язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2020 й. ПФ-6024-сон "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.07.2020 й.

N ПФ-6024



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

2020-2030 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, глобал иқлим ўзгариши, аҳоли сонининг ва иқтисодиёт тармоқларининг ўсиши, уларнинг сувга бўлган талаби йил сайин ошиб бориши туфайли сув ресурсларининг тақчиллиги йилдан-йилга кучайиб бормоқда.

Фойдаланилган ўртача йиллик сув миқдори 51-53 млрд куб метрни, жумладан,97,2 фоизи дарё ва сойлардан,1,9 фоизи коллектор тармоқларидан, 0,9 фоизи эса ер остидан фойдаланиб, ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20 фоизга қисқарган.

Республикада 2020-2030 йилларда аҳолини ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалигига бозор тамойиллари ва механизмларини ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифаларни 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харита"си 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш;

сув хўжалиги объектларини (ичимлик ва оқова сув тизимидан ташқари) модернизация қилиш ва ривожлантириш, йирик сув хўжалиги объектларини бошқаришни рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш, электр энергияси ва бошқа ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш;

сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда "Smart Water" ("Ақлли сув") ва шу каби рақамли технологияларни жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларининг жорий қилинишини янада кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини оширишга кўмаклашиш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ва унинг олдини олиш бўйича самарали технологияларни қўллаш;

сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойилларини, жумладан сувни етказиш харажатларининг бир қисмини босқичма-босқич сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимини жорий қилиш, тушган маблағларни сув хўжалиги объектларини ўз вақтида сифатли таъмирлаш-тиклаш, рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда самарали бошқаришга йўналтириш;

сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер, кластер ва бошқа ташкилотларга фойдаланиш учун бериш ҳамда тежалган маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтириш;

сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳолини сув билан кафолатли таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларига сувни барқарор етказиб бериш, сувнинг сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш;

трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суриш;

сув хўжалиги соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш.

Концепцияни унинг устувор йўналишлари ва тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлари ва кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳар уч йилда тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш стратегиялари орқали босқичма-босқич амалга ошириш белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Концепцияда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш орқали 2030 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга эришишни таъминласин:

суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициентини 0,63 дан 0,73 гача ошириш;

сув таъминоти паст даражада бўлган суғориладиган ер майдонларини 560 минг гектардан 190 минг гектаргача камайтириш;

шўрланган суғориладиган ер майдонларини 226 минг гектарга камайтириш;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 25 фоизга камайтириш;

барча ирригация тизими объектларига "Smart Water" ("Ақлли сув") сув ўлчаш ва назорат қилиш қурилмалари ўрнатилиб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этиш;

100 та йирик сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 млн гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш;

сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 50 та лойиҳани амалга ошириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

а) бир ой муддатда мазкур Фармонда назарда тутилган вазифаларнинг тўлиқ ва ўз муддатида бажарилишини таъминлаш мақсадида Сув хўжалиги тизимидаги республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга ажратилган умумий чекланган ходимлар сони доирасида 4 та штат бирлигидан иборат масъул бошқарма ташкил этсин ҳамда хорижий экспертлар жалб этилишини таъминласин.

Хорижий экспертларни жалб этиш вазирликнинг бюджетдан ташқари ҳамда халқаро молия институтларининг грант ва техник кўмак маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин;

б) сув хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларини шакллантиришда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан маблағ жалб этишда давлат ташқи қарзи учун ўрнатиладиган йиллик меъёрлар доирасида белгиланган тартибда таклифларни киритиб борсин;

в) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлиги бўйича ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.


5. Қишлоқ хўжалиги экин ерларини ўз балансига олган кластерларга ушбу ерларда жойлашган сув хўжалиги объектларини бошқариш йўналишидаги Сув хўжалиги вазирлигининг функцияларини қишлоқ хўжалиги ер эгаларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ўтказиш тўғридан-тўғри музокаралар асосида амалга оширилишига рухсат берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Сув хўжалиги вазирлиги балансида бўлган сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий секторга бериш бўйича объектлар рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини босқичма-босқич камайтириш ҳамда сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойилларини, аутсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш ҳисобидан тежаладиган маблағлар сув иншоотларини модернизация қилиш, сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш ва ходимларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич оширишга йўналтирилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар сув хўжалиги тизимидаги раҳбар ва мутахассис ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда:

узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш шакллари, тартиби ва босқичларини, шунингдек, молиялаштириш манбаини аниқ белгилаш;

сув хўжалиги раҳбар ходимларини узлуксиз равишда малакасини ошириб бориш ва аттестациядан ўтказиш, уларга мунтазам равишда касбий ўзини ўзи ривожлантириб бориш имкониятини берувчи узлуксиз малака ошириш тизимини амалиётга жорий этиш мезонлари инобатга олинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:

Концепциянинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирликлар ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар чоракда Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.


9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармон мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 июлдаги

ПФ-6024-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

концепциясида белгиланган вазифаларни 2020-2022

йилларда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТА"

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми


Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар


I. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 3 йиллик стратегиясини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2020 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2.

"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Қонуни


2021 йил

март


Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3.

Сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш мақсадида Сув кодексини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси


2022 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таҳлилий маълумот


2021 йил

март


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Ўзгидрометмарказ


5.

Сув хўжалиги мутахассислари ва раҳбар ходимларини малака ошириш тизимини яратиш тўғрисидаги Низом лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат


2020 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Ўзгидрометмарказ


II. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ПРОГНОЗЛАШ ВА ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ҲОЛДА

БОШҚАРИШ, СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТИНИ

ЮРИТИШ ҲАМДА СУВ ИСТЕЪМОЛИ МЕЪЁРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Сув ресурсларини геоахборот тизим асосида прогноз қилишни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий қилиш.


Чора-тадбирлар режаси


2021-2022

йиллар


Ўзгидрометмарказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


7.

Дарё ва сойлардаги 12 та гидрологик постни рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозлаш, 18 та гидрологик постни қайта тиклаш ва сувни тезкор ва ишончли назорат қилиш тизимини яратиш.


Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

июль


Ўзгидрометмарказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги


8.

Сув олиш лимитларини сув ресурсларининг прогнозига ва иқтисодиёт тармоқлари устуворлиги ҳамда талабларидан келиб чиқиб белгилаш.


Амалий чора-тадбирлар


Ҳар йили

апрель ва

сентябрь

ойлари


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Ўзгидрометмарказ


9.

Давлат сув кадастри юритилишини сифатини яхшилаш ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида идоралараро маълумотлар алмашиш тизимини такомиллаштириш, тақдим этиладиган кадастр маълумотларини шаффофлигини таъминлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020-2022

йиллар


Ўзгидрометмарказ, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


III. CУВ ОМБОРЛАРИ, СЕЛ-СУВ ОМБОРЛАРИ ВА БОШҚА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

10.

Cув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ва ишончли ишлашини таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш.


Дастур

2020 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


11.

Cув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва мамлакатимизда уларни қўллашни ташкил этиш.


Таклифлар

2021 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, "ЎзГИП" МЧЖ


12.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларида назорат-ўлчов ускуналари ҳамда хабар бериш тизимларини ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда модернизация қилиш ва республика миқёсида хабар беришнинг ягона тармоғини яратиш.


Чора-тадбирлар режаси


2020 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, "ЎзГИП" МЧЖ


IV. СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ,

КАНАЛЛАРДА СУВ ЙЎҚОЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЭНЕРГИЯ

ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

13.

Сув омборлари ва ирригация тизими каналларини модернизация қилиш, қуриш ва реконструкция қилиш бўйича устувор лойиҳаларни танлаб олиш, ҳудудий дастурларни шакллантириш ҳамда халқ депутатлари кенгашларида ошкоралик асосида муҳокамасини ташкил қилиш ҳамда белгиланган тартибда амалга ошириш.


Ҳудудий ва манзилли дастурлар


Доимий

равишда


Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


14.

Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-амалий кузатувини таъминлаш ва сифатини яхшилаш.


Шартномалар, лойиҳа-қидируви ишлари


Доимий

равишда


Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, "ЎзГИП" МЧЖ


15.

Cув хўжалиги объектларини учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида ўрганиш, техник ҳолатини таҳлил қилишда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш.


Амалий чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, "ЎзГИП" МЧЖ


16.

Йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технология асосида автоматлаштириш бўйича пилот лойиҳани ишлаб чиқиш, кўргазмали семинарларни ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

100 та йирик гидроузел ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштиришни босқичма-босқич амалга ошириш.


Амалий чора-тадбирлар режаси

2021 йил август

17.

Қашқадарё вилоятидаги "Дўстлик-1,2,3" ва Тошкент вилоятидаги "Боғи-бўстон" насос станцияларида электр энергияси сарфини рақамли технология асосида назорат қилиш ва ҳисобга олиш лойиҳаларининг мониторингини олиб бориш, натижаларини таҳлил қилган ҳолда республикадаги бошқа насос станцияларга жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ташкилий

тадбирлар


2020 йил

ноябрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 687 та насос станциясида электр энергияси сарфини рақамли технология асосида назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш.


Чора-тадбирлар режаси

2021 йил

июнь

18.

Қувурли суғориш тизими ва суғориш тармоқлари жорий қилинадиган сув хўжалиги объектлари ва ҳудудларни аниқлаш, намунавий лойиҳа ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич жорий этиш.


Комплекс чора-тадбирлар дастури


2020 йил

ноябрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, "ЎзГИП" МЧЖ


19.

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш бўйича энг устувор лойиҳаларга инвестициялар жалб этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Давлат инвестиция дастурига киритиш учун тақдим қилиш.


Таклифлар

Ҳар йили

июль


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


V. СУВ ХЎЖАЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

20.

KOIСA халқаро ташкилотининг гранти асосида 61 та сув хўжалиги объектида сувни назорат қилиш ва ҳисобини юритиш бўйича лойиҳанинг мониторингини юритиш ҳамда эришилган натижалар асосида республиканинг қолган сув хўжалиги объектларида, жумладан, биринчи босқичда 56 та сув омбори, 344 та вилоятлараро, 1 895 та туманлараро ва 16 281 та туман аҳамиятига эга бўлган сув хўжалиги объектида рақамли технологияни жорий қилиш.


Чора-тадбирлар режаси


2021 йил

апрель


Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Гидроингео" ИЧБ, "Ўзсувлойиҳа" АЖ, "ЎзГИП" МЧЖ


21.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини ахборот-коммуникация дастурлари асосида ишлаб чиқишни тўлиқ жорий қилиш.


Чора-тадбирлар режаси


2022 йил

февраль


Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


22.

Сув хўжалиги ташкилотлари диспетчерлик хизматларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва офис жиҳозлари билан бутлаш.


Комплекс

чора-тадбирлар


2020-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги


VI. СУҒОРИШДА СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ҚЎЛЛАШ КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ

23.

Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган умумий майдонларни 2025 йилгача 1,0 миллион гектарга, 2030 йилга келиб 2,0 миллион гектаргача етказиш, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишни 2025 йилгача 300 минг гектаргача ва 2030 йилга келиб 600 минг гектаргача етказиш.

Ҳудудий манзилли рўйхатлар ва манзилли дастурлар


Ҳар йили

май ойи


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекипаксаноати" АЖ, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари



Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишнинг тизимли мониторингини юритиш ҳамда таҳлил қилиб бориш.


Таҳлилий маълумотлар


Ҳар чорак

якуни

билан


24.

Сув тежовчи суғориш технологияларини лойиҳалаш, жорий этиш ва уларни ишлатиш бўйича малакали мутахассислар ва соҳа олимлари тавсиялари асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга даврий равишда сайёр ўқитиш курсларини ҳамда кўргазмали ўқув семинарлар ташкил қилиб, марказий ва ҳудудий телерадиоканаллар ҳамда интернет нашрларида ёритиб бориш.


Амалий чора-тадбирлар

Доимий

равишда


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, лойиҳа ташкилотлари, МТРК, ЎзА, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


VII. СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

25.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича устувор лойиҳаларни аниқлаш, ҳудудий дастурларни шакллантириш, халқ депутатлари кенгашларида ошкоралик асосида муҳокамасини ташкил қилиш ҳамда белгиланган тартибда амалга ошириш.


Ҳудудий дастурлар,

Манзилли рўйхатлар


Ҳар йили

май ойи


Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


26.

Суғориладиган ерлардаги мелиоратив кузатув қудуқларида ер ости сизот сувлари мониторингини рақамли технологияларни қўллаган ҳолда "онлайн" режимга ўтказиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолати, сизот сувларнинг сатҳлари ва минераллашуви бўйича ахборот тизимини яратиш ва уни геоахборот тизими билан интеграциялаш.


Ташкилий тадбирлар режаси

2021 йил

март


Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


27.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги мелиоратив экспедицияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини экспресс баҳолаш имконини берувчи замонавий жиҳозлар, кўчма мобил тезкор лаборатория ва ўлчов воситалари билан босқичма-босқич таъминлаш.


Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил

апрель


Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


28.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, сизот сувлар сатҳи мониторингини олиб бориш, коллектор-дренаж сувлари ҳисобини, шунингдек, суғориладиган ерларнинг сув-туз балансини юритиш тизимини рақамли технологияларни жорий қилган ҳолда такомиллаштириш.


Комплекс чора-тадбирлар режаси

2021 йил

апрель


Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги


29.

Сув хўжалиги объектлари кадастрини геоахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда юритиш тизимини ташкил этиш.


Чора-тадбирлар режаси

2020 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси

VIII. СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА БОЗОР ТАМОЙИЛЛАРИНИ,

ЖУМЛАДАН, ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ВА АУТСОРСИНГ

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

30.

Сувни етказиш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Молия вазирлигига тақдим қилиб бориш.


Таклиф

Ҳар йили

май-июнь


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


31.

Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишнинг тамойиллари ва йўналишларини белгилаш ҳамда улар асосида хусусий секторга бериладиган сув хўжалиги иншоотлари ва хизматлари рўйхатини шакллантириш.


Ташкилий тадбирлар

2021 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги


32.

Сув хўжалиги объектларини ва сув хўжалигини бошқаришдаги вазифаларнинг бир қисмини йирик кластер ташкилотлари ва фермер хўжаликларига босқичма-босқич фойдаланиш учун бериш.


Чора-тадбирлар режаси

2022 йил

март


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


IX. ТРАНСЧЕГАРАВИЙ СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

БОРАСИДА ДАВЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

33.

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида минтақадаги трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва минтақа мамлакатлари билан муҳокама қилиш.


Таклифлар

2022 йил

октябрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги


34.

Трансчегаравий сувлардан фойдаланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциялари нормалари ва тамойилларини илгари суришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


Чора-тадбирлар

2021 йил

ноябрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги


35.

Амударё, Сирдарё ва бошқа трансчегаравий дарёлар сув ресурсларини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш дастурини амалга ошириш бўйича минтақа давлатлари билан келишилган ҳолда қўшма мониторинг ва очиқ маълумотлар алмашиш тизимини жорий қилиш.


Таклифлар

2022 йил

декабрь


Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги


      

X. СУВ ХЎЖАЛИГИДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ,

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ, ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН САЛОҲИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҲАМДА ЛОЙИҲА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

САЛОҲИЯТИНИ ЯХШИЛАШ

36.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари бутловчи қисмларининг (қувурлар, фитинглар) гидравлик кўрсаткичларини тадқиқот қилиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини лойиҳалаш бўйича тавсиялар тайёрлаш.


Тавсиялар

2021-2022

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


37.

Сув ресурсларини ҳавзалар ва дала даражаларида барқарор бошқаришнинг илғор ёндашув, услуб ва технологияларини тадқиқ қилиш ҳамда уларни Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


Таҳлилий материаллар


2021-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


38.

Сувни тежайдиган суғориш технологиялари асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш меъёрлари ва режимларини ҳар хил тупроққлим шароитида тадқиқот қилиш ҳамда суғориш меъёрлари ва режимлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


Тавсиялар

2021-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


39.

Томчилатиб суғориш технологияси бутловчи қисмлари параметрларига қишлоқ хўжалиги экин тури, тупроққлим шароити ва суғориш режимларининг таъсири тадқиқот қилиш ҳамда уларни лойиҳалаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


Тавсиялар

2021-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


40.

Ҳар хил тупроққлим шароитида тупроқнинг шўрланиш даражасини камайтириш ва олдини олиш бўйича ноанъанавий технологияларни тадқиқот қилиш ҳамда пилот участкаларда синаш тупроқ шўрланиш даражасини камайтириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.


Тавсиялар

2021-2022

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


41.

Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг хорижий давлатлар, шунингдек халқаро ташкилотларнинг ахборот-таҳлил ва тадқиқот марказлари билан сув хўжалигига доир масалалар юзасидан ҳамкорлигини йўлга қўйиш.


Ташкилий тадбир

2020-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

42.

Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва унинг бўлинмалари моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.


Ташкилий тадбирлар


2020-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти


43.

Маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда сув хўжалигининг барча даражадаги ходимларининг малака оширишнинг барқарор тизимини яратиш, замонавий ўқув технологиялари ва масофавий ўқитиш усулларини ўқув жараёнига жорий этиш.


Комплекс чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июль


"Халқ сўзи", 2020 йил 11 июль