язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2020 й. ПҚ-4761-сон "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2020 й.

N ПҚ-4761



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ АГЕНТЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6013-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланиб, улардан 10 та штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилсин.

Агентлик директорига бошқарув ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Агентлик ходимлари директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, уларга эгаллаган лавозими ва иш стажига мувофиқ, шунингдек, аввалги иш жойида берилган ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик мартабалар) ҳисобга олинган ҳолда (мавжуд бўлганда) мартаба даражалари берилади;

Агентликда ишлаган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади ҳамда уларни Агентликда ишлаш даврида бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.


3. Агентлик ходимларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.


4. Агентлик уч ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Агентлик ходимлари учун халқаро ташкилотлар ва етакчи хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш органларида стажировка ўташ ва тажриба алмашиш графигининг хорижий ҳамкорлар билан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси билан биргаликда Агентликнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Агентлик фаолиятини, шу жумладан коррупцияга оид жиноятлар бўйича давлат фойдасига қаратилган маблағлар ва қайтарилган активлар ҳисобидан молиялаштиришнинг шаффоф механизмларини жорий этиш юзасидан таклифларни киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда Агентликнинг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини, шунингдек, зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 июндаги

ПҚ-4761-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

ТУЗИЛМАСИ














Директор



Ёрдамчи
































































































Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари - бошқарма бошлиғи


Директор ўринбосари - бошқарма бошлиғи






















































Тизимли таҳлил ва прогнозлаштириш йиғма бўлими

2




















Кадрлар бўйича бош инспектор

1



Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

10


Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси

9


























Ички хавфсизликни таъминлаш бўлими

2



















Коррупциянинг олдини олиш ва "комплаенс-назорат" тизимини жорий этиш бошқармаси

12






































































Ички аудит хизмати

1



































































































Юрисконсульт

1



Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш бошқармаси

5



























































































Бухгалтерия

1









































































































Биринчи бўлим

1





















































































































Ишлар бошқармаси

2























































Агентлик бошқарув ходимларининг умумий сони - 50 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 291-модда