ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 й. 404-сон "Tashkent International University of Education" халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2020 й.

N 404




"TASHKENT INTERNATIONAL UNIVERSITY OF

EDUCATION" ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика иқтисодиёти тармоқларини малакали кадрлар билан таъминлаш имкониятларини ошириш ҳамда таълим тизимига жаҳоннинг илғор стандартлари ҳамда замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш учун зарур бўлган олий маълумотли педагог ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, ривожланган мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳрида "Tashkent International University of Education" халқаро университетини (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

Университетда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш;

республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш;

хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;

ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;

таълим жараёнига етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олимлари ва мутахассисларини кенг жалб қилиш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;

профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларнинг стажировкасини ташкил этиш;

республика иқтисодиёти тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш;

республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнини ташкил қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;

таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, истисно тариқасида, Университет фаолиятини йўлга қўйиш учун энг яхши шартларни таклиф этган потенциал инвесторни танлаш ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбурият шартларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.

Бунда:

а) потенциал инвесторга Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, "Ғалабанинг 40 йиллиги" 2-мавзесида жойлашган фаолият кўрсатмаётган (қурилиши тугалланмаган) Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти бино ва иншоотлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан "ноль" харид қийматида берилсин;

б) потенциал инвесторга қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар юклансин:

ўз маблағлари ҳисобидан Университетнинг фаолиятини молиялаштириш, объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фойдаланишга топшириш, шунингдек, уларга тегишли ҳудудни ободонлаштириш;

Университет томонидан белгиланган қабул параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги буюртмасига кўра "The Times Higher Education World University Rankings" рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида имтиёзли грантлар ажратиш йўли билан тегишли йўналишлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш;

Университетга берилаётган объектда таълим хизматлари кўрсатиш юзасидан фаолиятни амалга ошириш;

в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги потенциал инвестор танлангандан сўнг:

бир ой муддатда ушбу банднинг "б" кичик бандида белгиланган шартлар асосида инвестор билан объектни "ноль" харид қийматида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилишини;

ўн кун муддатда объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида потенциал инвесторга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига илтимоснома юборилишини;

потенциал инвестор томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган деб эътироф этилган пайтдан ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда тўланган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда белгиланган тартибда объектни "тасарруф этиш ҳуқуқи" белгиси киритилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига илтимоснома юборилишини таъминласин;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқ таълими вазирлигининг илтимосномаси асосида объектни потенциал инвесторга сотиш бўйича вазирлик ва потенциал инвестор ўртасида тузилган шартнома ва топшириш-қабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида потенциал инвесторга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини, шунингдек, ушбу шартнома бўйича потенциал инвестор томонидан инвестициявий мажбуриятлар қабул қилинганлиги тўғрисида баённома ва потенциал инвестор томонидан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг асли тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" белгиси киритилишини таъминласин;

д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори, истисно тариқасида, мазкур қарорнинг бажарилиши доирасида татбиқ этилмаслиги белгилансин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;

Университетга ўқув-методик раҳбарликни таъминлаш, фаолияти ва ўқув жараёнини ташкил этиш ва юритиш, ўқув адабиётлари билан таъминлаш, шунингдек ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида "The Times Higher Education World University Rankings" рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва Университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилсин;

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, Университет ва унинг хорижий ҳамкори томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетда кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади;

Университет битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги ёки белгиланган намунадаги дипломи берилади;

бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда белгиланади;

Университетнинг магистратура таълим босқичи битирувчилари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг раҳбар кадрлари захирасига киритилади;

умумтаълим муассасаларида фаолиятини бошлаган Университет бакалавриат босқичи битирувчиларига тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифаси, магистратура битирувчиларига биринчи малака тоифаси берилади;

Университетга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олгандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишига рухсат этилади.


5. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Университетнинг таъсис ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ва улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишида кўмаклашсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Университет ҳудудида барпо этилаётган кампусни ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Университетда таълим сифатини ва қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь





































Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск