ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Молия сектори /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.2020 й. 388-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига Халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.2020 й.

N 388




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИНҚИРОЗГА

ҚАРШИ КУРАШИШ ЖАМҒАРМАСИГА ХАЛҚАРО

ВАЛЮТА ЖАМҒАРМАСИДАН МАБЛАҒЛАР ЖАЛБ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Халқаро валюта жамғармасининг (кейинги ўринларда - ХВЖ) "Тезкор кредитлаш дастури" бўйича 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан 92,05 миллион махсус айирбошлаш ҳуқуқи (МАҲ ёки SDR) миқдоридаги фоизсиз қарз ва "Тезкор молиялаштириш инструменти" бўйича 5 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли даври билан 183,55 миллион МАҲ миқдоридаги қарз ажратиш бўйича расмий сўровнома юборилганлиги;

ХВЖ томонидан мазкур сўровнома асосида 2020 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикасига юқоридаги маблағлар ажратилиши маъқуллаганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида мазкур қарзларни Ўзбекистон Республикаси республика бюжетига тушириш ва қарзга хизмат кўрсатиш механизмларини ифодаловчи Англашув Меморандуми имзоланганлиги;

ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Халқаро валюта жамғармаси томонидан "Тезкор кредитлаш дастури" бўйича ажратиладиган қарзни қайтаришнинг прогноз жадвали 1-иловага;

Халқаро валюта жамғармаси томонидан "Тезкор молиялаштириш инструменти" бўйича ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлар доирасида амалга ошириладиган давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат буюртмачилари ушбу маблағлар доирасида шартномалар тузилган давлат харидлари ижрочиларининг бенефициарлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;

ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия - иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж. А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т. А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 июндаги

388-сон қарорига

1-ИЛОВА


Халқаро валюта жамғармаси томонидан

"Тезкор кредитлаш дастури" бўйича

ажратиладиган қарзни қайтаришнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

  

Қарз суммаси

92,05 млн. МАҲ


Қарз муддати

10 йил


Имтиёзли давр

5 йил


Фоиз ставкаси

0 %





МАҲ 

Тўлов даври

Қарз суммаси

Асосий қарз тўлов суммаси

Тўланиши лозим бўлган умумий сумма

01.06.2020

92 050 000



01.12.2020

92 050 000



01.06.2021

92 050 000



01.12.2021

92 050 000



01.06.2022

92 050 000



01.12.2022

92 050 000



01.06.2023

92 050 000



01.12.2023

92 050 000



01.06.2024

92 050 000



01.12.2024

92 050 000



01.06.2025

92 050 000



01.12.2025

82 845 000

9 205 000

9 205 000

01.06.2026

73 640 000

9 205 000

9 205 000

01.12.2026

64 435 000

9 205 000

9 205 000

01.06.2027

55 230 000

9 205 000

9 205 000

01.12.2027

46 025 000

9 205 000

9 205 000

01.06.2028

36 820 000

9 205 000

9 205 000

01.12.2028

27 615 000

9 205 000

9 205 000

01.06.2029

18 410 000

9 205 000

9 205 000

01.12.2029

9 205 000

9 205 000

9 205 000

01.06.2030

0

9 205 000

9 205 000

Ҳаммаси


92 050 000

92 050 000




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 июндаги

388-сон қарорига

2-ИЛОВА



Халқаро валюта жамғармаси томонидан

"Тезкор молиялаштириш инструменти" бўйича

ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва хизмат

кўрсатиш бўйича тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Қарз суммаси

183,55 млн. МАҲ



Қарз муддати

5 йил



Имтиёзли давр

3 йил



Фоиз ставкаси *

1,05 %



Хизмат кўрсатиш ҳақи

0,5 %








МАҲ 

Тўлов даври

Қарз суммаси

Тўлов суммаси

Хизмат кўрсатиш ҳақи

Тўланиши лозим бўлган умумий сумма

асосий қарз

фоизлар

01.06.2020

183 550 000



917 750

917 750

01.09.2020

183 550 000


492 526


492 526

01.12.2020

183 550 000


487 172


487 172

01.03.2021

183 550 000


481 819


481 819

01.06.2021

183 550 000


492 526


492 526

01.09.2021

183 550 000


492 526


492 526

01.12.2021

183 550 000


487 172


487 172

01.03.2022

183 550 000


481 819


481 819

01.06.2022

183 550 000


492 526


492 526

01.09.2022

183 550 000


492 526


492 526

01.12.2022

183 550 000


487 172


487 172

01.03.2023

183 550 000


481 819


481 819

01.06.2023

183 550 000


492 526


492 526

01.09.2023

160 606 250

22 943 750

492 526


23 436 276

01.12.2023

137 662 500

22 943 750

426 276


23 370 026

01.03.2024

114 718 750

22 943 750

365 379


23 309 129

01.06.2024

91 775 000

22 943 750

307 829


23 251 579

01.09.2024

68 831 250

22 943 750

246 263


23 190 013

01.12.2024

45 887 500

22 943 750

182 690


23 126 440

01.03.2025

22 943 750

22 943 750

120 455


23 064 205

01.06.2025

0

22 943 750

61 566


23 005 316

Ҳаммаси


183 550 000

8 065 111

917 750

192 532 861

*) Фоиз ставкаси ХВЖнинг ҳар ҳафта ўзгарувчи SDR фоиз ставкасининг ўзгаришига боғлиқ равишда ўзгаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 июнь













































Время: 0.1401
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск