ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ижтимоий хизмат кўрсатиш /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 12-2020-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 16-сон "Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 08.05.2020 й. Қарори (АВ томонидан 12.06.2020 й. 1166-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.06.2020 й.

N 1166-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.05.2020 й.

N 12-2020-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.05.2020 й.

N 16


ҚАРОРИ



"Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга олинган

ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар,

пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат

кўрсатиш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб

топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 12 августдаги 31, 96-сон "Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1166, 2002 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон);

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2011 йил 25 февралдаги 10-П, 16-сон "Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1166-1, 2011 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 12-13-сон, 125-модда).


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

Молия вазири

Т. Ишметов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 15 июнь, 23-сон, 258-модда





































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск