ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 й. 370-сон "Электрон технологиялардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2020 й.

N 370



ЭЛЕКТРОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5671-сон Фармони ва 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4344-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

370-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси бож чегарасидан олиб ўтиладиган ҳарбий юкларни бож пошлиналари ва йиғимларидан озод қилиш тўғрисида" 1994 йил 18 январдаги 12-сон қарорида:


а) 1-банд "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 2-банд "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 4-банднинг биринчи хатбошиси "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши "Давлат хавфсизлик хизматига" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш марказига" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 4.2-банднинг иккинчи хатбошиси "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 21-модда) илованинг 5-бандида:


а) иккинчи хатбоши "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) тўртинчи хатбоши "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" ва "Фавқулодда вазиятлар вазирининг" сўзларидан кейин тегишинча ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" ва ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғининг" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этиш тўғрисида" 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 79-модда) 1-илованинг 7 ва 9-бандлари "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг хизмат гувоҳномаси тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 5 январдаги 2-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 7-модда) иловада:


а) 3-банд "Ташқи ишлар вазирлиги" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 22-банднинг иккинчи хатбошиси "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 70-модда) 1-илованинг 28-банди "Давлат хавфсизлик хизмати" сўзларидан кейин ", Электрон технологияларини ривожлантириш маркази" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) 1-илованинг 1-бўлими қуйидаги мазмундаги 24-банд билан тўлдирилсин:

"24. Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июнь












































Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск