ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2020 й. 411-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2020 й.

N 411



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи

тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон,

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош

вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари

бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини

киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва "Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга

оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги

ПҚ-4710-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 июндаги

411-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё Тараққиёт банки ҳамда Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарорининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларининг амалга оширилиши, уларни амалга оширишга ажратилган маблағларнинг самарали ва ўз вақтида сарфланиши устидан доимий назоратни амалга оширсинлар".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда):


а) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг статистика ахборотномалари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин";


б) 1-илова 10-бандининг тўққизинчи хатбошиси ва 16-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори 8-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан қатъий мониторинг ўрнатсинлар".


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 225-сон қарорига 2-илованинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири".


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 12 февралдаги 41-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ 2009 й., 8-сон, 77-модда) 1-илованинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказининг устави 12-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 4-сон, 48-модда):


а) 1-илованинг 15-бандидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 12 июндаги 154-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 6-сон, 60-модда):


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун киритсин";


б) иловада:


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот киритади";


Низомга иловадаги:

"Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти" ва "Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари тегишли равишда "Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти" ва "Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг қарз маблағларини қайтариш ва тўлаш бўйича ахборот киритади.

13. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тақдим этилган ахборот асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беради".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 августдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти Давлат комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда - Ишчи орган) ҳисобланади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида" 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарорига 2-иловада:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"О.М. Умаров - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари";


б) ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси, Жамоатчилик кенгаши котиби".


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 12-сон, 106-модда) 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар томонидан концерт-томоша фаолияти соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг юритилишини таъминласин".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомнинг 13-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";


б) иккинчи хатбошидаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати, давлат органларининг ахборот хизматлари томонидан тақдим этиладиган ахборот";


б) 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати ҳамда бошқа давлат органлари томонидан мунтазам равишда тақдим этиладиган ахборот материалларини Порталда эълон қилиш";


в) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳар йиллик "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) 3-илованинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лавозими бўйича - Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари".

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 323-модда) 5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига, унинг аппарати бош мутахассисига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси ходимларига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устамалар ва мартаба даражалари учун лавозим маошларига ҳар ойлик қўшимча ҳақ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда ва миқдорларда тўланади".


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда "Коммунхизмат" агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарорга:


а) 2-илова 17-бандининг иккинчи хатбошисидаги "- транспорт вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-илова 13-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "- транспорт вазири" сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомда:


а) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг бош мутахассиси Комиссия котиби ҳисобланади";


б) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Комиссия йиғилишлари баённомаларининг асл нусхалари ва унга материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимида сақланади".

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 266-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 48-бандидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг уставида:


а) 28-банддаги "Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 62-банддаги "Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 278-модда) билан тасдиқланган Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банддаги "Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга 1-иловада:

"(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари АТД)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари АТД ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш шуъбаси)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари АТД мудири)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Низомга 2-иловадаги "Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари АТД" ва "Департамент" сўзлари тегишли равишда "Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти" ва "Котибият" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 285-модда) билан тасдиқланган "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонаси уставининг 17-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига 5-иловада:


а) биринчи хатбошидаги "- "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти бош мутахассиси, комиссия котиби".

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги тўғрисидаги низомда:


а) 22-банддаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Спорт ва туризмни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 35-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 9 мартдаги 189-сон қарорида:


а) 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон томонидан, Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ва JICA Япония томонидан ушбу лойиҳанинг амалга оширилишини ва ўқиш учун номзодларни танлаб олиш мувофиқлаштирувчилари";


б) 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 22-банднинг 6-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этиш";


б) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"42. Давлат геология қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради";


в) 68-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомда:


а) 45-банддаги "Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига" сўзлари "IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 66-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"66. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради".

37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 6-сон, 143-модда):


а) 1-илованинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Барноев Ў.И. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Кенгаш раиси";


б) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 197-модда):


а) 1-иловада:


51-банддаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


60-банддаги "- транспорт вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;


67-банддаги "- транспорт вазири" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Кенгаш баёнининг асл нусхаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида сақланади";


в) 2а-иловада:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бобоев А.М. - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари";

ўттизинчи ва ўттиз биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудири ўринбосари

Лавозими бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари".


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илованинг "Ваколатли орган номи" устуни 3-позициясидаги "Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 августдаги 661-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари "Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Интеграциялашган тариф" интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-илованинг "Ваколатли органнинг номи" устунининг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти".

44. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 ноябрдаги 901-сон қарорига 1-иловада:


а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. А.Ж. Раматов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари

"2. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Республика комиссияси раҳбарининг ўринбосари;


б) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти мудирининг ўринбосари

12. Лавозими бўйича - Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби".


45. Вазирлар Маҳкамасининг "ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорида:


а) 1-илованинг 26-бандидаги "Ижтимоий ривожлантириш" сўзлари "Спорт ва туризмни ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи" сўзлари "Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари "Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ж. Қўчқоров - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Кенгаш раиси";


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Т. Ишметов - Ўзбекистон Республикаси молия вазири".


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:


а) 50-банддаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 61-банддаги "- транспорт вазири" сўзлари чиқариб ташлансин.


в) 67-банддаги "- транспорт вазири" сўзлари чиқариб ташлансин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорида:


а) 4-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 2-бандидаги "Мактабгача таълим муассасаларидан" сўзлари "Мактабгача таълим ташкилотларидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Ички ишлар вазирлиги," сўзларидан кейин "Адлия вазирлиги," сўзлари қўшилсин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 8 апрелдаги 284-сон қарорига 1-иловада:


а) 6-банддагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари".


54. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 апрелдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10 ва 11-бандлардагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа масъул таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг вакилларини жалб қилган ҳолда, сайёр мажлис санасидан камида ўн кун олдин киритилган материалларни пухта ишлайди ҳамда сайёр мажлисни ўтказиш бўйича зарур маълумотнома, ахборот-таҳлилий, тақдимот ва бошқа материалларни тайёрлайди";


в) 13-банднинг биринчи хатбошиси, 18-банднинг биринчи хатбошиси, 21-банднинг учинчи хатбошиси, 26, 29 ва 33-бандлардаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 14-банддаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" ва "Иқтисодиёт ва саноат" сўзлари тегишли равишда "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" ва "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) Низомга иловада:

"Субъектлар" устунининг "3-босқич" позициясидаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунининг "3-босқич" позициясидаги "Иқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 300-сон қарорига 1-илованинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ў.И. Барноев - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Б.Н. Тоғаев - Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири - республика комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари, комиссия котиби".


56. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 304-сон қарорига илованинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баёт қилинсин:

"7. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари".


57. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетика тармоғида тариф сиёсатини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 2-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ж.А. Қўчқоров - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, комиссия раиси

2. Т.А. Ишметов - Ўзбекистон Республикаси молия вазири".

59. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санатор - соғломлаштириш ёрдамини кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада:


а) "Лавозимлар номи" устунининг 1-бўлим 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, аппарат бошқарувчиси ва аппарат бошқарувчисининг ўринбосарлари, Бош вазир ёрдамчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ёрдамчилари, котибиятлар ва департаментлар мудирлари, котибиятлар ва департаментлар мудирларининг ўринбосарлари, департаментлар бошлиқларининг ўринбосарлари, бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлимлар, шўъбалар, хизматлар мудирлари ва мудирларнинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили, матбуот котиби, бош мутахассислар";


б) "Лавозимлар номи" устунининг 3-бўлим 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Инспекторлар, "Ҳукумат уйидан фойдаланиш бошқармаси" ДМ, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги" ДМ, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хўжалик ҳисобидаги ошхонаси" ДУК, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг босмахонаси" ДУК, "Семурғ" болалар соғломлаштириш оромгоҳи" ДМнинг раҳбар ходимлари.

61. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банддаги "Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти томонидан ўн кун муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти томонидан ўн кун муддатда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банддагиқтисодиёт ва саноат" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банддаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Низомга 1-илова "Субъектлар" устунининг "2-босқич" ва "4-босқич" позицияларидаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


62. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги 503-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар шартларига мувофиқ Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон томонидан Бошқарувчи қўмитанинг шахсий таркиби белгиланишини".


63. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2021 йилларда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманини намунали туманга айлантириш бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 июлдаги 612-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбошисидаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


64. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2022 йилларда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 15 августдаги 673-сон қарорига 7-иловада:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"А. Абдухакимов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари";


б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"А. Аккулов - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари";


в) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"С. Ашуров - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири ўринбосари, ишчи гуруҳнинг масъул котиби".


65. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сон қарорига 1-иловада:


а) биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ж.А. Қўчқоров - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Республика ишчи гуруҳи ҳамраиси

А.А. Абдухакимов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Республика ишчи гуруҳи ҳамраиси";


б) саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"А.У. Аккулов - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари".


66. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг бешинчи мажлиси якунларига кўра эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 сентябрдаги 805-сон қарорининг 5-бандидаги "Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


67. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 сентябрдаги 812-сон қарори 5-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 6-банддаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

69. Вазирлар Маҳкамасининг "2019-2021 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 сентябрдаги 813-сон қарори 4-бандининг биринчи хатбошисидаги ва 5-банддаги "коммуникациялар ва мудофаа саноати" сўзлари "коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


70. Вазирлар Маҳкамасининг "Фан ва технологиялар бўйича республика кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 27 ноябрдаги 953-сон қарорга:


а) 1-илованинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари, Кенгаш котиби";


б) 2-илова 16-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти - бошқа масалалар бўйича амалга оширади".


71. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 январдаги 21-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Ж. Тешаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар хокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:".

75. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 апрелдаги 240-сон қарорида:


а) 2-иловада:


24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Агентлик фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан мутасаддилик қилинади";


44-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Б.А. Мусаев - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари".


76. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 июндаги

411-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий тижорат ташкилотларнинг ўзбекистон республикаси ҳудудидаги ваколатхоналарини аккредитация қилиш тартиби ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 23 октябрдаги 410-сон қарорига 2-илованинг 2 ва 3-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 10 августдаги 192-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим республика комиссиялари ва кенгашлари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 7 ноябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 4, 8, 9 ва 11-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига 1-илованинг 10-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2006 йил 21 августдаги 178-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 32-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 33 ва 39-бандлари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 17 февралдаги 42-сон қарорига илованинг 1 ва 6-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 10 августдаги 244-сон қарорига илованинг 3-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорига 2-илованинг 9-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 75 ва 92-бандлари.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 13 сентябрдаги 249-сон қарорига илованинг 1 ва 3-бандлари.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига илованинг 4 ва 8-бандлари.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 6 майдаги 116-сон қарорига илованинг 2-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 мартдаги 74-сон қарорига илованинг 14-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 107-сон қарорига 1-илованинг 18, 25 ва 27-бандлари.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 400-сон қарорига илованинг 9-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2019 йил 26 февралдаги 171-сон қарори.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 75-банди.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 17 майдаги 416-сон қарорига илованинг 5 ва 6-бандлари.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 30-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 18 июлдаги 600-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 37-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 июнь










































Время: 0.1304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск