язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Июль, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Концепцияси (ЎзР Президентининг 10.07.2020 й. ПФ-6024-сон Фармонига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 10 июлдаги

ПФ-6024-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

сув хўжалигини ривожлантиришнинг

2020-2030 йилларга мўлжалланган

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ва комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Сув хўжалигининг ривожланиши мазкур Концепциянинг иловасида белгиланган асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга асосланади.

Концепция устувор йўналишлар ва тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва кўрсаткичлардан келиб чиқиб ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш стратегиялари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.



2-БОБ. СУВ ХЎЖАЛИГИДАГИ ЖОРИЙ ҲОЛАТ


Ўзбекистон Республикаси Орол денгизи ҳавзасида жойлашган бўлиб, унинг асосий сув манбаи Амударё ва Сирдарё дарёлари, шунингдек, ички дарё ва сойлар ҳамда ер ости сувларидир. Орол денгизи ҳавзасидаги барча манбаларнинг ўртача кўп йиллик сув оқими 116 млрд куб метрни ташкил этади, шундан 67,4 фоизи Амударё ҳавзасида ва 32,6 фоизи Сирдарё ҳавзасида шаклланади. Жумладан, ер ости сувларининг умумий захираси 31,2 млрд куб метрни ташкил этиб, унинг 47,2 фоизи Амударё ҳавзасига, 52,8 фоизи эса Сирдарё ҳавзасига тўғри келади.

"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси учун ўртача кўп йиллик сув олиш лимити 64 млрд куб метрни ташкил этади. Шу билан биргаликда, 1980 йилларда республиканинг йиллик сув истеъмоли кўп йиллик лимит доирасида бўлиб, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, шунингдек, трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммолари туфайли фойдаланилган ўртача йиллик сув миқдори 51-53 млрд куб метрни, жумладан, 97,2 фоизи дарё ва сойлардан, 1,9 фоизи коллектор тармоқларидан, 0,9 фоизи эса ер остидан фойдаланиб, ажратилган сув олиш лимитига нисбатан 20 фоизга қисқарган.

Республикада суғориладиган ер майдони 4,3 млн гектарни ташкил этиб, жами сув ресурсларининг ўртача 90-91 фоизи қишлоқ хўжалигида, 4,5 фоизи, коммунал-маиший хўжалик соҳасида, 1,4 фоизи саноатда, 1,2 фоизи балиқчиликда, 0,5 фоизи иссиқлик энергетикасида, 1 фоизи эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида фойдаланилган.

Республика ҳудуди ўзига хос тупроқ ва иқлим шароитига эга бўлиб, табиий дренажнинг етишмаслиги, ер ости сувлари минераллашуви даражасининг юқорилиги натижасида бир қатор ҳудудлар "бирламчи шўрланган". Шу билан бирга, сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик ва бошқа антропоген омилларнинг салбий таъсири натижасида айрим ҳудудларда ерларнинг "иккиламчи шўрланиши" кузатилиб, 45,7 фоиз суғориладиган ер майдони турли даражада шўрланган.

Иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, қишлоқ хўжалигини сув билан ишончли таъминлаш, шунингдек, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида республикада ўзига хос сув хўжалиги тизими барпо қилинган.

Сув хўжалиги тизимида 28,4 минг км ирригация тизими ва улардаги 54 432 та ҳар хил гидротехника иншоотидан, шунингдек, умумий ҳажми 19,4 млрд куб метр бўлган 70 та сув омбори ва сел омборидан фойдаланиб келинмоқда.

Сув ресурсларининг номутаносиб тақсимланиши ва суғориладиган ерларнинг мураккаб рельефга эга эканлиги натижасида суғориладиган ерларнинг 60 фоизига яқин қисмига 1 687 та насос станция ёрдамида сув етказиб берилиб, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмоли 8 млрд кВт.с ни ташкил этади.

Бундан ташқари, сув истеъмолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан жами 155,2 минг км суғориш тармоғи ва 10 280 тадан зиёд насос агрегатлари ишлатилмоқда. Суғориш эҳтиёжлари учун жами 12,4 мингта, жумладан сув хўжалиги тизимида 4 153 та суғориш қудуқларидан фойдаланилмоқда.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун умумий узунлиги 142,9 минг км, шундан 106,2 минг км очиқ ва 36,7 минг км ёпиқ горизонтал коллектор-дренаж тармоғи, шунингдек 172 та мелиоратив насос станцияси, 3 897 та вертикал дренаж қудуқ ишлатилмоқда.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимида олий маълумотли ходимлар 42 фоизни ташкил қилади. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ҳамда унинг Бухоро ва Қарши филиалларида сув хўжалиги соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар тайёрланади.



3-БОБ. СУВ ХЎЖАЛИГИДАГИ АСОСИЙ

МУАММОЛАР ВА ТАҲДИДЛАР


3.1. Сув ресурслари захираси ҳамда аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлаш.

Глобал иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил давомида музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Тахминларга кўра, ҳарорат 2°Сга ортганда музликлар ҳажми 50 фоизга, 4°Сга исиганда эса 78 фоизга камаяди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурси 5 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Ўзбекистонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд куб метрдан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 7 млрд куб метрни, 2050 йилга бориб эса 15 млрд куб метрни ташкил қилиши мумкин.

Таҳлиллар иқлим ўзгариши Ўзбекистонда сув тақчиллигини янада кескинлаштиришини, 2000, 2008, 2011, 2014 ва 2018 йиллардаги каби қурғоқчиликнинг давомийлиги ва даврийлиги кўпайишига олиб келишини ҳамда иқтисодиётнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондиришда жиддий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда. Кейинги 15 йил ичида аҳоли жон бошига сув таъминоти 3 048 куб метрдан 1 589 куб метрга қисқарди.

Шу билан биргаликда, республикада аҳоли сони йилига ўртача 650-700 минг нафарга ошиб, 2030 йилга бориб 39 млн нафарга етиши, уларнинг сифатли сувга бўлган талаби 2,3 млрд куб метрдан 2,7-3,0 млрд куб метрга (18-20 фоиз) етиши кутилмоқда. Бу эса коммунал соҳани йилдан йилга сувга бўлган талабини ортишига олиб келади.

Сўнгги йилларда саноат ва энергетика соҳалари фаол ривожланиб, уларнинг сувга бўлган талаби йил сайин ошиб бормоқда. Ҳисоб-китобларга кўра бу соҳаларнинг йиллик умумий сув истеъмоли 1,9 млрд куб метрдан 2030 йилга бориб 3,5 млрд куб метрга (1,8 баробар) етади.


3.2. Сув хўжалиги объектлари ва улардан фойдаланиш.

Республикада барпо қилинган аксарият сув хўжалиги инфратузилма объектларининг хизмат кўрсатиш муддати 50-60 йилдан ортиб, уларнинг техник ҳолати йилдан-йилган ёмонлашмоқда. Хусусан, ирригация тизими каналларининг 66 фоиз қисми тупроқ ўзанли бўлиб, сувнинг фильтрация ҳисобига йўқолиши юқорилигича қолмоқда. Бундан ташқари, 77 фоиз ирригация тизими каналлари таъмирлаш ва тиклашни, 20 фоиз қисми эса реконструкция қилишни талаб этади.

Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларининг 77 фоиз суғориш тармоғи тупроқ ўзанли бўлиб, 44 фоиз тармоқ таъмирлаш ва тиклашга, 10 фоиз тармоқ эса реконструкция қилишга муҳтож.

Мавжуд лоток тармоқларининг асосий қисми 30 йилдан зиёд хизмат кўрсатиб уларни ўз вақтида таъмирлаш ишлари амалга оширилмаганлиги, шунингдек, хизмат муддатларини ўтиб кетганлиги натижасида уларнинг 70 фоизи реконструкция қилиш ва алмаштиришни талаб қилади. Сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари эса аксарият ҳолда сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган.

Натижада ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти ўртача 0,63, бир қатор ҳудудларда эса ундан ҳам паст бўлиб, асосий манбалардан олинадиган сувнинг 35-40 фоизи суғориш тармоқларида йўқотилмоқда.

Сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги 1 687 та насос станцияларининг 74 фоизи 30 йилдан, 20 фоизи 20 йилдан, 6 фоизи 10 йилдан ортиқ хизмат қилмоқда ёки 94 фоиз насос станциялари норматив хизмат муддатини (16-18 йил) ўтаб бўлиб, уларни модернизация қилиш ва алмаштириш, жами 2 887 км босимли қувурларнинг 10,3 фоиз қисми эса биринчи навбатда алмаштиришни талаб этиб, оқибатда уларни ишлатишда авария ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда, шунингдек, электр энергияси сарфи юқорилигича қолмоқда.


3.3. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати.

Республика бўйича суғориладиган ерларнинг 45,3 фоизи турли даражада, шундан 31,1 фоизи кучсиз, 12,2 фоизи ўртача, 2 фоизи эса кучли даражада шўрланган, 24,4 фоиз майдонда эса ер ости сув сатҳи 2 м ва ундан юқорида жойлашган.

Кейинги йилларда кузатилган сув танқислиги, ерларнинг мелиоратив ҳолатининг ёмонлиги ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилмаганлиги боис 560 минг гектар суғориладиган ер майдонининг сув таъминоти даражаси пастлигича қолмоқда, жами 298,5 минг гектар суғориладиган ер майдони эса фойдаланишдан чиқиб кетган.

14,5 минг километр коллектор-дренаж тармоқ, 93 та мелиоратив насос станция ва 1 530 та вертикал дренаж қудуқни реконструкция қилиш ва янгидан қуришни талаб этмоқда.


3.4. Сув ресурсларидан фойдаланиш ва сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш.

Республикада қишлоқ хўжалиги экинлари асосан анъанавий усулда - эгатлаб суғорилмоқда, ерларни лазерли ускуна билан жиҳозланган текислагичлар билан текислаш ишларининг кўлами жуда паст даражада қолмоқда. 2019 йилдан бошлаб сув тежовчи суғориш технологияларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий қилинди. Натижада 77 470 гектар майдонда томчилатиб, 1 123 гектар майдонда ёмғирлатиб, 2 000 гектар майдонда эса дискрет усулда суғориш технологиялари жорий қилинди.

Шу билан биргаликда ушбу замонавий суғориш технологияси жорий қилинган майдон улуши пастлигича (6 фоиз) қолмоқда. Натижада, бир комплекс гектар майдонга тўғри келадиган сув сарфи миқдори 10 690 куб метрни ташкил қилиб, ривожланган мамлакатларга нисбатан юқорилигича қолмоқда.


3.5. Сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техника базаси.

Ҳозирги пайтда сув хўжалиги тизимидаги эксплуатация ташкилотлари, айниқса туман ирригация бўлимларининг моддий-техника базаси (мелиоратив техника, транспорт воситалари, ташкилий таъминоти) ҳануз пастлигича қолмоқда.

Сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш харажатлари давлат бюджети маблағларидан амалга ошириб келинмоқда. Лекин кейинги йилларда ажратилган маблағнинг 70 фоизи электр энергияси харажатларини қоплашга йўналтирилиб, ирригация тизимини таъмирлаш-тиклаш ишларига ажратилган маблағ улуши 2,9 фоизни ташкил этиб, пастлигича қолмоқда.

Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тизими талаб даражасида ташкил этилмаганлиги натижасида уларнинг кредиторлик ва дебиторлик қарздорликлари юқорилигича қолмоқда.


3.6. Сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар.

Республикада сув ресурсларидан фойдаланишни интеграциялашган бошқаришни жорий қилишда сув хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи идоралар ўртасида мувофиқлаштириш ишлари талабга жавоб бермайди.

Соҳага давлат-хусусий шериклик амалиётини жорий қилишга киришилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунини кейинги йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар натижаларидан келиб чиқиб такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини ишлаб чиқиш талаб этилмоқда.


3.7. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш ва халқаро сув муносабатлари.

Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сув хўжалиги муносабатлари сезиларли равишда яхшиланди, трансчегаравий сувдан фойдаланиш муаммоларини ҳал қилиш бўйича ижобий тенденция кузатилмоқда.

Бироқ, келгусида Амударё ва Сирдарёнинг юқори оқимларида янги йирик гидроэнергетик объектлар ва сув омборлари қурилиши, шунингдек, мавжудлари энергетик режимда ишлатилиши дарёларнинг қуйи оқимида жойлашган давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон учун ҳам сув таъминотида қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, кейинги йилларда янги ерларни ўзлаштирилиши минтақа давлатлари ўртасидаги сув тақсимоти мувозанатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса Орол денгизи ҳавзаси сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги минтақавий ҳуқуқий асосни янада такомиллаштиришни талаб этади.


3.8. Сув хўжалигини малакали кадрлар билан бутлаш, илмий-тадқиқот ишлари.

Бугунги кунда сув хўжалиги ташкилотларида олий маълумотли сув хўжалиги ходимларининг улуши 42 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирги пайтда сув хўжалиги тизимидаги мутахассислар ва раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш бўйича доимий фаолият юритувчи малака ошириш тизими мавжуд эмас. "Олий таълим-фан-ишлаб чиқариш" тизимида ўзаро интеграция бугунги талабга жавоб бермайди.

Мамлакатимизда сув хўжалигининг олий маълумотли кадрлари асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида тайёрланиб, уни замонавий ва халқаро миқёсдаги нуфузли олий таълим муассасасига айлантириш йўлидаги изчил ҳаракатлар давом эттирилиши лозим.

Сув хўжалиги ташкилотлари ходимларининг ўртача иш ҳақи мамлакатдаги ўртача иш ҳақига нисбатан 64% ни ташкил этиб, пастлигича қолмоқда. Иш ҳақининг паст даражаси сув хўжалиги ходимларининг ижтимоий мақомини ва касбининг жозибадорлигини пасайтириб, юқори малакали кадрларни сақлаб қолиш имконини бермаяпти.

Илмий-тадқиқот, тажриба ва лойиҳа-конструкторлик ишлари соҳасида мувофиқлаштириш тизимининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, шунингдек, илмий-инновацион фаолиятнинг етарли даражада молиялаштирилмаслиги оқибатида тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш талабга жавоб бермайди.



4-БОБ. СУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ


Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш Концепциясининг асосий мақсади - аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф муҳитнинг сувга муттасил ошиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, сув хўжалиги объектларининг ишончли ва хавфсиз ишлашини ҳамда сув ресурсларини самарали бошқариш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурслари тақчиллиги кучайиб бораётган, шунингдек, глобал иқлим ўзгаришлари шароитида сув хавфсизлигига эришишдан иборатдир.

Ушбу мақсадга эришиш учун Концепцияда қуйидаги асосий устувор йўналишлар белгиланган:

сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш;

сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, ишончли ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш, йирик сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш, ресурс тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш;

сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда "Smart Water" ("Ақлли сув") ва шу каби рақамли технологияларни жорий қилиш;

қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишни янада кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини оширишга кўмаклашиш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ва олдини олиш бўйича самарали технологияларни қўллаш;

сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойилларини, жумладан, сувни етказиш харажатларининг бир қисмини босқичма-босқич сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимини жорий қилиш, тушган маблағларни сув хўжалиги объектларини ўз вақтида сифатли таъмирлаш-тиклаш, рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда самарали бошқаришга йўналтириш;

сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер, кластер ва бошқа ташкилотларга фойдаланиш учун бериш ҳамда тежалган маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтириш;

сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан кафолатли таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ва атроф муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш;

трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суриш;

сув хўжалиги соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш.

Концепцияда қишлоқ хўжалиги сув ресурсларининг энг йирик истеъмолчиси бўлганлиги ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларининг асосан унга хизмат қилишидан келиб чиқиб, асосий тадбирлар ирригация ва мелиорация секторини ривожлантиришга қаратилган.

Ичимлик ва оқава сув тизимини ривожлантириш Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган "Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантириш Стратегияси"да батафсил акс эттирилади.



5-БОБ. CУВ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАДБИРЛАРИ


5.1. Сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш йўналишини амалга оширишда:

а) катта ва ўрта дарёлар ҳамда сойларда жойлашган гидрологик постларни рақамли технологиялар асосида автоматик ускуналар билан босқичма-босқич жиҳозлаш, гидрологик постлар тармоғини кенгайтириш;

б) барча сув объектларида сувни назорат қилиш ва ҳисоби юритилишини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш ҳамда сув ресурслари бўйича шаффоф ахборот тизимини яратиш;

в) сув ресурсларини прогнозлаштириш, сувнинг ҳисобини юритиш ва маълумотларни қайта ишлашни яхшилаш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;

г) сув ресурсларини прогнозлашда геоахборот тизимини жорий қилиш, сув захираларининг тезкор мониторинг олиб бориш ҳамда прогноз маълумотларининг ишончлилигини ошириш;

д) барча сув объектларида сувнинг ҳисобини юритишда маълумотларни стандартлаштириш;

е) ахборот-коммуникация технологиялари асосида сув объектлари бўйича маълумотларини тўплаш ва уларни қайта ишлаш бўйича ахборот тизимларини такомиллаштириш;

ж) сув объектларида рақамли технологиялар ёрдамида сувнинг мониторингини олиб боришни босқичма-босқич жорий этиш, барча манбалар ва сув ресурслари бўйича ягона ахборот тизимини яратиш;

з) Давлат сув кадастрини юритиш тизимини ва маълумотлар базасини ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида такомиллаштириш ҳамда уларнинг шаффофлигини таъминлаш.


5.2. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, йирик сув хўжалиги объектларини рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш, ресурс тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш йўналишини амалга оширишда:

а) сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, уларни таъмирлаш-тиклаш ҳамда қуриш ва реконструкция қилиш ишларини тизимли амалга ошириш, ирригация тизими ва суғориш тармоқларида сувнинг йўқолишини камайтириш, сув иншоотларининг техник ҳолатини яхшилаш ва ишончлилигини ошириш:

ирригация тизими ва суғориш тармоқларини модернизация қилиш, бетонлаштириш ва фильтрацияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш, уларнинг бир қисмини босқичма-босқич қувурли ва сувни бошқаришга қулай бўлган бошқа тизимларга ўтказиш;

гидроузел ва бошқа йирик гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, йирик гидроузеллар ва ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказиш;

лоток тармоқларини қайта тиклаш, лотокларни маҳаллий иқлим шароитига мос композит ва полимер материаллар асосида ишлаб чиқаришни жорий қилиш;

сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан босқичма-босқич жиҳозлаш;

б) сув хўжалиги насос станцияларининг энергия самарадорлигини ошириш ва фойдаланиш харажатларини камайтириш, шунингдек, насосларни фойдали иш коэффицентини ошириш:

насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш, шу жумладан, эскирган насос, электродвигател ва трансформаторлар ҳамда уларнинг бошқарув тизимини энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш, муқобил энергия манбаи, шу жумладан, қуёш батареяларидан фойдаланишни йўлга қўйиш, босимли қувурларни капитал таъмирлаш ва янгилаш;

насос станцияларида рақамли технология асосида электр энергияси истеъмоли ва сув сарфининг "онлайн" режимида мониторингини олиб бориш;

сув хўжалигига халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг кредит ва грант маблағлари, шунингдек, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, давлат бюджети харажатларини камайтириш;

сув хўжалиги объектлари техник ҳолатини учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида ўрганиш, лойиҳа-қидируви ишларини рақамлаштириш ҳамда сифатини яхшилаш;

ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-амалий кузатувини таъминлаш ва сифатини яхшилаш;

сув хўжалиги объектларининг модернизациялаш ва қуришга, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишланмаларга ва илғор технологияларни жорий этишга харажатларни кўпайтириш.


5.3. Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш:

а) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини антропоген, техноген ва табиий омиллар таъсиридан муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш:

назорат-ўлчов ускуналари, гидромеханик ва электротехник қурилмалар, ёритиш, алоқа ҳамда фавқулодда хабар бериш тизимларини қуриш ва модернизация қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш;

натура кузатув ва диагностика ишларини тизимли равишда амалга ошириш ҳамда хавфсизлик декларацияларида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишларни самарали ташкил этиш;

сув хўжалиги ташкилотларини малакали ва тажрибали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш;

б) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш:

йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссиянинг техник регламентлари ва тавсияларини Ўзбекистонда қўллаш ва имплементация қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга қабул қилиш, ишлатиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервациялаш ва тугатиш бўйича халқаро стандартларни амалиётда қўллаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини комплекс баҳолашда замонавий диагностика асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ҳамда халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб қилиш, меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш.


5.4. Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда "Smart Water" ("Ақлли сув") ва шу каби рақамли технологияларни жорий қилиш йўналишини амалга оширишда:

а) Сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳар бир давлат ва жамият органларининг сув ресурсларини барқарор бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш;

б) барча сув ресурсларини назорат қилиш ва ҳисобини юритишда, сувдан фойдаланишни режалаштириш ва уни тезкор бошқарувини ташкил этишда "Smart Water" ("Ақлли сув") технологиясини босқичма-босқич жорий этиш;

в) сув ва сувдан фойдаланишга доир маълумотлар базаларини ҳамда мониторинг тизимларини рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизимини яратиш;

г) сув хўжалиги объектлари кадастрини геоахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда юритиш тизимини ташкил этиш;

д) сув хўжалигида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда сув объектларини масофадан назорат қилиш ҳамда сувдан фойдаланишнинг мониторингини юритиш ишларини такомиллаштириш ва уларнинг тезкорлигини ошириш;

е) суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси, экинларни жойлаштириш ва чўлланиш жараёнлари, шунингдек сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда масофадан зондлаш технологиясининг имкониятларидан фойдаланиш;

ж) сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш ва интеграллашган бошқариш ҳамда инсон ва атроф муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича самарали гидрологик моделларни ишлаб чиқиш;

з) қишлоқ хўжалиги экинларини сув ресурсларининг прогнозига ва ажратилган сув олиш лимитига мувофиқ жойлаштириш ҳамда сувнинг самарадорлигини ошириш.


5.5. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилишни янада кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш йўналишини амалга оширишда:

а) сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш;

б) сувни тежайдиган суғориш технологияларини насос станциялар ва суғориш қудуқларига боғланган экин майдонларида жорий қилишни кенгайтириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш;

в) сувни тежайдиган суғориш технологияларини тупроққлим шароити ва экин турига қараб такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва янгиларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда лойиҳа-конструкторлик ишларини кенгайтириш, янги ишланмаларни амалиётга жорий қилиш ишларини рағбатлантириш;

г) сув тежовчи суғориш технологияларини лойиҳалаш, жорий этиш ва қўллаш бўйича услубий тавсияларни, шунингдек, улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;

д) сувни тежайдиган суғориш усуллари ва технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида илғор хорижий тажрибани ўрганишни тизимли ташкил этиш;

е) қишлоқ хўжалиги экин майдонларини лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган текислагич агрегатлар ёрдамида олдиндан текислаб замонавий эгилувчан қувурлар орқали суғориш технологияларини кенгайтириш;

ж) сув истеъмоли мониторингини олиб боришни такомиллаштириш ва масофадан зондлаш тизимларини жорий қилиш;

з) оқинди ва коллектор-дренаж сувларидан фойдаланишни илмий асосда ташкил қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув исрофгарчилигига ҳамда ундан самарасиз фойдаланишга қарши чораларни кучайтириш.


5.6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини оширишга кўмаклашиш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ва олдини олиш бўйича самарали технологияларни қўллаш йўналишини амалга оширишда:

а) коллектор-дренаж тармоқлари ва бошқа мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини яхшилаш, уларни модернизация қилиш, давлат дастурлари доирасида кенг кўламли мелиорация тадбирларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш;

б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, мониторингини олиб боришда ахборот-коммуникация технологиялари, геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш технологияси ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланиш;

в) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва сизот сувларининг сатҳи ва минераллашуви бўйича ахборот тизимини яратиш;

г) мелиоратив экспедицияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни экспресс таҳлил қилиш имконини берувчи замонавий жиҳозлар, мобил тезкор лабораториялар билан таъминлаш;

д) суғориладиган ерларда шўрланиш даражасини камайтириш, майдонларнинг шўрини ювиш ишларини самарали ташкил этиш, сизот сувларини мақбул сатҳларда ушлаб туриш ва уларнинг минераллашувини камайтиришга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, бу борадаги илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш чораларини кўриш;

е) коллектор-дренаж тармоқлари ва бошқа мелиоратив иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва бошқаришда ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини амалга оширишда коллектор-дренаж сувларини оқилона бошқариш, ушбу сувларнинг зарарли таъсирини камайтириш, улардан самарали фойдаланиш ва сифатини яхшилаш чораларини кўриш.


5.7. Сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойилларини, жумладан, сувни етказиш харажатларининг бир қисмини босқичма-босқич сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимини жорий қилиш, тушган маблағларни сув хўжалиги объектларини ўз вақтида сифатли таъмирлаш-тиклаш, рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда самарали бошқаришга йўналтириш йўналишини амалга оширишда:

а) сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш. Бунда қуйидаги асосий тамойилларни эътиборга олиш лозим:

тарифларни белгилашда сувни тежашни рағбатлантириш ва етказиб берилган сувнинг ҳажмли ёки бошқа қулай ўлчовлари бўйича амалга оширишни эътиборга олиш;

тарифларни сувни етказиб бериш харажатлари ҳамда давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устуворлигига қараб дифференциациялаш;

тарифларни сувни турли ҳудудларга етказиб беришнинг республика бўйича ўртача харажатларга (сувни насос орқали етказиб беришда электр энергияси, каналларни эксплуатация қилиш ва сақлаш харажатлари) кўра белгилаш ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга бир хил белгилаш;

б) сувни етказиб бериш харажатларини қоплаш бўйича тарифларнинг шаффофлигини таъминлаш;

в) сув етказиб бериш харажатларни сувдан фойдаланганлик солиғига қўшимча равишда киритишда сув истеъмоли ҳажми ва сув етказиб бериш харажатларидан келиб чиққан ҳолда сув учун дифференциациялашган солиқ ставкаларини ҳисоблаш услубиятини ишлаб чиқиш;

г) қишлоқ хўжалигида сувни етказиб бериш бўйича пулли хизматларга босқичма-босқич ўтиш;

д) солиқ солиш ва жарималар тизимини такомиллаштириш ва сувдан янада оқилона фойдаланиш ва унинг сифатини ошириш имкониятини яратиш;

е) келажакда турли тоифадаги сув истеъмолчилари учун уларнинг соҳавий ва технологик хусусиятларини ҳамда қайтар сувларнинг сифатини, шу жумладан, минераллашув даражаси ва бошқа ифлослантирувчи моддаларни ҳисобга олган ҳолда сув учун солиқ ставкалари ва жарималарни ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш.


5.8. Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер, кластер ва бошқа ташкилотларга фойдаланиш учун бериш ҳамда тежалган маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтириш йўналишини амалга оширишда:

а) халқаро илғор тажрибани ўрганган ҳолда сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмлари ва аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишнинг тамойиллари ва йўналишларини белгилаш ҳамда улар асосида хусусий секторга бериладиган сув хўжалиги иншоотлари ва хизматлари рўйхатини шакллантириш;

б) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари ҳамда аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни шакллантириш ҳамда уларни амалга ошириш учун ҳамкор салоҳиятли хусусий шерикни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этишни ташкил этиш;

в) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари ҳамда аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни шакллантириш ва уларни амалга ошириш ишларига хорижий инвестиция ва грант маблағларини жалб этиш;

г) сув хўжалиги вазирлигида ирригация ва мелиорация йўналишларида давлат-хусусий шериклик тамойиллари ҳамда аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларга хусусий шерикларни жалб этиш, шунингдек ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритишнинг самарали тизимини ташкил этиш;

д) аниқ мажбуриятлар, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва экологик барқарорликни таъминлаш асосида аниқ белгиланган мезонлар ва тамойилларга мувофиқ сув хўжалиги объектларини бошқариш бўйича вазифаларнинг бир қисмини сув истеъмолчиларига (фермерлар, кластерлар ва бошқалар) ўтказиш;

е) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари ҳамда аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш натижасида тежалган бюджет маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, сув хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтириш.


5.9. Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан кафолатли таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ва атроф муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш йўналишини амалга оширишда:

а) аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан кафолатли таъминлаш, бунда:

сув хўжалигини бошқаришда унинг барча иштирокчиларининг устувор манфаатларини эътиборга олиб, мавжуд сув ресурсларидан барча даражада оқилона фойдаланиш;

инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондириш, энг аввало аҳолини сув билан кафолатли таъминлаш;

сувдан фойдаланишни давлат, ҳудуд ва сув ҳавзалари даражасида иқтисодиёт тармоқлари ва табиат учун сув олишнинг устуворлигидан келиб чиқиб белгилаш;

сув олиш лимитларини аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги учун уларнинг устуворлигидан келиб чиқиб белгилаш;

б) сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини кенг жорий қилиш, бунда:

сув хўжалиги вазирлигида барча сув ресурсларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни режалаштириш ва интеграллашган ҳолда бошқариш бўйича ягона республика марказини ташкил этиш;

сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш ва бошқариш тизимини аҳоли учун сув билан кафолатли таъминлашни, иқтисодиёт тармоқларининг устуворлиги, сувни самарадорлигини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик мувозанатни таъминлаш талабларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш;

сув ресурсларини бошқаришда атроф муҳитни, табиий сув ҳавзалари ва экотизимларнинг сувга бўлган талабини инобатга олиш, шу жумладан, Оролбўйи ҳудудида сув хўжалиги вазиятини барқарорлаштириш ҳамда Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш;

халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг, шунингдек бошқа шерикларнинг техник ёрдам маблағларини жалб қилиш асосида сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини жорий қилиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш, сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилишда сувни муҳофаза қилишни, сув ва ер ресурслари ҳамда атроф муҳитга салбий таъсирини камайтиришни рағбатлантириш;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тадбирларини тизимли амалга ошириш, сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларида сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тадбирларини эътиборга олиш, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва соҳил бўйи минтақаларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш;

амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш;

аҳолининг сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш бўйича ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш. Бунда:

сувдан оқилона ва тежамкор фойдаланишни тарғибот-ташвиқот қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш, бунда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш;

сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича ўқув дастурларини таълим тизимига жорий қилиш орқали ёш авлодни сувга нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, сувга доир очиқ маълумотлар базасини шакллантириш ва уни оммага етказишнинг қулай шароитларини яратиш.


5.10. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суриш йўналишини амалга оширишда:

а) Ўзбекистон Республикасининг Орол денгизи ҳавзаси мамлакатлари ва минтақавий давлатлараро сув хўжалиги ташкилотлари билан минтақанинг сув ресурслари ва давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида фаол ҳамкорлигини давом эттириш;

б) Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш;

в) трансчегаравий сувлар бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциялари нормалари ва тамойилларини илгари суриш;

г) Сирдарё, Амударё ва бошқа трансчегаравий дарёларда мониторинг тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда очиқ маълумотлар алмашиш тизимини ташкил қилиш;

д) минтақа давлатлари томонидан йирик гидротехника иншоотларини қуриш бўйича ягона позицияни ишлаб чиқишни илгари суриш;

е) Ўзбекистон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиё мамлакатлари билан сув хўжалиги лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришда иштирок этиш имкониятини ўрганиш;

ж) минтақавий сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш, шу жумладан минтақавий миқёсда иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини ишлаб чиқиш ва ўзаро манфаатларни ифода этувчи соҳаларда тажриба алмашиш.


5.11. Сув хўжалиги соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни ишлаб-чиқаришга жорий қилиш йўналишини амалга оширишда:

а) сув хўжалигини бошқариш соҳасидаги муҳандис-техник ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш, сув хўжалигининг барча тармоқларида сув ресурсларини барқарор бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва кенг қўллаш масалаларини самарали ҳал эта оладиган мутахассисларни тайёрлаш. Бунда:

бошқарувни ва хизмат кўрсатишни такомиллаштириш заруратига эътибор қаратган ҳолда, ўқув жараёнини ишлаб чиқаришга максимал даражада яқинлаштириш билан замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш орқали соҳага тегишли олий ва ўрта таълим муассасаларида ўқув жараёнлари самарадорлигини ошириш;

янги ва мавжуд мутахассислар учун сув хўжалигини бошқаришнинг турли соҳаларида қисқа, ўрта ва узоқ муддатли давр учун махсус ўқув модулларини ишлаб чиқиш;

таниқли маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда сув хўжалигининг етакчи мутахассислари ва етакчи кадрлари учун малака оширишнинг барқарор тизимини яратиш ва замонавий ўқув технологиялари ва масофавий ўқитиш усулларини ўқув жараёнига жорий этиш;

сув ресурсларини режалаштириш ва бошқаришда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш ҳамда олдиндан огоҳлантириш тизимларини яратиш бўйича хабардорликни ошириш;

сув хўжалиги тизими ходимларига иш ҳақи тўлашни республикадаги ўртача даражага етказиш орқали соҳада кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш ва соҳанинг жозибадорлигини ошириш, иш ҳақи тўланиши ходимнинг фаолияти натижаларига боғлиқлигини таъминлаш;

сув хўжалигида амалий, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;

б) лойиҳа ташкилотларининг салоҳиятини ошириш, модернизация қилинган суғориш тизимларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш, тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари ва сотиб олиш ҳужжатларини тайёрлаш бўйича билимларни ошириш. Бунда:

лойиҳаларни соҳавий экспертизадан ўтказишда тегишли қурилиш норма ва қоидаларига мос равишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, атроф-муҳитга таъсир ва юмшатиш чораларига мувофиқ муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказишга алоҳида эътибор бериш;

гидротехника иншоотларида замонавий қурилиш материалларидан фойдаланишни янада кенгайтириш, илмий тадқиқотларни ташкил этиш, унинг асосида илғор технологиялар ва инновацион материаллардан фойдаланишни тартибга солувчи идоравий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

замонавий суғориш тизимларининг ҳуқуқий ва норматив базасини халқаро стандартлар ва техник стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;

мавжуд онлайн курслар, тренинглар ва семинарлардан, шу жумладан, хорижий тиллардаги материаллардан фойдаланиб халқаро мутахассислар ва ушбу соҳадаги илмий ва таълим ташкилотларининг тадқиқотчиларини жалб қилган ҳолда етакчи муҳандислар учун малака ошириш тизимини яратиш;

ривожланган мамлакатлардаги етакчи хорижий университетлар ва компанияларда объектларни лойиҳалаштириш, ўқув дастурлари, малака ошириш курслари ва стажировкаларда қатнашиш орқали алоҳида мутахассислар ва лойиҳалаш институтлари томонидан илғор хорижий тажрибаларни эгаллаш тизимини ишлаб чиқиш;

ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Илмий-ахборот маркази ва бошқа ихтисослаштирилган муассасалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ва пудрат ишлари учун лойиҳа гуруҳлари ва илмий қўллаб-қувватлаш гуруҳларининг фаол ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш;

сув хўжалиги объектлари қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатиш ишларини тизимли ташкил қилиш, илм-фан ютуқлари ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари сифатини яхшилаш;

халқаро стандартлар ҳамда замонавий лойиҳалаш услубларини ўзлаштириш мақсадида лойиҳа ташкилотлари мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларида малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

в) илмий изланишларни ўтказиш ва жорий этишнинг самарадорлигини таъминлаш. Бунда:

сув хўжалиги тизимидаги илмий ва таълим муассасалари, шу жумладан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларнинг молиявий, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва салоҳиятини ошириш;

сув хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларини молиялаштириш кўламини кенгайтириш, шу жумладан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг грант маблағларини жалб этишни жадаллаштириш;

илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда қўшимча маблағлар киритиш амалиётини жорий этиш;

сувни тежайдиган технологияларни намойиш қилиш майдонларида илмий жамоалар томонидан амалий тадқиқотлар ўтказилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

хорижий ва халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва миллий илмий-тадқиқот институтлари ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан, хорижий ва халқаро институтларда амалиётлар ўташ;

сув ва энергияни тежайдиган технологияларни, шунингдек муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида тадқиқотлар ва намойиш майдончаларини яратиш;

замонавий сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва консалтинг ишларини рағбатлантириш ва кенгайтириш;

сув ресурсларини режалаштириш жараёнида иқлим ўзгариши тенденцияларини моделлаштиришни ўз ичига олган тадқиқотлар ўтказиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш режаларини ишлаб чиқишда амалий тадқиқотлар ўтказиш.



6-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Концепцияни амалга ошириш натижасида 2030 йилгача қуйидаги мақсадларга эришиш кутилмоқда:


6.1. Сув хўжалигининг ҳуқуқий асослари ва норматив-хуқуқий ҳужжатларини такомиллаштириш йўналишида:

а) 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилиниши;

б) Ўзбекистон Республикасининг сув билан боғлиқ 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришилиши;


6.2. Сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишида:

а) халқаро стандартлар ва амалиётга мувофиқ сув хўжалигини бошқариш тизимининг функционал таҳлили ўтказилиши, янги бошқарув тизими ишлаб чиқилиб жорий этилиши;

б) сувни бошқариш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳар бир давлат органининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари аниқ белгиланиши;

в) сув сиёсатини ишлаб чиқиш, сув секторини тартибга солиш ва сув хўжалиги хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ функциялар аниқ чегараланиши;

г) давлат томонидан тартибга солишнинг маъмурий усулларини қўллашдан бозор иқтисодиёти тамойилларига йўналтирилган усул ва механизмларга ўтилиши;

д) Ўзбекистон Республикасининг барча сув ресурсларидан фойдаланиш ва истеъмол қилишни тўлиқ қамраган ҳамда уларни аҳолининг сув таъминоти, иқтисодиёт тармоқлари ва табиат ўртасида тақсимлаган ҳолда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш жорий қилиниши;

е) Миллий кадастр маълумотлар базаси билан боғланган сув ресурсларини ҳисобга олиш, режалаштириш ва бошқаришнинг комплекс миллий тизимини яратилиши ҳамда маълумотларнинг очиқлиги ва мавжудлиги таъминланиши;


6.3. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида:

а) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини таъминлайдиган ва суғоришда сувдан самарали ва унумли фойдаланиш тамойилларига жавоб берадиган суғориш учун сув олиш лимитларининг янги тизими жорий этилиши;

б) ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,63 дан 0,73 гача ошади, қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва суғориладиган майдоннинг ҳар бир гектарига бериладиган сув ҳажмини 20% га камайтириш орқали сувнинг маҳсулдорлиги оширилиши;

в) суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилашга қаратилган режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали сув таъминоти паст даражада бўлган суғориладиган майдонлар 560 минг гектардан 190 минг гектаргача камайтирилиши;


6.4. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва энергия самарадор технологияларни кенг жорий этиш йўналишида:

а) ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улуши 34 фоиздан 46 фоизгача оширилиши;

б) насос станцияларидаги 1 750 та насос агрегатлари ва 2 100 та электродвигателлар замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилиши;

в) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмоли 8,0 млрд кВт.сдан 2025 йилда 7,0 млрд кВт.с ва 2030 йилда 6,0 млрд кВт.сгача камайтирилиши;


6.5. Замонавий сув тежовчи суғориш технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш йўналишида қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 175 минг гектардан 2025 йилгача 1 миллион гектарга, 2030 йилга келиб 2 миллион гектаргача, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 77,4 мингдан 2025 йилгача 300 минг гектаргача ва 2030 йилга келиб 600 минг гектаргача етказилиши;


6.6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш йўналишида:

а) шўрланган майдонлар 1 948 минг гектардан 1 722 минг гектарга, ўрта ва юқори шўрланган ерларни 607 минг гектардан 430 минг гектаргача қисқартирилиши;

б) сизот сувлар сатҳи муаммоли даражада (0-2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари 1 051 минг гектардан 773 минг гектаргача камайтирилиши;

в) фойдаланишдан чиққан 298,5 минг гектар суғориладиган ерлар 2025 йилга келиб қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилиши;


6.7. Сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш йўналишида:

а) суғориш сувига талабни аниқлаш, сув тақсимоти ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги мониторингини олиб бориш, шунингдек, сувдан фойдаланиш бўйича қарорларни қабул қилишда замонавий усул ва технологиялар, шу жумладан, рақамли технологиялар ҳамда бошқа инновацион технологиялар жорий этилиши;

б) дарё ва сойларда 12 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланиши, 18 та гидрологик пост қайта тикланиши ҳамда сувни тезкор назорат қилиш таъминланиши;

в) "Smart Water" ("Ақлли сув") ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар асосида сув ўлчаш тизими жорий этилган сув хўжалиги объектлари сони 61 тадан 2020 йилда 151 тагача, 2024 йилда 18 576 тагача (100 фоиз) кўпаяди;

г) 100 та йирик сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш жараёнлари рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилиши;

д) мавжуд мелиоратив кузатув қудуқларнинг 2020 йилда 2 000 таси, 2025 йилда 8 500 таси, 2030 йилда 27 270 таси рақамли технологиялар орқали мониторинги юритилиши;

е) Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларининг 2020 йилда 100 тасида ва 2024 йилгача тўлиқ 1 687 тасида электр энергияси истеъмоли мониторинги "онлайн" режимда олиб борилиши;


6.8. Соҳада илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида:

а) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 2020 йилда 5 та, 2025 йилгача 25 та ва 2030 йилгача 50 та лойиҳаларни амалга оширилиши;

б) суғориш учун сув етказиб бериш харажатлари 2025 йилга келиб камида 15 фоиз ва 2030 йилга келиб 30 фоизгача сув истеъмолчилари томонидан қопланиши таъминланиши;

в) давлат сув хўжалиги ташкилотлари сув ресурсларини бошқаришнинг янада замонавий ва барқарор тизимга ўтиши;

г) сув ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги муаммоларига жавоб берадиган замонавий ўқув тизимлари жорий этиш таъминланади, олий маълумотли сув хўжалиги ходимлари улуши 42 фоиздан 2025 йилда 50 фоизга, 2030 йилда 65 фоизга етказилади, шунингдек, сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар ва бошқарув ходимларининг малакасини оширишнинг барқарор миллий тизими яратилиши;

д) Сув хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотлари ходимларининг ойлик иш ҳақлари республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига етказилиши;


6.9. Барча ер усти, ер ости ва қайтар сувларни интеграллашган ҳолда бошқариш тамойилларини кенг жорий қилиш йўналишида:

а) сув сифати стандартларига миллий қонунчиликда ва республиканинг экологик барқарорликка эришиш мажбуриятларида белгиланган даражага эришилиши;

б) табиий сув манбаларини ва сувга боғлиқ бўлган экотизимларни сақлаш, шу жумладан, Оролбўйи ҳудудини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилиши;

в) ер усти, ер ости ва қайтар сувларни интеграллашган ҳолда бошқаришга эришиш орқали энг аввало ичишга яроқли бўлган ер ости сувларининг стратегик захираларини асраш ва улардан барқарор фойдаланишни ташкил этиш тизими яратилиши.



7-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ

МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ


Концепцияда келтирилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда белгиланган кўрсаткичларга эришиш устидан мониторинг олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар дастурини шакллантириш, республикада сув хўжалигини барқарор ва комплекс ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф тайёрлаш ишлари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида халқаро экспертлар иштирокида ташкил этиладиган Комиссия томонидан амалга оширилади.

Шу билан бирга, ушбу Концепцияда кўзда тутилган сув соҳасидаги ислоҳотлар ва устувор йўналишларни амалга ошириш учун ҳар уч йилда "Сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегияси" ишлаб чиқилади ва уни амалга ошириш чоралари кўрилади.






Концепцияга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини

ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган

концепциясини амалга ошириш натижасида эришиладиган

АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИНДИКАТОРЛАР

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


2019

йилгача


Келгуси йилларда

эришиладиган кўрсаткичлар


2020 йил


2021 йил


2025 йил


2030 йил


I. СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ

1.

Ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш


коэф.


0,63

0,64

0,65

0,68

0,73

2.

Сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган ер майдонларини камайтириш


минг га


560

526

492

356

190

%


13

12

11

8

4

3.

Ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини ошириш


км


9 675

9 960

10 529

11 425

13 175

%


34

35

36

40

46

4.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги:








насос станциялари агрегатларини энергия тежамкор насос агрегатларига алмаштириш


дона


732

895

1 058

1 711

2 482

%


13,8

16,9

20

32,3

46,9

насос станцияларининг эскирган электр двигателларини янгисига алмаштириш


дона


1 627

1 841

2 060

2 963

3 727

%


30,7

34,8

38,9

56

70,5

насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириб бориш


млрд

кВт.с


8,0

7,6

7,3

7,0

6,0

II. СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ КЎЛАМИНИ КЕНГАЙТИРИШ

5.

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишни кенгайтириш, шу жумладан:


минг га


175

250

532

1 000

2 000

%


4

5,8

12,3

23

47

томчилатиб суғориш технологиялари жорий этилган майдонларни кенгайтириш


минг га


77,4

125

175

300

600

III. СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИНГ МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТИНИ ЯХШИЛАШ

6.

Суғориладиган ер майдонларида шўрланган ер майдонларини камайтириш, шу жумладан:


минг га


1 948

1 926

1 906

1 852

1 722

%


45,7

45

44,6

43

40

кучли ва ўрта шўрланган суғориладиган ер майдонларини камайтириш


минг га


607

581

559

516

430

%


14

13,5

13

12

10

7.

Ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда (0-2 м) бўлган ер майдонларини камайтириш


минг га


1 051,1

988,1

945,2

859,2

773,4

%


24

23

22

20

18

8.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш


минг га


48

58,2

41,5

150,8

-

IV. СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ

ҲАМДА ИШОНЧЛИ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

9.

Сув омборларида ва бошқа йирик иншоотларда назорат-ўлчаш ускуналар ҳамда хабар бериш тизимларини модернизация қилиш, тиклаш ва янгилаш


дона


-

-

5

20

55

V. СУВ ХЎЖАЛИГИДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

10.

Дарё ва сойларда:








гидрологик постларни рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозлаш


та

2

3

4

10

14

гидрологик постларни қайта тиклаш ва сувни тезкор назорат қилиш


та

-

-

-

7

18

11.

Сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун "Smart Water" ("Ақлли сув") тизимини жорий этиш


дона

61

151

3 250

18 576

-

12.

Сув хўжалиги объектларини бошқариш жараёнларини автоматлаштириш


дона

-

10

20

50

100

13.

Мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш


дона


66

2 000

4 022

8 500

27 270

%


0,25

7,3

30

50

100

14.

Насос станцияларида электр энергияси истеъмоли ва сув миқдорини "онлайн" режимда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш


дона


-

100

327

1 821

-

%


-

4,6

15

100

-

VI. СОҲАДА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

15.

Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари кўламини кенгайтириш, илмий ва инновацион потенциални ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилиш


дона

15

25

28

32

40

16.

Cув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш


лойиҳа

-

5

15

25

50

17.

Сув ресурсларини бошқариш соҳасида бозор механизмларини жорий этиш орқали сув хўжалигига ажратилаётган бюджет маблағлари улушини камайтириш


%

-

-

3

15

30

VII. СОҲАНИ ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ МУТАХАССИС КАДРЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА ХОДИМЛАРНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ

18.

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларни олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш


нафар


400

500

500

1 600

2 000

%


42

45

47

50

65

19.

Сув хўжалиги ходимлари ойлик иш ҳақини республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига етказиш (ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан)


%


64

75

85

100

100

           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 июль, 27-сон, 308-модда