язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Фармон 1-иловасининг 1-11, 13, 15-17, 19-бандлари, 20-банднинг иккинчи хатбошиси, 21-22, 24-25, 27-33-бандлари хамда 2-иловаси 2020 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2020 й. ПФ-6021-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.07.2020 й.

N ПФ-6021



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 8 июлдаги

ПФ-6021-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 20 апрелдаги "Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-837-сон Фармонида:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилсин";


илованинг 10 ва 11-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Валютани сотиб олиш, сотиш ва ундан фойдаланиш тартибларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилади.

11. Чет эл валютасидаги тушумни хорижий банкларда очилган ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид равишда ўтказиш чет эл валютасидаги тушумни яшириб қолиш ҳисобланади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги "Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1831-сон Фармонининг 1-бандида:

учинчи хатбошидаги "вакил банкларнинг" сўзлари "тижорат банкларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги "Жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги омонатларини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-2079-сон Фармонида:


2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "ваколатли банкларига" сўзлари "тижорат банкларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм" ва "Паркент-фарм" эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5032-сон Фармони 3-бандининг учинчи хатбошисидаги "солиқ, божхона ва валюта" сўзлари "солиқ ва божхона" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги "Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5099-сон Фармони 6-бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи-тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5177-сон Фармони 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахслар чет эл валютасини тижорат банклари орқали эркин сотиши ва сотиб олиши ҳамда сотиб олинган маблағларни ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиши мумкин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 сентябрдаги "Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишга хорижий инвестицияларни жалб этиш тўғрисида"ги ПҚ-2237-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тузилган шартномалар доирасида иш ҳақини чет элда очилган ҳисобварақларига хорижий валютани ўтказган ҳолда олиш ҳуқуқига эгадирлар".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2602-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"илмий-технологик лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва илмий-амалий тадқиқотларни ўтказиш учун Марказнинг чет эллик ходимларига иш ҳақи ҳамда бошқа тўловлар миқдори Марказнинг Васийлик кенгаши томонидан Япония илмий ва олий таълим муассасалари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўланади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2750-сон қарорига 3-илованинг 34-позицияси чиқариб ташлансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган ҳолда ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2759-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"технопаркнинг фаолият кўрсатиши учун чет элдан жалб этиладиган педагог ва илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорлари Васийлик кенгаши томонидан Корея университетлари ставкалари даражасида тасдиқланади ҳамда уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўланади".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2909-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш уларнинг хоҳишига кўра миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида амалга оширилади".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2939-сон қарорида:


а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) 6-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2972-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"янги гидроэлектростанциялар қуриш ва фаолият кўрсатаётганларини модернизация қилишда қатнашишга хориж мутахассисларини доимий ва вақтинчалик асосда жалб этиш, уларнинг фаолиятига тўланадиган ҳақни миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга рухсат берилсин".


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарорига 1-илованинг 33-позицияси "Давлат мулки объектининг номи" устунидаги "УК" қисқартмаси "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3135-сон қарорининг 5-бандида:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги "Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3175-сон қарори 12-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЭИЗ иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёз ҳамда преференцияларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг хўжалик фаолиятига аралашувга йўл қўймасликни".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Пахтакор" футбол клуби моддий-техник базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3227-сон қарори рус тилидаги матнининг 7-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"принимать на работу высококвалифицированных иностранных специалистов и осуществлять выплату им заработной платы в национальной валюте или иностранной валюте путем перевода средств на их зарубежные счета.".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "2018 йилда балиқ маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3505-сон қарори рус тилидаги 8-бандидаги "АКИБ "Ипотека-банк"" сўзлари "Ассоциации "Узбекбаликсаноат"." сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3549-сон қарори 5-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ишга белгиланган тартибда юқори малакали хорижий мутахассисларни қабул қилиш, шунингдек, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги "Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3657-сон қарорида:


3-банднинг учинчи хатбошисидаги "солиқ, божхона ва валюта" сўзлари "солиқ ва божхона" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридан ошмайдиган" сўзлари "бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3666-сон қарори 3-бандининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 сентябрдаги "Рақамли ишонч" рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3927-сон қарори 7-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори малакали чет эл мутахассисларини ишга қабул қилиш ва уларга Агентлик билан келишилган миқдорда иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлашга".


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4005-сон қарори 4-бандида:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4059-сон қарори 14-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар техник қўмиталарининг мутахассисларини, илғор лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш".


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4105-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4112-сон қарорига 3-илованинг 24-позицияси чиқариб ташлансин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4142-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, шунингдек, уларга Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4143-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4254-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-4292-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш асосида миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4380-сон қарори 6-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда малакали хорижий мутахассисларни уларга, истисно тариқасида, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказиш орқали чет эл валютасида тўлаган ҳолда, ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш".


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги "O`zbekiston tarixi" телеканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4390-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори малакали хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш ва ишга қабул қилиш ҳамда ажратилган бюджет маблағлари доирасида уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин".



Изоҳ: мазкур илованинг 1-11, 13, 15-17, 19-бандлари, 20-банднинг иккинчи хатбошиси, 21-22, 24-25, 27-33-бандлари 2020 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 8 июлдаги

ПФ-6021-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1193-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 24 апрелдаги "Хусусий тижорат банкларини ташкил қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1749-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 2 октябрдаги "Акциядорлик тижорат банклари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2084-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 1 мартдаги "Ўзбeкиcтoн Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-2241-сон Фармони 1-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги "Ўзбeкиcтoн Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-2772-сон Фармонига илованинг 2-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги "Ўзбeкиcтoн Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3818-сон Фармонига илованинг 1-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 ноябрдаги "Ўзбeкиcтoн Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-4055-сон Фармонига илованинг 1-банди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги ПФ-4891-сон Фармони.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5197-сон Фармонига илованинг 7-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги "Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5276-сон Фармони.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5447-сон Фармонига 1-илованинг 17 ва 20-бандлари.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-56-сон қарори.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 24 июлдаги "ЎзДЭУавто" акциядорлик жамияти автомобилларининг янги моделларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-675-сон қарори 4-банди.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги "Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1166-сон қарори.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелдаги "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1317-сон қарори.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 6 апрелдаги ПҚ-1317-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1461-сон қарори.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2344-сон қарори.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2751-сон қарори 2-банди, шунингдек қарорга илованинг 2-банди.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3351-сон қарори 1-бандининг "а" кичик банди.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3383-сон қарори.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4348-сон қарори 4-бандининг "в" кичик банди.



Изоҳ: мазкур илова 2020 йил 1 августдан бошлаб кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 307-модда