ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Халқ бадиий ҳунармандчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.06.2020 й. ПҚ-4759-сон "Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2020 й.

N ПҚ-4759



РЕСПУБЛИКАДА ҚЎЛДА

ТЎҚИЛГАН ГИЛАМЧИЛИК СОҲАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан тарихий анъаналаримизни ўзида мужассам этган, ота-боболаримиздан қадимий мерос бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш ва ноёб санъат асари ҳисобланадиган ушбу гиламларни бозор талабларига уйғунлаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни мазкур соҳага кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилади;

қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми татбиқ этилади.


2. Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари икки ой муддатда "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкилар етиштириш хўжаликларига Жиззах вилоятидан 2 минг гектар, Қашқадарё вилоятидан 3 минг гектар, Наманган вилоятидан 1 минг гектар, Самарқанд вилоятидан 2 минг гектар, Сурхондарё вилоятидан 3 минг гектар ва Тошкент вилоятидан 2 минг гектар яйлов ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар тоғолди яйловлар учун қурғоқчиликка чидамли озуқа экинларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этсин.

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Хунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандида назарда тутилган молиялаштириш тартиби, истисно тариқасида, "Ўзбекипаксаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилади;

2020 йил 15 июлдан бошлаб "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шyғyллaнyвчилapгa Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.

5. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, AT "Халқ банки", "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ билан биргаликда бир ой муддатда қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳа ташаббускорлари рўйхатини шакллантирсин ва уларга мазкур қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган молиялаштириш тартибини қўллаган ҳолда кредит ажратиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар кейинги йил учун гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни шакллантирсин ва Молия вазирлигига киритсин.

7. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида Тошкент шаҳрида шарқона қўлда тўқилган гиламлар (Hand-made Oriental Carpets) халқаро фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига фестивални ташкиллаштиришда, шу жумладан кенг реклама кампаниясини ташкил этиш ва уни хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиш ҳамда қўлда тўқилган гиламлар санъати ривожланган Эрой, Туркия, Грузия, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлардан ҳунарманд ва тадбиркорларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда бир ой муддатда Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг бўш турган ер майдонини аниқлаб, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва тегишли инвесторларга қўлда тўқилган гиламлар савдо-кўргазма уйини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилишини таъминласин.


9. Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида туристлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари ҳудудларида қўлда тўқилган гиламлар кўргазма-савдо расталарини (дўконларини) ташкил қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қўлда тўқилган гиламларнинг экспорт салоҳиятини ва туристлар учун жозибадорлигини ошириш учун "гилам тарихи" ("The history of carpet") QR-кодлар бўйича ҳар бир гиламнинг тўқилиш жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароити ҳамда шу каби маълумотларни ўзида мужассам этган мобиль иловаларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:

2021 йил 1 январга қадар "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таклифига асосан жун, калаваланган жун ҳамда қўлда тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур импорт божларини бекор қилиш масаласини ушбу давлатлар билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг кун тартибига киритсин;

Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда "Ўзбекипаксаноат" ва "Ўзчармсаноат" уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан экспортга сотилган гиламларни тегишинча ушбу уюшмаларнинг экспорт кўрсаткичларида акс эттирсин.

12. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бир ой муддатда ўтказилган таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасига белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божига тортилмайдиган, ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф киритсин.


13. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг республикада қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича Уюшма раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда республикада гўштдор-сержун йўналишидаги оқ, оч жигар рангли дағал, майин ва ярим майин жун берувчи, шу жумладан "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларни кўпайтириш ҳамда жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаган ҳолда, 2020-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга асосан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

2020 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жун ва тери маҳсулотлари сифатини халқаро стандарт талаблари бўйича таҳлил қилиш тизимини жорий этсин;

2020 йил 1 октябрга қадар хориждан гўштдор-сержун, шу жумладан "меринос" зотли қўй ва "ангор" зотли эчкиларнинг музлатилган уруғларини олиб келиш, маҳаллий шароитда наслли қўй ва эчкиларнинг уруғларини олиш ва музлатилган уруғлар банкини яратиш ҳамда урғочи қўй ва эчкиларни сунъий уруғлантириш самарадорлигини мустақил консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 15 октябрга қадар Молия вазирлигига хулоса киритсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 15-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган урғочи қўй ва эчкиларни сунъий уруғлантириш мақсадга мувофиқ деб топилганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу йўналишда ишларни ташкил этиш учун тегишли маблағлар ажратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда ушбу таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев - мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминласин, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков - қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш, тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божхона божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур божларни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бориш чораларини кўрсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 июндаги

ПҚ-4759-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2856-сон қарорида:


a) 2-банд қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд билан тўлдирилсин:

"д) қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича:

қўлда тўқилган гиламларнинг ички ва ташқи бозорларини тизимли таҳлил қилиш;

тадбиркорлик субъектларини қўлда гилам тўқиш кооперацияларига жалб қилиш, уларни гиламчилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;

банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни гиламчилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, гилам тўқиш кўникмасини шакллантириш, жойларда кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда аҳоли хонадонларида гилам тўқишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;

ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун хунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хомашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашиш;

гиламчиликка оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий гиламчилик ташкилотлари ҳамда ҳунармандларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиш;

халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан кўмаклашиш.";


б) 4-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.";


в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 мартдаги

ПҚ-2856-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ














Муассислар умумий йиғилиши





























































































Раис



Раис ёрдамчиси










































































































Истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича раиснинг биринчи ўринбосари



Қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича раис ўринбосари



Озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалар бўйича раис ўринбосари



Гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари



Маънавий-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси

























































































Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси

4



Пиллани қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси

4



Тутчилик ва ипак қурти уруғчилиги бошқармаси

4



Гиламчиликни ривожлантириш бўлими

3

























Юридик бюро

1































































Кадрлар бўлими

3

Маркетинг ва ташқи савдо бошқармаси

3



Инновацион лойиҳалар ва инвестициялар бошқармаси

3



Пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш бошқармаси

4



Гиламчилик ва тайёр маҳсулотлар дизайни бўлими

2

































Ишлар бошқармаси

3























































Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси

4



























Ижро интизоми ва назорат бўлими

2









































































































































АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими

2

































Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

2















































































































Ахборот хизмати

2

































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 53 нафар."


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги "Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3910-сон қарорининг 7-банди ва 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4707-сон қарори 1-иловасининг 39-позицияси "Маҳсулотнинг ТИФ ТН коди" устунидаги "5702429000" рақамлари "5702429000, 5701101000, 5701901000, 5702419000, 5703100000" рақамлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 июнь, 25-сон, 279-модда














































Время: 0.2012
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск