язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2020 й. 431-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2020 й.

N 431



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2005 ЙИЛ

25 ИЮЛДАГИ 169-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИНИНГ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ТУРАР ЖОЙНИ ИЖАРАГА

ОЛГАНЛИК (ИЖАРАДА ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК

ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий таъминотини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари маъмурий чегараларига бевосита яқин жойлашган, бир гарнизон ҳудудига кирувчи туман аҳамиятига эга аҳоли яшаш пунктларидаги ҳарбий қисм ва муассасалар ҳарбий хизматчиларига, ушбу шаҳарлар (пойтахт ва вилоят марказлари) яқинида турар жойни ижарага олганлиги (ижарада турганлиги) учун пул компенсацияси, ҳақиқатдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), ҳарбий хизматчи ҳақиқатда яшаётган ҳудудий бирлик учун белгиланган миқдорларда тўланади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 июль