ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2020 й. 375-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарорига қўшимча киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2020 й.

N 375



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ВА ТАШҚИ САВДО ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2019 ЙИЛ

10 МАЙДАГИ 390-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини

янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4620-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 26 февралдаги ПҚ-4620-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-банди 8-кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"хорижий мамлакатлар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар)нинг Ўзбекистонга оид қисмлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларнинг котибиятлари функцияларини амалга оширади".


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 июндаги

375-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 25 сентябрдаги 335-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ахборот-таҳлил бошқармасини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 27 январдаги 25-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги аппаратининг штатлар сонини кўпайтириш тўғрисида" 2002 йил 25 январдаги 31-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 июнь










































Время: 0.1965
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск