ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2020 й. ПФ-6010-сон "Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.06.2020 й.

N ПФ-6010



ТАБИИЙ ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СОТИШ

МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Табиий газ ва электр энергиясини аҳоли ва тадбиркорлик субъектларга сотиш механизмини янада такомиллаштириш, уларнинг истеъмоли учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда - Бюро) қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) 2020 йил 1 июлдан қуйидагиларни назарда тутувчи механизмни жорий этиш:

"Ҳудудгазтаъминот" АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш функциясини "Ўзтрансгаз" АЖга юклаш;

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан кейинчалик газ тақсимлаш тармоқларига уланган республика ички истеъмолчиларига, шу жумладан аҳолига сотиш мақсадида табиий газни ушбу табиий газ магистрал газ узатиш тизими орқали етказиб берилган тақдирда - "Ўзтрансгаз" АЖдан, шунингдек, тўғридан-тўғри газ тақсимлаш тармоқларига етказиб берилган тақдирда - табиий газ ишлаб чиқарувчилардан олди-сотди шартномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган тарифлар бўйича сотиб олиниши;

б) 2021 йил 31 декабрга қадар "Ўзтрансгаз" АЖ магистрал газ узатиш тизимига уланган табиий газ истеъмолчиларини (йирик стратегик корхоналар бундан мустасно) "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларига, табиий газни етказиб бериш шартномаларини қайта тузган ҳолда босқичма-босқич ўтказиш;

в) 2020 йил 1 августдан Бюронинг:

электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатларини - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига;

электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш бўйича вазифа ва ваколатларини - тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий корхоналарига ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига;

электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир вазифа ва ваколатларини - тегишлича "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ҳудудий корхоналарига ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига ҳамда ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;

электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини ошириш чораларини кўришга доир вазифа ва ваколатларини - тегишлича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖга;

энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифа ва ваколатларини - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларини кейинчалик улар негизида филиаллар ташкил этган ҳолда белгиланган тартибда "Ҳудудгазтаъминот" АЖга қўшилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда:

ички бозорга етказилган табиий газ учун 2020 йил 1 июль ҳолатига мавжуд бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини (магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар бундан мустасно) "Ўзтрансгаз" АЖдан "Ҳудудгазтаъминот" АЖга қайта расмийлаштирилишини;

табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йил охирига қадар барча турдаги истеъмолчилар учун тўлиқ жорий этилишини;

"Ўзтрансгаз" АЖ магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларни (йирик стратегик корхоналар бундан мустасно) бир ой муддатда "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларига ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини, мазкур жараённи табиий газни етказиб бериш шартномаларини қайта тузишни ҳисобга олиб, 2021 йил 31 декабрга қадар якунлашни назарда тутган ҳолда тасдиқланишини;

"Ўзтрансгаз" АЖнинг магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларнинг "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларига ўтказилишига қараб, ушбу истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш шартномаларини "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан босқичма-босқич қайта тузилишини таъминласин.

Белгилансинки, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ "Ўзтрансгаз" АЖ ва илгари "Ўзтрансгаз" АЖ таркибига кирган унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари билан истеъмолчилар (магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар бундан мустасно) ўртасида тузилган табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома ва мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


4. Бош прокуратура Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:

электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва расмийлаштириш механизми;

ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловларни ундириш механизми;

энергия таъминоти, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини таъминлаш бўйича Бюро органларининг вазифалари тугатилиши муносабати билан унинг фаолиятини такомиллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш.

Белгилансинки, электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши муносабати билан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг тузилмалари фаолиятига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, мазкур банднинг тўртинчи хатбошисига мувофиқ қисқартирилаётган Бюро ходимлари ҳисобидан тўлдирилади.


5. Белгилансинки:

2020 йил 1 июлдан бошлаб янги табиий газ истеъмолчилари (йирик стратегик корхоналар бундан мустасно) фақат газ тақсимлаш тармоқларига уланади;

нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс - лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат томонидан рухсатсиз аралашиш лицензия битими талаблари ва шартларини бир маротаба қўпол равишда бузиш ҳисобланади ҳамда лицензияловчи органнинг қарорига мувофиқ лицензия амал қилишининг тугатилишига олиб келади.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Бюро ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 июндаги

ПФ-6010-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 28 апрелдаги "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2598-сон Фармонининг 9-бандидаги ""Ўзбекнефтгаз" Акциядорлик жамияти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5484-сон Фармонининг 1-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тузилмасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги ""Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-438-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. "Ўзтрансгаз" АЖнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

табиий газни кейинчалик ягона оператор сифатида етказиб бериш, жумладан экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотлар, шу жумладан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар асосида фаолият юритувчи қўшма корхоналар ва хорижий компаниялардан харид қилиш;

табиий газни олди-сотди шартномаси бўйича "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга сотиш;

магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, ер ости газ омборлари ва уларнинг ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларининг меъёрий талабларига амал қилган ҳолда магистрал газ қувурларига уланган электр ишлаб чиқарувчи электр станцияларини белгиланган тартибда табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;

магистрал газ қувурлари тизимида уларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни ҳисобга олиб ҳамда табиий газни узатиш технологияси ва гидравлик балансига риоя этган ҳолда ягона техник сиёсатни олиб бориш;

магистрал газ қувурлари тизимида табиий газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

магистрал газ қувурлари тизимида замонавий ҳисоблаш приборлари ва усулларини жорий этган ҳолда газнинг қатъий ҳисобга олинишини таъминлаш, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш бўйича чоралар кўриш;

экспортга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уни узатиш бўйича кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябрдаги "Сув хўжалиги ташкилотлари истеъмол қиладиган электр энергия учун тўловлар механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-723-сон қарорида:


а) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги ""Ўзбекэнерго" ДАКнинг" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"СХЕМА

осуществления платежей за электроэнергию,

потребляемую водохозяйственными организациями

Министерства водного хозяйства, через Казначейство

Министерства финансов Республики Узбекистан

и его территориальные подразделения









Министерство финансов

Республики Узбекистан













































(1)



































>

Казначейство

Министерства финансов

<


























(6)

































(7)













Территориальные казначейские подразделения (в областях, районах)





>

Подразделения АО "Региональные электрические сети" на местах

>




























































(3), (5)




(8)








































(2), (4)











>

Водохозяйственные организации

(область, район)

<






































  

  

  

  

  


             

1) предоставление зарегистрированных в установленном порядке Министерством финансов смет расходов в подразделения Казначейства Министерства финансов;

2) заключение договоров на поставку электроэнергии между водохозяйственными организациями и подразделениями АО "Региональные электрические сети" в пределах утвержденных смет расходов;

3) предоставление водохозяйственными организациями договоров на регистрацию в соответствующие казначейские подразделения;

4) предоставление подразделениями АО "Региональные электрические сети" водохозяйственным организациям счетов-фактур об объемах поставленной электроэнергии и суммах, подлежащих к оплате;

5) предоставление счетов-фактур водохозяйственными организациями в соответствующие территориальные казначейские подразделения;

6) проверка территориальными казначейскими подразделениями счетов-фактур и ввод их данных для оплаты за электроэнергию в Единую базу данных Казначейства Министерства финансов;

7) оплата Казначейством Министерства финансов за электроэнергию на специальные банковские счета подразделений АО "Региональные электрические сети";

8) предоставление территориальными казначейскими подразделениями водохозяйственным организациям выписок и копий платежных поручений об оплате за потребленную электроэнергию".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 февралдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш. Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари 0,4 кВли истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1705-сон қарори рус тилидаги матни 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ГАК "Узбекэнерго"" сўзлари "АО "Региональные электрические сети"" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги "Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш. Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари 0,4 кВли истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими" лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1795-сон қарори рус тилидаги матни 5-бандининг учинчи хатбошиси, 7 ва 8-бандларидаги "ГАК "Узбекэнерго"" сўзлари "АО "Региональные электрические сети"" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 1 майдаги ""Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2342-сон қарори рус тилидаги матни 3-бандининг тўртинчи хатбошиси, 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 5, 9, 10 ва 11-бандларидаги "ГАК "Узбекэнерго"" сўзлари "АО "Тепловые электрические станции"" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 октябрдаги ПҚ-2635-сон қарори билан тасдиқланган 100 фоиз оддий акциялари давлатга тегишли бўлган стратегик акциядорлик жамиятлари рўйхатининг рус тилидаги матнида:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. АО "Узбекнефтегаз"

2. АО "Тепловые электрические станции"";


б) қуйидаги мазмундаги 1-1, 1-2, 2-1 ва 2-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"1-1. АО "Узтрансгаз"

1-2. АО "Худудгазтаъминот"

2-1. АО "Национальные электрические сети Узбекистана"

2-2. АО "Региональные электрические сети"".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги "2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги ПҚ-3012-сон қарорида:


а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 7-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз ва преференцияларнинг амал қилиш даврида амалга оширилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергия ишлаб чиқарувчи истеъмолчилардан электр энергия сотиб олиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига эгадир".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3379-сон қарори 2-бандининг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги "Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3384-сон қарорида:


а) 2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ишчи комиссиянинг Лойиҳа доирасида дастлаб 2 миллион дона электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, дастурий таъминот, қўшимча асбоб-ускуна, бошқа зарур техник воситаларни (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситалар деб юритилади) "Toshelectroapparat" МЧЖ ХКдан истисно тариқасида тендер савдоларини ўтказмасдан харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин";

иккинчи хатбошидаги ""Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" cўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ишчи комиссия (Ж.А. Қўчқоров) "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа бўйича "Toshelectroapparat" МЧЖ ХК билан якуний музокаралар ўтказилиши ва контрактлар (кейинги ўринларда контрактлар деб юритилади) тузилишини ташкил этсин";


в) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги ""Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-бандда:

иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 7 ва 8-бандлардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Бюро билан биргаликда бир ой муддатда электр узатиш линиялари ва газ қувурларини модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари амалга оширилишини, электр таъминоти инфратузилмасининг амалдаги ҳолатини, шаҳарлар ва вилоятлар марказларининг устуворлигини инобатга олган ҳолда ҳисобга олиш ускуналари ва қўшимча воситаларни ўрнатиш жадвалини тасдиқласин";


ё) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда яратиладиган Коммунал хизматлар ягона биллинг тизимининг Лойиҳа доирасида ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар билан мослигини таъминласин";


ж) 14-банддаги ""Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 16-банддаги ""Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Лойиҳанинг тўлиқ ва ўз муддатида амалга оширилиши, шу жумладан тасдиқланадиган лойиҳа параметрларига эришиш юзасидан шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раҳбари У.М. Мустафоев зиммасига юклансин".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3386-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошисидаги ""Ўзнефтмаҳсулот" АЖнинг" сўзлари ""Ўзбекнефтгаз" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3870-сон қарорида:


а) номланиши, 1-банди, 4-банднинг иккинчи хатбошиси, 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Энергетика вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банд ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ











































Илмий-техник ва эксперт кенгаши совет



Бош директор



Ёрдамчи

































































































Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари


Режим ва кадрлар бўйича бошқарма

2




Молиявий-

иқтисодий таҳлил бўлими

3


"Атом электр станцияси қурилиши Дирекцияси" ДУК
































































Атом энергетикаси ва ядро технологиялари бошқармаси

5



Объектларни қуриш лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси

6


Биринчи бўлим

2




Бухгалтерия

2


"Ўзатом-

инжиниринг"

МЧЖ















































Кадрлар бўлими

2




Юридик бўлим

2


"ММФИ" миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали
























Илм-фан, инновациялар ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси

5







































Девонхона

2





Стандарт-

лаштириш ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бошқармаси

4


Ахборот-

коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўлими

2

































Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси








Матбуот хизмати

2

















Халқаро ҳамкорлик

ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

4





























Ишлар бошқарувчиси

1























































































           

Умумий штатлар сони - 48 нафар.


*) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонун ҳужжатларида кўрсатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги "Тошкент шаҳрида "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3875-сон қарорида:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил ва кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда уларга "ММФИ" МТЯУ филиалининг бино ва иншоотларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш юзасидан лойиҳаларнинг белгиланган тартибда киритилишини таъминласин";


б) 9-бандда:


" а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) "ММФИ" МТЯУ филиалига қабул квотаси манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги, бош муассаса билан келишилган ҳолда тайёрланган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг асослантирилган таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда малакали кадрларни тайёрлашга бўлган эҳтиёжни ҳар йили таҳлил қилиб боради ҳамда таҳлил натижасига кўра "ММФИ" МТЯУ филиалига келгуси ўқув йилларида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича талабаларни қабул қилиш сони юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади";


" б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ "ММФИ" МТЯУ филиали ходимларига уларнинг юқори малакаси, ихтисослаштирилган компьютер комплекслари билан ишлаш кўникмалари учун "ММФИ" МТЯУ филиали ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан шахсий устама белгиланиши мумкин";


" г" кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги "Фанлар академиясига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги ""Ўзбекнефтгаз" АЖ" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин";


г) 2-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"С.Р. Холмурадов " сўзлари "Ш.А. Вафаев" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин;

"М.М. Мирзаев" сўзлари "И.И. Норкулов" сўзлари билан алмаштирилсин;

қтисодиёт вазирининг" сўзлари "иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 3-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3981-сон қарорида:


а) 1-бандда:

учинчи хатбошидаги ""Ўзбекэнерго" АЖнинг" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи - ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповга - "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини қатъий назоратга олиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари С.У. Умурзаковга - халқаро молия институтлари ва ташкилотлардан жалб қилинаётган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, салоҳиятли инвесторларни излаш ва инвесторларга, шу жумладан ишончли бошқарувга бериладиган объектларни аниқлаган ҳолда электр энергетикаси тармоғига тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоровга - электр энергетикаси тармоғида лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш механизмларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш;

"Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" ва "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятлар бошқарувининг раислари - лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш, мазкур қарорда белгиланган объектларни қуриш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин";


б) 3-банднинг тўртинчи - ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига АСКУЭ 1-фаза лойиҳасини амалга ошириш доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан ЭЭҲО ва НҚАТ маълумотларини қайта ишлаш республика ягона марказини ташкил этиш бўйича ўтказилган халқаро тендер натижаларига кўра аниқланган пудратчи - компания билан;

Республиканинг барча ҳудудларида ЭЭҲО ва НҚАТни жорий этиш учун зарур бўлган замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун халқаро танлов савдоларини ўтказиш юзасидан тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича "CESI S.P.A / AF Mercados Energy Markets International S.A / Sharifa.com" (Италия/Испания/Ўзбекистон) консалтинг компанияларининг консорциуми билан қўшимча битимлар тузиш.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев)га қуйидагиларни мувофиқлаштириш учун жавобгарлик юклансин:

харид қилиш жараёнларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирок этишини, мамлакат ҳудудида ЭЭҲО ва НҚАТ ва ҳисоблаш қурилмаларига хизмат кўрсатиш сервис марказларини яратишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ЭЭҲО ва НҚАТни жорий қилиш учун замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига 2021 йил 1 декабрга қадар республиканинг барча ҳудудларида ЭЭҲО ва НҚАТни жорий этишни якунлаш бўйича замонавий ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш юзасидан халқаро тендер савдоларининг ўтказилишини жадаллаштириш.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олиш жараёнида, уларнинг техник параметрларининг халқаро тендер савдоларини ўтказиш учун тайёрланган тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминласин";


в) 4-банддаги ""Ўзбекэнерго"" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари"" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 8-банддаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси "Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги Энергетика вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловада:


1) "Лойиҳа қиймати ва молиялаштириш манбаи" устунида:


1-3, 5, 7-позициялардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари ""Иссиқлик электр станциялари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


11, 12, 19-позициялардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари ""Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


13, 15, 16-позициялардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


2) "Масъул ижрочилар" устунида:


1-7, 9, 10 ва 14-позициялардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)" ва "Давлат инвестиция қўмитаси" сўзлари тегишинча ""Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин)" ва "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-позицияда:

""Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)" сўзлари ""Иссиқлик электр станциялари" АЖ (Мубаракшин)" сўзлари билан алмаштирилсин;

""МЭК" АЖ (Муратов)" сўзлари чиқариб ташлансин;


11 ва 12-позициялардаги "Давлат инвестиция қўмитаси" ва ""Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)" сўзлари тегишинча "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" ва ""Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ (Исакулов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


13, 14 ва 16-позициялардаги "Давлат инвестиция қўмитаси" ва ""Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари тегишинча "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" ва ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


15, 17 ва 18-позициялардаги ""Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-позициядаги ""Ўзбекэнерго" АЖ (Мустафоев)" сўзлари ""Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ (Исакулов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Электр энергетикаси тармоғини

ислоҳ қилиш бўйича Комиссия

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси


2. Ж.А.Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Комиссия раиси ўринбосари


3. А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири,

Комиссия раиси ўринбосари


4. Б.М. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари


5. Г.К. Саидова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари


6. Ш.А. Вафаев

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори


7. Ш.Я. Исмаилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг шўъба мудири


8. О.Э. Насритдинходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг

биринчи ўринбосари


9. Б.К. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


10. Н.Ш. Шарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси


11. Ш.Х. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари


12. У.У. Эгамбердиев

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" бошлиғи


13. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


14. Р.Г. Мубаракшин

-

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқаруви раиси


15. Д.А. Исакулов

-

"Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


16. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


17. А.А. Сангинов

-

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси


18. Б.А. Хаджиханов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шўъба мудири, Комиссия масъул котиби


           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4078-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2020 йил 1 январдан барча норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари асосида 20 кундан ошмаган муддатда берилади".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4277-сон қарори 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги синфларини (А, Б, В синфлари ва бошқалар) белгилаш, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари, энергия тежайдиган технологиялар ва ускуналар, шунингдек, энергия тежашнинг бошқа замонавий тизимларидан фойдаланиш бўйича талабларни норматив ҳужжатларга киритиш чораларини кўрсин".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4329-сон қарори 11-бандидаги ""Ўзбекэнерго" АЖ" деган сўзлар ""Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги "Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4388-сон қарорининг 4-бандида:


"а" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тўғридан-тўғри шартномалар бўйича "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни сотиш";


"б" кичик бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"суюлтирилган газни харид қилиш, етказиб бериш, сақлаш ҳамда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига сотиш;

табиий газни кейинчалик газ тақсимлаш тармоғига уланган республика ички истеъмолчиларига, шу жумладан аҳолига сотиш мақсадида магистрал газ узатиш тизими орқали етказиб берилганда - "Ўзтрансгаз" АЖдан, шунингдек, тўғридан-тўғри газ тақсимлаш тармоғига етказиб берилганда - табиий газ ишлаб чиқарувчиларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган тарифлар бўйича олди-сотди шартномаси асосида харид қилиш функциялари юклансин".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги "Нефть ва газ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4522-сон қарори 12-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"стратегик фойдали қазилма турларига эга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич баҳоси геологик тадқиқот учун - имзо бонуси ставкаси миқдорида, қазиб чиқариш учун - тижорат топилма бонуси ставкаси миқдорида қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланади".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори билан тасдиқланган Фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати қуйидаги мазмундаги 86-қатор билан тўлдирилсин:

"

86.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ


306605769

".

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 18 июндаги

ПФ-6010-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 23 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4256-сон Фармонига илованинг 3-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4374-сон Фармонига илованинг 5-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4473-сон Фармонига 1-илованинг 10-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5114-сон Фармонига илованинг 2-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5207-сон Фармонига илованинг 6-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5620-сон Фармонига 1-илованинг 8-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 34-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги ""Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-438-сон қарори 5-банди ҳамда 5 ва 6-иловалари.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-446-сон қарорининг 3-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-649-сон қарори.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 7 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1850-сон қарори.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2213-сон қарорига илованинг 2-банди.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2280-сон қарорига илованинг 2-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги ПҚ-2343-сон қарори.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2655-сон қарорига илованинг 1-банди.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3238-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 259-модда












































Время: 0.1970
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск