язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июнь, 2020 й./ Таълим тўғрисида/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2020 й. 402-сон "Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2020 й.

N 402




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДАГИ ҚАБУЛ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ДОИРАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАВСИЯНОМА

БЕРИШ ВА УЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш;

олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома олишга қўйилаётган мезонларни белгилаш;

қўшимча давлат гранти асосида танловда иштирок этиш мумкин бўлган таълим йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш тартиби;

республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олувчи талабгорларни танлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 10-9-банд қўшилсин:

"10-9. Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари бўйича талабаликка Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тест синовлари натижаларига мувофиқ қабул қилинади".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ва олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 282-модда