ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Шахснинг ҳуқуқий мақоми / Ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар /

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 22.06.2020 й. ПФ-6012-сон Фармонига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 июндаги

ПФ-6012-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича

устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва

қарорларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси

давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда - БМТ) инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг хабарномалари ҳамда қарорларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда инсон ҳуқуқлари бўйича қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аризачи - БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитасига якка тартибдаги хабарномани тақдим қилган шахс ёки унинг вакили;


БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари - инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатлари Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган БМТнинг органлари;


БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг қарори - БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича тузилмаси ҳужжати бўлиб, хабарнома мазмуни бўйича қарор ёки мулоҳаза кўринишида қабул қилинади;


хабарнома (якка тартибдаги шикоят/ариза) - Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси остида бўлган шахснинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномалар билан кафолатланган ҳуқуқнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бузилганлиги тўғрисидаги ёзма мурожаати;


хабарноманинг мақбуллиги - хабарноманинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича расмий шартлар талабларига мослиги.



2-БОБ. БМТНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

УСТАВ ОРГАНЛАРИ ВА ШАРТНОМАВИЙ

ҚЎМИТАЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда - Ташқи ишлар вазирлиги) келиб тушган хабарнома ўн иш куни ичида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда - Адлия вазирлиги) юборилади.

Умумий муддат хабарноманинг Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг расмий нуқтаи назари БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига юборилишига қадар икки ойдан ошмаслиги лозим.


4. Марказ хабарноманинг мазмунидан келиб чиқиб, беш иш куни ичида тегишли давлат органларига хабарномани кўриб чиқиш учун ишчи гуруҳни шакллантириш мақсадида сўровнома юборади.

Давлат органлари хабарномаларни кўриб чиқишда Марказ билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун масъул шахсларни белгилайди ва уч иш куни ичида ишчи гуруҳга киритиш учун номзодларни тақдим этади.

Марказ Адлия вазирлиги билан биргаликда беш иш куни ичида хабарноманинг мақбуллик мезонларига мувофиқ келиши бўйича ўрганиш учун ишчи гуруҳни шакллантиради ва Ўзбекистон Республикасининг асосланган жавобини тақдим этиш муддатини белгилайди.

Ишчи гуруҳ фаолиятининг умумий мувофиқлаштириш ишлари Марказ томонидан амалга оширилади.


5. Марказ тегишли давлат органларидан хабарноманинг мақбуллик мезонлари бўйича қўшимча зарурий ахборотни сўраб олиш ҳуқуқига эга.


6. Тегишли давлат органлари Марказ томонидан белгиланган муддатларда (ўн беш иш кунигача) БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тартиб-таомилларида (процедураларида) ўрнатилган мезонларга кўра тегишли хабарноманинг мақбул ёки мақбул эмаслиги бўйича асосланган жавобларини юборади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари тартиб-таомилларида (процедураларида) ўрнатилган мезонлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) аризачи ҳуқуқий ҳимоянинг мавжуд миллий воситаларидан, жумладан суд ҳимоясидан фойдаланганлиги;

б) аризачи томонидан далил қилиб кўрсатилаётган инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолати тегишли халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга киргандан кейин юз берган бўлиши;

в) хабарнома аноним бўлмаслиги, шунингдек, тегишли халқаро шартномаларнинг иштирокчиси бўлган Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси остидаги шахслардан юборилган бўлиши;

г) шахс тегишли халқаро шартнома бузилиши оқибатида жабрланганлигининг етарли даражада асосланганлиги (тасдиқловчи далилларнинг келтирилганлиги, тегишли ҳужжатларнинг илова қилинганлиги);

д) айни бир иш бўйича мурожаат такроран амалга оширилмаган бўлиши (агар аввал БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича шартномавий қўмитаси айни шу мурожаат юзасидан инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолати мавжуд эмаслиги тўғрисида қарор чиқарган бўлса, шикоят мақбул эмас деб топилади);

е) хабарнома ишни ҳал қилишнинг бошқа халқаро тартиб-таомилига мувофиқ кўриб чиқилмаслиги.


7. Ишчи гуруҳ давлат органларидан келиб тушган маълумотларни белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг асосланган жавобини тайёрлайди.


8. Хабарноманинг мақбуллиги тўғрисидаги жавоб Марказ томонидан, ўз навбатида, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилиши учун Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.

Хабарнома мақбул эмаслиги сабабли рад этилган тақдирда, унинг асослари тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кўрсатилади.


9. Aгар БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ёки шартномавий қўмиталари хабарноманинг мақбул эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилса, ишчи гуруҳ фаолияти тугатилади.


10. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталаридан хабарномаларнинг мақбуллиги масалалари бўйича қўшимча ҳужжатлар ва ахборот тақдим қилиш тўғрисида сўровнома келиб тушган тақдирда, ишчи гуруҳ сўровнома Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган вақтдан бошлаб бир ой ичида жавоб тақдим этади.



3-БОБ. МАҚБУЛ ДЕБ ТОПИЛГАН ХАБАРНОМАЛАРНИНГ

КЎРИБ ЧИҚИЛИШИДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


11. Мақбул деб топилган хабарномада баён этилган важлар ва асосларга давлат ахборотини тақдим этишнинг умумий муддати олти ойдан ошмаслиги керак, тегишли процессуал қонунчилик билан бошқа муддатлар белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


12. Марказ беш иш куни ичида кўриб чиқиш учун мақбул деб топилган хабарномани таҳлил қилади ва унинг мазмунидан келиб чиқиб, тегишли давлат органлари учун саволларнинг асосий рўйхатини белгилайди ва қўйилган масалалар юзасидан ахборот тақдим қилиш учун сўровномалар юборади.


13. Тегишли давлат органлари ўн беш иш куни ичида қўйилган масалалар юзасидан асосланган далилларни ва тайёрланган ахборотни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга Марказга тақдим этади.


14. Марказ зарурат туғилганда (жавоблар етарли бўлмаса, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса), аниқлик киритиш мақсадида қўшимча сўровномалар юборади.


15. Марказ Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой ичида давлат органларидан олинган ахборотни умумлаштиради, Ўзбекистон Республикасининг жавоби лойиҳасини тайёрлайди.


16. Ўзбекистон Республикасининг жавоби Марказ томонидан, ўз навбатида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилиши учун Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.



4-БОБ. БМТНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

УСТАВ ОРГАНЛАРИ ВА ШАРТНОМАВИЙ

ҚЎМИТАЛАРИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА УЛАРНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


17. Марказ Ташқи ишлар вазирлиги орқали БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитаси томонидан тегишли хабарнома юзасидан қабул қилинган қарорнинг тўлиқ матнини олади ва уни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.


18. Марказ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари қарорлари ҳисобини реестр шаклида юритади.



5-БОБ. БМТНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

УСТАВ ОРГАНЛАРИ ВА ШАРТНОМАВИЙ

ҚЎМИТАЛАРИНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


19. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан тегишли хабарнома юзасидан қабул қилинган қарор келиб тушган вақтидан бошлаб ўн кун ичида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Марказга юборилади.


20. Марказ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари томонидан тегишли хабарнома юзасидан қабул қилинган қарорни суд тартибида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборади.


21. Марказ тегишли давлат органларидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари қарорларини кўриб чиқиш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотни сўраб олиш ҳуқуқига эга.


22. Қабул қилинган ёки режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборот Марказ томонидан, ўз навбатида, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига тақдим этилиши учун Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.


23. Қабул қилинган чора-тадбирлар тўғрисида давлат ахборотини тақдим этишнинг умумий муддати БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг тегишли хабарнома юзасидан қарори Ташқи ишлар вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб беш ойни ташкил этади.



6-БОБ. ЗАРАРНИНГ МОС ВА МУТАНОСИБ

ҚОПЛАНИШИ


24. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитаси қарорида белгиланган зарарни қоплаш учун тўлов (компенсация) миқдори суд тартибида белгиланади.



7-БОБ. БМТНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА

УСТАВ ОРГАНЛАРИ ВА ШАРТНОМАВИЙ

ҚЎМИТАЛАРИ ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРО

ЭТИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ


25. Келиб тушган хабарномалар ҳамда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг Марказ томонидан амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 276-модда














































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск