ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/11-сон "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 15.06.2020 й. 3003-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.06.2020 й.

N 3003-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/11


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд

пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                       М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд

пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банднинг тўртинчи хатбошисидан "ҳамда банклар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-боб номидаги "Банк" деган сўз "Бош бошқармалар ҲККМ айланма" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларига нақд пуллар қолдиқлари бўйича лимитлар белгиланиши шарт".


4. 11 ва 48-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 12-банддан "ва нақд пуллар захира жамғармаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


6. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги лимитдан ортиқча пуллар нақд пуллар захира жамғармаларига шу куни ўтказилиши шарт.".


7. 14 ва 15-бандлардаги "Банк кассаларидаги" деган сўзлар "Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пул қолдиқларига ўрнатилган лимитларга доир маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва улардан фойдаланиш "Хизмат доирасида фойдаланиш учун" устхати қўйилган ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.".


9. 25-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банкнинг айланма кассасига ва банк хизматлари офислари кассаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда;".


10. 49-банддаги "10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси" деган сўзлар "10101 - "Айланма кассадаги нақд пуллар" ва 10111 - "Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 268-модда

































Время: 0.1448
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск