Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 22.06.2020 й. 397-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июндаги

397-сон қарорига

1-ИЛОВА



Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини

баҳолаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом пахта-тўқимачилик кластерлари (кейинги ўринларда - кластерлар) фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


пахта-тўқимачилик кластери - бир ёки бир нечта мустақил юридик шахслар томонидан ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш ёки шартнома асосида сотиб олишдан уни дастлабки қайта ишлаш, ип-калава, мато тўқиш, бўяш ва тикиш, иккиламчи маҳсулотларни (чигит, линт ва бошқалар) қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўз ичига олган ҳамда ягона технологик занжирда бир нечта корхона ва ташкилотларни бирлаштирган ҳолда янги хўжалик юритиш тизимини шакллантириш усули;


пахта-тўқимачилик кластери иштирокчилари - ўзаро келишув асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи билан кластер мақомини олиш тўғрисида битим тузган юридик шахслар;


пахта-тўқимачилик кластери инфратузилмаси - пахта хомашёсини етиштириш ёки шартнома асосида сотиб олиш, уни дастлабки қайта ишлаш, ип-калава, мато тўқиш, бўяш ва тикиш, иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар йиғиндиси;


пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш мезонлари - пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган талаблар.



2-БОБ. ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ВА МЕЗОНЛАРИ


3. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоланади:

пахта хомашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш даражаси;

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражаси;

фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминланганлик даражаси;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар.


4. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:


а) пахта хомашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш йўналишида:

пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватларининг мавжудлиги;

замонавий ишлаб чиқариш қувватлари жорий этилганлиги;

пахта хомашёсини қайта ишлашнинг узлуксиз занжири ташкил этилганлиги;

ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларининг мавжудлиги;

янги иш ўринлари яратилганлиги;

экспорт кўрсаткичининг юқорилиги;

маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш учун синов лабораториялари ташкил этилганлиги;

сифат тизимларини жорий этилганлиги;

маҳсулотлар сертификатлаштирилганлиги;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни ўзлаштирилиши;

келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларининг қиймати;

пахта-тўқимачилик кластери томонидан янги чорвачилик комплекси ташкил этилганлиги;


б) ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш йўналишида:

кластер фаолияти даврида ғўза қатор ораларига ишлов берувчи қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлиги;

юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлиги;

томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа илғор сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилганлиги;

экин ерлари лазерли текислагичлар билан текисланганлиги;

қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар қайта фойдаланишга киритганлиги;

ирригация ва мелиорация объектларининг ҳолати яхшиланганлиги;

тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилганлиги;

ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлиги;

илмий ишланмалар ишлаб чиқаришга татбиқ этилганлиги;


в) фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминлаш йўналишида:

етказиб берилган пахта хомашёси учун фермер хўжаликлари билан якуний ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилганлиги;

фермер хўжаликларига юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулот ҳисобидан қўшимча ҳақ тўланганлиги;

шартномада белгиланган ҳажмлардан ортиқча пахта хомашёсини топширган фермер хўжалигига рағбатлантириш чоралари кўрилганлиги;


г) пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар йўналишида:

пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш манбалари мавжудлиги;

суғурта тизимининг йўлга қўйилганлиги;

тижорат банкларидан олинган кредитларни қайтарилиши;

солиқ, бошқа мажбурий тўловлар ва иш ҳақидан қарздорлиги.



3-БОБ. ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


5. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш:

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) ва ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар амалга оширилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда аниқланадиган ҳолатлар орқали амалга оширилади.


6. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан ташкил этилади.


7. Ҳар йили 15 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий таркибга мувофиқ Ишчи гуруҳи ташкил этилади.


8. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг вазифалари ҳисобланади:

ушбу Низомда белгиланган мезонлар асосида пахта-тўқимачилик кластерларидан, шунингдек, ваколатли давлат органлари ва муассасаларидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;

заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларнинг амалга оширилиши, инфратузилма объектларининг яратилиши, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати, фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминлаш даражаси ва бошқа масалаларни ўрганиш;

Комиссия томонидан тақдим этилган жадваллар асосида маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш.


9. Ишчи гуруҳ ҳар йили 5 декабрга қадар ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни, шу жумладан Комиссия томонидан тақдим этилган жадваллар асосида таҳлилий маълумотлар ва уларни асословчи ҳужжатларни Комиссияга тақдим этади.


10. Қуйидагилар Комиссиянинг вазифалари ҳисобланади:

ушбу қарорда белгиланган мезонлар асосида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ёки уларнинг пахта хомашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

ҳудудларнинг тупроққлим шароити ва ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

пахта-тўқимачилик кластерларига ўз фаолиятини самарали ташкил этишда ташкилий-ҳуқуқий масалаларда кўмаклашиш;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларга киритиш;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришига бозор механизмларини кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига киритиш.


11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси Комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади.


12. Ишчи органи қуйидагиларни амалга оширади:

Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш;

Комиссия аъзоларига кун тартибига киритилган масалалар, йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида хабар бериш;

Комиссия йиғилиши учун материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, иш юритишни амалга ошириш ва ҳужжатларни сақлаш;

вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Комиссия қабул қилган қарорлар ижросининг назорати ва мониторингини ташкил қилиш, тегишли маълумотларни ва таклифларни Комиссия раисига тақдим этиш;

тушган хатларни кўриб чиқиш ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлаш.

Ишчи органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


13. Комиссия йиғилишининг материаллари Комиссия раисининг имзоси билан йиғилишгача камида 5 кун олдин ҳар бир Комиссия аъзосига етказиб берилади.


14. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари Комиссия ва Ишчи гуруҳнинг сўровига асосан тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни беш кунда Комиссия ва Ишчи гуруҳга тақдим этади.


15. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар ва ҳужжатлар Комиссия йиғилишида кўриб чиқилади.

Комиссия йиғилиши аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.


16. Комиссия томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ баллар асосида баҳоланади ва якуний хулоса чиқарилади.


17. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти бўйича баллар қуйидагича ҳисобланади:

пахтани етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш даражаси - умумий баҳолаш кўрсаткичининг 50 фоизини;

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражаси - умумий баҳолаш кўрсаткичининг 30 фоизини;

фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминланганлик даражаси - умумий баҳолаш кўрсаткичининг 10 фоизини;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар - умумий баҳолаш кўрсаткичининг 10 фоизини ташкил этади.

Бунда фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминланганлик даражасига устуворлик берилади ҳамда Комиссия томонидан ушбу йўналиш доирасида 70 фоиздан кам кўрсаткичга эришган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хомашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилади.


18. Комиссия хулосасида пахта-тўқимачилик кластерларининг фаолиятини баҳолаш натижалари, шу жумладан уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ёки пахта хомашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш бўйича аниқ тавсиялар кўрсатилади.

Комиссия хулосаси йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади.


19. Комиссия хулосасида пахта-тўқимачилик кластерининг пахта хомашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш тавсия этилган тақдирда, ушбу ҳолатни асословчи ҳолатлар кўрсатилади ва тегишли ҳужжатлар баённомага илова қилинади.


20. Комиссия хулосаси ижросини таъминлаш учун Ишчи органи томонидан уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилади.


21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Комиссия хулосаси асосида пахта хомашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш тавсия этилган пахта-тўқимачилик кластерини пахта хомашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиши, шунингдек, ушбу ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун янги ташаббускорларни аниқлаши лозим бўлади.

Бунда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорларга оид ҳужжатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тегишли тавсиялар берилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


22. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда кўриб чиқилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддат

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Тасдиқланган намунавий таркибга мувофиқ ҳудудий ишчи гуруҳларнинг таркибини тасдиқлайди


15 ноябрга қадар







2-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари


Ҳудудий ишчи гуруҳнинг сўровига асосан тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни ҳудудий ишчи гуруҳга тақдим этади


5 кунда







3-босқич

Ҳудудий ишчи гуруҳи


Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар ва уларни асословчи ҳужжатларни Комиссиянинг ишчи органига тақдим этади


5 декабрга қадар







4-босқич

Комиссиянинг ишчи органи


Ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар ва ҳужжатлар асосида Комиссия йиғилиши материалларини тайёрлайди ва Комиссия аъзоларига етказади


йиғилишгача камида 5 кун олдин







5-босқич

Комиссия


Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолайди ва якуний хулоса чиқаради


25 декабрга қадар







6-босқич

Комиссиянинг ишчи органи


Комиссия хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказади


3 кун муддатда







7-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари


Комиссия хулосаси асосида пахта хомашёси етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш тавсия этилган пахта-тўқимачилик кластерининг пахта хомашёси етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш чораларини кўради, шунингдек, ушбу ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун янги ташаббускорларни аниқлайди


белгиланган муддатларда







8-босқич

Комиссия


Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича янги ташаббускорларга оид ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли тавсиялар беради.


икки ҳафта муддатда

         





Низомга

2-ИЛОВА



Пахта-тўқимачилик кластерлари

фаолиятини баҳолаш бўйича

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Рейтинг кўрсаткичлар


Рейтинг

баллари


Маълумот тақдим

этувчи субъект


I. ПАХТА ХОМАШЁСИНИ ЕТИШТИРИШДАН БОШЛАБ

УНИ ТАЙЁР МАҲСУЛОТ СИФАТИДА СОТИШГАЧА БЎЛГАН

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ УЗЛУКСИЗ ЗАНЖИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1

Пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватларининг мавжудлиги

Фақат пахта хомашёсини қабул қилиш маскани мавжуд бўлганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, "Давергео-

дезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


Сотиб олиш шарти билан пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари мавжуд бўлганда


2 балл

Пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қуввати янгидан барпо этилганда


4 балл

2

Замонавий ишлаб чиқариш қувватлари жорий этилганлиги (тайёр маҳсулотга нисбатан)

1000 тоннадан 3000 тоннагача жорий этилганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари

3001 тоннадан 5000 тоннагача жорий этилганда


3 балл

5001 тоннадан 10000 тоннагача жорий этилганда


5 балл

3

Пахта хомашёсини қайта ишлашнинг узлуксиз занжири ташкил этилганлиги

Пахта хомашёсини тозалаш корхонаси, ип-йигирув фабрикаси мавжуд бўлганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Пахта хомашёсини тозалаш корхонаси, ип-йигирув, матони тўқиш ва бўяш фабрикаси ҳамда ёғ-мой корхонаси мавжуд бўлганда


3 балл

Пахта хомашёсини тозалаш, ип-йигирув, матони тўқиш, бўяш ва тикув фабрикаси, ёғ-мой корхонаси, агрологистика ва чорвачилик комплекслари мавжуд бўлганда


5 балл

4

Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларининг мавжудлиги


10 турдаги истеъмол товарлари мавжуд бўлганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


11-50 турдаги истеъмол товарлари мавжуд бўлганда


2 балл

51-100 турдаги истеъмол товарлари мавжуд бўлганда


4 балл

5

Янги иш ўринлари яратилганлиги (меъёрга нисбатан фоиз)

20 фоиздан 40 фоизгача яратилганда


1 балл

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


40 фоиздан 70 фоизгача яратилганда


2 балл

70 фоиздан 100 фоизгача яратилганда


4 балл

6

Экспорт кўрсаткичининг юқорилиги


5 млн АҚШ долларигача


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлганда


2 балл

11 млн АҚШ долларидан 25 млн АҚШ долларигача бўлганда


4 балл

7

Маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш учун синов лабораториялари ташкил этилганлиги


Халқаро стандартлар талаблари асосида замонавий синов ускуналари билан модернизация қилинганда


4 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


8

Сифат тизимларини жорий этилганлиги

ISO 9001 стандарти талабларига мувофиқ сифат менежмент тизимига расмийлаштирилган сертификати мавжуд бўлганда


1 балл

"Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


ISO 14001 стандарти талабларига мувофиқ экологик менежмент тизимига расмийлаштирилган сертификат мавжуд бўлганда


2 балл

OEKO TEX 100 стандарти талабларига мувофиқ сертификат мавжудлиги


4 балл

9

Маҳсулотлар сертификатлашти-рилганлиги


Ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда


4 балл

Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


10

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўзлаштирилиши


10 млн АҚШ долларигача ўзлаштирилганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


11 млн АҚШ долларидан 50 млн АҚШ долларигача ўзлаштирилганда


2 балл

51 млн АҚШ доллари ва ундан юқори миқдорда ўзлаштирилганда


4 балл

11

Келгуси йилда амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳаларининг қиймати


5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача қийматда бўлганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


11 млн АҚШ долларидан 50 млн АҚШ долларигача қийматда бўлганда


2 балл

51 млн АҚШ доллари ва ундан юқори қийматда бўлганда


4 балл

12

Пахта-тўқимачилик кластери корхонаси томонидан янги чорвачилик комплекси ташкил этилганда


Шартли мол бош сони 300 бошдан 500 бошгача бўлганда


1 балл

"Ўзбекчорванасл" агентлигининг ҳудудий бўлинмаси, тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Шартли мол бош сони 500 бошдан 1 000 бошгача бўлганда


2 балл

Шартли мол бош сони 1000 бошдан 2 000 бошгача бўлганда


3 балл

Шартли мол бош сони 2 000 бошдан юқори бўлганда


4 балл

II. ЕР ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ, ЯНГИ

ВА ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

1

Кластер фаолияти даврида ғўза қатор ораларига ишлов берувчи қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлиги


30 фоиздан 40 фоизгача таъминланганда


1 балл

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси


40 фоиздан 80 фоизгача таъминланганда


2 балл

80 фоиздан 100 фоизгача таъминланганда


3 балл

2

Юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлиги


30 фоиздан 40 фоизгача таъминланганда


1 балл

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси


40 фоиздан 80 фоизгача таъминланганда


2 балл

80 фоиздан 100 фоизгача таъминланганда


3 балл

3

Томчилатиб, ёмғирлатиб ва бошқа илғор сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилганлиги (умумий суғориладиган майдонига нисбатан)


1 фоиздан 5 фоизгача жорий этилганда


1 балл

Ҳудудий ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


6 фоиздан 30 фоизгача жорий этилганда


2 балл

31 фоиздан 50 фоизгача жорий этилганда


4 балл

4

Экин ерлари лазерли текислагичлар билан текисланганлиги (жами ер майдонига нисбатан фоиз)


10 фоиздан 30 фоизгача текисланганда


1 балл

"Давергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси


31 фоиздан 50 фоизгача текисланганда


2 балл

51 фоиздан 100 фоизгача текисланганда


3 балл

5

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар қайта фойдаланишга киритилганлиги (умумий ерига нисбатан)


10 фоиздан 15 фоизгача фойдаланишга киритилганда


1 балл

"Давергео-

дезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси

16 фоиздан 30 фоизгача фойдаланишга киритилганда


2 балл

31 фоиздан 50 фоизгача фойдаланишга киритилганда


4 балл

6

Ирригация ва мелиорация объектларининг ҳолати яхшиланганлиги


10 фоиздан 25 фоизгача яхшиланганда


1 балл

Ҳудудий ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


26 фоиздан 50 фоизгача яхшиланганда


2 балл

51 фоиздан 10 фоизгача яхшиланганда


3 балл

7

Тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича чоралар кўрилганлиги


1 балл бонитетгача оширилганда


2 балл

"Давергео-

дезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси


1 балл бонитетдан юқори оширилганда


4 балл

8

Ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилганлиги


Ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ қамраб олинган ва тижорат банклари билан интеграциялашган


1 балл

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси


Ишлаб чиқариш ва транспорт жараёнлари тўлиқ қамраб олинган, тижорат банклари билан интеграциялашган


2 балл

Ишлаб чиқариш, транспорт, агротехнологик тадбирлар on-line назорат қилинади ва тижорат банклари билан интеграциялашган


3 балл

9

Илмий ишланмалар ишлаб чиқаришга татбиқ этилганлиги


Пахта хомашёси етиштиришга татбиқ этилганда


1 балл

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, пахта-тўқимачилик кластерлари

Пахта хомашёси етиштиришда ва уни қайта ишлашга татбиқ этилганда


2 балл

Хомашё етиштиришдан уни қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш натижасида юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришгача татбиқ этилганда


3 балл

III. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ

МАНФААТДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИ

1

Етказиб берилган пахта хомашёси учун фермер хўжаликлари билан якуний ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилганлиги


Якуний ҳисоб-китоб 30 фоизгача амалга оширилганда


1 балл

Тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Якуний ҳисоб-китоб 31 фоиздан 60 фоизгача амалга оширилганда


2 балл

Якуний ҳисоб-китоб 61 фоиздан 100 фоизгача амалга оширилганда


3 балл

2

Фермер хўжаликларига юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулот ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаганлиги


Соф фойданинг 5 фоизигача тўланганда


1 балл

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Соф фойданинг 5 фоизидан 10 фоизигача тўланганда


2 балл

Соф фойданинг 10 фоизидан ортиқ тўланганда


4 балл

3

Шартномада белгиланган ҳажмлардан ортиқча пахта хомашёсини топширган фермер хўжалигига рағбатлантириш чоралари кўрилганлиги


Фермер хўжаликлари томонидан ортиқча топширилган пахта хомашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлиқ тўланганда


1 балл

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


Ортиқча топширилган пахта хомашёсини чуқур қайта ишлашдан олинган ёғ, шрот ва шелуха маҳсулотлари фермер хўжаликларига тўлиқ етказиб берилганда


1 балл

Ортиқча топширилган пахта хомашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлиқ тўланган ҳамда ушбу хомашёни чуқур қайта ишлашдан олинган ёғ, шрот ва шелуха маҳсулотлари фермер хўжаликларига тўлиқ етказиб берилганда


3 балл

IV. ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИ БИЛАН БОҒЛИҚ БОШҚА МАСАЛАЛАР

1

Пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш манбалари мавжудлиги


Имтиёзли ва тижорат кредитлари ҳисобидан


1 балл

Тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Тижорат кредити ва ўз маблағи ҳисобидан


2 балл

Ўз маблағи ҳисобидан


3 балл

2

Суғурта тизимининг йўлга қўйилганлиги


Ҳосилнинг 10 фоизидан 30 фоизигача суғурта қилинганда


1 балл

"Ўзагросуғурта" АЖнинг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари


Ҳосилнинг 31 фоизидан 50 фоизигача суғурта қилинганда


2 балл

Ҳосилнинг 51 фоизидан 100 фоизигача суғурта қилинганда


3 балл

3

Тижорат банкларидан олинган кредитларни қайтарилиши


Олинган кредитнинг 50 фоизигача бўлган қисми ўз вақтида қайтарилганда


1 балл

Тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Олинган кредитнинг 51 фоизидан 80 фоизгача бўлган қисми ўз вақтида қайтарилганда


2 балл

Олинган кредитнинг 81 фоизидан 100 фоизгача бўлган қисми ўз вақтида қайтарилганда


3 балл

4

Солиқ, бошқа мажбурий тўловлар ва иш ҳақидан қарздорлик даражаси


Қарздорлик мавжуд бўлганда


0 балл

Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси, тижорат банклари, пахта-тўқимачилик кластерлари


Қарздорлик мавжуд бўлмаганда


1 балл

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь




























Время: 0.1860
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск