ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2020 й. 395-сон "2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2020 й.

N 395




2020-2021 ЙИЛЛАРДА

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ БОЁВУТ

ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сирдарё вилоятининг Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ҳамда ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш орқали туман аҳолисига қулай шароитлар яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур):

2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида камбағалликни қисқартириш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар 1-иловага;

2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати 2-иловага;

2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлаш параметрлари 3-иловага;

2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида йўл-коммуникация тизими ва ижтимоий соҳани яхшилаш чора-тадбирлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:

Дастур параметрларининг бажарилишини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирсин ва мониторинг қилиб борсин;

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилсин;

Дастур бажарилишининг мониторинги асосида муаммоли масалаларни ҳар ойда тизимли равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор амалий чоралар кўрсин;

зарурат бўлганда, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда Дастурга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг:

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида уй-жойга муҳтож бўлган оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида "Боёвут пахта тозалаш" АЖнинг ижтимоий соҳа объекти бўлган ва ҳозирда бўш турган "Ошхона ва сауна" биносини;

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги "Бекат" МФЙда жойлашган "Қишлоқ қурилиш инвест" ИКнинг бўш турган идора биноси ва ер майдонини уларнинг устав фондидаги давлат улушини мос равишда камайтириш ҳисобига Боёвут тумани ҳокимлигига бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Boyovut texno cluster" пахтачилик кластери билан биргаликда 2020 йил охирига қадар 700 иш ўринга мўлжалланган пахта толасини қайта ишлаш ва кейинчалик ундан юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олувчи мажмуани ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда бир ой муддатда Боёвут туманида тадбиркорликни янада ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида қўшимча равишда ҳар бирининг қиймати 5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 та йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокимлиги икки ой муддатда ҳудудда савдо-кўнгилочар маскани қуриш бўйича лойиҳа ташаббускорини аниқлаб, уни амалга ошириш чораларини кўрсин.


7. Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ҳудудида шаҳарсозлик ҳужжатларига асосан бузиладиган турар ва нотурар жойлар учун компенсация пуллари Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларнинг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиши белгилаб қўйилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхатини шакллантирсин.

Бунда аҳолига қулай жойлашган, лекин фойдаланишдан чиққан ерларни ҳар бир талабгор ва экин тури кесимида тақсимлаб, уларни кооперацияларга бириктириш назарда тутилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини келгуси йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда инобатга олсин.


10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича лойиҳа ташаббускорлари фаолиятининг натижадорлигини вилоят ва туман фаоллари йиғилишларида муҳокама қилсин ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А.Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 июндаги

395-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг

Боёвут туманида камбағалликни қисқартириш

юзасидан амалга ошириладиган

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Ижро учун масъуллар

I. КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида туман иқтисодиёт, бандликка кўмаклашиш маркази, молия, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, тижорат банклари бўлимлари вакилларидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ва штабни ташкил этиш.

Туман ҳокимининг фармойишини қабул қилиш.

2020 йил

25 июнь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2

Маҳалла кесимида камбағал оилаларнинг сонини ва таркибини аниқлаш бўйича маҳалла фаоллари иштирокида махсус гуруҳ тузиш (Маҳалла фуқаролари йиғини раислари ва 4 нафар фаол маҳалла фуқароси, шу жумладан 2 нафар фаол хотин-қизлар, жами 5 та).

Туман ҳокимининг фармойишини қабул қилиш.

2020 йил

25 июнь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги


3

Маҳаллаларда ҳақиқий шароитни хатловдан ўтказган ҳолда туман паспортини шакллантириш.

Камбағалликка оид реал аҳвол, яъни маҳаллалардаги даромади кам оилаларнинг сони, ногиронлиги бўлганлар, беш ва ундан ортиқ фарзанди бор оилалар, боқувчисини йўқотганлар, ишсизлар ва мигрантлар тўғрисидаги маълумотларни тоифаларга ажратган ҳолда туман паспортини шакллантириш.

2020 йил

30 июнь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра ҳар бир оилани тоифаларга ажратиш.

Хатлов натижаларига кўра ҳар бир оилани:

- тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга лаёқати;

- касбий кўникмаларга муҳтожлиги;

- ер ресурсларига ва уй ҳайвонларига муҳтожлиги;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қўшимча ер ва инфратузилмага талаби;

- товар ва хизматларни реализация қилиш имкониятлари;

- иш билан таъминлашга муҳтожлиги;

- тадбиркорлик ва касбий кўникмаларга эга бўлмаган ҳамда меҳнат қилиш имконияти чекланган камбағал оилалар аъзоларини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан тоифаларга ажратиш.

2020 йил

30 июнь

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА МАСЪУЛЛАРНИ БИРИКТИРИШ

5

Аҳолининг турли қатламларини тадбиркорлик ва касбий кўникмаларга ўргатиш.

Касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп фарзандли аёллар, ишсизлар, ёшларга кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан, тикувчилик, пазандачилик, сартарошлик ва бошқа йўналишларда касбга ўргатиш курсларини ташкил этиш.

2020 йил

1 июль


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Марказий банк, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Маҳалла гузарларида касбга ўқитиш дастурини ишлаб чиқиб, талабгорлар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил

5 июль

Касб-ҳунарга тайёрлаш марказларини ташкил этиш.

Аҳолининг турли қатламларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида:

2020 йил

10 июль

- ҳар бир ҳудудда ишсиз аҳолини илғор бизнес ташаббуслари бўйича тажрибага эришган тадбиркорларни жалб қилиб, маҳорат сабоқлари ва тренинг курсларини ташкил этиш;

2020 йил

июнь-декабрь

-тадбиркорлик лойиҳалари ташаббускорларига кўмаклашиш, бунинг учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар кўргазмаларини ташкил этиш.

2020 йил

15 июль,

15 октябрь

6

Лалми ва фойдаланишдан чиқиб кетган ерларни тиклаш, зарур инфратузилмаларни яратиш.

Лалми ва фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонлар жойлашувини массивлар, контурлар бўйича аниқлаш ҳамда аниқланган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун талаб қилинадиган инфратузилма (сув, электр энергияси, артезиан қудуғи, томчилатиб суғориш тизими, йўл ва бошқалар) харажатларини ҳисоб-китоб қилиш, манбаини аниқлаш.

2020 йил

15 июль


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган ер майдонига такрорий экинлар экишга хоҳиши бўлган эҳтиёжманд оилаларга ер майдонларини ажратиш ва такрорий экинлар экилишини ва олинган ҳосил сотилишини ташкил этиш.

2020-2021 йиллар давомида

7

Камбағал оилаларга томорқадан унумли фойдаланиш, уй ҳайвонлари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари уруғлари ва кўчатлар етказиб бериш.

Камбағал оилаларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва бошқа манбалар ҳисобидан:

- аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли ҳудудларда артезиан қудуқларни қазиш ва шўрланиш юқори бўлган ҳудудлардаги коллектор тармоқларини тозалаш ва дренаж қудуқларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

-лалми ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур инфратузилма (сув, электр, артезиан қудуғи) яратиш;

- мевали дарахтлар ва сабзавот кўчатлари ҳамда уруғлари;

- чорва, парранда ва бошқа уй ҳайвонлари харид қилиш учун маблағ ажратилишини таъминлаш.

2020-2021 йиллар давомида

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8

Тумандаги кичик саноат зоналарини кенгайтириш, янгиларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш.

Янги кичик саноат зоналари ташкил этиш учун инфратузилмаси мавжуд бўш бино ва ер майдонларини аниқлаш.

2020 йил 1 август


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Аниқланган ҳудудларга энергия тежамкор ускуналардан иборат бўлган замонавий лойиҳаларни жойлаштириш ҳамда доимий янги иш ўринлари яратилиши таъминлаш.

2020-2021 йиллар давомида

9

Бизнес лойиҳалар ишлаб чиқиш ва кредит ажратишда кўмаклашиш.

Туманнинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, бизнес режалар учун танлов эълон қилиш.

2020 йил июнь-июль


Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Танловда аниқланган энг мақбул лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил

10 август

Ғолиб тадбиркорлар таклифига биноан тижорат банклари томонидан банк кредит маблағларини ажратиш.

2020-2021 йиллар давомида

10

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳамда меҳнат қилиш имконияти чекланган камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш.

Ушбу тоифадаги камбағал оилаларни давлат томонидан манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

2020-2021 йиллар давомида

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 июндаги

395-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг

Боёвут туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва

қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш

бўйича инвестиция лойиҳаларининг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Ташаббускор номи

Лойиҳа

номи

Лойиҳа қий-

мати,

млн

сўмда

шундан: молиялаштириш

манбалари

Иш ўрин-

лари

Хизмат

кўрсатувчи

тижорат

банки

Ишга

тушиш

муд-

дати

ўз

маб-

лағи,

(млн

сўм)

банк

кре-

дити,

(млн

сўм)

хори-

жий

кредит

линияси,

(минг

долл)

хори-

жий ин-

вести-

ция,

(минг

долл)


40

Туман бўйича жами

471 543

233 605

180 303

4 677

1 040

2574



Саноат йўналиши бўйича

1

"Inovatsiya Max 2020" MCHJ

Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

1 500

500

1 000



10

Микрокредит банк

2021.01.04

2

"New York Center Co" МЧЖ ҚК

Ун ишлаб чиқариш ҳамда логистика марказини ташкил этиш

10 483




1 040

8

Инфин банк

2020.30.12

3

"Sirdaryo Textil Biznes" МЧЖ

Қурилиш материаллари (водоэмульсия, шпатлёвка) ишлаб чиқаришни ташкил этиш

1 200

1 200




4

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.30.11

4

"Maxallamiz Taraqqiyoti" МЧЖ

Сутни қайта ишлашни ташкил этиш

350

150

200



3

Халқ банк

2020.30.09

5

"Bunyodbek Islombek Qurulish" МЧЖ

Алюмин профилдан ромлар ва пеноблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш

300

100

200



3

Микрокредит банк

2020.01.11

6

"Shoxjahon Erkin Bunyodkor" МЧЖ

Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

250

50

200



2

Микрокредит банк

2020.01.12

7

"Bahtiyor Nazir Xamkor" МЧЖ

Пеноблок ва газоблок ишлаб чиқаришни ташкил этишни ташкил этиш

1 200

200

1 000



10

Микрокредит банк

2020.01.12

8

"Boyovut Techno Cluster" МЧЖ

Пахтачилик кластерини ташкил этиш

126 000

126 000




700

Агро банк

2021.30.12

9

"Qahor Chorva Servis Hamkor" ФХ

Сутни қайта ишлашни ташкил этиш

800

150

650



3

Халқ банк

2020.30.07

10

"Stello Moda" МЧЖ

Текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

2 500

2 500




400

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.30.12

11

"Kom-Ok-Star" МЧЖ

Пластмассани қайта ишлаш, пеноблок ишлаб чиқариш, поливинилхлорид қувур ишлаб чиқаришни ташкил этиш

4 093

1 300

2 793



15

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.31.12

11

Саноат йўналиши жами

148 676

132 150

6 043

0

1 040

1 158



Хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича

1

"Boyovut Inter Faxri" МЧЖ

Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш (савдо хизмати)

500

300

200



5

Қишлоқ қурилиш банк

2020.01.12

2

"Trade Yangiyer Group" ХК

Замонавий ресторан комплексини ташкил этиш

1 200

400

800



20

Микрокредит банк

2021.01.04

3

"Nur Golden Hous" МЧЖ

Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш

3 000

3 000




10

Агро банк

2021.30.11

4

"Krasota" ФХ

Сунъий футбол майдончаси ташкил этиш

450

450




2

Агро банк

2020.30.09

5

"Ibrohimbek Farruhjon Hamkor" МЧЖ

Дам олиш маскани, меҳмонхона хизматларини ташкил этиш

3 500

3 500




8

Хизмат кўрсатувчи банк

2021.30.03

6

"Mingchinor Chinorlari" МЧЖ

Интернет-кафе ҳамда савдо хизматларини ташкил этиш

350

150

200



2

Ўзсаноатқурилиш банк

2020.01.08

7

"Farida Orzusi" XK

Мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш

5 485

2 605

2 880



15

Асака банк

2020.01.12

8

ЯТТ "Azizbayeva Aziza Tajibayevna"

Спорт комплексини ташкил этиш

300

200

100



2

Агро банк

2020.30.11

9

"Titan Bek" ХК

Умумий овқатланиш маскани ташкил этиш

1 300

1 300




5

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.30.12

10

"Suhrob-Sher" МЧЖ

Ахолига маиший хизмат кўрсатиш комплексини ташкил этиш (савдо хизмати)

500

200

300



5

Қишлоққурилиш банк

2020.01.12

11

"Voha Barakasi" ХК

Алюмин ва пластик профилдан ромлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳамда ўқув марказини ташкил этиш

2 200

700

1 500



25

Миллий банк

2021.01.05

12

"Boyovut Metan" МЧЖ

Автомобилларга газ қуйиш шохобчаси фаолиятини кенгайтириш

4 000

1 500

2 500



8

Ҳамкор банк

2020.01.12

13

"Мухриддин Муртазоқулович" МЧЖ

Техника хизматларини ташкил этиш

2 200

1 000

1 200



6

Ҳамкор банк

2020.01.10

14

"Prince Avto" МЧЖ

Транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш

2 000

480


150


8

Агро банк

2020.01.07

14

Хизмат кўрсатиш йўналиши жами

26 985

15 785

9 680

150

0

121



Қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича

1

"Baxt-Nur-Chorva-Hamkor" ФХ

Наслли чорвачиликни ташкил этиш

38 240

8 000

0

3 000

0

15

Халқ банк

2020.30.12

2

"Guliston Lemon Export" МЧЖ

Замонавий типдаги лимончилик "иссиқхона" барпо этиш

3 628

100


350


12

Турон банк

2020.31.12

3

"Shukurov Hazratqul" ФХ

Наслли чорвачиликни ташкил этиш

1 500

1 500




6

Агро банк

2020.01.10

4

"Istoqlol" ФХ

Наслли чорвачиликни ташкил этиш

500

200

300

0

0

3

Халқ банк

2020.15.10

5

"Murod" ФХ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонасини ташкил этиш

1 000

200

800



5

Агро банк

2021.30.11

6

"Ahror Nuriddinov" ФХ

Чорвачиликни ривожлантириш

300

100

200



2

Ҳамкор банк

2020.01.12

7

"Mumtozbegim-Omina" ФХ

Интенсив усулда балиқчиликни ривожлантириш

1 000

1 000




2

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.30.12

8

"Uyas Sultoni" ФХ

Йилқичиликни ташкил этиш

800

350

450



2

Агро банк

2020.30.12

9

"Sanjarbek Jumaev" ФХ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонасини ташкил этиш

300

150

150



3

Агро банк

2020.01.12

10

"Promeat Gulistan" МЧЖ

Замонавий типдаги лимончилик "иссиқхона" барпо этиш

11 576

2 000


950


16

Турон банк

2020.30.12

11

"Boyovut Avangard Cluster" МЧЖ

Шоли кластерини ташкил этиш

4 088

1 800


227


15

Миллий банк

2020.30.12

12

"Boyovut Limonchilik Cluster" МЧЖ

Лимончилик кластерини ташкил этиш

230 400

69 120

161 280



1200

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.30.12

13

"Yusufjon-Dostonjon" ФХ

Паррандачиликни ташкил этиш

600

600




6

Хизмат кўрсатувчи банк

2020.30.11

14

"Boyovutning Gozal Tabiati" ФХ

Чорвачиликни ташкил этиш

950

250

700



4

Халқ банк

2020.30.09

15

"Shox Abbos Abdunazarov" МЧЖ

Чорвачиликни кенгайтириш

1 000

300

700



4

Халқ банк

2020.30.09

15

Қишлоқ хўжалиги йўналиши жами

295 882

85 670

164 580

4 527

0

1 295






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 июндаги

395-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг

Боёвут туманида ишсизларни касб-ҳунарга

ўқитиш ва қайта тайёрлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ

    

Т/р

Касбга

қайта

тайёрлаш

марказлари

номи

Маҳалла

фуқа-

ролар

йиғин-

лари

номи

Жалб

этила-

диган

ишсиз-

лар

сони

Йўналишлар номи

Ўқув

курс-

лари

муд-

дати

Тикув-

чилик

Қишлоқ

хўжалиги

машина

ва жиҳоз-

ларига

техник

хизмат

кўрса-

тиш

Электр-

газ

пай-

ванд-

лаш

ишлари

Автомобил-

ларни

таъмирлаш

ва уларга

техник хизмат

кўрсатиш

Ҳунарманд-

чилик


ЖАМИ


576

205

153

121

82

15


1

Боёвут қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи


















Боёвут қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи

"Анорзор" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Бекат" МФЙ

14

5

2

5

2


2 ой

"Қаропчи" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Лайлаккўл" МФЙ

23

5

10

5

3


2 ой

"Марказ" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Пахтакор" МФЙ

13

4

3

3

3


2 ой

"Истиқлол" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Ўзбекистон" МФЙ

16

5

3

5

3


2 ой

"Наврўз" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Фарҳод" МФЙ

18

5

5

5

3


2 ой

"Озодлик" МФЙ

15

3

7

3

2


2 ой

"Муқумий" МФЙ

21

8

7

3

3


2 ой

"Бобо юрт" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Гулбоғ" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Ифтихор" МФЙ

14

5

2

5

2


2 ой

"Олмазор" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Совотобод" МФЙ

23

5

10

5

3


2 ой

"Навбаҳор" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Зиёкор" МФЙ

13

4

3

3

3


2 ой

"Беруний" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Ширин" МФЙ

16

5

3

5

3


2 ой

2

2-Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи








2-Боёвут агросаноат касб-ҳунар коллежи


"Сармич" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Жўлангар" МФЙ

18

5

5

5

3


2 ой

"А.Навоий" МФЙ

15

3

7

3

2


2 ой

"Ижодкор" МФЙ

21

8

7

3

3


2 ой

"Маънавият" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Учтўрғон" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Тинчлик" МФЙ

14

5

2

5

2


2 ой

"Ҳосилобод" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Бунёдкор" МФЙ

23

5

10

5

3


2 ой

"Миришкор" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"С.Айний" МФЙ

13

4

3

3

3


2 ой

"А.Темур" МФЙ

15

8

3

2

2


2 ой

"Янги бўстон" МФЙ

16

5

3

5

3


2 ой

"Дўстлик" МФЙ

9

4

2

2

1


2 ой

"Янгиобод" МФЙ

18

5

5

5

3


2 ой

"Соҳил" МФЙ

15

3

7

3

2


2 ой

"Маданият" МФЙ

21

8

7

3

3


2 ой

3

Ҳунармандчилик уюшмаси


15





15

2 ой

       

Изоҳ. Боёвут туманида меҳнат бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, касбга тайёрлаш йўналишларига тегишли ўзгартиришлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 июндаги

395-сон қарорига

4-ИЛОВА



2020-2021 йилларда Сирдарё вилоятининг

Боёвут туманида йўл-коммуникация тизими

ва ижтимоий соҳани яхшилаш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


Т/р

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Ўлчов

бир-

лиги

Қув-

вати

Хара-

жатлар

(млн

сўм)

2020 йил

2021 йил

Молиялаштириш манбаи

Масъул вазирлик ва идоралар

Боёвут тумани бўйича жами

194 148

74 790

119 358



I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Боёвут шаҳарчаси "Соҳил" МФЙ ҳудудидаги 1-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш.

ўрин

140

2 520

2 520


Инвестиция дастури доирасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

"Қарапчи" МФЙ ҳудудидаги 27-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш.

ўрин

150

2 800


2 800

Инвестиция дастури доирасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

5-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш.

ўрин

180

3 050


3 050

Инвестиция дастури доирасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

4

"Олмазор" МФЙ ҳудудидаги 15-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш.

ўрин

150

2 800


2 800

Инвестиция дастури доирасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

5

"Дўстлик" МФЙ ҳудудидаги 29-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш.

ўрин

150

2 800


2 800

Инвестиция дастури доирасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



13 970

2 520

11 450



II. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

2-сон умумтаълим мактабини реконструкция қилиш.

ўрин

530

2 500


2 500

Инвестиция дастури доирасида

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

52-сон умумтаълим мактабини реконструкция қилиш.

ўрин

360

4 500

4 500


Инвестиция дастури доирасида

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

22-сон умумтаълим мактабини реконструкция қилиш.

ўрин

620

4 500


4 500

Инвестиция дастури доирасида

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

4

40-сон умумтаълим мактабини реконструкция қилиш.

ўрин

726

4 900


4 900

Инвестиция дастури доирасида

Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



16 400

4 500

11 900



III. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Туман тиббиёт бирлашмасини 5 турдаги 7 дона тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.

дона

7

1 000

1 000


Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

3-сон қишлоқ оилавий поликлиникасини реконструкция қилиш.

объект

1

1 200


1 200

Инвестиция дастури доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

Бўстон қишлоқ врачлик пунктини мукаммал таъмирлаш.

объект

1

300

300


Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



2 500

1 300

1 200



IV. МАДАНИЯТ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Боёвут шаҳарчаси, Ижодкор маҳалласида 5 та ташаббус бўйича истироҳат боғида ижод масканини қуриш, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, Фарҳод маҳалласи маданият ва истироҳат боғи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш.

объект

2

1 800

1 800


Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



1 800

1 800

0



V. СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида бўш ер майдонига 1 та баскетбол майдони, 1 та волейбол майдонини қуриш.

комп

2

400

400


Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Боёвут тумани ҳокимлиги

2

"Маданият" МФЙ ҳудудида жойлашган спорт комплексини қайта таъмирлаш.

объект

1

3 000

3 000


Инвестиция дастури доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



3 400

3 400

0



VI. БОШҚА ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Тумандаги ўз биносига эга бўлмаган 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларига намунали лойиҳа асосида янги бино қуриш.

дона

33

5 000

5 000


Республика "Маҳалла" жамғармаси маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

Туман давлат солиқ инспекцияси биносини мукаммал таъмирлаш.

дона

1

1 500

1 500


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маблағлари

Давлат солиқ қўмитаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

Туман санитария-эпидемиология назорати маркази биносини мукаммал таъмирлаш.

дона

1

1 200

1 200


Инвестиция дастури доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



7 700

7 700

0



VII. ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЖОРИЙ ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Давлат аҳамиятидаги 4Р-30 "Гулистон ш. - Боёвут қ. -А-376 автойўли" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

21

16 800


16 800

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

2

4К669 "Гулистон ш. - Боёвут ш. -У.Юсупов ДХФУ" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

6

4 800


4 800

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

3

4К669А "Гулистон ш. -Боёвут ш. -Тараққиёт ДХФУ" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

6

4 800


4 800

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

4

4К669Б "Гулистон ш. - Боёвут ш. -Ғалаба ДХФУ" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

8

6 400


6 400

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

5

4К655 "Гулистон ш. - Боёвут ш. -Боёвут ш/у Ғаллакор йўли" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

11

8 800


8 800

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

6

4К656 "Гулистон ш. - Боёвут-3 орқали Боёвут ш." автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

7

5 600


5 600

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

7

4К660 "Янгиер ш. - Боёвут ш. -Фарҳод ГЭСи" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

4

3 200

3 200


Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

8

4К654Б "Боёвут ш. - Қизил тонг кириш" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

6

4 800


4 800

Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

9

4К-654а "Гулистон шаҳрига шахобча" автомобиль йўлини жорий таъмирлаш.

км

5

5 000

5 000


Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси

10

Туман марказидаги ва МФЙларидаги таъмирталаб ички йўлларни тўлиқ ва жорий таъмирлаш.

км

94

18 000

18 000


Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари ва Инқирозга қарши чоралар жамғармасидан вилоятга ажратилган маблағлар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



78 200

26 200

52 000



VIII. ТАБИИЙ ГАЗ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Тумандаги фойдаланишда бўлган мавжуд 386,3 км газ тармоқларини тартибга келтириш, таянчлар ўрнатиш ва рангга бўяш.

км

386

108

3

105

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ маблағлари

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

2

Туманнинг "А.Навоий" ва "Беруний" МФЙларидаги таъмирталаб газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш. Маҳаллалардаги 1162 та аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ таъминотини яхшилаш.

км

1

97

97


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ маблағлари

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

3

Туман марказидаги мавжуд 6078 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминотини яхшилаш, етказиб берилган табиий газ ҳажмининг ҳисоб-китобини тўғри юритиш мақсадида ҳар бир хонадонга замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарини босқичма-босқич ўрнатиш.

дона

2 026

365

365


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ маблағлари

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

2 026

729


729

4

Жорий йилда тумандаги 15 773 та аҳоли хонадонларига махсус автотранспортлар орқали суюлтирилган газ етказиб бериш.

тн

1 952

2 186

2 186


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ маблағлари

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

5

Тумангаз филиалининг маъмурий биносининг фасад қисми ва ички хоналарини таъмирлаш.

объект

1

600

600


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ маблағлари

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Жами:



4 085

3 251

834



IX. ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

"Совотобод", "Маданият", "Учтурган", "Муқумий", "С.Айний", "А.Темур" МФЙларидаги якка тартибда қурилган уй-жойларни электрлаштириш.

км

7

1 158

1 158


Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

2

"Совотобод", "Беруний", "Ижодкор", "Озодлик", "Янгиобод", "Янги бўстон", "Бунёдкор", "С.Айний", "Миришкор", "Қарапчи", "Учтурган", "Олмазор", "Ўзбекистон", "Пахтакор", "Истиқлол", "Ифтихор", "Гулбоғ" МФЙларидаги ўз муддатини ўтаб бўлган ёғоч устунларни реконструкция қилиш.

км

114

9 380

4 280

5 100

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

3

"Сармич", "Янгиобод", "Бунёдкор", "Анорзор", "Озодлик", "Гулбоғ", "Янги бўстон", "Лайлаккўл", "Ижодкор", "Жўланган", "Навбаҳор", "Бекат", "С.Айний", "А.Темур" МФЙларидаги якка тартибда қурилган уй-жойларни электрлаштириш.

км

26

3 225


3 225

Маҳаллий бюджет маблағлари

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

4

"Миришкор", "Қарапчи", "Учтўрғон", "Олмазор", "Ўзбекистон", "Пахтакор", "Истиқлол", "Совотобод", "Беруний", "Ижодкор", "Озодлик", "Янгиобод", "Бунёдкор", "С.Айний", "Ифтихор", "Гулбоғ" МФЙларидаги мавжуд электр қурилмаларини реконструкция қилиш.

км

8

680


680

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

5

"С.Айний", "Миришкор", "Қарапчи", "Учтўрғон", "Совотобод", "Беруний", "Ижодкор", "Озодлик", "Янги бўстон", "Янгиобод", "Олмазор", "Ўзбекистон", "Пахтакор", "Истиқлол", "Ифтихор", "Гулбоғ" МФЙларидаги юклама билан ишлаётган трансформаторларга қўшимча трансформатор ўрнатиш.

дона

34

2 550


2 550

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

Жами:



16 993

5 438

11 555



X. ИЧИМЛИК СУВИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

"Озодлик" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 2 та сув иншоотини қуриш.

км

7

1 105

1 105


Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

"Пахтакор" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 1 та сув иншоотини қуриш ва 1 та сув иншоотни реконструкция қилиш.

км

9

1 313

1 313


Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

"Дўстлик" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 1 та сув иншоотини қуриш ва 4 та сув иншоотини реконструкция қилиш.

км

11

2 476

2 476


Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

4

"Бунёдкор" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 1 та сув иншоотини қуриш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш.

км

12

1 600


1 600

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

5

"Ўзбекистон" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 2 та сув иншоотини қуриш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш.

км

4

1 366

1 366


Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

6

"Бекат" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 1 та сув иншоотини қуриш ва 1 та сув иншоотини реконструкция қилиш.

км

6

1 460


1 460

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

7

"Янгиобод" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 3 та сув иншоотини реконструкция қилиш.

км

8

1 308


1 308

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

8

"Янгибўстон" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 2 та сув иншоотни реконструкция қилиш.

км

6

680


680

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

9

"Анорзор" МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш, 1 та сув иншоотини қуриш ва 2 та сув иншоотини реконструкция қилиш.

км

5

1 100


1 100

Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

10

"Ижодкор", "Сохил", "Беруний" МФЙлар ҳудудида оқова сув тармоқларини тортиш ва "Оқава сув ҳайдаш" иншоотини қуриш.

км

14

5 190


5 190

Халқаро молия институтлари маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



17 898

6 260

11 338



XI. АЛОҚА ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТИЗИМИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Қирғоқ бўйи кўчасида жойлашган БЎСМ биноси олдида туман Прокуратура биносига қадар мавжуд бўлган ТПП, ОТАЛ ҳаво алоқа линия кабеллари учун янги ер ости қувурлари қуриш.

км

1,6

34

34


"Ўзбектелеком" АЖ маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АЖ

2

Янги ер ости қувурларига ТПП, ОТАЛ алоқа кабелларини тортиш.

км

0,8

15

15


"Ўзбектелеком" АЖ маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбектелеком" АЖ

Жами:



49

49

0



XII. УЙ-ЖОЙЛАРНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, фасад қисмини, кириш йўлакларини таъмирлаш.

дона

7

750

750


Тижорат банкларининг кредит маблағлари

Микрокредитбанк

2

Туман марказидаги кўп қаватли уйлар атрофида болалар майдончаси қуриш.

дона

11

440

440


Маҳаллий бюджет маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

Туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг атрофида пиёдалар йўлакларига бетон қопламалар ётқизиш.

кв.м

5 605

1 900

1 900


Маҳаллий бюджет маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

4

Туман марказидаги кўп қаватли уйларга ташқи ёритиш мосламасини ўрнатиш.

дона

42

50

50


Маҳаллий бюджет маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

5

Туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг атрофида замонавий тандирхона қуриш.

дона

9

360

360


Маҳаллий бюджет маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

6

Туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг атрофида умумий фойдаланиладиган ҳожатхона қўриш.

дона

4

330

330


Маҳаллий бюджет маблағлари

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



3 830

3 830

0



XIII. ИРРИГАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Боёвут ва Мирзаобод туманларидаги "К-1" каналини реконструкция қилиш.

км

15

14 428

3 967

10 461

Инвестиция дастури доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

Боёвут туманидаги "ПР-4-1-8" суғориш тармоғини реконструкция қилиш.

км

5

2 000


2 000

Инвестиция дастури доирасида

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



16 428

3 967

12 461



XIV. МЕЛИОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

1

Боёвут туманидаги "Б-2-18" хўжаликлараро коллектор тизимини таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш.

км

123

2 500

2 500


Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

2

Боёвут туманидаги "Йўл бўйлаб хўжаликлараро коллектор тизимини таъмирлаш-тиклаш" ишларини амалга ошириш (1-босқич).

км

58,1

2 075

2 075


Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

3

Боёвут туманидаги "ВС-5-12" хўжаликлараро коллектор тизимини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш.

км

90

2 720


2 720

Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

4

Боёвут туманидаги "Йўл бўйлаб хўжаликлараро коллектор тизимини таъмирлаш-тиклаш" ишларини амалга ошириш (2-босқич).

км

130

3 900


3 900

Республика бюджети маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Жами:



11 195

4 575

6 620



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 июнь









































Время: 0.2086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск