Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нашриёт матбаа фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2020 й. 401-сон "Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2020 й.

N 401




НОШИРЛИК ВА МАТБАА ФАОЛИЯТИНИ

БОШЛАГАНИ ҲАҚИДА ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ

ОРГАНИНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 16 мартдаги ПҚ-4640-сон қарорига асосан, шунингдек, ноширлик ва матбаа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сон қарори 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин, шунингдек, қарорга 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизимини икки ой муддатда яратиш чораларини кўрсин.


4. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 281-модда






























Время: 0.0157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск