язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Инвестициялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2020 й. 372-сон "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2020 й.

N 372




"НАВОИЙ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДАН

220 кВли "БЕСОПАН" ЎЧИРИБ-ЁҚИШ ПУНКТИГАЧА

177 КМ УЗУНЛИКДАГИ 220 кВли ЭЛЕКТР УЗАТИШ

ТАРМОҒИНИ 500 кВли ГАБАРИТДА ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2026 йилгача Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан янги ташкил этилаётган ишлаб чиқариш қувватларини электр энергияси билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ПҚ-3465-сон ва "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорларининг ижросини таъминлаш, шунингдек, тоғ-кон металлургия ишлаб чиқариш объектларининг ташқи электр энергияси таъминотини ташкил этиш ҳамда республика энергетика тизимининг шимолий-ғарбий қисмида электр тармоқларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) 2019 йил 20 ноябрда Ўзбекистон Республикаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) ўртасида қуйидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун йиллик LIBOR+1 фоиз ставкада 18 йилда сўндириш муддати, шундан 4 йил имтиёзли давр билан умумий қиймати 96,1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит битими имзоланганлиги, шу жумладан:

қиймати 80,29 млн АҚШ доллари (Транш-А) бўлган "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳасини;

қиймати 15,81 млн АҚШ доллари (Транш-Б) бўлган "500/220 кВли "Мурунтау" подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига улаш учун Навоий иссиқлик электр станциясидан чиқувчи 220 кВли электр узатиш тармоғи ва "Бесопан" ўчириб-ёқиш пункти қурилмаларини ҳамда электр узатиш тармоғини 500 кВга ўтказиш" инвестиция лойиҳасини молиялаштириш бўйича;

б) умумий қиймати 108,19 млн АҚШ доллари бўлган "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳасининг (кейинги ўринларда - лойиҳа) асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан биргаликда техник-иқтисодий асослануви Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

в) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг товарлар (хизматлар) айланмасида қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш ҳисобидан божхона ҳамда солиқ имтиёзлари кўринишида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳадаги ҳиссаси 26,99 млн АҚШ долларини ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

2022 йилнинг декабрь ойида ишга тушириладиган "Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли "Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ лойиҳанинг самарали амалга оширилиши ва ЕТТБ кредитидан мақсадли фойдаланиш учун масъул ташаббускор ҳамда кредит олувчи ҳисобланади;

кредитни сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ЕТТБ ажратадиган кредитни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги кредит битими ҳамда лойиҳа доирасида ЕТТБ кредитини қайта кредитлаш битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

372-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли

"Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги

220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда

қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

асосланувининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичнинг

номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами*


шу жумладан


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖнинг ўз

маблағлари


ЕТТБ

кредити


Ўзбекистон

Республи-

касининг

ҳиссаси**


1

Лойиҳа умумий қиймати

минг АҚШ

доллари экв.


108 188,0

916,0

80 286,0

26 986,0

2

Жами капитал қўйилмалар суммаси, шу жумладан:


минг АҚШ

доллари экв.


108 188,0

916,0

80 286,0

26 986,0

2.1

машина ва ускуналар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


2 106,0

2 106,0

-

-

-

-

2 106,0

2 106,0

-

-

-

-

2.2

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


62 004,0

-

62 004,0


-

-

-

62 004,0

-

62 004,0


-

-

-


2.3

бошқа харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


15 668,0

15 373,0

295,0


295,0

-

295,0


15 373,0

15 373,0

-

-

-

-


2.4

инвестиция давридаги молиявий харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


1 424,0


803,0

621,0


621,0


-

621,0


803,0


803,0

-


-


-

-


2.5

Солиқ ва божхона имтиёзлари

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

доллари экв.


26 986,0

-

26 986,0


-

-

-

-

-

-


26 986,0

-

26 986,0


3

Лойиҳа қуввати:

йиллик узатиладиган электр энергияси


минг.кВт.соат

1 016 190,0

4

Инвестиция даври


ой

24

           

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.


**) Қўшилган қиймат солиғи ва божхона имтиёзлари






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 июндаги

372-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли

"Бесопан" ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги

220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда

қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган

ЕТТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш,

фоиз ва йиғим тўловларини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Жами кредит миқдори


- 80 285,85 минг АҚШ доллари

Кредитни қайтариш муддати


- 18 йил (имтиёзли давр - 4 йил)

Кредит бўйича фоиз ставкаси*


- LIBOR + 1 фоиз

Кредитни ташкил этиш йиғими (бир марталик тўлов)


- 1,0 фоиз

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи


- йиллик 0,5 фоиз

(минг АҚШ доллари)

Тўлов

муддатлари


Кредитни

олиш миқдори


Қарз

қолдиғи

Тўлов миқдорлари


Йиғим тўловлари**


Жами

тўловлар

миқдори


асосий

қарзни

сўндириш


кредит

фоизи*


кредитни

ташкил этиш

йиғими


мажбурият-

лар учун

воситачилик

ҳақи


20.08.2020


14 072,85

14 875,71

-

-

802,86

-

802,86

12.11.2020


65 410,15

80 285,86

-

105,37

-

310,45

415,82

12.05.2021


-

80 285,86

-

1 225,44

-

-

1 225,44

12.11.2021


-

80 285,86

-

1 245,75

-

-

1 245,75

12.05.2022


-

80 285,86

-

1 225,44

-

-

1 225,44

12.11.2022


-

80 285,86

-

1 245,75

-

-

1 245,75

12.05.2023


-

80 285,86

-

1 225,44

-

-

1 225,44

12.11.2023


-

77 517,38

2 768,48

1 245,75

-

-

4 014,23

12.05.2024


-

74 748,90

2 768,48

1 189,72

-

-

3 958,20

12.11.2024


-

71 980,43

2 768,48

1 159,84

-

-

3 928,32

12.05.2025


-

69 211,95

2 768,48

1 098,67

-

-

3 867,15

12.11.2025


-

66 443,47

2 768,48

1 073,93

-

-

3 842,40

12.05.2026


-

63 674,99

2 768,48

1 014,16

-

-

3 782,64

12.11.2026


-

60 906,52

2 768,48

988,01

-

-

3 756,49

12.05.2027


-

58 138,04

2 768,48

929,65

-

-

3 698,12

12.11.2027


-

55 369,56

2 768,48

902,10

-

-

3 670,58

12.05.2028


-

52 601,08

2 768,48

849,80

-

-

3 618,28

12.11.2028


-

49 832,61

2 768,48

816,18

-

-

3 584,66

12.05.2029


-

47 064,13

2 768,48

760,62

-

-

3 529,10

12.11.2029


-

44 295,65

2 768,48

730,27

-

-

3 498,75

12.05.2030


-

41 527,17

2 768,48

676,11

-

-

3 444,58

12.11.2030


-

38 758,69

2 768,48

644,36

-

-

3 412,83

12.05.2031


-

35 990,22

2 768,48

591,59

-

-

3 360,07

12.11.2031


-

33 221,74

2 768,48

558,44

-

-

3 326,92

12.05.2032


-

30 453,26

2 768,48

509,88

-

-

3 278,36

12.11.2032


-

27 684,78

2 768,48

472,53

-

-

3 241,01

12.05.2033


-

24 916,31

2 768,48

422,57

-

-

3 191,04

12.11.2033


-

22 147,83

2 768,48

386,61

-

-

3 155,09

12.05.2034


-

19 379,35

2 768,48

338,05

-

-

3 106,53

12.11.2034


-

16 610,87

2 768,48

300,70

-

-

3 069,18

12.05.2035


-

13 842,40

2 768,48

253,54

-

-

3 022,02

12.11.2035


-

11 073,92

2 768,48

214,79

-

-

2 983,26

12.05.2036


-

8 305,44

2 768,48

169,96

-

-

2 938,44

12.11.2036


-

5 536,96

2 768,48

128,87

-

-

2 897,35

12.05.2037


-

2 768,49

2 768,48

84,51

-

-

2 852,99

12.11.2037


-

-

2 768,48

42,96

-

-

2 811,43

Жами


79 483,00

-

80 285,85

24 827,40

802,86

310,45

106 226,56

          

*) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш вақтида АҚШ доллари учун LIBOR ставкаси 2,08% бўлганлиги инобатга олиниб, ҳисобланган кредит фоиз ставкаси йилига 3,08% деб қабул қилинган;


**) Йиғим тўловлари кредитни амалда олиш вақтига ва тўлов муддатларига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июнь