ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2020 й. 410-сон "Самарқанд вилоятидаги ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2020 й.

N 410




САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ ИЖТИМОИЙ СОҲА

МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Самарқанд вилоятидаги давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни қабул қилиш қувватларини меъёрлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида бўш турган ижтимоий соҳа объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича иловага мувофиқ чора-тадбирлар режасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда ушбу қарорга иловада назарда тутилган самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган ижтимоий соҳа объектларини белгиланган тартибда топшириш ва қабул қилиш ишларини амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

9-синф битирувчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бошланғич профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган Пастдарғом туман 3-сон касб-ҳунар мактабига 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилиш ва тўлақонли ўқув жараёнини ташкил этиш чорасини кўрсин;

икки ой муддатда Ургут туманидаги 3-сон академик лицейнинг бино ва иншоотлари негизида Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактаби фаолиятини ташкил этишга оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу қарорга иловада келтирилган касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд кичик технологик жиҳозлар ва устахона асбоб-ускуналарини келгусида фаолиятини давом эттирадиган профессионал таълим муассасаларига белгиланган тартибда қайта тақсимласин.


5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

а) Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини туғруқ бўлимига мослаштириш бўйича ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишларини 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ бўлимини реконструкция қилиш ишлари учун ажратилган маблағлар доирасида амалга ошириш;

б) ташаббускор инвесторларни жалб қилган ҳолда, ўзаро келишув битимларига асосан салоҳиятли инвесторларга бериладиган объектларнинг қувватларидан кам бўлмаган ҳолда:

Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳудудидаги самарасиз фойдаланилаётган ер майдонида вилоят тери-таносил касалликлари диспансери учун янги даволаш биноси;

Самарқанд тумани, "Гулистон" массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида Л.М. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-текшириш институтини жойлаштириш учун институт биноси, клиника, поликлиника ҳамда бошқа ёрдамчи биноларни қуриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу қарор 5-бандининг "б" кичик бандида назарда тутилган объектларни қуриш бўйича ташаббускор инвесторлар билан тегишли битимларни расмийлаштириш, ушбу объектларнинг лойиҳа таклифлари белгиланган тартибда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилгандан сўнг амалга оширилади;

Самарқанд вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тегишли Самарқанд шаҳар, Термез кўчаси, 8-уй ҳамда Л.M. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-тадқиқот институтига тегишли Самарқанд шаҳар, Хўжа Аҳрор Валий кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган шифохона, лаборатория, бошқа бино ва иншоотлар мавжуд ер майдонлари билан биргаликда тузиладиган тегишли шартномаларга мувофиқ янги биноларни қуриш ва фойдаланишга топшириш эвазига салоҳиятли инвесторларга берилади;

Л.М. Исаев номидаги тиббий паразитология илмий-текшириш институтига тегишли Самарқанд шаҳар, Исаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар ер майдони билан биргаликда келгусида самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокимлигига берилади.


6-1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарорнинг 5-банди "б" кичик банди ва 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳиятли ташаббускор инвесторлар танлаб олинишини ва улар билан ўзаро инвестиция битими расмийлаштирилишини;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда танлаб олинган инвестор билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;

инвестиция мажбуриятлари белгиланган тартибда тўлиқ бажарилган деб эътироф этилгандан сўнг, ташаббускор инвесторларга мазкур объектларга нисбатан "тасарруф этиш ҳуқуқи" билан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилишини таъминласин.

7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд туманидаги 24-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 340 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши ва жиҳозланишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 июндаги

410-сон қарорига

ИЛОВА



Самарқанд вилоятидаги бўш турган

ижтимоий соҳа объектларидан самарали

фойдаланишни ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Туман (шаҳар)

номи

Объект номи


Юқори турувчи

вазирлик, идора

ва ташкилот номи


Объектдан самарали

фойдаланиш бўйича

кўриладиган чоралар


1

Самарқанд шаҳри


Самарқанд вилоят тери-таносил касалликлари диспансерининг мавжуд бино ва иншоотлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Самарқанд вилоят тери-таносил касалликлари диспансери учун янги бино қуриш эвазига ташаббускор инвесторга бериш


2

Самарқанд шаҳри


Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ бўлимининг мавжуд бино ва иншоотлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалига қўшимча бино сифатида бериш


3

Самарқанд шаҳри


Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг бўш турган икки қаватли ўқув биноси


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


Самарқанд шаҳридаги 23-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш


4

Самарқанд тумани


Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Халқ таълими вазирлиги

Тиббиёт муассасасига мослаштирган ҳолда, Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ бўлимини жойлаштириш


Самарқанд тумани


Самарқанд туман агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳудудида самарасиз фойдаланилаётган ишлаб чиқариш майдони


Халқ таълими вазирлиги

Ташаббускор инвесторлар маблағлари ҳисобидан вилоят тери-таносил касалликлари диспансерини жойлаштириш учун янги бино қуриш


5

Пастдарғом тумани


Пастдарғом тумани Чандир иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Пастдарғом туманидаги 126-сон умумий ўрта таълим мактабини жойлаштириш


6

Пастдарғом тумани


Пастдарғом агросаноат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали


Пастдарғом туманида 3-сон касб-ҳунар мактабини ташкил этиш учун бериш


7

Булунғур тумани


Булунғур агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Булунғур туманидаги 9 ва 40-сон умумий ўрта таълим мактабларининг қувватларини мақбуллаштириш учун ҳудудда янги мактаб ташкил этиш


8

Каттақўрғон тумани


Каттақўрғон туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Самарқанд давлат университети


Каттақўрғон туманидаги 10-сон умумий ўрта таълим мактабини жойлаштириш учун бериш


9

Каттақўрғон тумани


Каттақўрғон туманидаги 10-сон мактабнинг мавжуд бино ва иншоотлари


Халқ таълими вазирлиги


Келгусида таълим муассасаси ташкил этиш учун Каттақўрғон тумани ҳокимлигига бериш


10

Каттақўрғон тумани


Каттақўрғон тумани иқтисодиёт ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Самарқанд давлат университети


Каттақўрғон туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига бериш


11

Қўшработ тумани


Қўшработ хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Самарқанд давлат университети


Қўшробот туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш


12

Пайариқ тумани


Пайариқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Самарқанд давлат тиббиёт институти


Пайариқ туманидаги 20-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш


13

Ургут тумани


Ургут агросаноат ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Ургут туманидаги 11-сон умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино сифатида бериш


14

Ургут тумани


Ургут иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари


Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали


Самарқанд давлат университетининг филиалини ташкил этиш


15

Ургут тумани


Ургут туманидаги 3-сон академик лицейнинг бино ва иншоотлари


Самарқанд давлат университети


Самарқанд давлат университети ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 июнь
































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск