Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3257-сон билан рўйхатга олинган Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссиясининг 25.05.2020 й. 24/1-1111-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 30 июнда 3257-сон

билан рўйхатга олинган

Республика ҳудудлари ва

тармоқлари экспорт салоҳиятини

ривожлантириш масалалари бўйича

доимий фаолият юритувчи

республика комиссиясининг

2020 йил 25 майдаги

24/1-1111-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль,

ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан қисман компенсация қилишга субсидиялар

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ экспорт қилувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларига (уларнинг ваколатли вакилларига) маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиб бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги;


воситачилик шартномаси - бир тараф (воситачи) иккинчи тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан экспорт шартномалари тузиш орқали комитент маҳсулотларини маълум бир ҳақ эвазига экспорт қилиш бўйича тузилган шартнома;


компенсация - маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмини қоплаб бериш учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобланган, ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан тўлаб бериладиган маблағ;


маҳсулотлар - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхатида кўрсатилган маҳсулотлар. Бунда, мазкур рўйхатга Республика ҳудудлари ва тармоқлари экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссияси қарорлари билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилиши мумкин;


маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати - маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;


субсидия - маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини экспорт қилувчига компенсация қилиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ваколатли органга ажратиладиган маблағ.


транспорт-экспедиторлик компанияси - экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспорти орқали экспорт қилишда транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи хўжалик субъекти;


транспорт компанияси - экспорт қилувчининг маҳсулотларини автомобиль, темир йўл ёки ҳаво транспортида экспортга ташиш хизматларини кўрсатувчи хўжалик субъекти;


транспорт харажати - экспорт қилувчи томонидан маҳсулотларни автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида (аралаш ёки алоҳида транспортда) экспортга ташиш билан боғлиқ хизматлар учун тегишли шартнома (инвойс)ларга мувофиқ транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компаниясига тўланган маблағ ёки экспорт қилувчининг ўз балансидаги автомобиль транспортида маҳсулотларни экспортга етказиб бериш бўйича амалга оширган молиявий харажати, бундан денгиз транспортида ташиш харажатлари мустасно;


экспорт қилувчи - Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган, маҳсулотларни хорижий мамлакатлардаги харидорларга экспорт шартномалари (инвойс)га мувофиқ сотувчи, шунингдек, экспорт ва (ёки) воситачилик шартномаларига биноан юк жўнатувчи тадбиркорлик субъекти, шу жумладан, унинг ваколатли вакили;



2-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ТАҚДИМ ЭТИШ

УЧУН АСОСИЙ ШАРТЛАР


3. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига компенсация тақдим этилиши учун:

экспорт қилувчи Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатига олинган;

маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган;

Ўзбекистон Республикаси билан чегарадош бўлмаган (Афғонистон Ислом Республикасидан ташқари) давлатларга экспорт қилинган маҳсулотлар, бундан тухум ҳамда парранда гўшти ва маҳсулотлари (ТИФ ТН коди 0407210000, 0207) мустасно;

маҳсулотлар белгиланган тартибда экспорт режимига жойлаштирилган;

экспорт шартномаси (воситачилик шартномаси, инвойс)да Инкотермс шартлари асосида маҳсулотларни етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатлари экспорт қилувчи зиммасига юкланган ва ушбу харажатлар учун тўловлар экспорт қилувчи томонидан амалга оширилган бўлиши керак.



3-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИБ БЕРИШ УЧУН

ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


4. Ваколатли орган томонидан транспорт харажатларининг 50 фоизгача қисмига компенсация қилиб бериш бўйича экспорт қилувчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Транспорт харажатлари бўйича компенсация олиш учун экспорт қилувчи томонидан ваколатли органга мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда ариза берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

маҳсулотларни экспорт қилиш юкхатлари нусхаси;

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси;

экспорт қилувчи билан транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси ўртасида тузилган маҳсулотларни автомобиль, темир йўл ва (ёки) ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўз балансидаги автомобиль транспортида экспортга ташиганда транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли ҳужжатлар нусхалари билан тақдим этилади;

маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар.


6. Экспорт қилувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


7. Экспорт қилувчи томонидан компенсация олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.

Бунда, экспорт қилувчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида экспорт қилган маҳсулотлари бўйича амалга оширган транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмига компенсация олиш учун ваколатли органга аризалар тақдим этишга ҳақли.

Аризада экспорт қилувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.


8. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан бевосита тақдим этилаётганда ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳолатларда ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


9. Компенсация олиш учун ариза ваколатли органга экспорт қилувчи томонидан почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, ваколатли орган уч иш куни мобайнида экспорт қилувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтаради.


10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар ваколатли орган томонидан етти иш куни давомида кўриб чиқилади.


11. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 3-бандидаги шартларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади.


12. Ваколатли орган экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориб, жавоблар олиш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.


13. Экспорт қилувчи аризаси бўйича компенсация бериш юзасидан қарор (хулоса) ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Бунда экспорт қилувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.



4-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШНИНГ АСОСЛАРИ


14. Экспорт қилувчига компенсация беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

экспорт қилувчи ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;

экспорт қилувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ушбу Низомда белгиланган тартибда ўрганишлар натижасида ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланган тақдирда.


15. Ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра экспорт қилувчига компенсация беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.


16. Экспорт қилувчи компенсация берилишини рад этиш тўғрисида қарор (хулоса) олганда рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда компенсация олиш учун ваколатли органга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.


17. Экспорт қилувчи компенсация берилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

ВА ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


18. Компенсация миқдори мазкур Низомнинг 3-5-иловаларида келтирилган субсидияларнинг қатъий белгиланган миқдорлари жадвалига мувофиқ маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг 3-5-иловаларига мувофиқ ҳисобланган компенсация миқдори экспорт қилувчи амалга оширган ҳақиқий транспорт харажатларининг 50 фоизидан ошиб кетган ҳолатларда компенсация миқдори экспорт қилувчи транспорт харажатларининг 50 фоизига тенг бўлади.

Бироқ, юқоридаги тартибда ҳисобланган компенсация миқдори маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатисиз):

автомобиль транспортида ташишда 5 фоизидан;

темир йўл транспортида ташишда 7 фоизидан;

ҳаво транспортида ташишда ТИФ ТН коди 07,08, 0904 ва 1202 билан бошланувчи мева-сабзавот маҳсулотларига 12 фоизидан, бошқа маҳсулотларга 6 фоизидан ортиб кетган ҳолатларда компенсация миқдори маҳсулот экспорт қийматига (транспорт харажатисиз) нисбатан ушбу белгиланган фоизлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

Мисол учун: Узум маҳсулоти ҳажми 18500 кг, экспорт қиймати - 157 250 000 сўм (8500сўм/кг), импорт қилувчи давлат - Россия Федерацияси, транспорт харажати - 25 000 000 сўм унинг 50 фоизи 12 500 000 сўм, қатъий белгиланган субсидия миқдори 480 сўм/кг Компенсация миқдори: қатъий белгиланган субсидия миқдори бўйича - 18500*480 = 8 880 000 сўм, маҳсулот экспорт қийматига нисбатан (5 фоизи) - 7 862 500 сўм. Демак, тўлаб бериладиган компенсация миқдори 7 862 500 сўмга тенг.


19. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган транспорт харажатлари учун компенсация миллий валютада амалга оширилади. Чет эл валютасида тўлов амалга оширилган транспорт харажатининг миллий валютадаги қиймати экспорт қилувчи томонидан транспорт харажатлари учун тўлов амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курсига асосан ҳисобланади.


20. Экспорт қилувчилар транспорт харажатларининг 50 фоизигача қисмини компенсация қилиш ваколатли орган томонидан, унинг буюртманомаларига мувофиқ 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган субсидия маблағлари доирасида амалга оширилади.


21. Ваколатли орган ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида экспорт қилувчилар томонидан тақдим этилган аризаларни кўриб чиқиш якунларига мувофиқ экспорт қилувчиларга компенсациялар бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига буюртманома тақдим этади.


22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли орган томонидан тақдим этилган буюртманомани олган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган субсидия маблағларини ваколатли органнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


23. Ваколатли орган махсус ғазна ҳисобварағига тушган субсидия маблағларини икки иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан компенсация берилиши белгиланган тегишли экспорт қилувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларига ўтказиб беради.


24. Маҳсулотлар консигнация шартномалари асосида экспортга чиқарилганда мазкур Низомга мувофиқ экспорт қилувчига тақдим этилган компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қарздорлик сифатида эътироф этилади агар:

маҳсулотлар учун тўловлар шартнома ва қонунчиликда белгиланган муддатларда экспорт қилувчига келиб тушмаса;

маҳсулотлар сотилмасдан Ўзбекистон Республикасига қайтариб келинса.

Бунда, экспорт қилувчи шундай ҳолат юз бергандан бошлаб бир ой муддатда тегишли компенсация тўловларини ваколатли органга қайтариши талаб этилади. Ушбу муддатда қайтарилмаган компенсация тўлови қонунчиликда ўрнатилган тартибда ундурувга қаратилади.


25. Компенсация берилган экспорт қилувчиларнинг реестри ваколатли орган томонидан ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


26. Ваколатли орган томонидан экспорт қилувчига маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия маблағлари ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш

агентлиги томонидан экспорт қилувчининг

аризаларини кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари








1-босқич


Экспорт қилувчи


Ариза ва қуйидаги ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда ваколатли органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан, Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали топшириш:

экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси, божхона юк декларацияси нусхаси, транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўз балансидаги автомобиль транспортида экспортга ташиганда транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли ҳужжатлар нусхалари билан тақдим этилади.

маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси.

маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар (автомобилда ташишда юкхати ҳужжати (CMR)нинг 27-29 бандларидаги маълумотлар, темир йўл транспортида ташишда юкхати ҳужжатининг 22-бандидаги маълумотлар асосида);

маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.


Экспорт қилувчининг ихтиёрига кўра












2-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва компенсация тақдим этиш бўйича қарор (хулоса) қабул қилиш:

- ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни экспорт қилувчига жавоб хати билан ёзма ёки электрон шаклда қайтариш;


- тўлиқ тақдим этилган ҳужжатлар бўйича тегишли қарор (хулоса) қабул қилиш ва экспорт қилувчини хабардор қилиш.





3 иш кун

мобайнида


7 иш куни

мобайнида












3-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Субсидия ажратиш бўйича буюртманома тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш.


Ҳар ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида












4-босқич


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртманомасига мувофиқ Давлат бюджетидан субсидия ажратиш.


Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунида












5-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Компенсация тўловини экспорт қилувчининг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш.


Ғазна ҳисобварағига субсидия маблағи тушган кундан бошлаб 2 иш кунида







Низомга

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлигига

________________________ дан

(экспорт қилувчининг номи)

Ариза

томонидан

автомобиль/темир йўл/ҳаво

(экспорт қилувчининг номи)


(мамлакат номи)


транспортида экспорт қилинган, умумий қиймати АҚШ долларига тенг, ТИФ ТН

          

коди __________

бўлган

маҳсулот(лар)ини экспорт қилиш учун сарфланган



(маҳсулотнинг номи)


_________________ cўм миқдоридаги транспорти харажатининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш

                   

масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли компенсация тўловини


(банк номи)

            

тижорат банкининг

филиалидаги ____________ ҳисоб рақамга ўтказиб


(ҳудуднинг номи)


       

беришингизни сўрайман.


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:


1. Экспорт шартномаси (инвойс) ва (ёки) воситачилик шартномаси нусхаси.


2. Божхона юк декларацияси нусхаси.


3. Транспорт компанияси ва (ёки) транспорт-экспедиторлик компанияси билан тузилган шартнома ва у бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Экспорт қилувчи маҳсулотларни ўз балансидаги автомобиль транспортида экспортга ташиганда транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳисоб-китоблар тегишли ҳужжатлар нусхалари билан тақдим этилади.


4. Маҳсулотлар автомобиль ва (ёки) темир йўл транспортида ташилганда маҳсулотлар экспортга ортилган жойдан экспорт шартномасида кўрсатилган етказиб бериш жойигача бўлган автомобиль йўли ва (ёки) темир йўл масофаси тўғрисидаги маълумотлар;


5. Маҳсулотларни экспортга ташиш юкхатлари нусхаси.


6. Маҳсулотларнинг келиб чиқиш сертификати нусхаси.


раҳбари



(экспорт қилувчи)


(Ф.И.О.)


Боғланиш учун телефон: +998 (___)__________






Низомга

3-ИЛОВА



Маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг

бир қисмини компенсация қилишга тақдим этиладиган

субсидияларнинг қатъий миқдорлари

(автомобиль транспортида ташилганда)


сўм/кг

т/р

Маҳсулот номи

Маҳсулот

ТИФ ТН коди

Афғонис-

тон

Россия Федера-

цияси*

(3500 км

гача

бўлган

ҳудуд-

ларига)

Бела-

русь, Укра-

ина,

Мол-

дова

Кавказ давлат-

лари

(Озар-

байжон, Арма-

нистон, Грузия)

Осиё қитъаси

Ев-

ропа қи-

тъаси

Аме-

рика

қи-

тъаси

Аф-

рика қи-

тъаси

Бош-

қалар

(Авст-

ралия ва орол давлат-

лари)

Яқин

Шарқ

ва бошқа

Осиё

давлат-

лари

Осиё-

Тинч океани давлат-

лари

I. Озиқ-овқат маҳсулотлари

I.1.

Бошқариладиган температура талаб этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари

1

Тухум, парранда гўшти ва маҳсулотлари

0407210000, 0207

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

2

Помидорлар

0702000001-

0702000009

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

3

Саримсоқ

0703200000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

4

Гулкарам

0704100000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

5

Салатлар (латук, айсберг, радичо, оаклиф, лолло-росса ва бошқалар]

0705

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

6

Бодринглар

0707000501-

0707000509

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

7

Кўкатлар

0709400000, 0709700000, 0709991000, 0709999000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

8

Ширин қалампир ҳўл ёки музлатилган

0709601000, 0710805100

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

9

Аччиқ қалампир

0709609900

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

10

Музлатилган сабзавотлар

0710809500

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

11

Лимон

0805501000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

12

Узум

0806101000, 0806109000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

13

Тарвуз

0807110000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

14

қовун

0807190000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

15

Олма

0808108001-

0808108004

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

16

Нок

0808309000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

17

Ўрик

0809100000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

18

Гилос

0809290000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

19

Нектарин

0809301000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

20

Шафтоли

0809309000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

21

Олхўри

0809400500

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

22

Олча

0809210000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

23

Хурмо

0810700000

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

24

Анор

0810907500

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

25

Музлатилган ёки консерваланган мевалар

0811, 0811907500, 0811908000, 0811909500, 0812902500

260

480

700

540

540

1300

760

540

540

1300

I.2.

Бошқариладиган температурада талаб этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари

26

Ковул

0711907000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

27

қуритилган сабзавотлар

0712909000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

28

Ёнқоқ

0802310000, 0802320000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

29

Бодом

0802111000, 0802119000, 0802121000, 0802129000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

30

Майиз

0806203000, 0806209000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

31

қуритилган мевалар

0813100000, 0813200000, 0813300000, 0813401000, 0813403000, 0813409500, 0813501500, 0813501900, 0813509100, 0813509900

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

32

қуритилган, майдаланган ва янчилган қалампир

0904110000, 0904120000, 0904211000, 0904219000, 0904220000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

33

Ерёнқоқ

1202, 1202410000, 1202420000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240


Саноат маҳсулотлари

34

Табиий узум винолари

2204101100, 2204219700, 2204219800, 2204299501, 2204299508, 2204299601, 2204299701, 2204299708, 2204299709, 2204299801, 2204299809, 2204309800

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

35

Коньяк дистилляти

2208208900

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

36

Таркибида антибиотиклар бўлган пенициллинлар, дори воситалари

3004100001, 3004100006, 3004200001, 3004200002

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

37

Гулқоқозлар ва шунга ўхшаш девор қопламалари

4814200000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

38

Газлама

5208-5212

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

39

Тўқима гиламлар

5702429000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

40

Линолеум

5904100000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

41

Трикотаж мато

60

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

42

Тикув-трикотаж маҳсулотлари

61-63

225

540

675

742

742

1860

1110

742

742

1860

43

Сув ўтказмайдиган пойабзал

6401921000, 6401929000, 6401990000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

44

Пойабзал

6403200000, 6403400000, 6403911600, 6403999100, 6403999600, 6404199000, 6404209000, 6405100000, 6405209100, 6405209900, 6405901000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

45

Шлак пахта, минерал пахта ва бошқалар

6806100008, 6806209000, 6806900000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

46

Тош ётқизиш учун плиталар

6907219001, 6907229003, 6907229009, 6907239003

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

47

Керамикадан ясалган пардозлаш буюмлари

6907409003, 6907409009

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

48

Ошхона идишлари ва бошқалар

6912001000, 6912002100, 6912002300, 6912002500, 6912002900, 6912005000, 6912008100, 6912008900, 6912009000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

49

Шиша тола

7019199009, 7019310000, 7019390009, 7019510000, 7019590000, 7019900009

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

50

Шиша идишлар

7010901000, 7010904100, 7010904300, 7010904500, 7010905300, 7010907100, 7010907900

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

51

қалпоқлар ёки вентиляцияли шкафлар

8414600000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

52

Кир ювиш машиналари

8450120000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

53

Аккумуляторлар

8507102003

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

54

Трансформаторлар

8504210000, 8504221000, 8504229000, 8504230000, 8504312900, 8504318009, 8504330000, 8504340000, 8504403009, 8504405500, 8504408200, 8504408800, 8504409000, 8504509500, 8504901800, 8504909900

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

55

Чанг ютгичлар

8508190001

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

56

Тақсимлагичлар, ўт олдириш қалтаклари

8511400008

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

57

Электр ускуналар

8511500009

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

58

Электр ёритиш ва сигнализация ускуналари

8512200001, 8512200009

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

59

Печлар ва камералар

8514900000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

60

Электр сув иситгичлар, микротўлқинли печлар, печлар, электр плиталар ва ҳ.к.

8516108000, 8516500000, 8516601010, 8516601090, 8516607000, 8516609000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

61

Овозни қабул қилиш ва узатиш учун аппаратура, телевизион алоқани қабул қилиш учун аппаратура

8517620009, 8528722001

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

62

Коммутация учун электр аппаратура

8535900000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

63

Пультлар, панеллар, консоллар ва бошқалар

8537109900, 8537209100

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

64

Диодлар

8541100009

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

65

Ўралган ва изоляцияланган симлар, ўт олдириш свечалари учун симлар тўплами, электр ўтказгичлар

8544111000, 8544300008, 8544499101, 8544499109, 8544499309, 8544499500, 8544609009

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

66

Ўтириш учун мебель

9401610000, 9401690000, 9401903000

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

67

Ўйинчоқлар

9503001000, 9503003500, 9503007000, 9503009500

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

68

Гигиена воситалари

9619008101

225

360

450

495

495

1240

740

495

495

1240

    

*) Изоҳ: Экспортга юк ортилган жойдан 3500 км дан ортиқ масофадаги Россия Федерацияси ҳудудларига экспорт амалга оширилганда қатъий белгиланган субсидия миқдори кейинги ҳар 500 км гача бўлган масофага рефрижераторли автомобилда ташилганда 70 сўм/кг ҳамда бошқа автомобилларда ташилганда 50 сўм/кг миқдорга ошириб ҳисобланади. Бунда, йўл масофасини ҳисоблашда 50 км гача бўлган четлашишга йўл қўйилиши мумкин. Мисол учун, 550 км гача бўлган масофа 500 км масофа сифатида ҳисобга олинади.






Низомга

4-ИЛОВА



Маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг бир

қисмини компенсация қилишга тақдим этиладиган

субсидияларнинг қатъий миқдорлари

(темир йўл транспортида ташилганда)


сўм/кг

т/р

Маҳсулот номи

Маҳсулот

ТИФ ТН коди

Афғо-

нистон

Россия Федера-

цияси

Бела-

русь,

Укра-

ина,

Мол-

дова

Кавказ

давлат-

лари

(Озар-

байжон, Арма-

нистон,

Грузия)

Осиё қитъаси

Ев-

ропа

қи-

тъаси

Аме-

рика

қи-

тъаси

Аф-

рика

қи

тъаси

Бош-

қалар

(Авст-

ралия

ва орол

давлат-

лар)

Яқин

Шарқ ва

бошқа

Осиё

давлат-

лари

Осиё-

Тинч

океани

давлат-

лари

I.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

I.1.

Бошқариладиган температура талаб этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари

1

Тухум, парранда гўшти ва маҳсулотлари

0407210000, 0207

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

2

Помидорлар

0702000001-

0702000009

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

3

Саримсоқ

0703200000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

4

Гулкарам

0704100000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

5

Салатлар (латук, айсберг, радичо, оаклиф, лолло-росса ва бошқалар)

0705

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

6

Бодринглар

0707000501-

0707000509

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

7

Кўкатлар

0709400000, 0709700000,  0709991000, 0709999000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

8

Ширин қалампир ҳўл ёки музлатилган

0709601000, 0710805100

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

9

Аччиқ қалампир

0709609900

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

10

Музлатилган сабзавотлар

0710809500

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

11

Лимон

0805501000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

12

Узум

0806101000, 0806109000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

13

Тарвуз

0807110000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

14

қовун

0807190000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

15

Олма

0808108001-

0808108004

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

16

Нок

0808309000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

17

Ўрик

0809100000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

18

Гилос

0809290000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

19

Нектарин

0809301000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

20

Шафтоли

0809309000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

21

Олхўри

0809400500

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

22

Олча

0809210000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

23

Хурмо

0810700000

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

24

Анор

0810907500

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

25

Музлатилган ёки консерваланган мевалар

0811, 0811907500,  0811908000, 0811909500,  0812902500

115

439

706

360

233

1 000

946

781

772

1 128

I.2.

Бошқариладиган температурада талаб этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари

26

Ковул

0711907000

112

563

599

347

219

1 465

1 104

1 104

880

1 643

27

қуритилган сабзавотлар

0712909000

118

649

707

422

269

1 465

1 104

1 104

880

1 643

28

Ёнғоқ

0802310000,  0802320000

109

581

635

372

231

1 465

1 085

1 077

861

1 569

29

Бодом

0802111000, 0802119000,  0802121000,  0802129000

109

581

635

372

231

1 465

1 085

1 077

861

1 569

30

Майиз

0806203000, 0806209000

109

581

635

372

231

1 465

1 085

1 077

861

1 569

31

қуритилган мевалар

0813100000, 0813200000,  0813300000, 0813401000,  0813403000,  0813409500,  0813501500, 0813501900,  0813509100, 0813509900

109

594

635

372

231

1 465

1 085

1 077

861

1 569

32

қуритилган, майдаланган ва янчилган қалампир

0904110000, 0904120000,  0904211000, 0904219000,  0904220000

120

594

647

380

241

1 465

1 104

1 104

880

1 643

33

Ерёнғоқ

1202, 1202410000,  1202420000

64

581

635

372

231

1 465

1 085

1 077

861

1 569


Саноат маҳсулотлари

34

Табиий узум винолари

2204101100, 2204219700,  2204219800, 2204299501,  2204299508,  2204299601,  2204299701, 2204299708,  2204299709,  2204299801,  2204299809,  2204309800

198

739

753

461

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

35

Коньяк дистилляти

2208208900

105

470

492

280

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

36

Таркибида антибиотиклар бўлган пенициллинлар, дори воситалари

3004100001, 3004100006,  3004200001, 3004200002

133

545

619

387

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

37

Гулқоғозлар ва шунга ўхшаш девор қопламалари

4814200000

116

694

685

430

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

38

Газлама

5208-5212

133

562

691

299

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

39

Тўқима гиламлар

5702429000

130

751

795

365

664

1 635

1 269

1 316

1 086

1 834

40

Линолеум

5904100000

92

555

534

245

664

1 568

1 251

1 287

1 038

1 759

41

Трикотаж мато

60

118

764

889

374

653

1 635

1 269

1 315

1 058

1 834

42

Тикув-трикотаж маҳсулотлари

61-63

214

1 249

1 379

589

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

43

Сув ўтказмайдиган пойабзал

6401921000,  6401929000,  6401990000

214

1 356

1 353

589

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

44

Пойабзал

6403200000,  6403400000,  6403911600,  6403999100,  6403999600,  6404199000,  6404209000,  6405100000,  6405209100,  6405209900,  6405901000

214

1 356

1 353

589

664

1 635

1 269

1 315

1 086

1 834

45

Шлак пахта, минерал пахта ва бошқалар

6806100008,  6806209000,  6806900000

185

1 355

853

542

636

1 568

1 251

1 287

1 038

1 759

46

Тош ётқизиш учун плиталар

6907219001,  6907229003,  6907229009,  6907239003

85

425

350

219

646

1 568

1 251

1 287

1 066

1 759

47

Керамикадан ясалган пардозлаш буюмлари

6907409003,  6907409009

85

425

350

219

646

1 568

1 251

1 287

1 066

1 759

48

Ошхона идишлари ва бошқалар

6912001000,  6912002100,  6912002300,  6912002500,  6912002900,  6912005000,  6912008100,  6912008900,  6912009000

149

858

982

425

664

1 635

1 269

1 287

1 086

1 834

49

Шиша тола

7019199009, 7019310000,  7019390009, 7019510000,  7019590000, 7019900009

146

1 355

1 353

589

636

1 568

1 251

1 287

1 038

1 759

50

Шиша идишлар

7010901000, 7010904100,  7010904300, 7010904500,  7010905300, 7010907100,  7010907900

146

1 355

1 353

589

636

1 568

1 269

1 287

1 086

1 759

51

қалпоқлар ёки вентиляцияли шкафлар

8414600000

132

1 109

1 082

414

538

1 583

1 251

1 287

1 066

1 759

52

Кир ювиш машиналари

8450120000

149

1 109

1 227

425

556

1 650

1 269

1 287

1 086

1 834

53

Аккумуляторлар

8507102003

85

609

586

212

528

1 583

1 251

1 287

1 038

1 759

54

Трансформаторлар

8504210000, 8504221000,  8504229000,  8504230000,  8504312900, 8504318009,  8504330000, 8504340000,  8504403009, 8504405500,  8504408200,  8504408800,  8504409000, 8504509500,  8504901800, 8504909900

118

1 053

1 049

365

528

1 583

1 251

1 287

1 038

1 759

55

Чанг ютгичлар

8508190001

133

995

948

373

545

1 650

1 269

1 315

1 058

1 834

56

Тақсимлагичлар, ўт олдириш ғалтаклари

8511400008

118

1 053

1 049

365

528

1 583

1 251

1 287

1 038

1 759

57

Электр ускуналар

8511500009

118

1 053

1 049

365

466

1 583

1 251

1 287

1 038

1 759

58

Электр ёритиш ва сигнализация ускуналари

8512200001, 8512200009

118

1 053

1 049

365

545

1 650

1 251

1 287

1 038

1 834

59

Печлар ва камералар

8514900000

118

1 053

1 049

365

528

1 583

1 251

1 287

1 038

1 759

60

Электр сув иситгичлар, микротўлқинли печлар, печлар, электр плиталар ва ҳ.к.

8516108000, 8516500000,  8516601010, 8516601090,  8516607000, 8516609000

118

1 053

1 049

365

556

1 650

1 251

1 287

1 038

1 834

61

Овозни қабул қилиш ва узатиш учун аппаратура, телевизион алоқани қабул қилиш учун аппаратура

8517620009, 8528722001

150

1 277

1 316

444

545

1 583

1 251

1 287

1 058

1 759

62

Коммутация учун электр аппаратура

8535900000

98

1 053

1 049

365

528

1 583

1 251

1 287

1 058

1 759

63

Пультлар, панеллар, консоллар ва бошқалар

8537109900, 8537209100

103

995

1 094

373

545

1 650

1 251

1 287

1 058

1 834

64

Диодлар

8541100009

199

1 609

1 644

562

545

1 650

1 269

1 315

1 058

1 834

65

Ўралган ва изоляцияланган симлар, ўт олдириш свечалари учун симлар тўплами, электр ўтказгичлар

8544111000, 8544300008,  8544499101,  8544499109,  8544499309,  8544499500,  8544609009

88

979

980

377

538

1 583

1 251

1 287

1 058

1 759

66

Ўтириш учун мебель

9401610000,  9401690000,  9401903000

199

1 462

1 665

589

556

1 650

1 252

1 315

1 086

1 834

67

Ўйинчоқлар

9503001000, 9503003500,  9503007000, 9503009500

199

1 459

1 546

589

556

1 650

1 269

1 315

1 086

1 834

68

Гигиена воситалари

9619008101

170

1 554

1 408

542

528

1 583

1 251

1 287

1 038

1 759




Низомга

5-ИЛОВА



Маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг

бир қисмини компенсация қилишга тақдим этиладиган

субсидияларнинг қатъий миқдорлари*

(ҳаво транспортида ташилганда)


сўм/кг

т/р

Маҳсулот номи

Москва

Ново-

сибрск

Дубай

Пекин

Шан-

хай

Тянь-

цзинь

Сеул

Лон-

дон

Бошқа давлатлар (шаҳарлар)

3000 км гача бўлган масофага

3000-

4000 км масо-

фага

4000-

5000 км масо-

фага

5000-

6000 км масо-

фага

6000 км.дан ортиқ масо-

фага


Барча турдаги маҳсулотларга

7250

7250

5500

6250

6500

10500

9000

14000

7200

8100

9900

11700

13500

*) Изоҳ: қатъий белгиланган субсидия миқдори маҳсулотлар чартер рейслари ёки фақат юк ташиш учун ташкил этилган мунтазам рейслар орқали ташилганда амал қилади.






Низомга

6-ИЛОВА



Транспорт харажатлари бўйича компенсация

берилган экспорт қилувчиларнинг

РЕЕСТРИ

Т/р

Экс-

порт

қилув-

чи

номи

Экспорт

шарт-

номаси

(инвойс)-

нинг

иденти-

фикация

рақами

ва/ёки

восита-

чилик

шарт-

номаси

рақами

ва санаси

Маҳсулот номи

Божхона

юк декла-

рацияси

рақами ва

санаси

Маҳсулот

учун

тўлов

мавжуд-

лиги

(бўнак

тўлови, аккре-

дитив,

консиг-

нация

шар-

тида)

Авто-

мобиль/

темир йўл

транс-

порти

босиб

ўтган

жами йўл

масофаси,

км

Экспортга

юк ортиш

жойи/

станцияси/

аэропорти

номи

(манзили,

рақами

ёки бошқа)

Экс-

портга

ортилган

юкнинг

сўнгги

етиб

бориш

жойи/

стан-

цияси /

аэро-

порти номи

Маҳсулот

умумий

экспорт

қиймати

(шарт-

номаси

бўйича,

транс-

порт

хара-

жатини

айирган

ҳолда),

сўм

Экс-

порт

қи-

лин-

ган маҳ-

сулот ҳаж-

ми,

кг

Маҳсулот

экспорт

қиймати

бўйича

ҳисоб-

ланган

компен-

сация

миқдори,

сўм

Экс-

порт

қилувчи

транс-

порт

хара-

жати,

сўм

Қатъий

белги-

ланган

субсидия

миқдори

бўйича

ҳисоб-

ланган

компен-

сация

миқдори,

сўм

Экс-

порт

қилув-

чига

тақдим

этилган

компен-

сация

миқдори,

сўм

номи

ТИФ ТН коди

1.















2.















3.















...















Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 316-модда























































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск