ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2020 й. 426-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2020 й.

N 426




ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ШАҲАРЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сув таъминоти ва канализация соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ОТБ) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2019 йил 13 ноябрда "Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 25 йилда қайтариш шарти билан 15,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 16,76 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ОТБ қарзи - 15,0 млн АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши солиқ имтиёзлари (қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига йиғимлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларни юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этиш) ҳисобига - 1,76 млн АҚШ долларини;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳа доирасида қуйидаги инвестиция лойиҳалари тайёрланади:

Тошкент вилояти шаҳар ва туманларининг ичимлик сув ва канализация тизимини реконструкция ва қуриш лойиҳаси (Фаза 3) - лойиҳа ташаббускори "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти;

Ичимлик сув ва оқова сув таъминотини ривожлантириш дастури - лойиҳа ташаббускори "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти;

Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури - лойиҳа ташаббускори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.


3. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш" лойиҳасининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни молиялаштириш" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

а) "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ) ичимлик сув ва канализация соҳасидаги лойиҳаларнинг, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) "Шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастури" лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши, ОТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши учун масъул бўлган ижро этувчи органлар ҳисобланади;

б) ОТБ қарзларини қайтариш ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар 2020 йилдан 2024 йилнинг 15 ноябрь санасигача ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган лойиҳалар бўйича олинган қарзлар ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда, тегишли лойиҳаолди ҳужжатлари харажатлари ва Ҳукумат қарорларида назарда тутилган маблағлар (қарзни қоплаш ва фоизлар тўлаш) "Ўзсувтаъминот" АЖ, лойиҳаларнинг бошқа иштирокчилари ҳамда тегишли вилоятларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қопланади;

в) 2024 йилгача бўлган даврда лойиҳалар бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинмаган тақдирда, ОТБ қарзларини қайтариш ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли инвестиция лойиҳаси бўйича 2024 йилдан лойиҳа ташаббускорлари учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ:

лойиҳанинг тасдиқланган параметрларига мувофиқ лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни амалга оширсинлар;

лойиҳани бошқариш қўлланмасида белгиланган тартибда лойиҳани амалга ошириш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


7. "Ўзсувтаъминот" АЖга мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташаббускор бўлган лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси юклансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 июлдаги

426-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни

ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни

молиялаштириш" лойиҳасининг

АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Харажатлар номи


Ўлчов

бирлиги


Жами*


Молиялаштириш манбаи,

шу жумладан:


ОТБ қарзи


Ўзбекистон

Республикаси

улуши


Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

доллари экв.


16 760,00

15 000,00

1 760,00

шу жумладан:






1

Маслаҳат хизматлари


минг АҚШ

доллари экв.


13 600,00

13 600,00


2

Инвестиция даврида молиявий чиқимлар

минг АҚШ

доллари экв.


710,00

710,00


3

Тақсимланмаган маблағлар

минг АҚШ

доллари экв.


690,00

690,00


4

Солиқ ва божхона имтиёзлари

минг АҚШ

доллари экв.


1 760,00


1 760,00

             

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 июлдаги

426-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида шаҳарларни

ривожлантириш лойиҳаларини тайёрлашни

молиялаштириш" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт

банки қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори


15,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати


25 йил

Имтиёзли давр


5 йил

Фоиз ставкаси

2,0%

Йиллар

Асосий қарзга

киритиладиган

фоизлар

(минг доллар)


Тўланадиган

фоизлар

(минг доллар)


Асосий қарз

қайтарилиши

(минг доллар)


Жами

қайтарилади-

ган маблағ

(минг доллар)


15.11.2020


15,3




15.05.2021


40,3




15.11.2021


62,5




15.05.2022


89,8




15.11.2022


100,3




15.05.2023


119,5




15.11.2023


131,3




15.05.2024


151




15.11.2024



152,5

375

527,5

15.05.2025



148,7

375

523,7

15.11.2025



144,1

375

519,1

15.05.2026



141,1

375

516,1

15.11.2026



136,5

375

511,5

15.05.2027



133,4

375

508,4

15.11.2027



128,9

375

503,9

15.05.2028



125,8

375

500,8

15.11.2028



122

375

497

15.05.2029



118,2

375

493,2

15.11.2029



113,8

375

488,8

15.05.2030



110,6

375

485,6

15.11.2030



106,2

375

481,2

15.05.2031



102,9

375

477,9

15.11.2031



98,6

375

473,6

15.05.2032



95,3

375

470,3

15.11.2032



91,5

375

466,5

15.05.2033



87,7

375

462,7

15.11.2033



83,4

375

458,4

15.05.2034



80,1

375

455,1

15.11.2034



75,8

375

450,8

15.05.2035



72,4

375

447,4

15.11.2035



68,3

375

443,3

15.05.2036



64,8

375

439,8

15.11.2036



61

375

436

15.05.2037



57,2

375

432,2

15.11.2037



53,1

375

428,1

15.05.2038



49,6

375

424,6

15.11.2038



45,5

375

420,5

15.05.2039



41,9

375

416,9

15.11.2039



37,9

375

412,9

15.05.2040



34,3

375

409,3

15.11.2040



30,5

375

405,5

15.05.2041



26,7

375

401,7

15.11.2041



22,8

375

397,8

15.05.2042



19,1

375

394,1

15.11.2042



15,2

375

390,2

15.05.2043



11,4

375

386,4

15.11.2043



7,6

375

382,6

15.05.2044



3,8

375

378,8

Жами:


710,0

3120,2

15000,0

18120,2

                  


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 июль









































Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск