ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Машинасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2020 й. ПҚ-4765-сон "Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2020 й.

N ПҚ-4765



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАШИНАСОЗЛИГИ

СОҲАСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини бошқариш тизимини янада мақбуллаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик жамиятини тугатиш комиссияси иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖни тугатиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин ва унинг бажарилишини таъминлансин.


3. Белгилансинки, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ корхоналари учун имтиёзлар ва преференциялар (қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бундан мустасно) бериш бўйича илгари қабул қилинган қонун ҳужжатлари ўз кучини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатлари билан белгиланган муддат тугагунга қадар сақлаб қолади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июндаги

ПҚ-4765-сон қарорига

ИЛОВА



"Ўзагротехсаноатхолдинг" акциядорлик

жамиятини тугатиш комиссияси

ТАРКИБИ

1. С. Бекенов


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, тугатиш комиссияси раиси


2. О. Насритдинходжаев


-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари, тугатиш комиссияси раиси ўринбосари


3. Б. Абдиназаров

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, тугатиш комиссияси раиси ўринбосари


4. О. Кудратов


-

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори


5. Лавозимига кўра


-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари


6. Х. Мелиев


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари


7. С. Ходжаев


-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


8. Ф. Умаров


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари


9. Т. Самандаров


-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг бошқарма бошлиғи


10. Н. Отажонов


-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси


11. Р. Юсупов

-

"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари


12. Н. Волосина


-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқарма бошлиғи


13. О. Омонов


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат департаменти директори ўринбосари


14. Д. Мухаммадиев


-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқарма бошлиғи, тугатиш комиссияси котиби


                 

Изоҳ: тугатиш комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 292-модда












































Время: 0.1904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск