ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аёлларга, ёшларга ва айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар /

Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 10.06.2020 й. 3240-сон билан рўйхатга олинган 15.05.2020 й. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 14-2020 қ/қ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 6-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 33-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 16-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 71-сон, Мактабгача таълим вазирлигининг 8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 10 июнда 3240-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари

вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлигининг

2020 йил 15 майдаги

14-2020 қ/қ, 6-мҳ, 33-қ/қ,

16, 71, 8-сон қарорига

ИЛОВА



Ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари,

функциялари ва малакавий талаблари тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома ижтимоий ходимларнинг мақоми, вазифалари, функциялари ва уларга қўйиладиган малакавий талабларни белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ижтимоий ходим - ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи зарур касбий малакага эга бўлган шахс;


ижтимоий хизмат - шахснинг турмуши сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишнинг бошқа фуқаролар билан тенг бўлган имкониятларини яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган хизматларга муҳтож шахсга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълимга оид, тиббий, реабилитация чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи;


аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар, шу жумладан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар.


2. Ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар, шунингдек, мукофотлар ва бошқа барча турдаги тўловлар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилган локал ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Ижтимоий ходимнинг қуйидаги лавозимлари мавжуд:

барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис;

барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларга, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистенти.


4. Мазкур Йўриқноманинг 3-бандида кўрсатилган лавозимларнинг лавозим йўриқномалари қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилади.



2-БОБ. БАРЧА СОҲАЛАРДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА МУТАХАССИСНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАРИ


5. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар жараёнини бошқариш ҳамда ижтимоий вазиятлар бўйича ишларни юритиш;

турмуш шароитини комплекс баҳолаш, ижтимоий хизматлар режасини ишлаб чиқиш, кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни мувофиқлаштириш, мониторингини амалга ошириш ва натижасини баҳолаш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам беришнинг оптимал шаклларини аниқлаш ва қўллаш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини комплекс ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкиллаштириш;

ўз иш фаолиятида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг илмий асосли ёндашувларини қўллаш;

ногиронлиги бўлган шахсларга салбий таъсир кўрсатувчи шахсий, ижтимоий, ва маънавий характерга эга бўлган қийинчиликларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишда кўмаклашиш;

ҳуқуқий, профилактик, реабилитацион ва терапевтик хусусиятга эга психоижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига оғир турмуш шароитидан чиқишга кўмаклашиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ўзларининг ҳаётий вазиятини яхшилаши учун шахсий имкониятларидан кенг фойдаланишига ёрдам бериш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилишда барча мавжуд воситалардан самарали фойдаланиш.


6. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассиснинг қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) ижтимоий-ҳуқуқий йўналтирилган функцияларни амалга оширишда:

соғлиқни сақлаш, таълим, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларида шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилиш, улар билан белгиланган тартибда маълумотлар алмашиш;

давлат органлари ва ташкилотларига аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш;

жисмоний, жинсий зўравонлик ва мажбурлаш ҳолатлари бўйича аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этишда кўмаклашиш;

муаммоли ва низоли оилаларни мониторинг қилиш, оиланинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;

оиладаги муаммоли вазиятлар ёки низоларни бартараф этишда иштирок этиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қонунда белгиланган имтиёзлар, пенсия ва нафақалар, шунингдек бошқа турдаги ижтимоий ёрдам турлари тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек пенсия ва нафақалар тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштиришда кўмаклашиш;

ижтимоий ҳимояга оид масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

гуруҳ ва индивидуал тарзда психотерапия ўтказиш ҳамда маслаҳат бериш;

давлат ва жамият учун хавфли бўлган ҳаракатлар, жумладан фавқулодда вазиятлар (табиий офатлар, эпидемия, ҳарбий ҳаракатлар) ва уларнинг оқибатларини олдини олишда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

ижтимоий хизматлар соҳасида васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга маслаҳат ёрдами бериш ҳамда уларни ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун маиший ва ижтимоий-реабилитацион хизматлар, шунингдек қулай инфратузилмалар яратилишига кўмаклашиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига уй-жой шароитларини яхшилаш ва ижтимоий-маиший муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш;

ишсиз шахсларни ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ёки қайта ўқитишга кўмаклашиш;

коммуникатив, ҳаётий, ижтимоий ва ўз-ўзини руҳий бошқариш кўникмаларини ривожлантириш бўйича маслаҳатлар (тренинглар) ўтказиш;

б) тиббий-ижтимоий йўналтирилган функцияларни амалга оширишда:

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига саломатлик, яшаш шароитлари, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар тўғрисида маслаҳат бериш ва маълумот етказиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг тиббий-ижтимоий хизматларга бўлган ҳуқуқлари ва муаммолари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу хизмат турларини кўрсатиш тартиби тўғрисида маълумот етказиш;

саломатлиги бўйича муаммолари бўлган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини парваришлаш ва уларга тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам беришни мувофиқлаштириш;

паллиатив (руҳий-ижтимоий ва маънавий қўллаб-қувватлаш орқали ҳаётига таҳдид солувчи касаллик муаммолари билан тўқнашган беморлар ва уларнинг оилаларини ҳаёт сифатини яхшилаш учун) ёрдамни ташкиллаштириш;

ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар (руҳий касалликлар, ОИВ/ОИТС, туберкулёз, онкологик, психофаол моддаларга қарам ва бошқа) билан касалланган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамни ташкиллаштириш;

в) интегратив функцияларни амалга оширишда:

индивидуал, гуруҳ ва ҳудудий даражадаги соматик, руҳий, репродуктив саломатликнинг ижтимоий аҳамиятга эга касалликларининг профилактик чораларини амалга оширишда ёрдам бериш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларида соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатини шакллантириш;

оилани режалаштириш, ногиронликни олдини олиш масалаларини ёритиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказилишини ташкиллаштириш;

ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитациясини ташкиллаштириш;

клиник тиббиётнинг психиатрия, наркология, онкология, гериатрия, жарроҳлик, акушер-гинекология ва бошқа соҳаларида ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш;

ОИВ/ОИТС тарқалишининг олдини олиш, ушбу касалликка чалинганлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;

реабилитацион, психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий турдаги ўз-ўзига ва ўзаро кўмаклашувчи терапевтик жамоаларни шакллантириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун тиббий-ижтимоий комплекс дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий муаммоларини бартараф этишда муқобил касбдаги мутахассисларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг ижтимоий муаммолари сабабини аниқлаб, шахс ва оилаларни тегишли ташкилотларга йўналтириш ҳамда зарур ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилишида ҳамкорлик қилиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар режасини тузиш ва уларнинг сифатини мониторинг қилиш;

ногиронлиги бўлган ва психожисмоний ривожланишида муаммолари бўлган фарзандлари бор оилалар, қочоқлар ва кўчишга мажбур бўлган оилалар, байналмилал бурчини ўтаган шахслар ва тинч даврда ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиларининг оилалари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тарбияланаётган оилаларга, шунингдек, ёлғиз кексалар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий патронажни амалга ошириш;

даволаш-соғломлаштириш, таълим-тарбия, ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларига йўлланма бериш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа шахсларни давлат ижтимоий муассасаларига жойлаштиришда кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган ёки ҳаракатланишида муаммолари бўлган шахсларга реабилитация техник воситаларини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш;

ижтимоий хизматлар кўрсатишда кўп болали оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, меҳнатга лаёқатсиз шахсларга ёрдам берувчи турли давлат, нодавлат, жамоат ташкилотлари ва муассасалар фаолиятига кўмаклашиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қисқа ёки узоқ муддатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шифохонага жойлаштириш, шунингдек васийлик ва ҳомийликни белгилаш учун ҳужжатларни тайёрлашда ва расмийлаштиришда кўмаклашиш;

тиббий-ижтимоий патронажга муҳтож шахсларни аниқлаш, кўрсатилаётган хизмат турларининг сифати ва динамикасини таҳлил қилиш;

ижтимоий хизматлар дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ижтимоий масалалар бўйича семинарлар ташкиллаштириш ва уларни ўтказишда иштирок этиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий масалалар бўйича маслаҳат бериш;

иш фаолиятига оид зарур ҳужжатларни юритиш.


7. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш бўйича мутахассис лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:

олий тоифа - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумотга, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

биринчи тоифа - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумотга, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

иккинчи тоифа - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

тоифасиз - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) олий (бакалавриат) маълумотга эга бўлиши, меҳнат стажи талаб этилмайди.



3-БОБ. БАРЧА СОҲАЛАРДА ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ

КЎРСАТУВЧИ ИЖТИМОИЙ ХОДИМНИНГ ВАЗИФАЛАРИ,

ФУНКЦИЯЛАРИ ВА МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАРИ


8. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим иш берувчи ташкилотда ташкил этилган штат бирлигига асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни амалга ошириш;

ижтимоий хизматларга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини комплекс ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлиш хавфида бўлган болалар, зўравонликдан жабр кўрган, психожисмоний ривожланишида нуқсони ва (ёки) ногиронлиги бўлган ва бошқа ҳимояга муҳтож болаларни ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

давлат таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш, ижтимоий ҳимоя муассасаларини битираётган болалар, шунингдек уюшмаган ёшларнинг мустақил ҳаётга ижтимоий мослашувлари давомида юзага келувчи муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш.


9. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган шахсларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига қисқа ёки узоқ муддатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шифохонага жойлаштириш, шунингдек васийлик ва ҳомийликни белгилашда кўмаклашиш;

давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат жараёнини бошқариш ҳамда ижтимоий хизматлар бўйича ишларни юритиш, оилалар, болалар ва ёшларнинг ҳаёт тарзи, эҳтиёжлари қондирилиши учун яратилган имкониятларни комплекс баҳолаш, кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мувофиқлаштириш, мониторингини амалга ошириш ва натижасини баҳолаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни Болалар уйи, "Меҳрибонлик" уйи, "Болалар шаҳарчаси", "SOS - болалар маҳаллалари", оилавий болалар уйи, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида бола ва унинг оиласига руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун идоралараро ҳамкорлик жамоасини (педагоглар, тарбиячилар, психологлар, тиббиёт ходимлари, ички ишлар ходимлари ва бошқалар) ташкиллаштириш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек ихтисослаштирилган таълим муассассаларидаги болаларнинг ҳаёт тарзини мунтазам кузатиб бориш;

ўз оиласидан ташқарида тарбияланаётган болаларнинг яқинлари, жумладан ака-укалари ва опа-сингиллари билан мунтазам алоқасини таъминлаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида болаларни васийликнинг бир шаклидан бошқасига муаммосиз ўтишга тайёрлашни таъминлаш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз тарбиясига олган оилаларга маслаҳатлар бериш ва уларни кузатиб бориш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган тарбияга олинган болаларнинг яшаш шароити, уларнинг шахси ва хулқ-атвори шаклланиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш, бу ҳақда васийлик органларига мунтазам равишда маълумотлар бериб бориш;

вояга етмаган ва кузатувсиз мустақил яшаётган ўсмирларга, психожисмоний ривожланишида муаммолари бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилаларга, психотроп моддалар истеъмол қилган, ўз жонига қасд қилиш хавфи остида бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар ва ёшларга руҳий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;

Болалар уйи, "Меҳрибонлик" уйи, "Болалар шаҳарчаси", "SOS - болалар маҳаллалари", оилавий болалар уйи, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига келгунга қадар болаларнинг турар жойлари мавжуд бўлса, уларнинг турар жойга бўлган ҳуқуқларининг таъминланишини ҳимоя қилиш, жумладан тарбияланувчининг турар жойи бегоналаштирилишини олдини олиш, турар жойи мавжуд бўлмаган ҳолда қонун билан ўрнатилган тартибда турар жойга муҳтож сифатида рўйхатга қўйиш;

вояга етмаганларнинг, жумладан Болалар уйи, "Меҳрибонлик" уйи, "Болалар шаҳарчаси", "SOS - болалар маҳаллалари", оилавий болалар уйи, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг мулкий ҳуқуқларини (алимент, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия ёки нафақа ва қонун билан белгиланган бошқа имтиёзлар) ҳимоя қилиш ҳамда тегишли ҳужжатларини расмийлаштиришда кўмаклашиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини олинишини таъминлаш, доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларини амалга оширишда кўмаклашиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан, шунингдек судда алимент ундириш, ота-оналарни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки тиклаш тўғрисидаги даъво аризалари юзасидан ҳуқуқшуносга асослантирилган материал тайёрлашга кўмаклашиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги ёки уларга нисбатан ёмон муносабатда бўлганлик ҳолатлари тўғрисида маълумот келиб тушган ҳолларда, уларнинг ҳаётий вазиятини баҳолаш, ҳимоя ва реабилитация қилиш чораларини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;

ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчилари билан ишлаш вазифалари, шакллари ва услубларини, замонавий технологиялар, шу жумладан ахборот технологиялари, рақамли таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда шахсий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш усулларини белгилаш;

болалар ва ёшларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларини, қийинчиликлари ва муаммоларини, зиддиятли вазиятларини, уларнинг хулқ-атворидаги қийинчиликларни аниқлаш, ўз вақтида бола, ёшлар ва уларнинг оиласига руҳий-ижтимоий кўмак бериш ҳамда қўллаб қувватлаш;

ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ходимларининг ижтимоий кўникмалари ва ташаббусларини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни, ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ҳамда уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

васийлик ва ҳомийлик ҳамда болаларни оилаларга тарбияга беришни (патронат) расмийлаштиришда болалар ва оилаларга тааллуқли ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш;

ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда оилаларга тарбияга берилган (патронат) болалар ва ёшлар учун ёзги соғломлаштириш ва дам олишини таъминлаш чораларини ташкил этиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат ҳамда ҳомийлар томонидан берилган кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланишини назорат қилиш;

ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларини касбга йўналтиришга оид ишларни амалга оширишда иштирок этиш;

ҳисоботлар, статистик маълумотлар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг батафсил рўйхатларини шакллантириш, ота-она қарамоғисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида маълумотлар базасига киритиш;

соғломлаштириш, тарбиялаш ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш, ота-оналар, шу жумладан тутинган ота-оналарга услубий ва маслаҳат ёрдами беришни ташкил этиш.


10. Барча соҳаларда ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:

олий тоифа - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада беш йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

биринчи тоифа - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат, магистратура ёки олий таълимдан кейинги таълим) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада уч йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

иккинчи тоифа - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) соҳада олий (бакалавриат) маълумот, ижтимоий хизмат бўйича қайта тайёргарлик тўғрисидаги диплом ва ижтимоий соҳада бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

тоифасиз - ижтимоий хизмат ёки муқобил (ижтимоий, тиббий, педагогик, психологик, юридик) олий (бакалавриат) маълумотга эга бўлиши, иш стажи талаб этилмайди.



4-БОБ. ЎЗГАЛАР ПАРВАРИШИГА МУҲТОЖ БЎЛГАН

ЁЛҒИЗ КЕКСАЛАР ВА ЁЛҒИЗ ЯШОВЧИ КЕКСАЛАР,

ШУНИНГДЕК НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА

ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТУВЧИ ИЖТИМОИЙ

ХОДИМ АССИСТЕНТИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ, ФУНКЦИЯЛАРИ

ВА МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАРИ


11. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистенти (бундан буён матнда ассистент деб юритилади) қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш мақсадида уларнинг илгари ишлаган меҳнат жамоалари, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан алоқаларини олиб бориш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларни интернат-уйларига жойлаштириш учун кўмаклашиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари ва дори-дармонларни уйга етказиб бериш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жой ашёлари ва кийим-кечакларни ювиш, кимёвий тозалашга топшириш, таъмирлаш ва уларни етказиб бериш;

зарур тиббий ёрдам кўрсатилишида кўмаклашиш, тиббий кўрсатмаларга кўра протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ишларида, уй-жойни тозалашда, хонадон ичидаги сантехник жиҳозларни таъмирлашда кўмаклашиш;

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг қариндош ва дўстлар билан ёзишмалар олиб боришларига кўмаклашиш.


12. Ассистент ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга комплекс ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни амалга ошириш;

ўзига бириктирилган ҳудуддаги ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга маиший масалаларни ҳал этишда ёрдам бериш;

ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация хизматлари кўрсатилишида, шунингдек протез-ортопедия буюмларини ва реабилитация техник воситаларини олишда кўмаклашиш.


13. Ассистент лавозимига қуйидаги малакавий талаблар қўйилади:

биринчи тоифа - ўрта махсус, касб-ҳунар, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал маълумоти (ижтимоий, педагогик, тиббий) ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва иккинчи тоифали ассистент лавозимида бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

иккинчи тоифа - ўрта махсус, касб-ҳунар, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал маълумоти (ижтимоий, педагогик, тиббий) ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат, тоифасиз ассистент лавозимида бир йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши;

тоифасиз - ўрта махсус, касб-ҳунар, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал маълумот ёки умумий ўрта таълим ва касбий таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлиши, меҳнат стажи талаб этилмайди.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


14. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 15 июнь, 23-сон, 254-модда










































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск