ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Дончилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2020 й. 378-сон "2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2020 й.

N 378




2020 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ЭКИЛГАН

БОШОҚЛИ ДОН ҲОСИЛИНИ ЎЗ ВАҚТИДА

ВА СИФАТЛИ ЎРИБ-ЙИҒИБ ОЛИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Иқтисодиётга, шу жумладан аграр соҳага давлатнинг аралашувини камайтириш ва бозор муносабатларини кенг жорий этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларнинг босқичма-босқич амалга оширилишини, озиқ-овқат хавфсизлигини ҳамда 2020 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ва коронавирус пандемияси даврида ички бозорда дон, ун маҳсулотлари барқарорлигини таъминлаш учун етарли миқдорда дон тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2020 йилда ўрим-йиғим ишларини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, ғалла ўриш комбайнларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш юзасидан бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги дон корхоналари, ғаллачилик кластерлари, "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этишни мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) жаҳон бозори коньюнктураси ва минтақавий биржаларда кутилаётган дон нархлари ҳамда хўжаликларнинг дон етиштириш харажатлари таҳлилидан келиб чиқиб, коронавирус пандемияси даврида дон ва ун маҳсулотларининг нархини кескин ошиб кетишини олдини олиш, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 831-сон қарорига асосан давлат ресурсларига 3 019 минг тонна, шу жумладан, 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилиш;

ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархини 1-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча дон тайёрлов корхоналари ва ғаллачилик кластерлари қўшимча харид қилинадиган донни хўжаликлар билан келишилган нархларда шартнома асосида харид қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) белгиланган тартибда ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида давлат ресурсларига харид қилинадиган бошоқли дон учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Жамғарма, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиаллари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ҳамда дон корхоналари раҳбарлари ғалла ўрим-йиғими мавсумида ғалла ўриш комбайнларидан, дон ташиш учун жалб этиладиган барча турдаги транспорт воситаларидан самарали фойдаланишни, шунингдек, дон қабул қилинадиган шахобчаларини, хирмон майдонларини, дон тозалаш машиналарини узлуксиз ишлашини ва бошқа моддий-техника ресурсларидан унумли фойдаланишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва унинг жойлардаги дон корхоналари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғлигининг ўз вақтида ва сифатли жамғарилишини таъминласин. Бунда уруғлик сифатининг кафолатли бўлишини таъминлаш мақсадида уруғлик ғаллани ўриш учун алоҳида йиғим-терим отрядларини ташкил этсин ҳамда уруғлик доннинг алоҳида сақланишини ташкил этсин.


7. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизимидаги элеватор ва дон қабул қилувчи корхоналардаги мавжуд дон "ноль"га тозаланиши ва хатловдан ўтказилишини таъминласин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.


8. 2020 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳи (Барноев) қуйидаги вазифаларнинг бажарилишига кўмаклашсин:

2020 йилги ҳосил ғалласини қисқа муддатда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш;

янчилган донни ташиш ва қабул қилиш учун етарли миқдорда ёқилғи мойлаш материаллари захирасини яратиш;

ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши ва қабул қилинган дон учун ўз вақтида ҳисоб-китоблар амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

хўжаликлар ихтиёрида қоладиган қўшимча ғаллани ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, донни қайта ишловчи барча корхоналар ва ғаллачилик кластерларига ички бозорда шаклланган нархларда сотишни ташкил этиш ва сотилган ғалла учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан мониторинг юритиш;

бошоқли дон экинлари пишиб етилишидан келиб чиқиб, зарурат бўлган ҳолларда, ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган юқори унумли ғалла ўриш комбайнларини республиканинг бир худудидан иккинчи худудига ўтказилишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда ғалла етиштириш ва ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун бошоқли дон харид қилиш ҳажмлари тўғрисида тақдим этилаётган статистик ҳисоботларнинг ишончлилиги бўйича қатъий назорат ўрнатсин;

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча дон тайёрлаш корхоналари ва ғаллачилик кластерлари билан биргаликда ҳақиқатда қабул қилинган дон бўйича кунлик статистик маълумотларнинг Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини ва ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.


10. "Ўзагротехсаноатхолдинг" ХК "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти билан биргаликда 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида қатнашадиган юқори унумли ғалла ўриш комбайнларининг икки сменада тўхтовсиз ишлашини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни белгиласин ҳамда керакли эҳтиёт қисмлар захирасини яратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси билан биргаликда 3 кун муддатда дон тайёрлаш харажатларининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш ҳамда транспорт корхоналарининг рентабелли фаолият кўрсатишини таъминлайдиган миқдордаги дон ташишнинг тавсиявий тарифларини ишлаб чиқиб жойларга етказилишини таъминласин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда йўлларда ғалла ўрим-йиғимида қатнашадиган техникаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, етиштирилган ҳосилнинг талон-тарож қилинишига ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик ҳамда ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда ҳосилни йиғиштириб олиш, ташиш ва тайёрлаш билан банд бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари, транспорт корхоналари, машина-трактор парклари ва бошқа ташкилотларга узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 июндаги

378-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички бозорда дон нархлари барқарорлигини

таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун

2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган

бошоқли доннинг харид нархлари


(1 тонна учун сўм)

Бошоқли дон экинлари


Клейковина миқдори

(фоиздан кам бўлмаганда)


Харид нархи

(қўшилган қиймат солиғи билан)

Қаттиқ буғдой

1 синф


28

2 543 180

2 синф


25

2 242 990

3 синф


22

2 040 570

4 синф


18

1 550 000

Юмшоқ буғдой

1 синф


32

2 117 350

2 синф


28

1 800 550

3 синф


23

1 550 000

4 синф


18

1 386 690

5 синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой


чегараланмаган

1 282 120

Жавдар, тритикале (буғдой - жавдар дурагайлари)

1-3 синф



1 472 500

4 синф



1 240 000

Сули

1 синф



2 168 500

2 синф



1 931 480

3 синф



1 518 410

4 синф



1 215 930

Арпа

пивабоп



1 931 480

1 синф



1 518 410

2 синф



1 215 930

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 июндаги

378-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020 йил ҳосили учун экилган ғаллани ўз вақтида

ва сифатли ўриб-йиғиб олишга кўмаклашувчи

республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

       

У.И. Барноев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари


Ж.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


С.С. Нишанбаев

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари


Ш.Ж. Тешаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


И.И. Норқулов

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


А.Э. Эргашев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


А.Х. Қўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Ж.Т Мирзамахмудов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


И.Р. Махкамов

-

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Э. Захидов

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари


Б.М. Мирусманов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Д.Н. Сатторов

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


Ф.Ж. Пулатов

-

"Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси бошқаруви раиси


Р.М. Хайитов

-

"Ўзагросервис" акциядорлик жамияти бош директори


А.С. Камолов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти раисининг ўринбосари


А.А. Исроилов

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори


Р.У. Маматқулов

-

"Агробанк" АТБ бошқаруви раиси


О.Ч. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи


Ф.А. Абдурахмонов

-

"ЎзКейссервис" ҚК МЧЖ бош директори


А.М. Рахимов

-

"ЎзКлаассервис" МЧЖ директори


М.М. Иргашходжаев

-

"Интеграл агро марказ" МЧЖ директори


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 июнь










































Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск