язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 25.05.2020 й. 3-сон "Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.06.2020 й. 3071-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.06.2020 й.

N 3071-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДИН ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҚЎМИТАНИНГ

25.05.2020 й.

N 3


ҚАРОРИ



Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун

розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг

5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ва 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон "Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 3071, 2018 йил 27 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3071/1970-сон) билан тасдиқланган Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди "а", "б", "в" кичик бандларида:

олтинчи хатбошилардаги "нострификация қилинганлиги" деган сўзлар "тан олинганлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошилардаги "Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                     А. Ахмедов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 июнь