ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.06.2020 й. ПҚ-4766-сон "Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2020 й.

N ПҚ-4766



ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ДАВЛАТ МУАССАСАСИ ШАКЛИДАГИ

КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ

БОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси ҳудудидаги асрлар давомида шаклланган ноёб табиат ёдгорликлари ҳамда девон даврига мансуб халқаро эътироф этилган "Зинзилбан" кесмасининг геология фанида тутган ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тасарруфидаги Китоб давлат геология қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 июндаги

ПҚ-4766-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига асосан давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат мулки объектлари рўйхатининг 165-бандидаги "Китоб давлат геология қўриқхонаси" ДУК" сўзлари "Китоб геология миллий табиат боғи" табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 6 июль, 26-сон, 293-модда









































Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск