллар кесимида)


2020


2021


2022


2023


2024


2025


I. ХОРИЖИЙ ИЛМИЙ, ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ВА МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ

ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР БЎЙИЧА

1.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Сиёсат тадқиқотлари институти


Япония

Ҳамкорлик шартномаси


Давлат молиясини тартибга солиш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


2.

Лондон-Метрополитен Университети


Буюк Британия

Ҳамкорлик шартномаси


Банк бизнесини ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


3.

Бремерҳафен амалий Фанлар университети


Германия

Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


4.

Дойче Банк


Германия


Ҳамкорлик шартномаси


Банк бизнесини ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


5.

Герцензее

Миллий банки

Ўқув маркази


Швейцария

Ҳамкорлик шартномаси


Банкларни тартибга солишни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


6.

Европа амалий фанлар ва менежмент институти


Чехия

Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


7.

Кеймюнг Университети


Корея

Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


8.

Ёджу Технология институти


Корея

Ҳамкорлик шартномаси

Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

9.

Шанхай Университети


Хитой

Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

10.

Менежментни ривожлантириш институти


Сингапур

Ҳамкорлик шартномаси

Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

11.

Молия илмий-тадқиқот институти


Россия

Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

12.

Банк иши олий мактаби


Польша


Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

13.

Вена бирлашган институти


Австрия

Ҳамкорлик шартномаси

Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

14.

Лиепае университети


Латвия


Ҳамкорлик шартномаси


Банк, молия ва инвестицияларни ривожлантириш тажрибасини тадқиқ этиш



1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

1 та

дастур

II. ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛДАГИ ЙЎНАЛИШЛАРИ

15.

"Сбербанк России" ОАЖ Корпоратив университети


Россия

Ҳамкорлик шартномаси

Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


16.

Иқтисодиёт олий мактаби


Россия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


17.

Москва давлат университети


Россия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


18.

Санкт-петербург давлат университети


Россия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


19.

Credit Suiss Корпоратив университети


Швейцария

Ҳамкорлик шартномаси


Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


20.

Banco Santander Корпоратив университети


Испания

Ҳамкорлик шартномаси


Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


21.

Banco do Brasil Корпоратив университети


Бразилия


Ҳамкорлик шартномаси


Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


22.

Молия вазирлиги Ўқув маркази


Индонезия

Ҳамкорлик шартномаси

Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


23.

Global Council of Corporate Universities


Халқаро ташкилот

Буюк Британия


Аъзолик шартномаси


Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациялаш





Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


24.

Association for talent development


Халқаро ташкилот

АҚШ


Аъзолик шартномаси


Истеъдодлиларни ривожлантириш тажрибасини ўрганиш




Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


25.

Global Business School Network


Халқаро ташкилот

АҚШ


Аъзолик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш




Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


26.

Association to Advance Collegiate Schools of Business


Халқаро ташкилот

Нидерландия

Аъзолик шартномаси


Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациялаш





Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


27.

Association of MBAs


Халқаро ташкилот

Буюк Британия


Аъзолик шартномаси


Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациялаш



Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


28.

European Quality Improvement System


Халқаро ташкилот

Чехия

Аъзолик шартномаси


Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациялаш




Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


29.

European Council for Business Education


Халқаро ташкилот Бельгия


Аъзолик шартномаси


Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациялаш




Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


Аъзо

бўлиш


30.

General Electric Корпоратив университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


31.

Apple Корпоратив Университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Корпоратив ўқитиш тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


32.

Гарвард Университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


33.

Массачусетс технология университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


34.

Беркли Калифорния университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


35.

Колумбия Университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


36.

Стенфорд Университети


АҚШ

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш



1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


37.

Оксфорд Университети


Буюк Британия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


38.

Кембридж Университети


Буюк Британия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


39.

Лондон бизнес мактаби


Буюк Британия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш




1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


40.

Мельбурн Университети


Австралия

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш





1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


41.

Назарбаев Универститети


Қозоғистон

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


42.

ALMAU Университети


Қозоғистон

Ҳамкорлик шартномаси


Бизнес таълимот тажрибасини ўрганиш


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


1 та

дастур


              

Изоҳ. Халқаро ҳамкорликнинг самарадорлиги ва устувор йўналишлари, молиялаштириш имкониятлари ва долзарб вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Академия ректори томонидан белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июнь






































Время: 0.0133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск