Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро битимларини тузиш ва ижро этишнинг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2020 й. ПҚ-4756-сон "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2020 й.

N ПҚ-4756



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО

ШАРТНОМАЛАРИДАН ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРГА

АЪЗОЛИКДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш механизмини соддалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари масъулиятини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларини бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда халқаро шартномалар доирасидаги, шу жумладан, бадалларни тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари этиб белгилансин (кейинги ўринларда - ваколатли органлар).


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ваколатли органлар Ўзбекистон Республикасининг келгусида тегишли халқаро ташкилотда иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги ҳамда аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойдалар бўйича доимий таҳлил олиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро ташкилот фаолиятида иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, ваколатли органлар Вазирлар Маҳкамасига келгуси хатти-ҳаракатлар бўйича асосли таклифлар билан хулоса киритади;

2021 йилдан бошлаб халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ва улар бўйича қарздорликлар бевосита ваколатли органлар томонидан мазкур қарор билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, савдо ва саноат вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ваколатли органлар билан биргаликда ҳар йил якуни бўйича халқаро шартномалар доирасида ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги, ташкилотда қатнашишнинг мақсадга мувофиқлиги ва аъзоликдан олинадиган иқтисодий ва бошқа фойда, амалда тўланган аъзолик бадаллари тўғрисида маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ҳар бир халқаро шартнома ва халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикаси иштироки доирасида 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаларини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ваколатли органлар билан биргаликда икки ой муддатда халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бадаллари тўлови бўйича мажбуриятларни хатловдан ўтказсин ва натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритсин;

халқаро шартномалар ва ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятлардан келиб чиқадиган бадаллар ҳисобини юритиш жараёнига ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда, мазкур мажбуриятлар бажарилишини доимий кузатиб борувчи тизимни жорий қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 июндаги

ПҚ-4756-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар

ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни

бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Тўловчилар номи


Халқаро шартнома, халқаро

ташкилотнинг номи


I. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ


1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг Парламентлараро Ассамблеяси (Ўзбекистон томони вакилларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун)


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилоти Парламент ассамблеяси


2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси


Парламентлараро иттифоқ


3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)


Халқаро омбудсман институти


Европа омбудсман институти


Осиё омбудсманлар уюшмаси


4.

Конституциявий суд

Конституциявий одил судлов бўйича умумжаҳон конференцияси


5.

Давлат хавфсизлик хизмати

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар аксилтеррор маркази


Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашини мувофиқлаштирувчи хизмат


6.

Мудофаа вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг мудофаа вазирлари кенгаши котибияти


7.

Ички ишлар вазирлиги


Жиноят полицияси халқаро ташкилоти (Интерпол)


8.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Табиий офатларни камайтириш бўйича Осиё маркази


9.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти


"Эгмонт" молиявий разведка бўлинмалари гуруҳи


Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳи


10.

Марказий банк


Халқаро валюта жамғармаси


11.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Осиё тараққиёт банки


Ислом тараққиёт банки


Европа тикланиш ва тараққиёт банки


Жаҳон савдо ташкилоти


Савдони ривожлантириш бўйича ислом маркази


Осиё инфратузилма инвестициялари банки


Жаҳон банки гуруҳи


Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш ислом корпорацияси


Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси


Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси


12.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти


Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти


Ислом мамлакатлари учун статистик, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар ва тренинглар маркази


13.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси


Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти


Шаффофлик ва солиқ мақсадларида ахборот алмашинуви бўйича глобал форум


Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси


Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси


14.

Энергетика вазирлиги


Қайта тикланувчи энергия бўйича халқаро агентлик


15.

Ташқи ишлар вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси


Шанхай ҳамкорлик ташкилоти


Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича йиғилиши котибияти


Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси


Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши


Ислом ҳамкорлик ташкилоти


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти


16.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик бўйича доимий қўмита


17.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Халқаро меҳнат ташкилоти


Халқаро миграция ташкилоти


18.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти


Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси


Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси


19.

Сув хўжалиги вазирлиги

Ислом конференцияси ташкилоти ҳузуридаги сув ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича Ислом давлатлараро тармоғи


Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссия


Бутунжаҳон сув кенгаши


Йирик тўғонлар халқаро комиссияси


20.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши курашиш бўйича ҳадли конвенцияси котибияти


Қизил хоч ва қизил ярим ой халқаро федерацияси


21.

Маданият вазирлиги

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларининг гуманитар ҳамкорлиги бўйича давлатлараро жамғармаси


Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)


22.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини сақлаш ташкилоти


23.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси


БМТнинг Чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши курашиш конвенцияси


24.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик


Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти


Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенция


25.

Давлат статистика қўмитаси


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Давлатлараро статистика қўмитаси


26.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги


Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Монреаль протоколи кўп томонлама жамғармасининг траст жамғармаси


Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенциянинг траст жамғармаси


Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ерлар тўғрисидаги конвенция


Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенцияси траст жамғармаси


Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреаль протоколи траст жамғармаси


Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси траст жамғармаси


Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи


Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги Конвенциянинг траст жамғармаси


Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенциянинг траст жамғармаси


Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенцияси траст жамғармаси


Африка, Европа ва Осиёдаги кўчиб юрувчи сув-ботқоқ қушларини муҳофаза қилиш бўйича Битим


27.

"Вақф" хайрия жамоат фонди


Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бирдамлик ислом жамғармаси


28.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Халқаро Ислом фиқҳи академияси


29.

Марказий сайлов комиссияси


Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси


30.

Фанлар Академияси Сейсмология институти


Ядро синовларини ялпи тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти


31.

Миллий антидопинг агентлиги


Бутунжаҳон антидопинг агентлиги


32.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги


Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти


Давлатлараро авиация қўмитаси


33.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази


Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг очиқ калитлар директорияси


34.

Гидрометеорология хизмати маркази


Жаҳон метеорология ташкилоти


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги Ҳадли конвенциясига доир Киото Баённомаси


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси


35.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази


Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқот қилиш маркази


36.

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти


ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси жамғармаси


ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш жамғармаси


37.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти


Ислом дунёси университетлари федерацияси


38.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


Ислом технология университети


39.

Ўзбекистон "Veteran" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси (Мудофаа вазирлиги бадал тўлаш бўйича)


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича қўмитаси


39-1.

Ҳисоб палатаси


Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)


Осиё олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (ASOSAI)


II. БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР ВА

БАДАЛЛАР ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЎЗ МАБЛАҒЛАРИ

ҲИСОБИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ

40.

Конституциявий суд


Осиё Конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциацияси


Евроосиё конституциявий назорат органлари ассоциацияси


41.

Мудофаа вазирлиги

Халқаро ҳарбий спорт кенгаши


42.

Ички ишлар вазирлиги


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси


Давлатлараро ахборот банки


43.

Бош прокуратура

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгаши котибияти


Халқаро прокурорлар ассоциацияси


44.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Халқаро электр алоқаси иттифоқи


Бутунжаҳон почта иттифоқи


Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик


Европа телекоммуникация стандартлари институти


45.

Энергетика вазирлиги


Энергетика хартияси котибияти


46.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази


47.

Марказий банк


Молиявий оммабоплик альянси


48.

Туризм қўмитаси

Бутунжаҳон туризм ташкилоти


50.

Давлат божхона қўмитаси


Бутунжаҳон божхона ташкилоти


51.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси


Халқаро стандартлаштириш ташкилоти


Стандартлаш, метрология ва сертификатлаш бўйича давлатлараро кенгаш


Қонунчилик метрологияси халқаро ташкилоти


Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти


Халқаро электротехника комиссияси


53.

Адлия вазирлиги

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти


Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ


54.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти


55.

"Ўзархив" агентлиги


Халқаро архивлар кенгаши


56.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси ташкилоти


Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенция


57.

Фанлар академияси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги


"Ядро тадқиқотлари бирлашган институти" халқаро ҳукуматлараро илмий-тадқиқот ташкилоти


58.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Электр энергетика кенгаши


59.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг темир йўл транспорти бўйича кенгаши


Темир йўл ҳамкорлик ташкилоти


60.

"Тошкент метрополитени" УК

Халқаро жамоат транспорти иттифоқи


"Метро" халқаро ассоциацияси


61.

А. Навоий номидаги Миллий кутубхона

elFL.net халқаро консорциуми


Даврий нашрларни рўйхатдан ўтказиш халқаро маркази


Халқаро стандарт китоб рақами


Кутубхона уюшмалари ва муассасаларининг халқаро федерацияси


Евроосиё кутубхона ассамблеяси


62.

"Ўзэкспомарказ" МКК АЖ


Халқаро кўргазмалар бюроси


63.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти марказий кенгаши

Халқаро триатлон уюшмаси


Осиё триатлон конфедерацияси


Халқаро биатлон иттифоқи


Халқаро аэронавтика федерацияси


                


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 277-модда






























Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск