Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.06.2020 й. 403-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 июндаги

403-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом ер қаъри участкалари фойдаланишга, шу жумладан, алоҳида битимлар асосида фойдаланишга берилган ҳолатларга нисбатан қўлланилади, маҳсулот тақсимотига оид битимлар ҳамда концессия тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Ушбу Низомнинг амал қилиши норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


геологик жиҳатдан ўрганиш учун стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия - унинг эгасини тадбиркорлик таваккалчилиги шартлари асосида (ер қаъридан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобидан) фойдали қазилма конларини қидириш, баҳолаш, разведка қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия - унинг эгасини фойдали қазилма конини ишлатиш, қазиб олинган минерал хомашёни қайта ишлаш, шу жумладан, агар лицензия шартларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб чиқариш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия - унинг эгасини кон қазиш ва қайта ишлаш ишлаб чиқаришларининг таркибида фойдали компонентлар мавжуд бўлган чиқиндиларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия - унинг эгасини ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер қаърининг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия - унинг эгасини илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик бўлган ўзгача объектларни белгилаш, шунингдек, ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан илмий, даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия - унинг эгасини ер юзасига чиқиб қолган табиий жинслар, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган конлар, кон қазиш корхоналарининг ағдармаларидан (кон ажратмаси эгаси билан келишув бўйича) нодир тош хомашёсининг якка-ёлғиз намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни ажратиб олиш, шунингдек, кон ишлари ва махсус ишларнинг бошқа турларини амалга оширмасдан (ер қаъри яхлитлигини бузмасдан) дарёларнинг қайирларида намуналарни тўплаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


кон ажратмаси - лицензияга мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкаси;


стратегик турдаги фойдали қазилмалар - олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, волфрам, уран, платина ва платиноидлар, нодир металлар ва нодир элементлар, темир, марганец, углеводородлар (нефть, газ, конденсат), кўмир, ёнувчи сланецлар;


маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим, концессия ва бошқа алоҳида инвестиция битимлари - шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради, инвестор эса ушбу ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади (кейинги ўринларда алоҳида битимлар деб аталади);


"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) - электрон online-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;


оператор - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги "Электрон online-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси;


электрон online-аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) - салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда Интернет тармоғидаги "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули;


электрон буюртма (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) - ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни аукционда реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;


аукцион иштирокчиси - аукционда иштирок этиш учун электрон ариза берган ва унда иштирок этишга қўйилган юридик шахс;


аукцион рақами - савдода иштирок этиш учун электрон ариза мавжуд бўлганда аукционда иштирок этиш учун иштирокчига бериладиган рақам;


кафолатланган закалат (кейинги ўринларда закалат деб аталади) -электрон савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар томонидан тўланадиган бошланғич нархнинг 5 фоизи қийматидаги пул миқдори;


аукцион объекти - аукцион натижалари асосида реализация қилишга қўйиладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи;


лот - аукционда реализация қилинадиган, стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган муайян ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи;


савдо майдончасидаги техник узилиш - иштирокчилардан бирига аукционда иштирок этишга имкон бермайдиган ёки оператор ходимига аукцион ўтказилишига хизмат кўрсатишнинг техник имкониятини таъминламайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар.


4. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида фойдали қазилма конларини қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ва бошқа мақсадлар, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ва ушбу Низомда назарда тутилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун асос лицензия ҳисобланади.

Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология қўмитасининг буюртмаси бўйича минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун асос ҳисобланади.

Лицензия маълум бир муддат белгиланган аниқ чегаралар доирасида унинг эгасининг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайди.


5. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар берувчи ваколатли органлар (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади):

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) томонидан - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун;

Давлат геология қўмитаси томонидан - ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа барча турлари учун берилади.



2-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН

ЛИЦЕНЗИЯ


6. Стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан (кейинги ўринларда ер қаъри участкалари деб аталади) фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия қуйидаги мақсадлар учун берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.

Лицензия, қоидага кўра, ушбу бандда белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.


7. Лицензиялар электрон савдолар натижалари ёки юридик шахсларнинг лицензия бериш ваколатига эга бўлган органлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши натижасида ушбу Низомда белгиланган тартибда берилади.


8. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар:

геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўламаганда) учун аукцион натижалари кўра;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш, шу жумладан, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш, нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра "биринчи топширилган буюртма" қоидаларига биноан буюртманомаларни кўриб чиқиш йўли билан берилади.


9. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахслар ўзлари разведка қилган конда фойдали қазилмаларнинг захиралари Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) тасдиқланган санадан бошлаб бир йил мобайнида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензия олиш юзасидан мутлақ ҳуқуққа (кейинги ўринларда мутлақ ҳуқуқ деб аталади) эгадирлар.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқининг амал қилиш муддати давомида тўғридан-тўғри музокаралар натижасида ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда берилади.

Ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи берилган муддат тугаганидан сўнг фойдали қазилмалар захиралари балансига ўтади ва ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш Давлат геология қўмитаси томонидан ташкил этиладиган аукцион орқали амалга оширилади. Бунда юридик шахс томонидан разведка қилинган конда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун лицензия олишга аукцион пайтида уларнинг устун ҳуқуқи сақланиб қолади.

Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан воз кечган тақдирда у ушбу Низомда белгиланган тартибда бошқа шахсга берилиши мумкин.

Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатларда юридик шахснинг қилган ҳаражатлари, шу жумладан, ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотлар қиймати қопланмайди.


10. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар асосида берилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда улар томонидан тасдиқланган "йўл хариталари"га мувофиқ;

"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган аукционларда бир йил давомида ўтказилмаган деб топилган тақдирда;

ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахс томонидан ўзи томонидан қидирилган кондан Давлат геология қўмитаси билан келишинган ҳолда фойдали қазилмаларни қазиб олишга мутлақ ҳуқуқ бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) берилган тақдирда;

углеводород хомашёси ва стратегик турдаги фойдали қазилмаларнинг тижорат салоҳиятга эга алоҳида объектлари бўйича, шунингдек, алоҳида битимлар доирасида Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йили 12 декабрдаги 989-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича Давлат комиссияси билан ҳамкорликда танлов савдолари асосида энг яхши таклифларни танлаш орқали.


11. Фойдали қазилмаларни баҳолаш ва разведка қилиш босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ва фойдали қазилмалар захирасини ҳисоблаб чиқиш ва унинг сифатини баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмда тажриба (намуна) ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш геологик ўрганишга доир лицензия мавжуд бўлганда талаб қилинмайди.


12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия Давлат комиссияси томонидан захираси тасдиқланган фойдали қазилма конларига берилади.


13. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия, агар бу конларни ишга туширишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва конларнинг бошқа қисмларини ишга тушириш учун тўсқинлик қилмаса, коннинг алоҳида участкасида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилишига йўл қўйилади.


14. Бир коннинг бир нечта ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишга туширилиши учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар берилишига йўл қўйилади.


15. Агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ конларнинг фақат бир нафар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биргаликда ишга туширилиши рентабелли ҳисобланса, бир-бирига яқин жойлашган конларни ишга солиш учун ер қаъридан бир нафар фойдаланувчига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта лицензия бир вақтда берилишига йўл қўйилади.


16. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиянинг эгаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни унга берилган кон ажратмаси доирасида, ушбу ишлар Давлат геология қўмитасида давлат ҳисобига олиниши шарти билан қўшимча лицензиясиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.


17. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияга мувофиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга мулк ҳуқуқи ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатида лицензия эгасида сақланиб қолади. Ушбу ҳолатда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга (қайта ишлашга) лицензия олиш талаб қилинмайди.


18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўлмаган ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш учун ёхуд техноген минерал ҳосилалар белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига сотилган ёки берилган тақдирда берилади.


19. Техноген минерал ҳосилалар бошқа шахсга белгиланган тартибда сотилган ёки берилган тақдирда ёки агар фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддатида техноген минерал ҳосилалар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мулкий улуш сифатида янги корхонанинг устав фондига берилган тақдирда, улардан фойдаланиш (қайта ишлаш) учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия тўғридан-тўғри музокаралар натижасида берилади.


20. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплашга бериладиган лицензиялардан ташқари фақат юридик шахсларга берилади.


21. Ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия Давлат экологик экспертизаси ва Давлат комиссиясининг фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаси бўйича геологик материаллар экспертиза натижаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлганда берилади.


22. Қуйидагилар ер ости иншоотларига кирмайди:

қурилишнинг тегишли лойиҳалари билан белгиланган чуқурликда жойлашган бинолар ва иншоотларнинг пойдевори ва ер ости қисми;

ер ости алоқа линиялари, электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ҳамда канализация объектлари;

метрополитен иншоотлари ва бошқа транспорт туннеллари;

магистрал ва кон қувурлари;

нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар;

суғориш каналлари;

кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган хомашё ва материалларни сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар.


23. Ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш мақсадида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ушбу объектларга муҳофаза этиладиган геологик объектлар мақоми берилгандан кейин "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилиши мумкин.


24. Нодир тош хомашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ер участкалари бериш талаб қилинмайди.


25. Нодир тош хомашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия:

геология, минералогия, палеонтология ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

таълим муассасаларининг ўқув коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;

илмий-маърифий ва эстетик мақсаддаги хусусий геология ва палеонтология коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш учун (таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлар мавжуд бўлган намуналардан ташқари) берилиши мумкин.


26. Нодир тош хомашёсининг намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекциябоп материалларнинг тўпланган намуналари юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, илмий-маърифий, тижорат мақсадларида ва ўзга мақсадларда, бадиий ва бошқа ҳунармандчилик мақсадларида фойдаланилиши мумкин.


27. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар:

аукционлар натижаларига кўра - ушбу Низомнинг 5-бобига ва 1-иловага мувофиқ схема бўйича;

тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра - ушбу Низомнинг 6-бобига ва 4, 5, 6 ҳамда 7-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича берилади.



3-БОБ. СТРАТЕГИК ТУРДАГИ ФОЙДАЛИ

ҚАЗИЛМАЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ

УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ


28. Ер қаъридан фойдаланиш лицензияда ва/ёки алоҳида битимларда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.


29. Ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33, 35, 36, 37, 39, 40, 41, 43, 44 ва 45-моддалари ҳамда "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 8, 9, 10, 11, 13, 15, 18, 19 ва 20-моддаларида белгиланган шартлар ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига тегишлидир.

Лицензия олиш учун бажарилиши зарур бўлган шартлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.


30. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадларига қараб ер қаъридан фойдаланиш шартларида қуйидаги қўшимча шартлар:


а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

Давлат геология қўмитасига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб биринчи йил учун минимал инвестиция мажбуриятлари;

фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича минимал иш ҳажми, уларни амалга ошириш муддатлари;

олинган геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тизимлаштириш учун Давлат геология қўмитасига топшириш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни, шу жумладан, углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш шартлари;

фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек, фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар;


б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини Давлат геология қўмитасига топшириш муддати;

Давлат геология қўмитасига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб биринчи йил учун минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳаларни ва кавлаб олиш ишларини ривожлантириш режаларини, конларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзлаштириш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажми;

углеводородларни қазишда фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг келишилган даражалари;

кавлаб олинган фойдали қазилмаларга мулк ҳуқуқи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш шартлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

қўшилиб чиқадиган газдан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни кавлаб олиш бўйича мажбуриятлар;

қувурлардан ва умумий инфратузилманинг бошқа объектларидан фойдаланиш шартлари (зарур бўлганда);

саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини олишнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдори;

кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган углеводородларни кавлаб олиш қудуқлари конструкциясига қўйиладиган талаблар;

сувли қатламда ер ости сувларининг йўл қўйиладиган пасайиши даражаси;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш тартиби;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

лицензиянинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар;


в) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш учун:

углеводородларни, бошқа моддалар ва материалларни сақлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;

Давлат экологик экспертизаси ва геология материалларининг давлат экспертизаси хулосалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланадиган чиқиндилар ва уларнинг концентрациясини сақлаш ва кўмиб ташлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш туфайли атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиш компенсация қилиниши шартлари;

зарурат бўлганда санитария-ҳимоя зоналари ташкил этиш шартлари;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар белгиланиши мумкин.


31. Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига:

йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва техник-иқтисодий асосларга мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш параметрлари ўзгарганда;

"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида белгиланган ҳолатларда ва тартибда, шунингдек, агар қонун ҳужжатлари билан ишларни бехатар олиб бориш, ер қаърини, атроф-муҳитни ва фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда ўзгартиришлар киритиши мумкин.


32. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек, лицензия берилган пайтдагидан жиддий равишда фарқ қиладиган ҳолатлар пайдо бўлганда минерал хомашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига конъюнктура ўзгариши муносабати билан ер қаъридан фойдаланувчининг илтимосномаси бўйича қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши мумкин.

Лицензия эгаси, бу ҳақда олтмиш кун олдин Давлат геология қўмитасини ёзма равишда хабардор қилиб, фойдали қазилмалар кавлаб олишни вақтинча тўхтатиши ва кон ишланмаларини ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини белгиланган тартибда консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш вақти лицензия амал қилишининг умумий муддатига киритилади.



4-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

МУДДАТЛАРИ


33. "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш:

геологик жиҳатдан ўрганишга - беш йилгача муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун - фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун - икки йилгача муддатга;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун - муддатсиз фойдаланишга;

муҳофаза этиладиган геология объектларини барпо этиш учун - муддатсиз фойдаланишга берилади.


34. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари лицензияда кўрсатилади ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.


35. Ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг Давлат геология қўмитасига йўлланган аризаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан лицензияда белгиланган шартлар бажарилганда ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини тугаллаш, шунингдек, фойдали қазилмалар конларини ишга тушириш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарур бўлганда ер қаъридан фойдаланиш муддати тугашидан олти ойдан кечикмай узайтирилиши мумкин.


36. Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор Давлат геология қўмитаси томонидан ариза тушган санадан бошлаб ўн беш кун мобайнида қабул қилинади.



5-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ УЧУН

"E-IJRO AUKSION" ЭЛЕКТРОН САВДО

МАЙДОНЧАСИДА АУКЦИОННИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг

умумий шартлари


37. Электрон савдо майдончасида online-аукцион орқали реализация қилинадиган стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили, лекин бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаъри участканинг бошланғич нархи аниқланган ҳолда шакллантирилади.


38. Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантирганидан кейин ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича тегишли маълумотларни тайёрлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш бўйича қарор қабул қилади.


39. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

ер қаъри участкасининг номи (ёки рақами) ва жойлашган жойи (географик координатали нуқталари, WGS-84 Халқаро географик тизимдаги геолокацияси);

ер қаъри участкасидан фойдаланиш мақсади;

ер қаъри участкаси жойлашган жойнинг фотосурати (15х20 см);

ер қаъри участкасининг майдони (гектарда);

ер қаъри участкаси тўғрисида умумий геологик ва бошқа маълумотлар;

савдога қўйилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошланғич нархи;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш намунавий шартлари;

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахслар ўзлари разведка қилган конда кавлаш ишларига мутлақ ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида маълумот.


40. Давлат геология қўмитаси талабгорларни аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, олинган ҳужжатлар ва ахборотни, шу жумладан ер қаъри участкалари тўғрисидаги умумий геологик ва бошқа маълумотларни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган веб-портал манзилини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Талабгорлар қизиқиш билдирган ҳолларда Давлат геология қўмитаси ер қаъри тўғрисида қўшимча геологик ва бошқа маълумотларни, мавжуд инфраструктура, инвестицияларни жалб қилиш ва ер қаъридан фойдаланувчилар соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича маълумотларни тақдим этилишида ёрдам кўрсатади.


41. Давлат геология қўмитаси ушбу Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами тайёрлангандан сўнг икки кун мобайнида операторга ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани тақдим қилади.


42. Ушбу Низомнинг 39-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитаси томонидан етарли даражада расмийлаштирилмаган ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилган ҳолда оператор томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани қабул қилиш рад этилади.

Мазкур ҳолатда оператор буюртмани олингандан кейинги кундан кечиктирмасдан унда мавжуд камчиликларни кўрсатган ҳолда уларни бартараф этиш учун Давлат геология қўмитасига қайтаради.

Давлат геология қўмитаси уч кун мобайнида оператор томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва ушбу Низомнинг 39-банди талабларига мувофиқ буюртмани такроран операторга юборади.


43. Ушбу Низомга мувофиқ ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича алоҳида амалга оширилади.

Оператор томонидан оператор ва Давлат геология қўмитаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатилади.


44. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақат савдо майдончасида электрон шаклда ўтказилади.

Аукцион аризаларни қабул қилиш ва иштирок этишни ташкил этиш, шунингдек, ғолибларни аниқлаш жараёнларига Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ташқаридан аралашиш имкониятини чекловчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.


45. Аукционнинг бошланиш (ўтказиш) санаси ва лот ҳақидаги ахборот аукцион бошланишидан камида икки ой олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.


46. Аукцион нархларни ошириб бориш принципи бўйича ўтказилади.


47. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга буюртмада кўрсатилган бошланғич нарх бўйича қўйилади.

Белгиланган тартибда аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга такроран бошланғич нархда қўйилади.


48. Аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор аукцион ғолибидан шартномада белгиланган миқдорда ҳақ олади, бунда олинадиган сумма аукцион объекти бошланғич қиймати суммасининг бир фоизидан ошмаслиги лозим.

Аукцион савдолари ўтказилмаган деб топилган тақдирда, аукционни ташкил этиш бўйича хизматларга ҳақ олинмайди.



2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги

хабарномани жойлаштириш


49. Оператор илова қилинган буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай белгиланган тартибда ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани алоҳида бўлим яратган ҳолда жойлаштиради.


50. Хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

аукцион ўтказиладиган сана, шу жумладан, бошланиш ва тугашининг аниқ вақти;

лот рақами ва номи;

аукционда иштирок этиш учун аризалар қабул қилишнинг охирги санаси ва вақти;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш жойи ва муддати;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан белгиланган мақсад;

ер қаъри участкаси жойлашган жойнинг фотосурати (15х20 см);

аукцион объектининг бошланғич нархи;

ер қаъри участкасининг жойлашган жойи (географик координатали нуқталари, WGS-84 Халқаро географик тизимдаги геолокацияси);

ер қаъри участкасининг майдони (гектарда);

ер қаъри участкаси тўғрисида умумий геологик ва бошқа маълумотлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш намунавий шартлари;

закалат пулининг бошланғич нархдан фоизларда кўрсатилган ва аниқ суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк реквизитлари;

Давлат геология қўмитасининг манзили, телефон рақами ва ер қаъри участкаси бўйича батафсил ахборот жойлаштириладиган веб-сайти тўғрисида маълумот.


51. Операторнинг веб-порталида юридик шахсларга хабарноманинг батафсил таркиби ва лот бўйича маълумотлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим. Операторнинг веб-порталида аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.

Оператор оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш орқали ва бошқа усулларда тадбиркорлик субъектларини аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.



3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари


52. Аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризаларни тақдим этиш ва закалат пулини киритиш орқали иштирок этилади.


53. Аукционда иштирок этиш учун аризалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади.


54. Талабгорлар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб икки ой мобайнида аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда аризаларни топширади ҳамда электрон аризада қайд этилган лот рақами ва номи бўйича электрон савдолар очилган куни бир кун мобайнида аукционда қатнашади.

Аризани қабул қилиш аукционни ўтказиш кунидан икки кун олдин соат 13-00 да якунланади.

Аризаларни қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин тушган аризалар қабул қилинмайди.


55. Аукцион иштирокчиларнинг аризаларини қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

аризалар ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ электрон шаклда киритилади;

ариза берувчи веб-порталдан иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтади ҳамда автоматик тарзда унга шахсий кабинет ва шахсий ҳисобварағи очилади (чет эллик иштирокчиларга хорижий валютада - АҚШ долларида ҳисоб варағи очилади);

иштирокчи ўзи томонидан танланган лотнинг закалат пулидан кам бўлмаган миқдорда шахсий ҳисобварағини тўлдиради ва ариза юборади. Закалат пули иштирокчининг шахсий ҳисобварағидан автоматик тарзда ечиб олинади.

Агар иштирокчининг шахсий ҳисобварағидаги пул маблағи етарли бўлмаса, унинг аризаси рад этилади.

Чет эллик иштирокчилар закалат пулини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича хорижий валютада киритиши мумкин.


56. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун аукционда иштирок этиш учун закалат пули аукцион объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.


57. Аукцион иштирокчиси аризасини online-аукционда қатнашиш учун аризалар қабул қилинишининг якунига қадар чақириб олиш имкониятига эга.

Аукционда иштирок этиш учун ариза чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини ариза чақириб олинган заҳоти автоматик тарзда аукцион иштирокчисининг ҳисобварағига қайтаради.

Аукцион иштирокчисига закалат пули қайтарилганда банк ҳисобварағи нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра тўлов операторнинг банк ҳисобварағига қайтиб тушган ҳолатда оператор аукцион иштирокчисини бу ҳақда огоҳлантиради ва аниқ банк маълумотлари беришни сўрайди. Бу ҳолатда закалат пули аукцион иштирокчиси томонидан аниқ банк маълумотлари берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади.


58. Иштирокчиларнинг аризалари автоматик тарзда текширилади.

Аукцион иштирокчиларига улар аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлари берилади.


59. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилган ва юборилган, шунингдек закалат пули шахсий ҳисобварағидан тўлиқ тушгандан кейин автоматик тарзда қабул қилинади.


60. Агар ариза ва унга илова қилинган ҳужжат белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилмаган ва жўнатилмаган, закалат пули операторнинг банк ҳисобварағига тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган ҳолларда ариза автоматик тарзда рад қилинади ва бу ҳақда иштирокчининг электрон почтасига билдиришнома юборилади.


61. Аукцион иштирокчиси хабарномада кўрсатилган вақт якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга аризани ундаги камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишга ҳақли.


62. Оператор аризалар ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини ва уларнинг сир тутилишини таъминлайди.

Аризаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукционни ўтказиш даврида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг акс эттирилишига йўл қўйилмайди.



4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби


63. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.


64. Аукцион икки ва ундан ортиқ иштирокчи қатнашганда ўтказилади.


65. Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач веб-порталда аукцион бошлангани ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.


66. Аукцион иш куни мобайнида 9-00 дан 18-00 гача ўтказилади.


67. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи:

геологик қидирув ишлари учун - "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда аниқланган имзоли бонус ставкаси миқдорида;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланганлик учун - "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда аниқланган тижоратбоп топилма бонуси ставкаси миқдорида белгиланади.


68. Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахсларга у томонидан қидирилган кондан фойдали қазилмаларни қазиб олишга лицензия олиш учун берилган мутлақ ҳуқуқ муддати тугагандан сўнг аукционда иштирок этган тақдирда кондан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга устун ҳуқуқ сақлаб қолинади.

Устун ҳуқуқ закалат суммасини тўламаган ҳолда аукционда иштирок этишга имконият берилади ва аукционда иштирок этиш учун аукцион ҳажми дастлабки қийматининг беш фоизи миқдорида закалат суммаси бекор қилинади.

Юридик шахс устун ҳуқуқдан фойдаланиш учун Давлат геология қўмитасига аризалар қабул қилиш тугагунига қадар беш иш кунидан кечиктирмай аукционда иштирок этиши тўғрисида хабар беради.

Давлат геология қўмитаси бир кун муддатда электрон буюртмани операторга устун ҳуқуқи мавжуд юридик шахснинг аукционда иштирок этаётганлиги ҳақидаги маълумотларни юборади.

Давлат геология қўмитасининг буюртмаси олингандан кейин оператор устун ҳуқуқи мавжуд юридик шахснинг аризасини закалат суммасини талаб қилмаган ҳолда ариза ва унга иловаларни тўлдириш талаблари бузилмаслиги шарти билан қабул қилади.


69. Аукцион босқичи аукцион объекти бошланғич нархининг 5 фоиздан кам бўлмаган миқдорида белгиланади.


70. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта босқичга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.


71. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган босқичга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.


72. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолибига айланади.


73. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси таклифини аукцион ўтказиш вақти якунланишига 10 дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги 10 дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф аукцион ўтказиш вақтини 10 дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда аукцион ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион соат 21.00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21.00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.


74. Савдо майдончасида аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник узилиш содир бўлган ҳолларда аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.


75. Аукцион якунлангандан кейин веб-порталда аукцион якунлангани ва унинг натижалари ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.

Аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги босқичларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);

аукцион ғолиби ва охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчиси ҳақидаги тегишли маълумотлар.


76. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб ҳисобланади:

аукционда иштирок этиш учун бирорта ҳам ариза тушмаган бўлса;

аукционда иштирок этиш учун бирорта ҳам иштирокчи қатнашмаган бўлса;

аукцион иштирокчилари томонидан бирорта ҳам таклиф тасдиқланмаса;

аукционда иштирок этиш учун фақат бир нафар иштирокчи қўйилган бўлса;

ушбу Низомнинг 79-бандида белгиланган тартибда аниқланган аукцион ғолиби ва охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан аукцион объекти қийматининг 100 фоизи белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.


77. Аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланганда:

операторнинг веб-порталида автоматик тарзда бу ҳақда унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи ҳақида маълумот акс эттирилади;

ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Низомнинг 49-77-бандларида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган аукционга автоматик тарзда қайта қўйилади.

Бунда аукционнинг такроран бошланиш (ўтказиш) вақти бир ойдан эрта бўлмаган муддатда оператор хабарномани аукцион ўтказилиши ва лот ҳақида маълумотни ўзининг веб-порталига жойлаштирган кундан белгиланади.


78. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Низомнинг 76-бандида назарда тутилган асосларга кўра реализация қилинмаса, аукцион объекти бошланғич нархда такрорий аукционларга қўйилади. Такрорий аукционлар аукцион объекти реализация қилингунга қадар бир йил давомида ўтказилади.

Агар аукционни ўтказиш давомида ариза:

устун ҳуқуқи мавжуд фақат битта иштирокчидан қабул қилинган бўлса, ушбу иштирокчи биринчи аукцион натижаларига кўра ғолиб деб эълон қилинади;

фақат битта ва бир хил ягона иштирокчидан уч маротаба бир хил ер қаъри участкаси бўйича қабул қилинган бўлса, бундай иштирокчи учинчи аукцион натижаларига кўра ғолиб деб эълон қилинади.

Бир йил мобайнида аукционлар ўтказилмаган деб топилган тақдирда, оператор Давлат геология қўмитасини бу ҳақда электрон хат билан хабардор қилади ҳамда аукцион объектини савдодан олади.



5-§. Аукцион натижалари бўйича ҳақ тўлаш,

аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани

расмийлаштириш ва ер қаъри участкаларидан

фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш тартиби


79. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай аукционда сотилган ер қаъри участкасининг қийматини операторнинг ҳисобварағига тўлиқ тўлаб бериши лозим.

Аукцион ғолиби ер қаъри участкасининг қийматини шахсий ҳисобварағидан тўлайди.

Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объекти қийматига қўшиб ҳисобланади.

Ғолиб томонидан аукцион объектининг 100 фоиз қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг оператор бир кун давомида махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради ва уни муҳр билан тасдиқлайди.


80. Агар аукцион натижаларига кўра аукцион ғолиби уч кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортса, оператор кейинги иш кунидан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига у аукцион давомида таклиф этган нархда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишини таклиф қилади.

Агар охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси уч кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга розилик билдирса, у ушбу Низомнинг 79, 81 ва 82-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилиши билан аукцион ғолиби деб эътироф этилади.


81. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) аукцион ўтказилган сана;

б) Давлат геология қўмитасининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун берган буюртмаси;

в) лот рақами;

г) аукцион объектининг бошланғич нархи;

д) аукцион объектининг сотилган нархи;

е) аукцион ғолибининг номи ва реквизитлари;

ё) аукцион объекти, шу жумладан:

ер қаъри участкасининг номи (рақами), у жойлашган жой;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга оширишнинг белгиланган мақсади.


82. Оператор бир кун мобайнида ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ва Давлат геология қўмитасига тақдим этади ҳамда тегишли ахборотни ўз веб-порталида жойлаштиради.

Оператор томонидан Давлат геология қўмитасига аукцион ғолиби тўғрисида қўшимча маълумотлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилган ҳужжат бўйича тўлиқ номи ва СТИР рақами, корхона раҳбарининг паспорти нусхаси) тақдим этилади.

Оператор электрон почта орқали баённома нусхасини ер қаъри участкаси жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига жўнатади.


83. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома қуйидагилар учун асос ҳисобланади:

Давлат геология қўмитасига - аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини бериш;

Давлат геология қўмитасига - аукцион ғолибига тегишли лицензияни расмийлаштириш;

тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига - аукцион ғолибига ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш.


84. Аукцион ғолиби ўн кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.

Агар аукцион ғолиби ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, аукцион ғолиби мақоми бекор қилинади ва ер қаъри участкаси ушбу Низомда белгиланган тартибда қайтадан аукционга қўйилади.


85. Лицензия, аукцион ғолиби томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолагандан бошлаб икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Аукцион ғолибига лицензия билан биргаликда махфийлик тўғрисидаги шартнома асосида сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами бепул тақдим этилади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.


86. Аукцион ғолиби томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига online-аукцион натижалари бўйича лицензия расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 6 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитасига тақдим этилади:

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар - лицензия ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;

белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар - лицензия стратегик турдаги фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси.


87. Давлат геология қўмитаси ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчига ёзма тарзда маълум қилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган холларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва Давлат геология қўмитасига бу ҳақда маълумот тақдим этишлари лозим.

Камчиликларни кўрсатилган муддатда бартараф этмаслик ва Давлат геология қўмитасига маълумот тақдим этмаслик расмийлаштирилган лицензия ва ер қаъри участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.


88. Лицензия расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан олти ой ичида ушбу Низомнинг 86-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитасига топширилмаган ҳолда, расмийлаштирилган лицензия ва ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарор бекор қилинади.



6-§. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари

ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

реализация қилишдан тушадиган маблағларни

йўналтириш


89. Ушбу Низомнинг 90 ва 91-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, қоидага кўра, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб эътироф этилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига - аукцион якунланган кундан бошлаб ўн икки иш куни мобайнида;

аукционда иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига - хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб олти иш куни мобайнида;

бошқа иштирокчиларга - аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб эътироф этилганидан кундан бошлаб уч иш куни мобайнида.

Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобварағида қолдирилиши мумкин.


90. Аукцион ғолибига закалат пули қайтарилмайди ва у аукцион объектининг сотилган қиймати таркибида ҳисобланади.


91. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 79 ва 82-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.


92. Оператор томонидан бир кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари ва ушлаб қолинган закалат суммаси аукционни ташкил қилиш хизматлари учун (ер қаъри участкасининг бошланғич нархидан бир фоиз оператор ҳисобварағига ва уч фоиз Давлат геология қўмитасининг ҳисобварағига) тўлов суммалари чегирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.



6-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ

ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЗОКАРАЛАР НАТИЖАЛАРИ

БЎЙИЧА БЕРИШ ТАРТИБИ


1-§. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни

кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш

учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган лицензия


93. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар олиш учун ариза берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами махфийлик тўғрисидаги битим асосида Давлат геология қўмитаси томонидан берилади.

Геологик ва бошқа маълумотлар тўплами ариза берувчи билан келишилган ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.


94. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза берувчи ёзма ёки электрон тизимда, мазкур низомнинг 95-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни тўғридан-тўғри музокаралар асосида бериш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


95. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;

ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгалари тўғрисидаги маълумотлар (алоқа ва почта маълумотлари);

сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилаётган тури;

режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар) тўғрисидаги маълумотлар, мутахассис (мутахассислар) бўлмаганда эса - тегишли лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилот билан шартнома;

солиқ органлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлатнинг мақсадли жамғармалари бюджети олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар, ариза берувчида ер қаъри участкасини ўзлаштириш бўйича ишларни бажариш учун зарур миқдордаги ўзига тегишли ва жалб қилинадиган маблағларнинг мавжудлиги;

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар - ер қаъри фойдали қазилмаларнинг стратегик турлари юзасидан геологик ўрганиш учун берилганда;

белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар - ер қаърини фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген ҳосилалардан фойдаланишга беришда;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

ариза берувчининг йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий асосларга мувофиқ сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик ва молиявий имкониятлари тўғрисида маълумот;

ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган турини амалга ошириш учун тегишли ер участкаси ажратилишини кафолатловчи ҳужжат;

геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олишга доир аризаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси ҳисобварағига қонун ҳужжатлари билан белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт барвари миқдорида тўлов ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланган тўлов қайтарилмайди.


96. Ариза берувчиларнинг ҳужжатлари, шу жумладан, йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ва (ёки) техник-иқтисодий асослар экспертизаси Давлат геология қўмитаси томонидан топширилган вақтдан бошлаб ўн икки иш куни мобайнида амалга оширилади.


97. Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Давлат геология қўмитаси уч иш куни мобайнида материалларни умумлаштиради ва стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


98. Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг бир кун муддатда ариза берувчини ёзма шаклда ёки унинг электрон манзилига ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини илова қилиб, уни имзолаш муддатини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.


99. Ариза берувчи уч кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.

Агар, ариза берувчи ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, Давлат геология қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


100. Лицензия, ариза берувчи томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари имзоланган кундан бошлаб бир кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.

Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ва (ёки) дастлабки техник-иқтисодий асослар тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига киритилиши шарт.

Агар, ер қаъри участкалари фойдаланиш учун алоҳида битим шартлари асосида берилса, лицензия алоҳида битим имзоланганидан сўнг беш иш куни муддатида берилади.


101. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар, шу жумладан, лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи ўзи ҳақида ишончсиз ёки нотўғри маълумот тақдим этганда;

ариза берувчи ишларни самарали олиб борилиши учун малакали мутахассислар, зарур молиявий ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотни тақдим этмаганда;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир ишларни олиб бориш методикаси геология-қидирув ишларини олиб бориш ёки ер қаъри участкаларини оқилона ўзлаштириш бўйича белгиланган талабларга мос келмаганда;

қазиб олинадиган хомашё қиймати нотўғри ҳисобланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.

Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия берилиши рад этилганлигига норозилик бўлганда, ариза берувчи қонун билан белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


102. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг Давлат геология қўмитаси бир кун ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида ёзма ва электрон шаклдаги хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.

Ариза берувчи рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун топширишга ҳақли бўлган муддат бунда ўттиз календарь кун этиб белгиланади.


103. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия беришни рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.


104. Аризани такроран кўриб чиқишда лицензия беришнинг олдинги рад этилишига асос бўлган сабаблар билан хабарда кўрсатилган янги сабаблар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди, олдинги қоидабузишлар бартараф этилишини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари кўрсатилиши бундан мустасно.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.


105. Ариза берувчи томонидан рад этилганлик тўғрисида хабарномада кўрсатилган муддат ўтиб бўлганидан сўнг берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 95-бандида келтирилган шартлар бўйича кўриб чиқилади.



2-§. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш

учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган лицензия


106. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 107-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли органга ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилади:

Давлат экология қўмитасига - чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун;

Давлат геология қўмитасига - углеводородларни ер остида сақлаш учун.

Ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


107. Аризада давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи, сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури кўрсатилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар олиш учун аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан кузатув хати;

ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгалари тўғрисидаги маълумотлар (алоқа ва почта маълумотлари);

режалаштирилаётган фаолият тури учун участка танланишининг асосланганлиги бўйича Давлат комиссиясининг баённомаси нусхаси;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

иш олиб бориладиган ҳудуднинг 1:1000000 масштабдаги шарҳли харитаси ва жойдаги бурғилаш қудуғи(лар) жойлашиши схемаси;

ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш учун аризаларини кўриб чиқишга доир базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда олади, шу жумладан, электрон шаклда, мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


108. Ариза қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган ўн кун муддатда лицензияга киритилаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.


109. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси танишиш ва имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади. Ариза берувчи беш кундан ошмайдиган муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини кўриб чиқади.


110. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланганидан сўнг ваколатли орган уч кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва тақдим этади.


111. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилса, шу жумладан, лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия берилиши рад этилганлигидан норози бўлинганда, ариза берувчи қонун билан белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


112. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган бир кун ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида ёзма ва электрон шаклдаги хабарномани йўллайди, унда рад этиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.


113. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



3-§. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни

барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқини берадиган лицензия


114. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 115-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига ёзма ёки электрон шаклдаги буюртма билан мурожаат қилади.

Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни бериш ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


115. Буюртмада давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ҳолда ўзининг тўлиқ номини, сўралаётган ер қаъри участкасининг номини ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган турини кўрсатади.

Геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар олиш учун буюртмага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан кузатув хати;

ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгалари тўғрисидаги маълумотлар (алоқа ва почта маълумотлари);

сўралаётган ер қаъри участкасининг муҳофаза этиладиган геологик объект эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ер қаъри участкасини танлаш тегишлича асосланган ҳолда муҳофаза этиладиган геологик объектни барпо этиш лойиҳаси;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

тегишли ер участкаси ажратилишини кафолатловчи ҳужжат;

ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш ҳақидаги буюртма кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим Давлат геология қўмитасининг ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Буюртмалар кўриб чиқиш учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

Давлат геология қўмитаси зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


116. Буюртмалар экспертизаси улар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафталик муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.


117. Буюртмалар экспертизадан ўтказилганидан сўнг Давлат геология қўмитаси томонидан бир кун муддатда лицензияга киритилаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси тайёрланади ва танишиб чиқиш ҳамда имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади.


118. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланганидан сўнг Давлат геология қўмитаси бир кун муддатда муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва тақдим этади.


119. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан, лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун мобайнида имзоламаганда.

Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия берилиши рад этилганлигидан норози бўлганда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


120. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Давлат геология қўмитаси бир кун ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида ёзма ва электрон шаклдаги хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.


121. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган буюртма олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



4-§. Нодир тош хомашёси намуналарини,

палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик

коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер

қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини

берадиган лицензия


122. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза берувчи ушбу Низомнинг 123-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига ёзма ёки электрон шаклдаги буюртма билан мурожаат қилади.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия бериш ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


123. Буюртмада давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи, сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг режалаштирилаётган тури кўрсатилади.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар олиш учун буюртмага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:

илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан кузатув хати;

ариза берувчининг раҳбарлари ва мулк эгалари тўғрисидаги маълумотлар (алоқа ва почта маълумотлари);

нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш лойиҳаси;

"Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарорига мувофиқ бериладиган атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳаси бўйича Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси;

ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш учун буюртмалар кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдоридаги йиғим Давлат геология қўмитасининг ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Буюртмани кўриб чиқиш учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

Давлат геология қўмитаси зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ахборотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


124. Буюртма экспертизаси тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.


125. Буюртма экспертизадан ўтказилганидан сўнг Давлат геология қўмитаси томонидан бир кун муддатда лицензияга киритилаётган нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси тайёрланади ва танишиб чиқиш ва имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади.


126. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланганидан сўнг Давлат геология қўмитаси бир кун муддатда нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва тақдим этади.


127. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензияларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ариза берувчи томонидан зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан, лицензия олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар аниқланганда;

ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун мобайнида имзоламаганда.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.

Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри учаткаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия берилиши рад этилганлигидан норози бўлинганда, ариза берувчи қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


128. Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Давлат геология қўмитаси бир кун ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида ёзма ва электрон шаклдаги хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.


129. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.



7-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ, УШБУ ҲУҚУҚНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА ДАВЛАТ

ҲИСОБИГА ОЛИШ ТАРТИБИ


130. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун лицензияларни ваколатли орган раҳбари имзолайди.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицензия юридик шахс мақомига эга бўлмаган юридик шахслар бирлашмасига берилган тақдирда лицензия бундай бирлашманинг қатнашчиларидан биттасига берилади, ушбу лицензияда мазкур қатнашчининг бирлашма номидан вакиллик қилиши, шунингдек, барча қатнашчилар кўрсатилади.


131. Лицензиялар ваколатли органнинг буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланадиган махсус бланкаларда ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади.

Лицензия бланкалари ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимоя даражасига эга бўлган қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Лицензияга лицензиянинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланадиган қуйидаги матнли, чизма ва бошқалар илова қилинади:

фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси майдонининг дастлабки параметрлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича техник ҳужжатлар;

фойдаланишга берилган ер қаъри участкасини тавсифловчи чизма материаллар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари;

тегишли ер участкаси ажратилишини кафолатловчи ҳужжат.


132. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш лицензия беришга ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


133. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрига тегишли ёзувни киритиш йўли билан амалга оширилади.

Лицензия беришга ваколатли орган реестрларни ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда алоҳида-алоҳида юритади.


134. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, телефон ва факс рақамлари);

фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг номи;

ер қаъри участкасининг тури ва ундан фойдаланиш мақсади;

лицензия берилган сана ва тартиб рақами;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатишнинг асоси ва санаси.


135. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрларидаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларга танишиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия реестрларидаги маълумотлар фақат ваколатли давлат органларига берилиши мумкин.


136. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестридан ер қаъридан бир нафар фойдаланувчи бўйича маълумотлар бериш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар реестрларидан маълумотлар бепул берилади.


137. Реестрдан маълумотлар берилганлиги учун йиғим суммаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларнинг тегишли реестрини юритувчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади.


138. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси давлат ҳисобига олинади.


139. Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш ваколатли орган томонидан тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш материаллари олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.



8-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ,

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТУГАТИШ


140. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, алоҳида битимларда назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.


141. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ваколатли орган томонидан ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат назорати органларининг тақдимномалари асосида амалга оширилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкалари бундан мустасно.


142. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш барча участкада ёхуд унинг бир қисмида пайдо бўлган хавф-хатарлар ёки ер қаъридан фойдаланиш талаблари ва шартларининг, ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни юритиш нормалари ва қоидаларининг йўл қўйилган бузилишлари бартараф этилгунгача, бироқ уч ойдан кўп бўлмаган муддатга ишларнинг муайян турлари амалга оширилиши тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади.


143. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатиб турилиши тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгунгача, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ишларнинг барча турлари амалга оширилишининг тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади, кон ишланмаларининг сақланишини таъминлаш, иморатлар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни авариясиз, одамлар ва атроф-муҳит учун хавфсиз ҳолатда сақлаш ишлари бундан мустасно.


144. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:

агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил давомида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган бўлса;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартлари бузилганлиги (ер қаъри участкасини давлат рўйхатига қўйиш, экологик талабларга риоя қилиш, геология-қидирув ишлари ва/ёки қазиб олишнинг мўлжалланаётган ҳажмини таъминлаш, ижтимоий ва инвестиция мажбуриятларини бажариш);

ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсири доирасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга таҳдид юзага келиши;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни мунтазам равишда тўламаган тақдирда;

"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33, 36, 37, 40 ва 40-1-моддаларида назарда тутилган талаблар қоидалар бажарилмаган тақдирда;

агар қоидабузарликлар мунтазам равишда амалга оширилса ёхуд ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан олдин чеклов ва/ёки тўхтатиб туриш қўйилган бўлса.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қарор ер қаъридан фойдаланувчи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш давлат назорати органларидан ёзма хабар олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда қабул қилиниши керак.

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни улардан келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш ишларини амалга оширишга, шунингдек, кон ишланмаларини ҳамда ушбу ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини консервация қилиш ва/ёки йўқ қилиш ишларини бошлаши шарт.


145. Ер қаъри участкаси фойдаланишга берилган юридик шахс тугатилиши сабабли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда Давлат геология қўмитаси томонидан тузилган махсус комиссия ёки алоҳида битимлар шартларига биноан ер қаъри участкалари тақдим этилган тақдирда "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқарув қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ кон ишланмалари ва инфратузилма объектларини тугатиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этиши керак.

Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ер қаъри участкаси лицензия берган орган балансига ўтади.


146. Давлат геология қўмитаси томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилганда ва (ёки) тўхтатилганда бу тўғрида Давлат геология қўмитаси уч кун мобайнида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва ер қаъри фойдаланишга берилган юридик шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли ахборотни жўнатади.



9-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИДАН ЎЗГА

ШАХС ФОЙДАСИГА ВОЗ КЕЧИШ


147. Фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензия эгаси Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга, агар ушбу шахс лицензияда белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олса, бериши мумкин.

Бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахс лицензия эгасига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.


148. Ўзи томонидан қидирилган конда фойдали қазилмаларни кавлаш ишларига лицензия олишга мутлақ ҳуқуқи мавжуд бўлган ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахс ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериши мумкин.


149. Алоҳида битимлар шартларида берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш "Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ёки "Концессиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.


150. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни келишиб олиш лицензия эгаси томонидан Давлат геология қўмитасига ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Аризада ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда эса - талабгорнинг фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури кўрсатилади. Аризага ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахснинг лицензия эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


151. Давлат геология қўмитаси ариза олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Қарор ариза берувчига ёзма шаклда юборилади.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда қабул қилинган қарор асослантирилган бўлиши керак. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни қайта келишиб олишда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни келишиб олиш рад этилган аввалги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга берилиши тўғрисидаги Давлат геология қўмитаси билан келишилган қарор томонларнинг ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги тегишли шартномани тузиш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахсга лицензия берилиши учун асос ҳисобланади.



10-БОБ. ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ


152. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.


153. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияни берган орган томонидан лицензия эгасининг аризаси асосида амалга оширилади.

Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда ариза лицензия эгаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда берилиши керак.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


154. Лицензия қайта расмийлаштирилганда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади, лицензия эса янги бланкада расмийлаштирилади, бунда илгари берилган лицензия лицензияни берган органда қолади.


155. Лицензияни қайта расмийлаштириш зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза тушган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида амалга оширилади, ушбу Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини узайтириш учун лицензия қайта расмийлаштирилганда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши тўғрисида берилган маълумотлар ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади.


156. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия қайта расмийлаштирилганда лицензия беришга буюртманома кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим суммаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни беришга ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


157. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


158. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун

лицензияларни электрон online-аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар





I босқич (тайёргарлик босқичи)


Давлат геология қўмитаси

Ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.


Ҳар йили






Давлат геология қўмитаси

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги "Электрон online-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади.


Тайёр бўлиши билан






Оператор

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради.


Буюртма олинган кундан бошлаб






Ариза берувчи

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.


2 ой мобайнида





II босқич (аукционни ўтказиш)


Оператор

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади.


1 кун мобайнида






Аукцион ғолиби

Таклиф суммасининг 100 фоизини тўлайди.


10 кун мобайнида






Оператор

Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради ва аукцион ғолибига ҳамда Давлат геология қўмитасига тақдим этади.


1 кун мобайнида





III босқич (лицензия бериш)


Аукцион ғолиби

Стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.


10 кун мобайнида






Давлат геология қўмитаси

Аукцион ғолибига тегишли лицензияни расмийлаштиради ва беради.


2 кун мобайнида




Низомга

2-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини

ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш

ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон

online-аукцион ташкил қилишга

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ва "Электрон online-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси ўртасида 20___ йил "____" _________да тузилган ____-сон шартномага мувофиқ Давлат геология қўмитаси қуйидаги стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:

1. Ер қаъри участкасининг номи (рақами) ва жойлашган жойи:

(географик координатали нуқталари, WGS-84 халқаро географик тизимдаги геолокацияси)

;

2. Ер қаъри участкасидан фойдаланишдан мақсад

;

3. Ер қаъри участкаси жойлашган жойнинг фотосурати (15x20 см)

4. Ер қаъри участкасининг майдони (гектарда)

;

5. Ер қаъри участкаси тўғрисида умумий геологик ва бошқа маълумотлар ______;


6. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи савдога қўйилишининг бошланғич нархи (сўмда)_____________________________________________;


7. Ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг намунавий шартлари _____________;

8. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағларни ўтказиш учун банк реквизитлари:

;

(банк номи)

;

(банкнинг МФО)

;

(банк ҳисобварағи)

Буюртма 20 ___ йил "____" _______________ да тақдим этилди.

Давлат геология қўмитаси раиси



(Ф.И.О.)


Электрон рақамли имзо






Низомга

3-ИЛОВА



Электрон online-аукционда иштирок этиш учун

ЭЛЕКТРОН АРИЗА




(юридик ёки жисмоний шахснинг тўлиқ номи, почта манзили, банк реквизитлари)


(лот рақами)

лот бўйича

(лот номи)


   

(кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади) ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида электрон online-аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:

Электрон online-аукционда иштирок этиш учун тўланган закалат пулини тасдиқловчи ҳужжат:

(тўлов ҳужжатининг реквизитлари)


Иштирокчи ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон online-аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) билан танишдим, 20___ йил "_____" ______ соат _______да веб-порталида ўтказиладиган электрон online-аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани топширди.

Иштирокчи электрон online-аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон online-аукционни ўтказиш бўйича қоидаларда белгиланган шартларни тасдиқлайман.

Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, аукцион натижалари хақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.

Иштирокчи электрон online-аукционга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган ер қаъри участкалари рўйхати асосида реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи электрон online-аукцион ғолиби деб топилганда белгиланган талабларга ва унга юкланадиган мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олади.

Иштирокчи "Е-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчининг қуйидаги электрон почта манзилида олишини расман тасдиқлади

.

(электрон почта манзили)

Иштирокчи "Е-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва "Е-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси иштирокчиси ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди.

Закалат пулини иштирокчига қайтариш учун банк реквизитлари:

(банкнинг номи)

(банкнинг МФО)

(банкнинг ҳисобварағи)

(иштирокчининг СТИР)

Илова: иштирокчи электрон online-аукцион ўтказиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисобварағига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон нусхаси;

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи;

раҳбар паспорт маълумотлари;

мўлжалланаётган йиллик қазиб олинадиган стратегик турдаги фойдали қазилмалар ҳажми ҳақида маълумотлари электрон (сканер қилинган) нусхалари.


Тўлдирилган сана: 20___ йил "___" __________

Иштирокчининг ЭРИ






Низомга

4-ИЛОВА



Стратегик турдаги фойдали қазилмаларни ўз ичига

олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун лицензияларни тўғридан-тўғри музокаралар

натижалари бўйича бериш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари







I босқич (лицензия олгунга қадар)


Ариза берувчи


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш учун Давлат геология қўмитасига буюртма беради.


Зарур бўлганда











Давлат геология қўмитаси


Сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва (ёки) техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун тақдим этади.


20 кун мобайнида










II босқич


Ариза берувчи


Йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ва (ёки) техник-иқтисодий асослар, режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳасини тайёрлайди ва уларни экспертизадан ўтказади ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига буюртма беради.


Зарур бўлганда










III босқич


Давлат геология қўмитаси


Буюртмани ўрганиб чиқади, ариза берувчиларнинг ҳужжатларини, шу жумладан, йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ва (ёки) техник-иқтисодий асосларни экспертизадан ўтказади.


12 кун мобайнида













IV босқич


Давлат геология қўмитаси


Экспертиза материалларини умумлаштиради ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3 кун мобайнида











Давлат геология қўмитаси


Ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаш муддатини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.


1 кун мобайнида













Буюртма берувчи


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.


3 кун мобайнида










Давлат геология қўмитаси


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва беради.


1 кун мобайнида









Низомга

5-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ

бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш

учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи

учун лицензияларни бериш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари







I босқич


Ариза берувчи


Ваколатли орган зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртма беради.



Зарур бўлганда









II босқич


Ваколатли орган


Лицензияга киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.


10 кун мобайнида












III босқич


Ваколатли орган


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига тақдим этади.


3 кун мобайнида










Ариза берувчи


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.


5 кун мобайнида













Ваколатли орган


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва тақдим этади.


3 кун мобайнида







Низомга

6-ИЛОВА



Муҳофаза қилинадиган геологик объектларни ташкил

қилиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

ҳуқуқи учун лицензиялар бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

  

I босқич

Ариза берувчи


Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига буюртма беради.


Зарур бўлганда









II босқич

Давлат геология қўмитаси


Ариза берувчининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.


7 кун мобайнида











III босқич

Давлат геология қўмитаси


Лицензияга киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.


1 кун мобайнида








Давлат геология қўмитаси


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш ва имзолаш учун тақдим этади.


1 кун мобайнида










Ариза берувчи


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.


3 кун мобайнида








Давлат геология қўмитаси


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва тақдим этади.


1 кун мобайнида








Низомга

7-ИЛОВА



Нодир тош хомашёси намуналарини, палеонтологик

қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп

материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан

фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари







I босқич

Ариза берувчи


Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига буюртма беради.


Зарур бўлганда









II босқич

Давлат геология қўмитаси


Ариза берувчининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.


7 кун мобайнида











III босқич


Давлат геология қўмитаси


Лицензияга киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.


1 кун мобайнида








Давлат геология қўмитаси


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш ва имзолаш учун тақдим этади.


1 кун мобайнида










Ариза берувчи


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди.


3 кун мобайнида








Давлат геология қўмитаси


Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштиради ва тақдим этади.


1 кун мобайнида








Низомга

8-ИЛОВА






(litsenziya berishga vakolatli organning nomi)



Yer qa'ri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun

LITSENZIYA

SERIYASI

TARTIB RAQAMI

LITSENZIYA TURI

Litsenziya

ga berildi.

(ushbu litsenziyani olgan yuridik yoki jismoniy shaxs)


Litsenziya

uchun yer qa'ri uchastkasidan foydalanish huquqini tasdiqlaydi.

Yer qa'ri uchastkasi

da joylashgan.

(Qoraqalpog'iston Respublikasi yoki viloyat tumani, aholi punkti nomi)


Yer qa'ri uchastkasi chegaralarining tavsifi, burchak nuqtalari koordinatalari, topografiya plani, kesimlar nusxalari va boshqalar ilovada keltiriladi _____________________________________________________________________

(tegishli hujjatning turi, nomi, tartib raqami va qabul qilingan sanasi)

-son

(davlat organi nomi, hujjatning turi, sana, tartib raqami)


qarori asosida yer qaridan foydalanish bilan bog'liq ishlarni olib borish uchun yer uchastkasi berish kafotlangan.

Litsenziyaning amal qilish muddati


(kun, oy, yil)

Quyidagilar litsenziyaning ajralmas tarkibiy qismlari hisoblanadi:

Yer qa'ridan foydalanish shartlari


(ilovaning tartib raqamlari, varaqalar soni)

Matnli ilovalar


(ilovalar nomi, varaqlar soni)

Chizma ilovalar


(ilovalar ro'yxati, varaqlar soni)

Litsenziya berilgan sana ________ y. "____" ______________





Yer qa'ri uchastkalaridan foydalanish huquqini beradigan litsenziya berishga vakolatli organning rahbari


М.O'. __________________  _______________________

                         (imzo)                                            (F.I.SH.)

20 ____ y. "____" ____________

(Litsenziya uning ajralmas tarkibiy qismi hisoblangan zarur ilovalar mavjud bo'lgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 июнь
















































Время: 0.0108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск