ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.2020 й. ПҚ-4752-сон "Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2020 й.

N ПҚ-4752



ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада хизматлар соҳасининг тезкор ўсиш суръатларини таъминлаш, мазкур йўналишда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли даври билан 10 фоиз ставкада берилади;

тижорат банклари томонидан кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун 14 фоиз ставкада 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;

мазкур қарорда назарда тутилган кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари учун "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредитлар ажратилади;

мазкур қарорга мувофиқ жалб этилган ресурс маблағларининг муддатидан келиб чиқиб, аввал ажратилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳисобидан хизматлар соҳасидаги янги лойиҳаларни (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва хизматлар соҳасида айланма маблағларни тўлдириш ҳоллари бундан мустасно) молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 14 фоиз ставкада битта лойиҳа бўйича 2 миллиард сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади.

2-1. Мазкур қарорга мувофиқ тижорат банкларига тақсимланган маблағлардан "Туронбанк" АТБга кредит ресурси сифатида қайта молиялаштирилган қисмининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ қисми Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг банк устав капиталидаги улушини ошириш учун йўналтирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 261-модда



































Время: 0.0265
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск