ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.06.2020 й. ПФ-6012-сон "Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.06.2020 й.

N ПФ-6012


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда - БМТ) 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари нормаларини бажариш юзасидан масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсияларини амалга оширишга қаратилган миллий ҳаракат режалари ("йўл хариталари")нинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш.


2. Халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган:

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси (кейинги ўринларда - Миллий стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) Миллий стратегия ва "Йўл харитаси"нинг амалга оширилиши юзасидан:

мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради;

доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотни ўз веб-сайтида жойлаштириб боради;

ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумот киритади;

ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлайди;

б) "Йўл харитаси"да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Марказга тақдим этади. Бунда, вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари "Йўл харитаси"да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.

4. Қуйидагиларга:

а) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясини тузиш;

вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Миллий стратегия ва "Йўл харитаси"нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Миллий стратегия ва "Йўл харитаси"нинг ҳудудлар кесимида ижро этилиши юзасидан ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш тавсия этилсин.


5. Марказнинг:

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини оширишда кўрсатган хизматлари учун ҳар йили Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида топшириладиган "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишонини таъсис этиш;

ҳар икки йилда юқори савияда ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ва фахрий меҳмонлар иштирокида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:

"Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорини қабул қилсин;

Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини 2020 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.


7. Марказ:

бир ой муддатда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми концепцияси ва уни ўтказиш регламентини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда давлат олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар), шунингдек, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари" ва "Бола ҳуқуқлари" бўйича ўқув курслари (дарсликлари)ни жорий этиш бўйича таклифларни киритсин.


8. Белгилансинки, Марказ ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармонда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 2020 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида белгиланган тартибда молиявий маблағлар ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Халқаро пресс-клуб ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:

ушбу Фармоннинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тушунтирилишини;

Миллий стратегиянинг амалга оширилиши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги ПҚ-4056-сон қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


12. Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 июндаги

ПФ-6012-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг

Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Муддати

Масъул ижрочилар

Кутилаётган натижа (индикатор)

I. ШАХСИЙ ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

1.

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Бунда:

инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлигини белгилаш;

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларининг бажарилиши юзасидан миллий ҳаракат режаларини тайёрлаш ва қабул қилишнинг ягона тизимини, шунингдек давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг уларни ўз вақтида бажариши бўйича жавобгарлигини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги йиллик ахборотни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиб-таомилларини мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тавсияларини давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари томонидан амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилади

2.

Халқаро мажбуриятлардан келиб чиқиб "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

фавқулодда ҳолатни жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатларни тартибга солишга қаратилган нормалар, фавқулодда ҳолатни жорий этиш асослари ва тартиби;

фавқулодда ҳолатда қўлланиладиган чоралар ва чекловлар, ушбу давр учун жорий этиладиган махсус давлат бошқарув органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда бошқа махсус қоидалар назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 январь

Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, ДХХ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Фавқулодда ҳолат жорий этишда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатлар қонуний тартибга солинади

3.

"Ўзбекистон Республикасида оммавий тадбирлар тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

оммавий тадбирлар, маданий ва бошқа тадбирлар тушунчаларини қонун билан белгилаш;

оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;

оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда жамоатчилик тартиби ва хавфсизликни таъминлаш;

оммавий тадбирлар ўтказишга бўлган ҳуқуқлар кафолатларини мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

20 март

ИИВ, Миллий гвардия, ДХХ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили


Фуқаролар томонидан оммавий тадбирларни ўтказишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

4.

Давлат органларининг тегишли ходимлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги малакасини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича малака ошириш ўқув курсларида мунтазам равишда оширишни ташкил этиш.


Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил

1 январдан

бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Давлат органлари ходимларини инсон ҳуқуқлари соҳасида мунтазам малака ошириш тизими яратилади

5.

"Судлар томонидан халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қўллаш амалиёти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорини қабул қилиш.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарори

2020 йил

20 ноябрь

Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Судлар томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларини қўллаш амалиёти янада кенгайтирилади

6.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя этиш масалаларига бағишланган амалий қўлланма, шарҳ ва услубий адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш.

Давлат органлари ходимлари, шу жумладан, судьялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро механизмлар тавсиялари матнлари билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 октябрдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги

Давлат органлари ходимлари ва мансабдор шахсларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билим ва кўникмалари оширилади

7.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Бунда:

жиноий жазоларнинг муқобил турларини оқилона ва мутаносиб равишда қўллашни таъминлаш;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни биринчи маротаба содир этган, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари (вояга етмаганлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва қарамоғида вояга етмаган болалари бўлган ёлғиз шахслар)га нисбатан инсонпарварлик тамойилини таъминлаш;

терроризм, экстремизм ва коррупциявий жиноятларни, шу билан бирга уюшган гуруҳ ҳамда жиноий уюшма таркибида қийноққа солиш усулларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан кескин жиноий сиёсатни давом эттириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил

1 май

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги

Хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда жиноят қонунчилиги нормалари унификация қилинади ва либераллаштирилади, жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштирилади

8.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Бунда:

халқаро стандартлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро механизмларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда одил судловга оид ҳуқуқни таъминлаш ҳамда "Хабеас корпус" институтини янада такомиллаштириш;

суд жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлаш механизмини янада кучайтириш, адвокатларнинг процессуал ҳуқуқларини янада кучайтириш орқали тарафларнинг ўзаро тортишув тамойилини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг ҳаққоний мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ишларга оид асосларни кенгайтириш;

вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган жиноят-процессуал нормаларни такомиллаштириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларни профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича чораларни кучайтириш;

маҳкумларга нисбатан амнистия ва афв этиш шаклидаги инсонпарварлик актларини қўллаш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил

20 май

Бош прокуратура, ИИВ, ДХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги

Жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари кафолатлари халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштирилади

9.

Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш.

Бунда:

судьялар ҳамжамияти тушунчаси, судьялар ҳамжамияти органларининг суд тизимидаги ўрнини белгилаш;

судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилаш;

судьялар ҳамжамияти органларини шакллантириш, шу жумладан ушбу органларга номзод кўрсатиш тартибини белгилаш;

судьялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашдаги ролини ҳуқуқий мустаҳкамлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Судьялар олий кенгаши, Олий суд

Суд мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантирилади

10.

"Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

адвокатлик фаолиятини ташкил этиш, адвокатлар мустақиллиги кафолатлари ва уларнинг дахлсизлигини таъминлаш;

адвокатурани аҳоли ишончини қозонган институтга айлантириш, профессионал ҳуқуқий ёрдам сифатини ошириш ва адвокат касбининг нуфузини ошириш;

суд жараёнида тенглик ва тортишув тамойилларини тўлиқ таъминлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 июль

Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Бош прокуратура

Халқаро стандартлар асосида адвокатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва кафолатлари янада такомиллаштирилади ҳамда адвокатлик касбининг нуфузи оширилади


11.

Халқаро стандартларга асосан прокуратура органлари фаолиятини такомиллаштириш.

Бунда:

халқаро стандартларга мувофиқ прокуратура фаолияти устидан назорат механизмларини такомиллаштириш;

прокуратура фаолиятининг шаффофлигини ва унинг жамият олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш, прокурорлар малакасини узлуксиз ошириш;

прокуратура тизими бошқарувида коллегиал органлар ролини кучайтириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 июнь

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Прокуратура органлари фаолияти халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

12.

"Тенг муомала қилиш ва камситмаслик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тайёрлаш.

Бунда:

"камситиш", "тўғридан-тўғри, билвосита ва кўп марта камситиш", "камситиш белгилари" тушунчаларини қонунчиликка киритиш;

ирқи, жинси, тили, дини, сиёсий қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, синфий ёки бошқа ҳолатлардан қатъи назар жамият ҳаётининг турли соҳаларида фуқароларни камситилиш юзага келишидан тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш;

фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг усуллари ва воситаларини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича самарали механизмни жорий қилиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 апрель


Адлия вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий суд, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


Жамият ҳаётининг турли соҳаларида фуқароларни камситилишдан ҳимоя қилишнинг қонуний асослари такомиллаштирилади

13.

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Адлия вазирлиги

Мамлакатда виждон эркинлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади


14.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини инобатга олган ҳолда суд залида темир панжаралардан фойдаланиш тартибини қайта кўриб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

20 май

Олий суд, ИИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ


Судланувчиларни суд залида бўлишлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

15.

"Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ИИВ, Адлия вазирлиги

Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми қонуний мустаҳкамланади

16.

"Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан парламент ва жамоатчилик мониторингини ўтказиш.

Шахсий маълумотларни тартибга солувчи қонунчилик ва ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил

1 январдан бошлаб

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

Шахсга доир маълумотларни тартибга солувчи қонунчилик такомиллаштирилади

17.

2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш, кам сонли миллатларнинг ижтимоий ва маданий ҳуқуқларини таъминлаш.

Бунда:

Ўзбекистон Республикасида яшаётган барча миллат ва элатларнинг тили ва маданияти ривожланиши учун барча шарт-шароитларни таъминлаш механизмини такомиллаштириш;

уларнинг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини янада ошириш;

кам сонли миллат вакилларининг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, уларнинг тилларида ўқув адабиётларини яратиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 октябрдан бошлаб

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг барча соҳалардаги ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади

18.

"Бепул юридик ёрдам тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш.

Бунда:

бепул юридик ёрдам соҳасида халқаро стандартлар ва халқаро тажрибани ҳисобга олиш;

кам таъминланган ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар учун жиноий, маъмурий, фуқаролик ишлари бўйича давлат томонидан бепул юридик ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 ноябрь

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ


Халқаро стандартлар асосида бепул юридик хизматдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади


19.

Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш, бола манфаатларини таъминлашнинг энг устун тамойилларини амалиётга янада самарали татбиқ этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва Чора-тадбирлар мажмуи


2021 йил

1 ноябрь

Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил


Вояга етмаганларга нисбатан одил судловни амалга оширишнинг халқаро стандартларга мувофиқ тизими шакллантирилади

20.

Болалар ва аёллар савдосига қарши курашиш, одам савдосидан жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, шунингдек, уйсиз, қаровсиз ва назоратсиз қолган болаларни аниқлаш, болалар ва аёллар порнографиясини тарғиб қилувчи сабаблар ва шарт-шароитларни олдини олишга тизимли ёндашиш.


Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 июлдан бошлаб

Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси, ИИВ, Бош прокуратура, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

Одам савдосидан жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

21.

Аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, сайлов маданиятини ошириш, демократик, адолатли ва эркин сайловларга оид халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва Чора-тадбирлар мажмуи


2020-2025 йиллар

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси

Миллий сайлов қонунчилиги ва тизими халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштирилади


22.

Қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, унинг субъектлари доирасини кенгайтириш.

Бунда:

қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш бўйича Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига фуқаролар ва юридик шахсларни киритиш;

Конституциявий судда ўрганиб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказини киритиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Конституциявий суд, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти


Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиби соддалаштирилади ва унга мурожаат киритувчи субъектлар доираси кенгайтирилади


23.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя қилинишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясини ташкил қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро мажбуриятларга риоя қилиниши бўйича парламент назорати кучайтирилади

24.

БМТнинг шартномавий қўмиталарида инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг миллий маърузаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш натижаларини депутатлар ва сенаторлар томонидан мунтазам эшитиб бориш, шартномавий қўмиталарнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаларини Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланиши амалиётини такомиллаштириш.


Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 августдан бошлаб

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий суд, Бош прокуратура, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг миллий маърузаларини тайёрлаш ва кўриб чиқишда парламент ва фуқаролик жамияти институтларининг кенг иштироки таъминланади


25.

"Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Бунда:

жамоатчилик назоратининг ҳар бир шаклини амалга ошириш механизмлари ва тартиб-таомилларини белгилаш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли халқаро ва миллий ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича "жамоат инспектори", "жамоат кузатувчиси", "жамоат комиссияси" институтларини шакллантириш;

инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунлар самарадорлигини баҳолаш ва илмий асосланган ҳамда чуқур ўйланган жамоатчилик мониторинги тизимини шакллантириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси, Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил

1 март

Адлия вазирлиги, Жамоатчилик палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, фуқаролик жамияти институтлари

Жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми ва тартиб-таомиллари, уларнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади

26.

Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

фуқароларнинг нодавлат ва нотижорат ташкилотларига бирлашиш ҳуқуқи ва уни амалга ошириш усуллари;

нодавлат ва нотижорат ташкилотларини ташкил этиш, рўйхатга олиш, уларнинг фаолиятини олиб бориш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари ва бошқалар назарда тутилади.


Кодекс лойиҳаси

2020 йил 1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳамда рўйхатдан ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилади, уларнинг давлат бошқарув органлари фаолиятини мониторинг қилиш механизми мустаҳкамланади

27.

Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасидаги вазиятни яхшилаш соҳасида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорлиги якунларига бағишланган Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг йиллик Миллий форумини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш.


Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 ноябрдан бошлаб

Жамоатчилик палатаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолияти қўллаб-қувватлашнинг янги механизми яратилади

28.

Фуқаролик жамияти институтларини янада қўллаб-қувватлаш.

Бунда:

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳолати, шу жумладан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар бажарилишини мониторинг қилишда жамоатчилик назорати ролини ошириш;

инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциялар бажарилиши тўғрисида давлат органлари ва мансабдор шахслар ҳисоботларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Жамоатчилик палатаси, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, фуқаролик жамияти институтлари


Нодавлат нотижорат ташкилотлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига янада кенгроқ жалб қилинади


II. ИҚТИСОДИЙ, ИЖТИМОИЙ ВА МАДАНИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАМДА

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

29.

Инсоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали омили сифатида Камбағалликни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш.

Бунда:

камбағаллик тушунчаси, уни ҳудудий хусусиятлардан келиб чиқиб аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методологияни ишлаб чиқиш;

аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

тадбиркорлик ташаббусларини, энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 август


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Камбағалликни қисқартириш орқали аҳолининг турли қатламлари фаровонлиги яхшиланади

30.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

инсоннинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид илғор халқаро стандартларни имплементация қилиш;

хусусий мулкнинг дахлсизлиги кафолатларини таъминлайдиган, жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни белгилаш;

фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик институтини такомиллаштириш, жумладан, зарарни қоплашнинг адолатли тартибини таъминлаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2023 йил

май

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Халқаро стандартларга мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмлар жорий этилади

31.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан тадбиркорлик фаолиятининг асосий тамойилларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш.


Миллий ҳаракатлар режалари лойиҳалари

2020 йил

1 июлдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бизнес омбудсман, Касаба уюшмалари Федерацияси

Тадбиркорлик фаолиятида халқаро стандартларга асосан инсон ҳуқуқлари кафолатлари мустаҳкамланади

32.

Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини тўлиқ кодификация қилиш, миллий иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтишини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини монополияга қарши тартибга солишни тубдан қайта кўриб чиқиш;

тадбиркорлик эркинлигини таъминлайдиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароит ва кафолатларни кучайтириш;

иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашганлик, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиш, уларга зарар етказишга қаратилган ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларни содир этганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2022 йил 20 январь

Бизнес омбудсман, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари тўлиқ кодификация қилинади, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланади

33.

"Хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

объектларни хусусийлаштиришда, улардан фойдаланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашнинг самарали механизмларини белгилаб бериш;

хусусийлаштиришда шаффофлик ва ошкоралик принципларига асосланган механизмни яратиш;

давлат объектлари ёки бошқа оммавий мулк объектларини хусусийлаштиришда антикоррупциявий чораларни кучайтириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

15 январь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Хусусийлаштириш фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва механизмлари такомиллаштирилади

34.

"Ижтимоий тадбиркорлик асослари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ижтимоий тадбиркорликнинг асослари;

ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнинг тартиби ва мезонлари назарда тутилади.


Қонун лойиҳаси

2020 йил

1 сентябрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Ижтимоий тадбиркорликнинг асослари ва уни рағбатлантириш бўйича муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади

35.

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

Бунда халқаро тан олинган истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни белгилаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

20 январь

Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Монополияга қарши курашиш қўмитаси


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

36.

Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тўлақонли таъминланишига йўналтирилган амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

Бунда:

Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими самарадорлиги бўйича жаҳонни ривожланган мамлакатлари даражасига эришиши;

тиббий суғурта соҳасини такомиллаштириш;

аҳолининг ҳар томонлама сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари қамраб олиниши, шу жумладан хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон нархлардаги асосий дори-дармонлар ва вакциналардан фойдаланишини таъминлаш;

2030 йилга қадар оналар ўлимини учдан бир қисмга, бир ёшгача бўлган гўдаклар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини икки баробар, юрак-қон томир, саратон, диабет ва сурункали нафас олиш касалликларидан эрта ўлим даражасини 30 фоизга қисқартириш;

репродуктив саломатлик соҳасида, ОИТС, гепатит С ва туберкулёзга қарши курашишда кенг қамровли соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизими такомиллаштирилади ва аҳолининг ҳар томонлама сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олиниши таъминланади

37.

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият нормасини белгилаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси


2020 йил

1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Мамлакатдаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасининг ҳуқуқий асослари замонавий халқаро механизмлар асосида мустаҳкамланади

38.

"Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Бунда:

мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва жорий этиш босқичлари;

мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Мажбурий тиббий суғурта муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади

39.

Ходимларнинг, шу жумладан, давлат хизматчилари, тиббиёт ходимлари ва педагогларнинг меҳнат шартномаларида назарда тутилмаган, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган меҳнатнинг турли шаклларидан ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Барча турдаги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади


40.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ишга қабул қилиш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган талабларни илгари суриш орқали хотин-қизларнинг иш берувчилар томонидан камситилишига йўл қўймаслик, хотин-қизлар учун тақиқланган касбий фаолият соҳаларини қисқартириш;

айрим соҳаларда ёки касб-ҳунарларда аёллар меҳнатини қўллашни тақиқлашни бекор қилиш, аёлларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тармоқлар ёки касблар рўйхатини аниқлаш;

иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг пенсия ёшига етиши ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ 60 ёшга тўлгунга қадар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи юзага келиши муносабати билан муддатсиз тузилган меҳнат шартномасининг, шунингдек, унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишини тақиқлаш;

хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солиш ва такомиллаштириш орқали меҳнатга яраша муносиб иш ҳақи тўланишини таъминлаш;

касаначилик билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, уларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш;

жамоавий меҳнат низолари тўғрисидаги нормаларни такомиллаштириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2020 йил

1 август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Меҳнат муносабатларини тартибга солиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади, Хотин-қизларнинг меҳнат муносабатларида камситилишининг олдини олиш бўйича қонунчилик такомиллаштирилади

41.

"Меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Хусусан:

жамият, давлат ва инсон манфаатларига дахлдор миграция муаммоларини ҳал этиш, миграция соҳасидаги муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш;

меҳнат мигрантлари ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил

20 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, ТИВ

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар миллий қонунчиликка имплементация қилинади

42.

Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари


2020 йил

1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик такомиллаштирилади

43.

"Барча меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги конвенцияни ратификация қилиш масаласини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва амалга ошириш.

Тавсиялар,

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТИВ, ИИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Адлия вазирлиги

Меҳнаткаш-мигрантлар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳар томонлама ўрганилади

44.

Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида гендер тенгликни таъминлаш ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Бунда:

2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг гендер тенглиги стратегиясини ишлаб чиқиш;

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-резолюциясини (Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисида) бажариш бўйича Миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш;

хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда қўллаб-қувватлаш дастурларини кенгайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш учун замонавий технологиялар, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;

оилада аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг механизмлари ва ҳуқуқий базасининг халқаро стандартларга тўла мувофиқлигини таъминлаш;

аҳолининг гендер тенглиги бўйича онгини ошириш;

ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, айниқса сиёсий фаолият ва қарорлар қабул қилиш жараёнида гендер тенгликни таъминлаш учун самарали чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил

1 апрель

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ИИВ

Барча соҳаларда гендер тенгликни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилади, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг механизмлари такомиллаштирилади, шунингдек, аёлларнинг сиёсий фаолият ва қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки оширилади

45.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш;

кам таъминланган ва даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш мезонларини белгилаш;

нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга бозор тамойиллари асосида ажратилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар тўлаш тизимини такомиллаштириш;

ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга "Мурувват" ва "Саховат" уйларида стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

ажратилаётган ижтимоий тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш;

ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни бир-бирига мувофиқлаштириш;

ягона реестр ташкил қилиш орқали ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ягона ахборот коммуникация тизимига ўтказиш;

"Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож турли қатламларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳимоя қилинишининг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

46.

ҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш.

Бунда:

иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш тартиби

маҳаллий меҳнат органларига мурожаат этган иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;

аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш;

иш қидираётган шахсларни ҳамда ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар


Аҳолини иш билан таъминлаш соҳаси ва бандликка кўмаклашиш марказлари фаолияти такомиллаштирилади

47.

"Ўзбекистон ёшлари-2025" Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг янгича ва халқаро стандартларга мос механизмларини яратиш назарда тутилади.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 август

Ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда халқаро стандартларга мос механизмлар яратилади

48.

"Ижтимоий суғурта тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари ва амалга ошириш шартлари;

суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ногиронлик, дафн маросими, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар, иш пайтида майиб бўлганлик учун товон пули каби тўловларни амалга ошириш ва уларнинг миқдорини аниқлаш тартиби назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2023 йил

1 январь

Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси

Ижтимоий суғурта муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади

49.

2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш устидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш.


Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 июлдан бошлаб

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Мактабгача таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Концепцияда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилади

50.

Ҳар томонлама адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш мақсадида "Таълим тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш.

Бунда аёллар ва эркаклар учун сифатли ўрта махсус, олий, касбий ва қўшимча таълим олиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.


Қонун лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ижтимоий заиф қатламнинг таълим олиши кафолатларининг ҳуқуқий асослари яратилади


51.

Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бунда:

ичимлик сувини етказиб бериш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, кафолатланган манбалардан фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш;

2030 йилгача шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 98 фоизга ва қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 85 фоизга етказиш;

оқава сув иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизация қилишга оид чораларни ишлаб чиқиш;

2030 йилгача шаҳар марказларида оқава хизматлар таъминотини 31 фоизга етказиш;

мавжуд ер ости ва ер усти сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда оқава сувларни сифатли тозалашга қаратилган аниқ чоралар назарда тутилади.

Концепция лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш шароитлари яхшиланади

52.

Шаҳар ва аҳоли пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш бўйича минтақавий дастурларни амалга ошириш.

Бунда:

арзон уй-жойлар ва коммунал хизмат кўрсатиш, хавфсиз, арзон ва экологик барқарор транспорт хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;

аҳолининг урбанизация кўрсаткичларининг изчил ўсишини таъминлаш, республикамиз шаҳарларини дунёнинг замонавий ривожланган мегаполислари модели асосида, уларнинг тарихий такрорланмаслиги, шунингдек туристик жозибадорлигини сақлаган ҳолда ривожлантириш, "ақлли ва хавфсиз шаҳарлар" концепциясини ишлаб чиқиш;

маданий ва табиий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш;

тижорат ва бошқа ташкилотларнинг экология ва санитария нормаларига риоя қилишини таъминлаш;

шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида ногиронлиги бўлган шахслар дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, болалар учун яшил ҳудудлар, дам олиш боғлари, ўйин майдончаларини кенгайтириш назарда тутилади.

Аҳоли пунктларини комплекс ва барқарор ривожлантириш ва уларни бошқаришнинг минтақавий дастурлари,

амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 ноябрдан бошлаб

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Урбанизация даражаси оширилади, шаҳар ва аҳоли пунктларида хавфсизлик ва экологик барқарорлик таъминланади

53.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш, уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


Уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмлари жорий этилади, давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби такомиллаштирилади


54.

Ўзбекистон Республикасининг Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

экологияга оид қонунчилик базасини тизимлаштириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;

экологик назорат ва мониторинг турлари ҳамда уларни амалга ошириш тартиби;

экологик экспертизани амалга ошириш тартиби;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар мажмуи


2020 йил

1 октябрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, ИИВ, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда экологияга оид қонунчилик нормалари унификация қилинади, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади

III. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ ҚОНУНЧИЛИККА

ВА ҲУҚУҚНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИГА ИМПЛЕМЕНТАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАМДА МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

55.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатларнинг мазмуни тўғрисида аҳоли ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларининг хабардорлигини ошириш бўйича ахборот-таълим тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 июлдан бошлаб

ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, ИИВ, Бош прокуратура

Аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар бўйича тизимли хабардор қилиш механизми жорий қилинади

56.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Бунда:

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);

жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;

маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;

жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;

маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил 20 январь

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг процессуал тартиби такомиллаштирилади, жумладан, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахсларнинг тоифаси мақбуллаштирилади

57.

Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда Жамоатчилик палатасининг:

фаолиятининг ҳуқуқий асослари;

мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ, мажбуриятлари ва функциялари;

таркибини шакллантириш тартиби;

аъзоси мақоми, фаолияти кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, улар ваколатини тўхтатиш ва тугатиш тартиби;

давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги;

фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш тартиби назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 август

Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, фуқаролик жамияти институтлари

Жамоатчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари қонун орқали белгиланади, жамоатчилик назоратининг аниқ механизми мустаҳкамланади

58.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясининг Факультатив протоколига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 20 декабрь

Бош прокуратура, ИИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Қийноқларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади ва борада қатъий назорат ўрнатилади

59.

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, пенитенциар муассасалар ходимларини мунтазам ўқитишни ташкил этиш, маҳкумлар ҳуқуқларига бағишланган ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва чоп этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил

1 январдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ИИВ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

60.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.

Бунда:

инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш;

маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситалар асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик;

жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ўтказишга бўлган чекловни бекор қилиш орқали давлат пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш;

маҳкумларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали уларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;

маҳкумларга учрашув бериш ва алмаштиришнинг адолатли ҳамда шаффоф тартиби ва талабларини белгилаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2020 йил 1 октябрь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги

Жиноий жазони ижро этишда халқаро стандартларга таянган ҳолда маҳкумларнинг ҳуқуқлари доираси кенгайтирилади

61.

Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар нормаларини имплементация қилиш ва мазкур соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш бўйича таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар мажмуи


2020 йил

1 ноябрь


Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётга имплементация қилинади

62.

Болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг суиистеъмол қилиниши ва уларга ғамхўрлик қилмаслик ҳолатларини аниқлаш, ота-оналарга маслаҳат-методик ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.

Бунда:

болаларга қарши зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;

болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўқув муассасаларида тушунтириш-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш;

болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича педагогик ва тиббий ходимларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи,

Ахлоқ кодекси лойиҳаси

2020 йил 1 декабрь

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг суиистеъмол қилиниши ва уларга ғамхўрлик қилмаслик ҳолатлари аниқланади, маслаҳат-методик ёрдам кўрсатишнинг янги тизими яратилади

63.

"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги қонунни қабул қилиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар миллий қонунчиликка имплементация қилинади

IV. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ СОҲАСИДА ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИКНИ ОШИРИШ,

ЖУМЛАДАН  БУ БОРАДА АХБОРОТ ТАРҚАТИШ, ТАЪЛИМ БЕРИШ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

64.

Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тизимли ўрганишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича методик ёрдам кўрсатувчи ва ресурс марказлари вазифасини бажарувчи "инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маърифат уйлари"ни ташкил этиш;

инсон ҳуқуқлари бўйича мақсадли мавзуларни мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига, шунингдек, малака ошириш курсларининг дастурларига киритиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтирилади

65.

Бола ҳуқуқларини таъминлаш ва таълим-тарбияни ривожлантириш соҳасида чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш.

Бунда:

таълимнинг барча даражаларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги ўқув фаолияти самарадорлигини ошириш;

боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 июлдан бошлаб

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, ИИВ


Таълим муассасаларида бола ҳуқуқларини ўқитиш тартиби жорий этилади

66.

Халқаро ҳамкорлар кўмагида ТДЮУ, ЖИДУ, Бош прокуратура академиясида "Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ" мутахассислиги бўйича қўшма магистратура йўналишини (консорциум) жорий қилиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарорлари

2021/

2022 ўқув йилидан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура


"Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ" мутахассислиги бўйича магистратура йўналиши жорий этилади

67.

Халқаро инсон ҳуқуқлари куни топшириладиган "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишонини таъсис этиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Молия вазирлиги


Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида фаол иштирок этаётган шахсларни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилади

68.

Давлат олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасалари (университет, институт, марказ, факультет, курслар), шунингдек, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари" ва "Бола ҳуқуқлари"га оид ўқув курслари (дарсликлари)ни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 октябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТДЮУ, ЖИДУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Инсон ҳуқуқларига бағишланган адабиётлар чоп этилади

69.

Илмий фаолият бўйича давлат дастурлари доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид долзарб тадқиқот мавзуларга бағишланган илмий лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловини ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Бунда:

инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни ихтисослаштириш, салмоғи ва сифатини яхшилаш, инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида алоҳида тармоқлараро "Инсон ҳуқуқлари" ихтисослик шифрини киритиш;

инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини такомиллаштириб, "Инсон ҳуқуқлари" бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ОАК

Инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилади

70.

Фуқаролик ва ахборот жамияти ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири сифатида маълумот олиш имкониятларини тизимлаштириш, ахборот маконида инсон ҳуқуқларининг эркинлигини ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик, медиа маданият ва онлайн гигиенага риоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Кодекс лойиҳаси

2022 йил

20 январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Мамлакатда ахборот хавфсизлиги, фуқароларнинг маълумот олиш ҳуқуқларига оид қонунлар умумлаштирилади

V. ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ВА

МИНТАҚАВИЙ ТУЗИЛМАЛАР, ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ

БЎЙИЧА МИЛЛИЙ ИНСТИТУТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

71.

БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш масаласида хорижий давлатлар, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ органлари ва тузилмалари билан икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, улар билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва битимлар тузиш, бу соҳада фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, вазирлик ва идоралар, Жамоатчилик палатаси


БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади

72.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга, шу жумладан, болалар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, мигрантлар ва кексалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Бизнес омбудсман

Халқаро шартномаларга қўшилиш орқали миллий қонунчилигимиз халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади

73.

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилиши масаласини кўриб чиқиш:

Европа Кенгашининг Жиноий фаолиятдан ва терроризмни молиялашдан олинган даромадларни аниқлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Варшава, 2005 йил 16 май);

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 156-сонли "Эркак ва аёл ходимларга: оилавий мажбуриятларга эга ишчиларга тенг муносабат ва тенг имкониятлар тўғрисида"ги конвенцияси;

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 183-сонли "1952 йилга Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақида"ги конвенцияси;

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 17-сонли "Меҳнаткашларга ишлаб чиқариш давомида бахтсиз ҳолатлар учун зарарни қоплаш тўғрисида"ги конвенцияси;

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 187-сонли "Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш асослари тўғрисида"ги конвенцияси;

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 97-сонли "Меҳнаткаш-мигрантлар тўғрисида"ги конвенцияси;

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 132-сонли "Ҳақ тўланадиган таътиллар (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) тўғрисида"ги конвенцияси.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Бош прокуратура, ТИВ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Халқаро шартномалар ратификация қилиш масалалари кўриб чиқилади ва миллий қонунчилик улар асосида такомиллаштирилади

74.

"Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенция лойиҳасининг БМТ томонидан қабул қилиниш масаласини халқаро ҳамкорлар билан биргаликда илгари суришга оид чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш.

Конвенция лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, вазирлик ва идоралар

"Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида"ги конвенция лойиҳаси БМТ доирасида муҳокама қилиниши таъминланади

75.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласига доир Ўзбекистон миллий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари бўйича якуний мулоҳазалар ва тавсияларни амалга ошириш услубларини шартномавий органлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан мунтазам маслаҳатлашиб туриш.

Бунда:

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус маърузачилари институтлари билан мақсадли ишларни ташкил этиш;

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида илғор хорижий тажрибани Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш амалиётини кенгайтириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил

1 июлдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Адвокатлар палатаси, фуқаролик жамияти институтлари

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласига доир тавсияларни амалга ошириш механизмлари янада такомиллаштирилади

76.

Ҳар икки йилда бир маротаба Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини юқори ташкилий даражада ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йилдан бошлаб доимий асосда

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик учун янги музокара майдони яратилади

77.

Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш бўйича глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш учун ташқи манбалардан қўшимча молиявий ресурсларни сафарбар этиш масаласини кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2025 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича хорижий ҳамкорларнинг молиявий ресурсларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилади

78.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тааллуқли сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тўплашга оид халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда, давлат ва нодавлат ахборот йиғиш статистик тизимини такомиллаштириш.

Бунда:

маълумотларни йиғиш тизимини БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳеч ким четда қолмаслигига алоҳида аҳамият берган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ суд статистикасини янада такомиллаштириш мақсадида бу борада етарли амалий тажриба ҳамда кўникмаларга эга бўлган хорижий экспертларни жалб қилиб, суд статистикаси билан шуғулланадиган ходимларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2021 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура, Давлат статистика қўмитаси, Олий суд, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Халқаро стандартларга мувофиқ статистик маълумотларни тўплаш тизими такомиллаштирилади

         

Изоҳлар:

"Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида масъул вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 июндаги

ПФ-6012-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Марказ ходимларига мартаба даражалари учун устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Марказ ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади. Бунда, қонун ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича мазкур Фармонда белгиланган миқдордан юқорироқ устамалар ва қўшимча тўловлар белгиланган тақдирда, ушбу тўловларни тўлаш юқорироқ миқдор бўйича амалга оширилади.

Марказда ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражаларини, малака тоифаларини, дипломатик даражаларни ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади".


2. 23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказда амалда бўлган меҳнат шароитлари ҳисобга олинган ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдорлари инобатга олинган ҳолда аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари".


3. Қуйидаги мазмундаги 23-1-23-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"23-1. Марказ ходимларининг, шу жумладан ёрдамчи ходимларнинг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда, давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача - 0,1; 5 йилдан 10 йилгача - 0,2; 10 йилдан 15 йилгача - 0,3; 15 йилдан 20 йилгача - 0,4; 20 йилдан ортиқ - 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади. Бунда, қонун ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича мазкур Фармонда белгиланган миқдордан юқорироқ устама белгиланган тақдирда, устама тўлаш юқорироқ миқдор бўйича амалга оширилади.

23-2. Марказ ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 30 фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун - лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.

23-3. Мазкур Низомнинг 23-1, 23-2 ва 24-бандларида назарда тутилган қоидалар "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали таҳририяти ходимларига нисбатан ҳам тўлиқ қўлланилади".


4. 24-банддаги "1,7 баравар" сўзлари "2 баравар" сўзлари билан алмаштирилсин.


Изоҳ: мазкур илованинг 4-банди 2020 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Халқ сўзи", 2020 йил 26 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 276-модда













































Время: 0.0436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск