Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2020 й. 401-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 июндаги

401-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида

хабардор қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом юридик шахслар томонидан ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) хабардор қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ноширлик фаолияти - ноширлик маҳсулотини нашрга тайёрлаш тадбирлари ва тарқатиш бўйича ташкилий, ижодий, ишлаб чиқариш ва бошқа тадбирлар мажмуи;


нашриёт - ўз таҳририятига эга бўлган ва адабиёт, санъат, мусиқа, илм-фан ва бошқа соҳаларда ноширлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахс ёки унинг таркибий бўлинмаси;


нашр - муаллиф томонидан тақдим этилган материаллар асосида яратилган, моддий ташувчида матн ва (ёки) тасвир тарзида қайд этилган, таҳририй-ноширлик жиҳатидан ишлов берилган, ноширлик маҳсулотини тайёрлаш учун мўлжалланган ахборот.


3. Ушбу Низом давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив ҳужжатлар тўпламлари ва бошқа ҳужжатларни нашр этишга, республика аҳамиятига эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасалар томонидан ўз фаолияти учун зарур бўлган ва қўлёзма ҳуқуқлари билан оммавий равишда тарқатиш ёки кўпайтириш учун мўлжалланмаган материалларни нашр этишга нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Ноширлик фаолиятининг ихтисослашувлари қуйидагилардан иборат:


Ижтимоий-сиёсий нашрлар - ижтимоий-сиёсий мавзулар, ташвиқот ва тарғибот хусусиятига эга бўлган асарни ўз ичига олган ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган нашр;


адабий-бадиий нашрлар - бадиий адабиётлар муаллиф томонидан уйлаб топилган сюжет ва қаҳрамонларга эга бўлган барча асарларни назарда тутади. Бадиий адабиёт романлар, қиссалар, ҳикоялар, новеллалар, пьесалар, адабий тўпламлар, антологиялар, альманахлар;


болалар ва ўсмирлар нашрлари - болалар ва ёшлар учун мўлжалланган бадиий адабиётлар, ёш ва ўрта ёшли болалар ва ўсмирлар учун ёзилган асарлар, шунингдек, мумтоз адабиёт асарларини қайта ишлаш ва қисқартиришни ўз ичига олган нашрлардир;


маънавий-маърифий нашрлар - инсоннинг баркамол шахс сифатида вояга етишида муҳим омил бўлиб хизмат қиладиган муайян ижтимоий муҳит, жамият ва тузумлар, давлатлар уларнинг тараққиёт босқичлари, бошқарув услублари, ижтимоий ахлоқ меъёрларини тадқиқ ва тарғиб этишга, асослашга йўналтирилган асарлар мажмуи;


илмий нашрлар - илмий тадқиқотлар ёки назарий умумлашмалар натижасида яратилган ва энг янги илмий ютуқлар, тадқиқотларнинг бориши ҳамда натижалари ҳақида мутахассисларга маълумот бериш мақсадида тарқатиладиган ёзма ва босма асарлар мажмуи (илмий фундаментал тадқиқотлар, илмий асарлар, монографиялар, диссертациялар, рефератлар);


илмий-оммабоп нашрлар - адабиёт, илм-фан ва илмий кашфиётларни кенг омма учун қулай бўлган тилда тасвирлайдиган китоблар мажмуи;


ўқув адабиётлари - муайян таълим тизими учун ўқитиш ёки кадрларни қайта тайёрлаш, муайян таълим муассасаси учун ёки ўз-ўзини тарбиялаш воситаси сифатида яратилган адабиётлар (ўқув қўлланмалари, дарсликлар, услубий қўлланмалар, кўргазмали қўлланмалар, хрестоматиялар, мисол-масалалар тўпламлари, практикумлар, иш дафтарлари, ўқув дастурлари);


энциклопедик (маълумотнома) нашрлар - турли хил ахборотларни (илмий, амалий ва бошқалар) олишга мўлжалланган нашрлар. Илмий ёки амалий хусусиятга эга бўлган қисқача маълумотларни ўз ичига олган, тезкор қидириш учун қулай тартибда жойлаштирилган ва узлуксиз ўқиш учун мўлжалланмаган нашр;


расмий нашрлар - норматив ёки кўрсатма тариқасидаги материалларни ўз ичига олган ва давлат органлари, муассасалар, идоралар ёки жамоат ташкилотлари номидан эълон қилинган нашрлар (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар);


диний нашрлар - маълум бир диннинг фалсафаси, тарихи ҳақидаги ва унинг ахлоқий таълимотларга мос келадиган ақидавий (каноник) адабиётлар, ақидавий матнлардаги сюжетлар ва тимсоллар асосида яратилган турли жанр ва йўналишлардаги нашрлар;


ахборот-реклама нашрлари - буклетлар, йўл кўрсаткичлари, реклама материалларидан иборат бўлиб, маҳсулот, хизмат ва ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган, уларга талабни яратиш учун эътиборни жалб қиладиган нашрлар;


ишлаб чиқаришга оид нашрлар - технология, муҳандислик ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, турли малака мутахассисларига мўлжалланган давлат амалиётининг бошқа йўналишлари бўйича маълумотларни ўз ичига олган, турли соҳа ишлаб чиқариш технологияларига оид нашрлар;


ишлаб чиқаришга оид меъёрий нашрлар - ишлаб чиқариш фаолиятининг турли соҳаларида қоидалар ва талабларни ўз ичига олган (йўриқномалар, стандартлар, техник регламентлар, уставлар, прейскурантлар) расмий нашрлар.



2-БОБ. НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАГАНИ

ҲАҚИДА ХАБАРДОР ҚИЛИШ


5. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи ўн кун ичида юридик шахснинг раҳбари (кейинги ўринларда - Хабардор қилувчи деб аталади) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали хабардор қилинади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХПнинг давлат хизматларидан фойдаланишда, хабардор қилувчида электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) бўлиши шарт.


6. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун мазкур Низом 1-иловага мувофиқ хабарнома тўлдирилади.

Ноширлик фаолиятини юритиш учун аввал тақдим этилган ва амал қилиш муддати тугамаган лицензия ҳужжати бўлган юридик шахслар ваколатли органни ахборот тизимлари орқали ўз фаолиятини давом эттираётганлиги тўғрисида хабардор қилишлари лозим.


7. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ хабардор қилинади.


8. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органи Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ўртасида ЭРИни қўллаган ҳолда, махсус яратилган тизим орқали идоралараро хабардор қилинади.


9. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилишда хабардор қилувчи мазкур Низомда назарда тутилган талаблар ва шартларга амал қилиши лозим.


10. Хабардор қилувчи хабарномани белгиланган тартибда расмийлаштиргандан сўнг ўзининг ЭРИси билан тасдиқлайди.


11. Хабардор қилувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома автоматик тарзда QR-код қўйилган ҳолда шакллантирилади.

Хабардор қилувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса, давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотномани эркин олади.


12. Низомга 1-иловага мувофиқ хабарномага тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар киритилганда давлат хизматларини кўрсатиш автоматик тарзда рад этилишига асос бўлади.

Бундай ҳолда хабардор қилувчининг тегишли босқичда хабарномани тўғирлаб ёки тўлдириб қайта юбориш имконияти мавжуд бўлади.


13. Юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, ихтисослашуви ва жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, хабардор қилувчи йигирма иш куни мобайнида тегишли маълумотларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади.

Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП электрон тизими хабардор қилувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни шу куннинг ўзида давлат реестрига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун белгиланган тартибда ваколатли давлат органига автоматик тарзда юборади.


14. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли органни хабардор қилмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигига сабаб бўлади.


15. Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органни хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.



3-БОБ. ХАБАРНОМАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


16. Ваколатли давлат органи хабарномаларни ҳисобга олади ва нашриётларнинг давлат реестрини юритади.


17. Давлат реестрда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

нашриётнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли;

фаолиятини бошлаган санаси ва Реестр рақами;

нашриёт фаолиятининг ихтисослашуви;

почта манзили, телефони тўғрисидаги маълумотлар.


18. Хабарнома қабул қилинган куни ваколатли давлат органининг масъул мансабдор шахси тегишли маълумотларни давлат реестрга киритилишини таъминлайди.


19. Нашриётларнинг давлат реестри ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли давлат органи ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан доимий мониторингни амалга оширади.


22. Хабардор қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА





(сана)


(рақам)

Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида

ХАБАРНОМА

I. Хабардор қилувчи тўғрисида маълумот:

1. Муассиснинг (тўлиқ ва қисқартирилган) номи:


2. Муассиснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли:


3. СТИР:


4. Ноширлик фаолиятини амалга ошириш жойи (манзили):


5. Почта (ҳамда электрон почта) манзили:


6. Телефон рақами:


7. Юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари (паспорт рақами, серияси, ЖШ ШИР):


II. Ноширлик фаолияти тўғрисида маълумот:

1. Ихтисослашуви:


2. Масъул муҳаррирнинг Ф.И.О.:


3. Масъул муҳаррирнинг маълумоти (диплом рақами, санаси ва мутахассислиги)


4. Моддий-техник ускуналар ҳақида маълумот (тури ва сони):


     

Хабардор қилувчининг

электрон рақамли имзоси






Низомга

2-ИЛОВА



Ноширлик фаолиятини бошлагани

ҳақида хабардор қилиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




1-босқич

Хабардор қилувчи


Ноширлик фаолиятини ташкил этиш ва ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


Хоҳишига кўра









2-босқич

1.Давлат хизматлари маркази ва хабардор қилувчи


2.ЯИДХП


1. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига юбориш учун хабарномани тўлдиради ва хабардор қилувчи хабарномани тасдиқлайди.


2. ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда, ваколатли давлат органини хабардор қилиш мақсадида автоматик тарзда хабардор қилувчи хабарномани тўлдиради ва тасдиқлайди.


1.10 дақиқа мобайнида



2. Автоматик тарзда









3-босқич

1.Давлат хизматлари маркази


2.ЯИДХП


1. Давлат хизматлари маркази ходими ваколатли давлат органига хабарномани юборади.


2. Хабарнома ЯИДХП орқали автоматик тарзда ваколатли органга юборилади


1.10 дақиқа мобайнида


2. Автоматик тарзда









4-босқич

Ваколатли давлат органи


Ваколатли давлат органи ходими хабарномада кўрсатилган маълумотларни давлат реестрига киритади.


Хабарномани олган куни









5-босқич

Ваколатли давлат органи


Хабардор қилувчининг хабарномаси қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП марказига юборади.


Хабарномани олган куни









6-босқич

1.Давлат хизматлари маркази


2.ЯИДХП


1. Давлат хизматлари маркази тасдиқномани хабардор қилувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда хабардор қилувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Тасдиқномани ЯИДХП орқали электрон шаклда олади.


1.10 дақиқа мобайнида




2. Автоматик тарзда







Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли

давлат органини хабардор қилгани тўғрисида

ТАСДИҚНОМА


Хабардор қилувчи юридик шахснинг номи: _____________________________


Ноширлик фаолиятининг ихтисослашуви: ______________________________


СТИР: ___________________


Манзил: __________________


Хабарнома қабул қилинган сана: ___________________________



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 281-модда










































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск