ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2020 й. 12/12-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 19.06.2020 й. 2217-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2020 й.

N 2217-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.05.2020 й.

N 12/12


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан банклар ва уларнинг филиалларида

инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2011 йил 12 мартдаги 8/1-сонли қарори (рўйхат рақами 2217, 2011 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 15-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банклар ва уларнинг филиалларида инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан банклар ва уларнинг филиалларида

инспекция (текшириш) ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Қуйидаги ҳолларда алоҳида масалалар юзасидан инспекция (текшириш) ўтказилиши мумкин:

тижорат банкларининг таваккалчиликларини баҳолаш натижалари асосида;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг сўровлари асосида;

жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида.".


2. 29-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"банклар ва уларнинг филиаллари раҳбари ва ходимларидан инспекция (текшириш) ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳар қандай ҳужжатларнинг асл нусхаларидан нусха олиш, лозим бўлганда эса ҳужжатлар нусхаларини имзоланган, рақамланган ва тикилган ҳолда тақдим этилишини талаб қилиш;".


3. 32-банднинг бешинчи хатбошисидан "муҳр билан тасдиқланган," деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 22 июнь, 24-сон, 273-модда


















































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск