ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Пахтани қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 й. 397-сон "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2020 й.

N 397




ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК ИШЛАБ

ЧИҚАРИШИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва диверсификация қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида аграр соҳада фаолият юритишнинг янги тизими - кластер усули жорий этилди.

Қисқа давр мобайнида кластер усулида фаолият юритиш ўзининг ижобий томонларини кўрсатди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш ва янги иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш ва манфаатларини давлат бошқарув органларида ҳимоя қилиш борасида самарали механизмлар яратилмаган.

Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пахта хомашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, ушбу жараёнга илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг манфаатларини давлат ҳокимияти бошқарув органларида ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчиларининг:

"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасини (кейинги ўринларда - Уюшма) ташкил этиш;

Уюшма тузилмасида тизимли муаммоларни бартараф этиш, маркетинг инновацияларини фаол жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини аниқлашни таъминловчи маслаҳат органи - Пахта-тўқимачилик кластерлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ҳамда улар томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш;

пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудларнинг салоҳияти янада ривожланиши истиқболларидан, хомашё базаси, мавжуд инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиришга кўмаклашиш;

пахта хомашёсини етиштириш жараёнига илғор агротехнологиялар ҳамда ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг шаффоф механизмини яратиш;

юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини кенгайтириш ҳамда мазкур жараёнларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ривожлантириш учун унификацияланган имтиёз ва преференциялар қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, тармоққа бозор механизмларини кенг жорий қилиш;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш, юқори унумли инновацион технологияларни жорий этишда инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда пахта-тўқимачилик кластерларига кўмаклашиш;

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш ва барқарор фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

пахта-тўқимачилик кластерлари Уюшма аъзолари ҳисобланади;

Уюшма ижро аппарати тузилмасини тасдиқлаш унинг муассислари умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади;

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади;

Уюшма фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасининг белгиланган тартибда ташкил этилишига;

икки ой муддатда "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси уставининг тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишига;

"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишига кўмаклашсинлар.


7. Уюшма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда 2020-2021 йилларда пахта тозалаш заводларини модернизация қилиш ва янги қувватларни ишга тушириш, ип-йигирув, матони тўқиш ва бўяш, тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чигитни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, агрологистика ва чорвачилик комплексларини ташкил этиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш бўйича ҳар бир пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича "йўл харитаси"ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказлар (кейинги ўринларда - Илмий марказлар)ни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Илмий марказларнинг фаолияти пахта-тўқимачилик кластерлари қошида олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик асосида пахтачиликдаги долзарб муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган тадқиқот ва тажриба-конструктурлик ишларини йўлга қўйиш, илм-фан янгиликлари ва ресурсларни тежайдиган инновацион технологияларни жорий этиш орқали ерлардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилади.


10. Қуйидагилар Илмий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувни тежайдиган технологияларни ва мақбул алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш;

ғўзани янги турдаги минерал ва органик ўғитлар билан замонавий агротехнологияларни қўллаган ҳолда озиқлантириш, пахта етиштирувчиларга ғўзани касалликлар, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишнинг биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз уйғунлашган кураш усулларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериш ҳамда хизмат кўрсатиш;

Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ пахта хомашёсини етиштириш ҳамда тайёр маҳсулот экспорти географиясини кенгайтириш бўйича чораларни кўриш;

пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ривожлантиришнинг яқин ва узоқ муддатларга мўлжалланган истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

соҳада рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш, пахта хомашёсини етиштиришда қўл кучини камайтириш, агротехник тадбирларни механизациялаштириш даражасини ошириш, маҳаллий ва хорижий давлатларнинг олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, давлат илмий-техник дастурлари доирасида эълон қилинган грант лойиҳалари танловларида иштирок этиш;

ғўзанинг янги серҳосил, эрта пишар нав ва дурагайларини синаш ҳамда танлаш, уларнинг уруғчилигини кенг йўлга қўйиш бўйича илмий-тадқиқотларни амалга оширишда иштирок этиш;

фермер хўжаликлари раҳбарлари ва агрокластерларнинг мутахассислари учун илмий асосланган замонавий агротехнологияларни кенг татбиқ этиш бўйича кўргазмали семинар-тренинглар ташкил этиш.


11. Қуйидагилар:

Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказларни ташкил этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказларнинг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, рўйхатга киритилмаган пахта-тўқимачилик кластерларида 2023 йилга қадар босқичма-босқич Илмий марказлар ташкил этилади.


12. Илмий марказлар ташкил этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда икки ой муддатда Илмий марказларнинг вазифалари доирасида ишларни амалга ошириш учун замонавий жиҳозланган ўқув-лаборатория хоналарини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


13. Белгилансинки:

Илмий марказларнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш, таркибида Илмий марказлар ташкил қилинган пахта-тўқимачилик кластерларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида ташкил этилган Илмий марказларга илмий муассасалар фаолиятига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги:

пахта-тўқимачилик кластерларига босқичма-босқич Илмий марказларни ташкил этишга кўмаклашсинлар;

республикадаги тегишли олий таълим ва илмий муассасалар билан Илмий марказлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишини таъминласинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги уч ой муддатда Илмий марказлар билан ҳамкорликда фаолият юритадиган олий таълим ва илмий муассасалар томонидан шакллантириладиган мавзулар доирасида 2021 йил учун мақсадли танловлар эълон қилиш ҳамда танлов натижаси бўйича белгиланган тартибда илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Уюшманинг буюртманомаларига кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жалб қилинаётган чет эллик мутахассисларга белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилиши (муддати узайтирилиши)га кўмаклашсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Уюшманинг буюртманомаларига кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жалб қилинаётган чет эллик мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши ва берилиши (муддати узайтирилиши)ни ҳамда вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга қўйилиши ва унинг муддати белгиланган тартибда узайтирилишини таъминласин.


18. Уюшма Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 8-уй манзилидаги "Пахтасаноат илмий маркази" акциядорлик жамиятининг биносига имтиёзли асосда (ажратилган майдон учун коммунал тўловлар ва бинони сақлаш харажатларини қоплаш асосида) жойлаштирилсин.

19. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уюшмани белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан ҳамда юқори тезликдаги жаҳон интернет ахборот тармоғига уланишини таъминласин.


20. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Уюшма ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда пахта-тўқимачилик саноати тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия қилинсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Уюшмани статистик маълумотлар мажбурий тарқатиладиган реестрга киритсин.


22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов

                





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июндаги

397-сон қарорига

4-ИЛОВА



Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини

жорий этиш бўйича илмий марказларни ташкил

этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари

РЎЙХАТИ*

Т/р

Пахта-тўқимачилик кластерлари номи


Пахта-тўқимачилик кластери

жойлашган туман номи


Қорақалпоғистон Республикаси

1

"Bo`ston cluster" МЧЖ


Элликқалъа

Андижон вилояти

1

"Khantex group" МЧЖ


Қўрғонтепа

2

"Saxovat teks" МЧЖ


Шаҳрихон

Бухоро вилояти

1

"Buxoro cotton textile cluster" МЧЖ


Ромитан

2

"Mergan teks" МЧЖ


Қоракўл

Жиззах вилояти

1

"Jizzax Industrial To`qima" МЧЖ


Ш.Рашидов

Қашқадарё вилояти

1

"Koson baxt tekstil" МЧЖ


Косон

2

"Oq saroy klaster" МЧЖ


Шаҳрисабз

Навоий вилояти

1

"Navbahor tekstil" МЧЖ


Навбаҳор

Наманган вилояти

1

"Art soft holding" МЧЖ


Мингбулоқ

2

"Тextile finance Namangan" МЧЖ


Учқўрғон

Самарқанд вилояти

1

"Maroqand sifat" МЧЖ


Нарпай

2

"Maroqand sifat tekstil" МЧЖ


Иштихон

Сурхондарё вилояти

1

"Аngor surxon g`ururi" МЧЖ


Ангор

Сирдарё вилояти

1

"Poly tex Sirdarya" МЧЖ


Сайхунобод

Тошкент вилояти

1

"Тashkent cotton textile cluster" МЧЖ


Қуйи Чирчиқ

2

"АРК Chinoz" МЧЖ


Чиноз

Фарғона вилояти

1

"Real-Trans-Logistic" УК


Учкўприк

2

"Экспо коллор прин текс" МЧЖ


Тошлоқ

Хоразм вилояти

1

"Xorazm tex" МЧЖ


Хонқа

2

"Textile finance Khorazm" МЧЖ ҚК


Шовот

21

Жами



               

*) Изоҳ. Илмий марказлар ташкил этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан келишилган ҳолда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июндаги

397-сон қарорига

5-ИЛОВА



Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини

жорий этиш бўйича илмий марказларнинг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Илмий марказ раҳбари


Илмий-техник кенгаш*














































Марказнинг илмий ишланмалар ва

ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари








































































Ғўза етиштиришда ресурс тежайдиган

технологияларни жорий этиш бўлими

1-2



Ўсимликларни ҳимоя қилишда инновацион

технологияларни жорий этиш бўлими

1-2





























Янги ғўза навларини синаш ва уруғчилигини

ташкил этиш бўлими

1-2



Пахтачиликда замонавий

техникаларни жорий этиш бўлими

1-2



































Илмий тадқиқотларни молиялаштириш

ва тижоратлаштириш бўйича мутахассис

1
























































             

*) Изоҳ. Илмий техник кенгаш таркибига пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни илмий асосда ҳал этиш мақсадида ушбу қарорга 2-илова билан тасдиқланган олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг етакчи илмий-педагог ходимлари ҳамда ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибали мутахассислар қўшимча тарзда жалб этилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь






















































Время: 0.0322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск